Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.2014 й. ПҚ-2256-сон “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.2014 й.

N ПҚ-2256



ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ЗУЛФИЯ

ТАВАЛЛУДИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Бетакрор истеъдоди, Ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат туйғусини, олижаноб инсоний фазилатларни юксак пардаларда тараннум этган етук бадиий асарлари, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолияти билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига, халқимиз маънавиятини юксалтиришга қўшган улкан ҳиссасини инобатга олиб ҳамда таваллудининг 100 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, Республика хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ва жамоатчилик вакилларининг Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини мамлакатимиз миқёсида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмита бир ой муддатда Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини юқори савияда нишонлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.

Ушбу режада:

шоиранинг ўзбек тилида "Сайланма" асарларини, инглиз ва қорақалпоқ тилларига таржима қилинган шеърий тўпламларини;

"Зулфия замондошлари хотирасида" китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

шоиранинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш;

Ўзбекистон Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида "Мустақиллик даври адабиётида Зулфия ижодининг аҳамияти" мавзусида илмий конференция ўтказиш;

мамлакатимиздаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли адиб ва олимлар, санъаткорлар иштирокида учрашувлар, адабий кечалар ташкил этиш;

2015 йил март ойида Тошкент шаҳридаги "Туркистон" саройида зиёлилар, фаол хотин-қизлар, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида шоира хотирасига бағишланган ижодий кеча ўтказиш тадбирлари кўзда тутилсин.


4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2014 йил 31 октябрдаги

ПҚ-2256-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг

100 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Мирзиёев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, ташкилий қўмита раиси


Аҳмедов М.

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, ташкилий қўмита раиси ўринбосари


Султонов Х.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Икрамов А.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Баситханова Э.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси


Усмонов Р.Ж.

-

Тошкент шаҳар ҳокими


Ахмедов Б.М.

-

Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари


Вахабов А.В.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Иноятов У.И.

-

Халқ таълими вазири


Ҳазратқулов М.

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


Хаджаев А.Ж.

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


Юнусов О.Ҳ.

-

Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори


Қосимов Ж.М.

-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори


Жалилова Ф.

-

"Саодат" журнали бош муҳаррири


Олимжонова Р.

-

Зулфия асарларини нашрга тайёрловчи


Қуронбоев Қ.Қ.

-

Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари


Ғаниев Б.М.

-

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси


        

Изоҳ: ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



"Халқ сўзи", 2014 йил 1 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 10 ноябрь, 45-сон, 543-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2014 йил, 10-сон, 287-модда





























Время: 0.0135
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск