язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Меҳнат муҳофазаси/ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 05.10.2010 й. 174-сон "Ишлаб чиқаришда ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи иш жойларни аттестациядан ўтказиш тартибига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.10.2010 й. 839-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.10.2010 й.

N 839-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

05.10.2010 й.

N 174


БУЙРУҒИ



Ишлаб чиқаришда ногиронлар меҳнатидан

фойдаланувчи иш жойларни аттестациядан

ўтказиш тартибига ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш тўғрисида


(2010 йил 8 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1999 йил 5 ноябрда (рўйхат рақами 839, 1999 йил 18 ноябрь) тасдиқланган Ишлаб чиқаришда ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи иш жойларни аттестациядан ўтказиш тартибига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                               А. Хаитов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 44-45-сон, 389-модда.