язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Меҳнатга ҳақ тўлаш/ Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.09.1994 й. ПФ-968-сон "Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг меҳнатини рағбатлантиришга оид тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.09.1994 й.

N ПФ-968



УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ

ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ МЕҲНАТИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШГА ОИД

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Жамият турмушида ва ёш авлодни тарбиялашда умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг тутган ўрнига алоҳида аҳамият бериб, шунингдек педагог ходимларнинг муқим ўрнашиб қолишлари учун зарур шароитларни яратиш мақсадида:


1. 1994 йилнинг 1 октябридан умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ва раҳбарларининг иш ҳақи Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича малака даражасини ошириш ҳамда қўшимча ҳақ ва устамалар тизимини тартибга солиш ҳисобидан ўртача 20 фоиз оширилсин.


2. Иш ҳақини ошириш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.


3. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга, шунингдек олий ва ўрта махсус таълим ходимларининг иш ҳақига қўшимча ва устамаларни тартибга солиш масалаларига оид қарор қабул қилсин.

4. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 10, 271-модда