ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.12.2007 й. ПФ-3942-сон "Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.12.2007 й.

N ПФ-3942



ФАХРИЙ УНВОНЛАР УЧУН ТЎЛОВЛАР

МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимиз илм-фани, адабиёти ва санъатини, иқтисодий ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини ошириш, халқимизнинг маданияти ва маънавиятини юксалтиришга, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга катта ҳисса қўшиб келаётган шахсларни муносиб рағбатлантириш ва қўшимча равишда моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. 2008 йилнинг 1 январидан бошлаб давлатимизнинг фахрий унвонларига сазовор бўлган шахслар - "Халқ" ва "Хизмат кўрсатган арбоб" фахрий унвонлари эгалари учун бериб келинаётган тўловлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баробари, "Хизмат кўрсатган" фахрий унвони соҳиблари учун эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида оширилиб, ҳар ойлик тўловларнинг миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, фахрий унвонлар эгаларига тўловлар ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобидан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартибини тасдиқласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

5. Мазкур фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 17 декабрдаги

ПФ-3942-сон Фармонига

ИЛОВА



Фахрий унвонлар учун ҳар ойлик тўловлар

МИҚДОРИ

Т/р

Фахрий унвон номи


Ҳар ойлик

тўловларнинг

базавий ҳисоблаш

миқдори бараваридаги

миқдори

1.

"Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби"

("Заслуженный деятель искусств Республики Узбекистан")

3,0

2.

"Ўзбекистон Республикаси фан арбоби"

("Заслуженный деятель науки Республики Узбекистан")


3,0

3.

"Ўзбекистон ифтихори"


3,0

4.

"Ўзбекистон Республикаси халқ артисти"

("Народный артист Республики Узбекистан")


3,0

5.

"Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси"

("Народный бахши Республики Узбекистан")


3,0

6.

"Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси"

("Народный писатель Республики Узбекистан")


3,0

7.

"Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми"

("Народный художник Республики Узбекистан")


3,0

8.

"Ўзбекистон Республикаси халқ устаси"

("Народный мастер Республики Узбекистан")


3,0

9.

"Ўзбекистон Республикаси халк шоири"

("Народный поэт Республики Узбекистан")


3,0

10.

"Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси"

("Народный учитель Республики Узбекистан")


3,0

11.

"Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи"

("Народный хофиз Республики Узбекистан")


3,0

12.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист"

("Заслуженный артист Республики Узбекистан")


1,8

13.

"Ўзбекистон Республикасида коммунал,

маиший ва савдо соҳасида хизмат кўрсатган ходим"

("Заслуженный работник коммунальной,

бытовой и торговой сферы Республики Узбекистан")


1,6

14.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими"

("Заслуженный работник связи Республики Узбекистан")


1,6

15.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси"

("Заслуженный наставник молодежи Республики Узбекистан")


1,6

16.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист"

("Заслуженный журналист Республики Узбекистан")


1,6

17.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор"

("Заслуженный ирригатор Республики Узбекистан")


1,6

18.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор"

("Заслуженный изобретатель и рационализатор Республики Узбекистан")


1,6

19.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи"

("Заслуженный экономист Республики Узбекистан")


1,6

20.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими"

("Заслуженный работник культуры Республики Узбекистан")


1,6

21.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор"

("Заслуженный архитектор Республики Узбекистан")


1,6

22.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор"

("Заслуженный хлопкороб Республики Узбекистан")


1,6

23.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи"

("Заслуженный шелковод Республики Узбекистан")


1,6

24.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими"

("Заслуженный работник промышленности Республики Узбекистан")


1,6

25.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими"

("Заслуженный работник здравоохранения Республики Узбекистан")


1,6

26.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози"

("Заслуженный тренер Республики Узбекистан")


1,6

27.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи"

("Заслуженный спортсмен Республики Узбекистан")


1,6

28.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими"

("Заслуженный работник транспорта Республики Узбекистан")


1,6

29.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими"

("Заслуженный работник гражданской авиации Республики Узбекистан")


1,6

30.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими"

("Заслуженный работник народного образования Республики Узбекистан")


1,6

31.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор"

("Заслуженный животновод Республики Узбекистан")


1,6

32.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист"

("Заслуженный юрист Республики Узбекистан")


1,6

33.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими"

("Заслуженный работник сельского хозяйства Республики Узбекистан")


1,6

34.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи"

("Заслуженный строитель Республики Узбекистан")


1,6

35.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог"

("Заслуженный геолог Республики Узбекистан")


1,6

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 12-сон, 639-модда






































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск