ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2009 й. 312-сон "Ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.12.2009 й.

N 312



ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗГАНЛИК

УЧУН МЕҲНАТГА СОАТБАЙ ҲАҚ

ТЎЛАШ МИҚДОРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими жорий этилиши муносабати билан, шунингдек ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш масалаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланади;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарган тақдирда ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига мувофиқ қайта кўриб чиқилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини бир ой муддатда, белгиланган тартибда тасдиқласинлар.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида" 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбоши, шунингдек қарорга 3-илованинг 1-банди ва 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 50-51-сон, 540-модда.





















Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск