ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Жумҳурият шаҳар электр транспорти корхоналари ходимларига кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот беришнинг тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 18.03.1991 й. 62-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 18 мартдаги

62-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Жумҳурият шаҳар электр транспорти корхоналари

ходимларига кўп йиллик хизмат учун бир йўла

мукофот беришнинг тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ



Мазкур Низом билан жумҳурият шаҳар электр транспорти корхоналарининг ишчилари, раҳбар ходимлари, мутахассислари ва хизматчиларига кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот беришнинг тартиби бзлгиланади.



Кўп йиллик хизмат учун бир йўла

бериладиган мукофот миқдори


1. Кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот мазкур Низомга мувофиқ қуйидаги миқдорларда берилади:

Кўп йиллик хизмат учун

бир йўла мукофотни олиш

ҳуқуқини берувчи узлуксиз

иш стажига эга бўлганда


Кўп йиллик хизмат учун йиллик мукофотнинг бир ойлик

тариф ставкаси (лавозим маоши) улушидаги миқдори


линияда ишловчи хайдовчиларга, контакт тармоқлар монтёрларига


бошқа ходимларга


1 йилдан 2 йилгача


0,6


2 йилдан 3 йилгача


0,8


3 йилдан 5 йилгача


1,0

0,8

5 йилдан 8 йилгача


1,2

1,0

8 йилдан 10 йилгача


1,4

1,2

10 йилдан 15 йилгача


1,6

1,4

15 йилдан ортиқ


1,8

1,6

Кўп йиллик хизмат учун кўрсатиб ўтилган миқдорларда бир йўла мукофот олиш ҳуқуқи ходимларда узлуксиз ишлашнинг тегишли энг кам стажи тугагандан кейин пайдо бўлади.

Ходимларга кўп йиллик хизмат учун биринчи марта бир йўла мукофот бериш 1991 йил 1 январгача бўлган узлуксиз иш стажи ҳисобга олинган ҳолда 1991 йил бошида амалга оширилади.



Кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот олиш

ҳуқуқини берувчи иш стажини ҳисоблаб чиқиш


2. Кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига шаҳар электр транспорти корхоналарида узлуксиз ишланган вақтнинг ҳаммаси киради.

Стаж 1 январдаги ҳолатига кўра ҳар йили ҳисоблаб чиқилади.


3. Кўп йиллик хизмат учун бир йўла бериладиган мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига, шунингдек, қуйидагилар ҳам киради:

а) ҳақиқий муддатли ҳарбий хизмат вақти - агар ходим ҳарбий хизматга чақирилгунга қадар кўп йиллик хизмати учун бир йўла бериладиган мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи ишларда банд бўлса ва ҳарбий хизматдан заҳирага бўшатилгач 1990 йилнинг январидан кейин (йўлга кетган вақтни ҳисобга олмаган ҳолда уч ой давомида) жумҳурият шаҳар электр транспорти корхоналарига ана шу ишга қайтса;

б) ишдан ажралган ҳолда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида ўқиш вақти, агар ходим курсларга киргунгача ва уларни тамомлагандан кейин кўп йиллик хизмат учун бир йўла бериладиган мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи ишларда банд бўлган бўлса;

в) агар ходим бевосита билим юртини тамомлагандан кейин кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот олиш ҳукуқини берувчи ишларда банд бўлган бўлса ҳамда ўқишни тамомлаш билан ишга кириш ўртасидаги танаффус уч ойдан ошмаса - кўрсатиб ўтилган ишларни бажарувчи касблар бўйича малакали ишчилар тайёрлашни амалга оширувчи техника, ҳунар-техника билим юртларида ўқиш вақти;

г) агар партия ва комсомол органларининг сайлаб қўйиладиган ҳамда бошқа масъул лавозимларда ишлагандан кейин уч ойдан кечикмай кўп йиллик хизмат учун бир йўла бериладиган мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи иш билан банд бўлса  кўрсатиб ўтилган лавозимларда ишлаган вақти; совет ва касаба уюшмаси органларининг сайлаб қўйиладиган лавозимларида ишланган вақт- агар бу вақтгача ва ундам кейин ходим кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот олиш ҳуқуқини берувчи ишларда банд бўлган бўлса; шахар электр транспортининг кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот бериш белгиланган партия, касаба уюшмаси ва комсомол ташкилотларининг сайлаб қўйиладиган лавозимларида ишланган вақт - агар бу ишдан кейин бевосита мазкур мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи иш билан банд бўлса;

д) ҳалқ (партия-давлат) назорати органларида ишланган вақт (хўжалик ва техника хизмати кўрсатиш лавозимларида ишлашдан ташқари) - агар бу органларда ишлагандан кейин бевосита кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот олиш ҳуқуқини берувчи иш билан банд бўлган бўлса ҳамда халқ (партия-давлат) назорати органларида ишлаш билан ундан кейинги иш ўртасидаги танаффус уч ойдан ошмаса;

е) 1953 йил 14 апрелдан кейин захирага бўшатилган ёки истеъфога чиқкан офицерларнинг Совет Армияси, Ҳарбий Денгиз флоти, партизан отрядлари ва халқ лашкарларида ҳарбий хизматда бўлган вақти, шунингдек, доимий яшаш жойига келиш вақти ҳисобга олинмаган ҳолда ва агар улар кўп йиллик хизмат учун пенсия олмаганлари тақдирда ҳарбий хизматдан бўшаш билан ишга ёки ўқишга кириш ўртасидаги танаффус уч ойдан ошмаса - уларнинг қайта малака ошириш курсларида ўқиган вақти.

Бу тартиб қўшинларнинг 1953 йил 16 мартдан кейин заҳирага бўшатилган ёки истеъфога чиққан офицерларига ҳамда ички ишлар ва давлат хавфсизлиги органларининг бошлиқлари таркибига ҳам тааллуқлидир;

ж) агар ходим шаҳар электр транспорти корхоналаридан ҳарбий хизматга, партизан отрядига ёки халқ лашкарларига чақирилган, сафарбар қилинган ёки кўнгилли равишда кирган бўлса ҳамда доимий яшаш жойига келиш вақти хисобга олинмаган ҳолда хизматдан бўшагандан кейин уч ой мобайнида кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот олиш ҳуқуқини берувчи ишга қайтса - Улуғ Ватан уруши даврида ССЖИ Қуролли Кучларида, партизанлар отрядларида ва халқ лашкарларида хизмат қилинган вақт;

з) чет элда ишланган вақт - агар ходим чет элга ишга юборилишдан олдин кўп йиллик хизмат учун бир йўла бериладиган мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи ишларда банд бўлган бўлса ҳамда йўлга кетган вақтни хисобга олмаган ҳолда чет элдан қайтгандан кейин икки ой мобайнида бу мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи ишга кирган бўлса;

и) эмизикли болалари бўлган аёлларга бола уч ёшга тўлгунгача бериладиган, иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча отпуска вақти;

к) хотин қизларнинг кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот олиш ҳуқуқини бермайдиган ишларда ишлаган вақти - агар улар хомиладорлиги ёки эмизикли болани боқиши муносабати билан вақтинча ана шу ишларга ўтказилган ҳамда унга қадар мазкур мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи ишларда банд бўлган бўлсалар.


4. Кўп йиллик хизмат учун бир йўла бериладиган мукофотни олиш хуқуқини берувчи иш стажида узилиш бўлмайди, аммо қуйидаги ҳолларда узилишлар вақти бу стажга киритилмайди:

а) иш жойига келиш вақти ҳисобга олинмаган холда харбий хизматдан бўшатилган кундан бошлаб уч ой мобайнида кўп йиллик хизмат учун бир йўла бериладиган мукофотни олиш ҳуқукини берувчи ишга кирганда - агар ходим бевосита харбий хизматга чақирилишдан (киришдан) олдин кўп йиллик хизмат учун бир йўла бериладиган мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи ишларда банд бўлган бўлса, ушбу Низомнинг 3а, 3е, 3ж-пунктларида назарда тутилган ушбу мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига қўшиладиган харбий хизмат вақти бундан мустаснодир;

б) шаҳар электр транспорти ходимлари белгиланган тартибда бир корхонадан бошқасига ўтказилганда;

в) корхоналарнинг раҳбарлари ўртасидаги келишувга мувофиқ ходим бир корхонадан бошқасига ўтказилганда - агар ходим бошқа корхонага ўтказилишдан олдин ва кейин кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот олиш ҳуқуқини берувчи ишларда банд бўлган бўлса;

г) узлуксиз тўрт ойдан ортиқ давом этган ва ишдан бўшашга олиб келган ногиронлик ёки касалликдан кейин бир ой давомида ишга кирганда - агар ходим, ногиронлик давридаги иш жойидан қатъи назар, аввалги иш жойига қайтса ёки шаҳар электр транспорти тизимидаги кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот олиш ҳуқуқини берувчи бошқа корхонага ишга кирса, шунингдек, тиббий меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) ёки тиббий маслаҳат комиссияси (ТМК)нинг хулосаси бўйича шаҳар электр транспорти тизимининг кўрсатиб ўтилган мукофотни олиш ҳуқуқини бермайдиган корхонасига ишга ўтгандан кейин ушбу мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи ишга қайтган ҳолда;

д) ходим кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот олиш ҳуқуқини берувчи ишдан ишлаб чиқариш зарурати ёки бекор туриб қолиш туфайли белгиланган тартибда корхонанинг ўзида ёки шаҳар электр транспорти тизимининг бошқа корхонасига кўрсатиб ўтилган мукофотни олиш ҳуқуқини бермайдиган ишга вақтинча ўтказилгандан кейин бир йўла мукофот олиш ҳуқуқини берувчи ишга қайтганда;

е) ходим кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот олиш ҳуқуқини берувчи ишдан соғлиғига, оилавий аҳволига ёки бошқа узрли сабабларга кўра ўша корхонанинг ўзида мазкур мукофотни олиш ҳуқуқини бермайдиган ишга ўтказилгандан кейин бир йўла мукофот олиш ҳуқуқини берувчи ишга қайтганда;

ж) корхонанинг тугатилиши, ходимлар сони ёки штатининг қисқариши муносабати билан ишдан бўшагандан кейин кўп йиллик хизмат учун бир йўла бериладиган мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи ишга кирганда - агар янги иш жойига келиш вақтини ҳисобга олмаган ҳолда ишдаги танаффус уч ойдан ошмаса;

з) эри (хотини)нинг бошқа жойга кетиши муносабати билан ишдан ўз хоҳиши билан бўшагандан кейин кўп йиллик хизмат учун бир йўла бериладиган мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи ишга кирганда - агар янги яшаш жойига келиш вақтини ҳисобгз олмаган ҳолда ишдаги танаффус бир ойдан ошмаса;

и) ходим билан чет элда бирга бўлган оила аъзоси кўп йиллик хизмат учун бир йўла бериладиган мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи ишга қайтганда - агар у чет элга кетгунга қадар бу мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи ишни бажарган ҳамда яшаш жойига келиш вақтини ҳисобга олмаган ҳолда ССЖИга қайтганидан кейин икки ой мобайнида ишга кирган бўлса;

к) олий ёки ўрта махсус ўқув юртини тамомлагандан кейин кўп йиллик хизмат учун бир йўла бериладиган мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи ишга кирганда - агар ходим бевосита ўқув юртига киришдан олдин кўрсатиб ўтилган мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи ишларда банд бўлса ҳамда ўқишни тамомлаш билан ишга кириш ўртасидаги танаффус уч ойдан ошмаса;

л) аёллар бола уч ёшга тўлгунгача кўп йиллик хизмат учун бир йўла бериладиган мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи ишга кирганда - агар у хомиладорлиги ёки бола туғилиши муносабати билан ушбу мукофотни олиш ҳуқуқини бермайдиган ишга ўтган ёки ана шу сабабларга кўра ишдан бўшаган бўлса;

м) пенсияга чиққунга қадар кўп йиллик хизмат учун бир йўла бериладиган мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи ишларда банд бўлган, қарилик пенсиясига чиққан пенсионерлар (пенсияга чиққандан кейин биринчи марта) ушбу мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи ишга кирганларида.


5. Даволаш-меҳнат профилакториясидан озод бўлгандан кейин кўп йиллик хизмат учун бир йўла бериладиган мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи ишга кирган шахсларга мазкур мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи СССР Давлат меҳнат қўмитаси ва ВЦСПС Секретариатининг 1970 йил 2 июндаги тушунтириши (Бюлл., 1970 й., N 8)га мувофиқ белгиланади.


6. Кўп йиллик хизмат учун бир йўла бериладиган мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига иш жойида ахлоқ тузатиш ишларини ўташ вақти, майда безорилик учун ҳибсда бўлиш вақти, шунингдек, ходим интизомий жазо сифатида кўрсатиб ўтилган мукофотни олиш ҳуқуқини бермайдиган ишга ўтказилган вақт кирмайди.



Кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофотни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби


7. Кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот ходимга берилган разряд (лавозим маоши) тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади.

Асосий вазифадан бошқа вазифа вақтинча бажариб турилганда кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот асосий иш жойидаги тариф ставкаси (лавозим маоши) бўйича ҳисоблаб чиқилади.


8. Кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот корхонанинг ўтган йил якунлари бўйича, умумий иш натижаларига қараб, иш ҳақи фондидан мукофот бериш билан биргаликда тўланади.


9. Кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот олиш ҳуқуқи ходимда календарь йил давомида пайдо бўлганда биринчи тўлов уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан кейин ишланган вақт учун берилади.


10. Кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофотни ошириш ҳуқуқи календарь йил давомида пайдо бўлган ходимларга бу мукофотнинг бир йил учун бериладиган умумий суммаси йилнинг тегишли даврлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқиш йўли билан аниқланади.

Календарь йил давомида тариф ставкаси (лавозим маоши) ўзгарганда ҳам кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот суммаси ана шу тартибда аниқланади.


11. Кўп йиллик хизмат учун бериладиган бир йўла мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи ишларда банд бўлган ходимлар шаҳар электр транспорти тизимининг мазкур мукофотни олиш ҳуқукини берувчи бошқа корхонасига белгилангзн тартибда ишга ўтказилганда (жумладан, корхоналарнинг раҳбарлари ўртасидаги келишувга мувофиқ бир ишдан бошқа ишга ўтилганда) бутун йил учун мукофот янги иш жойидан берилади,


12. Кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофотни олувчи ҳамда ишлаб чиқариш зарурати ва бекор туриб қолиш сабабли белгиланган тартибда мукофот берилмайдиган ёки кам миқдорда бериладиган бошқа ишга ўтказилган ходимларда мазкур давр учун кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофотни олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.


13. Кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот календарь йилда шу мукофотни олиш ҳуқуқини берувчи ишларда ишлаб берилган вақт учун тўланади, пул тўланадиган отпускалар вақти, вақтинчалнк меҳнатга лаёқатсизлик, шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ходимларга иш ҳақи тўла ёки қисман сақлаб колинадиган вақт ҳам шу жумлага киради.

Иш жойида ахлоқ тузатиш ишларини ўтаётган вақт учун ва майда безорилиги учун ҳибсда бўлганлиги учун, шунингдек, ходим интизомий жазо сифатида кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофотни олиш ҳуқуқини бермайдиган ишлардаги вақт учун мукофот берилмайди.


14. Қарилиги ёки ногиронлиги туфайли пенсияга чиқиши муносабати билан ишдан кетган, ТМЭК хулосасига кўра бошқа ишга ўтган, ҳарбий хизматга чақирилган (кирган), сайлаб қўйиладиган ишга ўтган, тўрт ойдан ортиқ давом этган касаллиги, корхонанинг тугатилиши, ходимлар сони ва штатининг қисқариши сабабли ишдан бўшаган ходимларга, шунингдек, кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофотни олиш ҳуқуқига эга бўлган вафот этган ходимларнинг оилаларига мазкур мукофотни тўлаш якуний ҳисоб-китобда мазкур календарь йилда ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда берилади.


15. Корхоналарнинг раҳбарларига узрли сабабларсиз ишга чиқмаганлик учун ходимларга кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот миқдорини камайтириш (аммо 25 % дан ортиқ эмас) ҳуқуқи берилади.


16. Кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот суммасини ҳисоблаб чиқиш учун ойлик тариф ставкаси етти соатлик иш кунида ходимнинг бир соатлик тариф ставкасини 173,1 га ва олти соатлик иш кунида 152,5 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.


17. Амалдаги қонунларга мувофиқ ходим учун сақлаб қолинадиган ўртача иш хақини ҳисоблаб чиқишда (отпуска вақти, жамоат ва давлат топшириқларини бажариш вақти, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунлари учун ва бошқалар) кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот суммаси ҳисобга олинмайди.

Кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот пенсия ҳамда ишчи ва хизматчиларнинг иши билан боғлиқ бўлган ҳолда уларнинг шикастланиши ёки бошқа хилда соғлиқларига зарар етказилишининг ўрни қопланиши ҳисоблаб чиқиладиган иш ҳақига киритилади.



Кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот олиш

ҳуқуқини берувчи узлуксиз иш стажини

ҳисоблаб чиқиш тартиби


18. Кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот беришда узлуксиз иш стажи меҳнат стажини белгиловчи комиссия томониданбелгиланади.

Комиссиянинг таркиби касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Унинг таркибига корхонанинг раҳбар ходимларидан вакиллар, кадрлар билан шуғулланувчи ходим, юрисконсультант ва касаба уюшмаси вакили киради.


19. Меҳнат дафтарчаси стажни аниқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

Меҳнат дафтарчасида қайд этилмаган иш стажи шаҳар электр транспорти корхонаси раҳбарининг имзоси қўйилган, тегишли тартибда расмийлаштирилган маълумотнома билан тасдиқланиши мумкин.


20. Кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот олиш ҳуқуқини берувчи узлуксиз иш стажининг гувоҳлик кўрсатмаси билан тасдиқланишига йўл қўйилмайди.


21. Иш стажини аниқлаш бўйича комиссиянинг қарори протоколга ёзилади. Тегишли тартибда расмийлаштирилган ва корхона муҳри босилган уч нусхадан иборат комиссия қароридан кўчирманинг бир нусхаси кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот ёзиш учун бухгалтерияга, иккинчи нусхаси ходимнинг қўлига, учинчи нусхаси кадрлар бўлимига (кадрлар бўйича инспекторга) берилади.


22. Меҳнат стажини белгилаш протоколларини расмийлаштириш, комиссия қароридан кўчирма бериш, комиссия қарорига шикоятларни кўриб чиқиш учун материал тайёрлаш ва барча ҳужжатларни сақлаш меҳнат дафтарчаларини юритиш ва сақлаш вазифаси топширилган шахслар томонидан амалга оширилади.


23. Корхоналарнинг комиссиялари қарори юзасидан тушган шикоятлар юқори ташкилот ҳузуридаги кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот олиш ҳуқуқини берувчи иш стажини белгиловчи комиссия томонидан кўриб чиқилади. Бу комиссияга маҳаллий комиссиялар фаолиятини назорат қилиш, шунингдек, аниқлашда қийинчиликлар пайдо бўлган иш стажини белгилаш юклатилади.

Юқори ташкилот ҳузуридаги комиссиянинг қарори узил-кесил ҳисобланади.


































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск