Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат муҳофазаси /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб- ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестация материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда улар бўйича аттестациядан ўтказувчи ташкилотга хулоса бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 29.10.2014 й. 2623-сон билан рўйхатга олинган меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 03.10.2014 й. 25-Б-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 29 октябрда 2623-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирининг

2014 йил 3 октябрдаги

25-Б-сонли буйруғига

ИЛОВА



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

органлари томонидан иш ўринларини меҳнат шароитлари

ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан

аттестация материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш

ҳамда улар бўйича аттестациядан ўтказувчи ташкилотга

хулоса бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли "Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестация материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда улар бўйича аттестациядан ўтказувчи ташкилотга хулоса бериш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестация материаллари давлат экспертизаси (бундан буён матнда давлат экспертизаси деб юритилади) меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари (бундан буён матнда давлат экпертизасини ўтказувчи органлар деб юритилади) томонидан ўтказилади.


2. Қуйидагилар давлат экспертизасининг асосий мақсадлари ҳисобланади:

амалга оширилган асбоблар билан ўлчашларнинг методлари ва натижаларини тасдиқлаш;

ишлаб чиқариш ва меҳнат жараёни омиллари, иш ўринларининг жароҳатлаш хавфлилиги ҳамда ходимларнинг якка тартибдаги ҳимоя воситалари (бундан буён матнда ЯТҲВ деб юритилади) билан таъминланганлигини баҳолаш натижаларини тасдиқлаш;

меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш (бундан буён матнда иш ўринлари аттестацияси деб юритилади) натижалари бўйича иш ўринлари аттестациясини ўтказган ташкилот (бундан буён матнда аттестациядан ўтказувчи ташкилот деб юритилади) томонидан қилинган хулосалар ва баҳолашларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, қурилиш нормалари ва қоидалари, меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари тизими, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар ҳамда қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини текшириш;

аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандида белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш.


3. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шу жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сонли қарори билан тасдиқланган Хизматчилар ва ишчи касбларнинг асосий лавозимлари классификатори, 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом, шунингдек санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, қурилиш нормалари ва қоидалари, меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари тизими, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар, ушбу Низом ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари давлат экспертизасини ўтказишнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади.


4. Давлат экспертизаси ва хулоса бериш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан амалга оширилади.

Агар иш ўринлари аттестацияси ходимларнинг умумий сони 100 кишидан кам бўлган ташкилотларда ўтказилган бўлса, давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда хулоса бериш Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари томонидан амалга оширилишига йўл қўйилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармасида мазкур бошқарманинг ўзи, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларида Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси давлат инспекциялари давлат экпертизасини ўтказувчи органларнинг ишчи органлари (бундан буён матнда ишчи орган деб юритилади) ҳисобланади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ЭКСПЕРТИЗАСИНИ ЎТКАЗИШ


6. Давлат экспертизасини ўтказиш учун аттестациядан ўтказувчи ташкилот томонидан давлат экспертизасини ўтказувчи органга ариза билан мурожаат қилинади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

аттестация комиссиясини ташкил этиш ва аттестация бўйича ишларни бажариш жадвалини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;

аттестациядан ўтказилган иш ўринлари рўйхати;

ўлчашлар протоколлари билан биргаликда меҳнат шароитлари хариталари;

иш ўринлари аттестацияси натижалари йиғма ведомости;

иш ўринлари аттестацияси натижалари бўйича белгиланган меҳнат шароитлари даражаларининг йиғма жадвали ҳамда шу муносабат билан ходимларга белгиланиши зарур бўлган кафолатлар ва преференциялар;

меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш тадбирлари режаси лойиҳаси;

аттестация комиссиясининг якуний (оралиқ-якуний) мажлиси (мажлислари) протоколи (протоколлари) лойиҳаси (лойиҳалари);

аттестациядан ўтказувчи ташкилот тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, синов лабораториясининг аккредитация аттестати нусхаси;

аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг кадрлари таркиби тўғрисидаги маълумотлар.


7. Мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда иш ўринлари аттестацияси материаллари давлат экспертизасидан ўтказилмайди ва аттестациядан ўтказувчи ташкилотга қайтарилади.


8. Давлат экспертизаси тегишли ариза киритилган санадан бошлаб 30 календарь кун мобайнида амалга оширилади ва бепул ҳисобланади.


9. Ишчи орган:

давлат экспертизасини ушбу Низомнинг 2-бандида белгиланган унинг асосий мақсадларига мувофиқ ўтказилишини ташкил этади;

аттестациядан ўтказувчи ташкилот томонидан тақдим этилган иш ўринлари аттестацияси материалларини Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом ҳамда мазкур Низом талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан таҳлил ва экспертиза қилади.


10. Давлат экспертизасини ўтказиш жараёнида қуйидагилар текширилади:

иш ўринлари аттестацияси методлари ва хулосаларининг Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом талабларига мувофиқлиги;

меҳнат шароитларининг гигиена нормативларига мувофиқлигини баҳолаш натижаларига асосан берилган меҳнат шароитлари классларининг (даражаларининг) асослилиги, яъни уларнинг рухсат этилган йўл қўйиладиган концентрациялар (РЭЧК), рухсат этилган чекланган даражани (РЭЧД) тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг талабларига мувофиқлиги;

иш ўринларининг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш натижаларига асосан берилган иш жойидаги меҳнат шароитлари шикастлаш хавфлилиги бўйича классларининг (даражаларининг) асослилиги;

ходимларнинг ЯТҲВ билан таъминланганлигини баҳолаш натижалари, ЯТҲВ билан таъминланганлик даражасининг тегишли қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрларга мувофиқлиги;

иш ўринлари аттестацияси натижаларига кўра белгиланган зарарли ва (ёки) хавфли шароитларда ишлаш учун имтиёз ва компенсациялар, имтиёзли пенсия таъминоти олиш ҳуқуқи ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш заруратининг асослилиги.


11. Аттестациядан ўтказилган иш ўринлари рўйхатида акс эттирилган иш ўринлари (касблар, лавозимлар) номлари Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сонли қарори билан тасдиқланган Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатлари ҳамда 2010 йил 20 августдаги 181-сонли қарори билан тасдиқланган Хизматчилар ва ишчи касбларнинг асосий лавозимлари классификаторидаги номлар билан айнан бир хиллиги нуқтаи назаридан таққосланиши зарур.


12. Кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат экспертизасини ўтказувчи орган ижобий хулоса беради ёки киритилган аттестация материалларини аниқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган ҳолда рад этиш сабабларини кўрсатиб қайтаради.


13. Аттестациядан ўтказувчи ташкилот рад этиш сабабларини бартараф этиб, ёзма хабарни олган кундан эътиборан ўн иш кунидан кейин иш ўринлари аттестацияси материалларини қайта кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли. Бунда иш ўринлари аттестацияси материалларини илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича қайтаришга йўл қўйилмайди.


14. Давлат экспертизасидан ўтказиш ва хулоса беришни мақсадга мувофиқ эмас деган асос билан рад этишга йўл қўйилмайди.



3-БОБ. ДАВЛАТ ЭКСПЕРТИЗАСИ ХУЛОСАЛАРИ

БЛАНКАЛАРИНИНГ ҲИСОБИНИ ҲАМДА ДАВЛАТ

ЭКСПЕРТИЗАСИ ХУЛОСАЛАРИ РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ


15. Давлат экспертизаси хулосалари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тегишли ҳимоя даражасига эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази (бундан буён матнда Республика маркази деб юритилади) томонидан марказлаштирилган тартибда тайёрланадиган махсус бланкада расмийлаштирилади.


16. Давлат экспертизаси хулосаси бланкалари ишчи органларга Республика маркази томонидан ҳар ойда тақсимланади.


17. Давлат экспертизаси хулосаси расмийлаштирилган бланкалар ишчи орган томонидан мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги Давлат экспертизаси хулосаси бланкаларини сарф қилиш китобида қайд этилади.


18. Давлат экспертизаси хулосаси бланкаларини сарф қилиш китоби рақамланган, ип ўтказиб тикилган ҳамда ишчи орган раҳбари томонидан имзоланган бўлиши зарур.


19. Тўлдириш пайтида ёки бошқа сабабларга кўра яроқсиз ҳолга келган давлат экспертизаси хулосаси бланкалари ҳақида ишчи орган томонидан далолатнома тузилиши ҳамда мазкур бланкалар Республика марказига қайтарилиши шарт.


20. Ишчи органлар томонидан ҳар ойда берилган давлат экспертизаси хулосалари тўғрисида Республика марказига ахборот тақдим этилади.


21. Ишчи органлар томонидан тақдим этилган ахборотлар асосида Республика маркази томонидан Давлат экспертизаси хулосалари реестри юритилади.


22. Давлат экспертизаси хулосалари реестрида қуйидагилар акс эттирилади:

давлат экспертизаси хулосаси берилган сана;

иш ўринларида аттестация ўтказилган ташкилот ҳақидаги маълумотлар;

аттестациядан ўтказувчи ташкилот ҳақидаги маълумотлар;

берилган давлат экспертизаси хулосаси бланкасининг ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақами.


23. Давлат экспертизаси хулосалари реестридаги ахборотлар умумий фойдаланиш учун очиқ ҳисобланади.






Низомга

ИЛОВА



Давлат экспертизаси хулосаси

бланкаларини сарф қилиш

КИТОБИ

Т/р

Хулоса

берил-

ган

сана


Иш ўринларида аттестация ўтказилган

ташкилот ҳақидаги маълумотлар


Аттестациядан ўтказувчи ташкилот

ҳақидаги маълумотлар


Берилган

бланка-

нинг

ҳисобга

олиш

серияси

ва тартиб

рақами


номи


юқори

турувчи

ташки-

лот


юридик

ман-

зили


СТИР


ХХТУТ


МҲБТ


аттес-

тация

ўтказил-

ган иш

ўрин-

лари

сони


номи


синов

лабора-

торияси

аккреди-

тация

аттеста-

тининг

рақами

ва санаси


СТИР


ХХТУТ


МҲБТ



































































"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 3 ноябрь, 44-сон, 541-модда






































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск