ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ходимларини, уларнинг пировард молиявий натижалардаги меҳнат улушига қараб, меҳнат жамоасига тўланадиган дивидендлар ҳисобидан ҳар йили моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 28.02.2013 й. 2433-сон билан рўйхатга олинган 30.01.2013 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 3-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 8-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 9-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 28 февралда 2433-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги,

Молия вазирлигининг

2012 йил 30 январдаги

3, 8-қ/қ ва 9-сон қарорига

ИЛОВА



Республика ихтисослаштирилган тиббиёт

марказлари ходимларини, уларнинг пировард молиявий

натижалардаги меҳнат улушига қараб, меҳнат жамоасига

тўланадиган дивидендлар ҳисобидан ҳар йили моддий

рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 11-сон, 341-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 91-сон "Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 14-сон, 152-модда) мувофиқ акциядорлик жамиятига (бундан буён матнда Жамият деб юритилади) айлантирилаётган республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ходимларини, акцияларнинг 49% бўйича тўланадиган дивидендлар ҳисобидан, уларнинг пировард молиявий натижалардаги меҳнат улушига қараб, ҳар йили моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Акцияларнинг 49% (меҳнат жамоасига улушни тасарруф қилиш ва тақсимлаш ҳуқуқисиз фойдаланиш учун берилган) улуши бўйича тўланадиган дивидендлар (бундан буён матнда Дивиденд деб юритилади) Жамият фаолиятининг пировард молиявий натижаларида ходимларнинг меҳнат иштироки коэффициентига қараб уларни (шу жумладан, раҳбарлар таркиби учун 10 фоизгача) моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.


2. Жамият кузатув кенгаши Дивидендлардан мақсадли фойдаланилиши устидан мониторинг амалга оширади.



II. ХОДИМЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


3. Ходимларни, уларнинг Жамият фаолиятининг пировард молиявий натижалардаги меҳнат улушига қараб, Дивидендлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан йиллик Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган (эълон қилинган) тақдирда амалга оширилади.


4. Ходимларни Дивидендлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш бўйича ҳисоб-китоб Жамият ижроия органи томонидан тайёрланади ва Жамият кузатув кенгашига тасдиқлаш учун киритилади.


5. Жамият кузатув кенгаши ходимларни моддий рағбатлантириш ҳисоб-китобларига ўзгартириш ва тузатишлар киритиш ҳуқуқига эга.


6. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши томонидан Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган (эълон қилинган) санадан бошлаб 60 кун муддат ичида ходимларга моддий рағбатлантириш тўланади.


7. Ходимларни Дивидендлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш ҳисоб-китоби қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Дивидендларнинг умумий қийматининг 10 фоизгача миқдори раҳбарлар таркибини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади;

Дивидендларнинг қолган суммаси меҳнат жамоасини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.


8. Ҳар бир ходимнинг йиллик молиявий натижалардаги меҳнат улушини аниқлаш ва ходимларни моддий рағбатлантириш бўйича ҳисоб-китобларни тайёрлаш учун Жамиятнинг ижроия органи томонидан ҳар бир ходимнинг йиллик молиявий натижалардаги меҳнат улушини аниқлаш бўйича доимий фаолият юритувчи комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) ташкил этилади.


9. Комиссия қуйидаги функцияларни бажаради:

мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган ходимларнинг фаолиятини баҳолаш намунавий мезонларига мувофиқ ходимларнинг даволаш жараёнига қўшган шахсий улушларини аниқлайди;

мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган ходимларнинг фаолиятини баҳолаш намунавий мезонларига мувофиқ даволаш жараёнида иштирок этмайдиган ходимларнинг йиллик молиявий натижаларга қўшган шахсий улушларини аниқлайди;

ходимлар меҳнат улушини аниқлашда асослилик ва холисликни, ошкоралик ва шаффофликни таъминлайди;

Дивидендлар ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш ҳисоб-китобларини тайёрлайди;

моддий рағбатлантириш миқдорини холисона белгилаш учун ҳар бир ходим фаолияти натижалари мониторингини ташкил этади ва ўтказади, тиббиёт ходимларини даволаш жараёнига қўшган шахсий улуши, меҳнатга ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатига виждонан ёндашганлигини баҳолайди.


10. Комиссиянинг шахсий таркиби Жамият кузатув кенгаши билан келишилгандан кейин Жамият ижроия органи раҳбари томонидан тасдиқланади ва қуйидагилардан шаклланади:

ижроия орган (директор) - Комиссия раиси;

директорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари - Комиссия котиби;

касаба уюшмаси раиси - Комиссия аъзоси;

бош тиббиёт ҳамшираси - Комиссия аъзоси;

жамоада ҳурмат ва обрўга эга бўлган уч нафардан кам бўлмаган ходимлар - Комиссия аъзолари.


11. Қуйидаги ходимларга моддий рағбатлантириш берилмайди:

йил якуни бўйича Дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган календарь йили тугаган вақтда иш стажи 1 йилдан кам бўлган;

йил якуни бўйича Дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган календарь йили давомида қўлланилган ва/ёки муддати амал қилаётган интизомий жавобгарликка тортилган.


12. Дивидендлар ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш ҳисоб-китобининг намунавий услуби мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


13. Жамият томонидан Моддий рағбатлантиришга йўналтирилган Дивидендлар бўйича алоҳида ҳисоб юритилади.


14. Дивидендлардан мақсадли фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Дивидендлар ҳисобидан ходимларни моддий

рағбатлантириш ҳисоб-китобининг

НАМУНАВИЙ УСЛУБИ


Мазкур намунавий услубда қўлланилган мезон, чегара, чеклов ва коэффициентлар намунавий ҳисобланиб, тавсиявий характерга эга. Комиссия Жамият кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда ходимларни моддий рағбатлантиришда ўзининг мезон, чегара, чеклов ва коэффициентларини ўрнатиш ҳуқуқига эга.

Ходимларни Дивидендлар ҳисобидан бир маротаба бериладиган моддий рағбатлантириш бўйича ҳисоб-китоблар моддий рағбатлантириш олишга ҳақли бўлган ходимларни қуйидаги тартибда гуруҳлаштириш орқали амалга оширилади:

I гуруҳ: Раҳбарлар таркиби

II гуруҳ: Шифокор ходимлар

III гуруҳ: Ўрта тиббиёт ходимлари

IV гуруҳ: Кичик тиббиёт ходимлари

V гуруҳ: Хўжалик ходимлари (муҳандис, тиббиёт ускуналарига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича техник-ходимлар ва бошқа ходимлар).

Дивидендлар ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш бўйича ҳисоб-китоблар Комиссия томонидан бир неча босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда ходимларнинг ҳар бир гуруҳи учун моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган маблағлар суммасини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилади.

Ходимларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган маблағлар суммасини аниқлаш учун биринчи навбатда ходимларнинг ҳар бир гуруҳ аъзоларининг ўртача ойлик иш ҳақи суммасининг меҳнат жамоаси барча аъзоларининг ўртача ойлик иш ҳақи суммасига нисбатан солиштирма миқдори (фоизда) аниқланади.

Ходимлар гуруҳининг ҳар бирини моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган маблағлар суммаси: ҳар бир гуруҳ аъзоларининг ўртача ойлик иш ҳақи суммасининг меҳнат жамоасининг барча аъзоларини ўртача ойлик иш ҳақи суммасидаги солиштирма миқдорининг (фоизда) ходимларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилаётган маблағлар суммасига нисбати сифатида аниқланади.

Ходимлар гуруҳининг ҳар бирини моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган маблағлар суммасини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоблар тартиби ва кетма-кетлиги қуйидаги тартибда амалга оширилади:


Ходимлар

гуруҳининг

ўртача ойлик

иш ҳақи

суммаси


Ходимлар гуруҳи ўртача ойлик

иш ҳақи суммасининг меҳнат

жамоаси барча аъзоларининг

ўртача ойлик иш ҳақи суммасига

нисбатан солиштирма миқдори

(%)


Ходимлар гуруҳини

моддий рағбатлантиришга

йўналтириладиган маблағлар

суммаси


I гуруҳ

Z1


U1=Z1/Z*100

S1=S* U1/100

II гуруҳ

Z2


U2=Z2/Z*100

S2=S* U2/100

III гуруҳ

Z3


U3=Z3/Z*100

S3=S* U3/100

IV гуруҳ

Z4


U4=Z4/Z*100

S4=S* U4/100

V гуруҳ

Z5


U5=Z5/Z*100

S5=S* U5/100

Ҳаммаси:

Z


100%

S

Иккинчи босқичда ҳар бир гуруҳнинг ҳар бир аъзоси учун моддий рағбатлантириш суммасини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоблар Марказ ходимлари фаолиятини баҳолаш натижасида тўплаган балларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Ҳар бир молиявий йил учун ходимларнинг ҳар бир гуруҳи фаолиятини баҳолаш мезонлари (бундан буён - "Баҳолаш мезонлари" деб аталади) йил якунлари бўйича ходимларни моддий рағбатлантириш бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган жорий йилнинг биринчи ойи ичида Жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим. Жамиятнинг ҳар бир ходими Баҳолаш мезонлари билан танишиб чиқиш имкониятига эга бўлиши лозим.

Гуруҳнинг ҳар бир ходими фаолиятини баҳолаш натижаларида уларнинг тўплаган баллари бўйича ходимлар гуруҳларга бўлинади. Бунда, йиғилган баллар миқдорининг ўсишига қараб ҳар бир ходим учун моддий рағбатлантириш суммаси ҳам ортиб боради.

Йиғилган

баллар миқдори


Ходимлар сони


Бир ходимга моддий

рағбатлантириш

суммаси (C)


0 - 40

K1


C

40 - 55

K2


1,1C

55 - 70

K3


1,3C

70 - 85

K4


1,6C

85 - 100

K5


2,0C

Натижада қуйидаги формулага эга бўламиз:


Sn = K1*C + K2*1,1C + K3*1,3C + K4*1,6C + K5*2,0C


Юқоридаги формуладан Sn (аниқ бир ходимлар гуруҳини моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган маблағлар суммаси) ва К1-К5 (мос баллар миқдорини тўплаган ходимлар гуруҳидаги ходимлар сони) миқдорий кўрсаткичлари маълум бўлган ҳолда С - тўплаган баллари 40 баллгача бўлган ходимнинг моддий рағбатлантириш суммаси ҳисобланади. Ҳисоблаб топилган С миқдорини 1,1 га кўпайтириш орқали тўплаган баллари 40 дан 55 баллгача бўлган ходим учун моддий рағбатлантириш суммаси ҳисобланади ва ҳоказо.






Низомга

2-ИЛОВА



Ходимларнинг фаолиятини баҳолаш

НАМУНАВИЙ МЕЗОНЛАРИ

Ходимларнинг ҳар бир гуруҳи

фаолиятини баҳолаш мезонлари


Баллар

миқдори


I гуруҳ:

Раҳбарлар таркиби



Даволанган беморларнинг режавий миқдорини таъминлаш


10

Жамият фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш


10

Мураккаб ва ўта мураккаб операцияларни амалга оширишни таъминлаш


15

Даволаниб чиқаётган беморларнинг 80% дан ортиғининг соғлиғи яхшиланишига эришиш


20

Йиллик бизнес-режа ва даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси


15

Чет тилларни билиш


10

Билим ва малака даражасини мунтазам ошириб бориш, шу жумладан, чет элдаги етакчи клиникаларда малакасини ошириш


10

Молиявий, ижро ва меҳнат интизомига риоя қилиш


10

Жами:


100

II гуруҳ:

Шифокор ходимлар



Ўз вақтида клиник-диагностик кўрикдан ўтказиш, диагностика ва даволаш стандартларига амал қилган ҳолда тўғри диагноз қўйиш ва даволаш


10

Амалга оширилган ишларнинг мураккаблиги ва ҳажми (интенсивлиги)


10

Амалга оширилган ишларнинг тиббий самарадорлиги, шу жумладан, тиббий хизматнинг сифати


10

Ўз тиббий фаолият йўналишидаги замонавий диагностика ва даволаш методларини, жаҳон тиббиёт фани ва технологияларининг охирги ютуқларини татбиқ этиш


10

Даволаш сифати ва ахлоқ принципларига амал қилиниши бўйича беморларнинг асосли шикоятларининг мавжуд эмаслиги


10

Касаллик тарихи варақаси ва бошқа тиббий ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли юритиш


10

Билим ва малакасини мунтазам ошириб бориш, шунингдек малакасини чет элдаги етакчи клиникаларда ошириш, аҳолининг тиббий маданиятини шакллантириш бўйича ишларни амалга ошириш


10

Чет тилларни билиш


10

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш


10

Меҳнат интизомига риоя қилиш, шунингдек амалдаги буйруқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш


10

Жами:


100

III гуруҳ:

Ўрта тиббиёт ходимлари



Шифокор кўрсатмаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш


15

Меҳнат таътили ва касаллик туфайли ишга чиқмаганлар ўрнига ишлаб бериш


10

Жамоат ишларида иштирок этиш


10

Дори воситалари ва тиббий техника буюмларининг ҳисобини юритиш, улардан фойдаланиш ва сақлаш интизомига риоя этилиши


10

Муолажалар сифати ва ахлоқ принципларига амал қилиниши бўйича беморларнинг асосли шикоятларининг мавжуд эмаслиги


15

Техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология режими талабларига риоя этилиши


10

Тиббий ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли юритиш


10

Шахсий гигиена талабларига риоя этилиши (озодалик, ташқи кўриниш)


10

Меҳнат интизомига риоя қилиш, шунингдек амалдаги буйруқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш


10

Жами:


100

IV гуруҳ:

Кичик тиббиёт ходимлари



Беморлар ва ходимларнинг асосли шикоятларининг йўқлиги


20

СанПиН талабларига мувофиқ жорий ва асосий йиғиштириш-тозалаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш


20

Беморларни виждонан парваришлаш (ҳожатхона, чойшабларни алмаштириш ва ҳоказо)


20

Техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология режими талабларига риоя этилиши


20

Шахсий гигиена талабларига риоя этилиши (озодалик, ташқи кўриниш)


10

Меҳнат интизомига риоя қилиш, шунингдек амалдаги буйруқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш


10

Жами:


100

V гуруҳ:

Хўжалик ходимлари (муҳандис, тиббиёт ускуналарига хизмат кўрсатиш

ва таъмирлаш бўйича техник-ходимлар ва бошқа ходимлар)



Мураккаб тиббиёт (шунингдек, бошқа) асбоб-ускуналарининг узлуксиз ишлашини таъминлаш


20

Мураккаб тиббиёт (шунингдек, бошқа) асбоб-ускуналарининг профилактика ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш


20

Техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология режими талабларига риоя этилиши


20

Ходимларнинг асосли шикоятларининг йўқлиги


20

Жамоат ишларида иштирок этиш


10

Меҳнат интизомига риоя қилиш, шунингдек амалдаги буйруқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш


10

Жами:


100

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 4 март, 9-сон, 122-модда


















































Время: 0.0223
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск