Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари (АВ томонидан 21.11.2013 й. 2528-сон билан рўйхатга олинган 02.10.2013 й. Марказий банк Бошқарувининг 328-В-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 20-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 21 ноябрда 2528-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқаруви

ва Бош прокуратура ҳузуридаги

Солиқ, валютага оид жиноятларга

ва жиноий даромадларни

легаллаштиришга қарши

курашиш департаментининг

2013 йил 2 октябрдаги

328-В, 20-сон қарорига

ИЛОВА



Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга

ва терроризмни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), "Банк сири тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 144-модда), "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) қонунларига мувофиқ тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил қилиш ҳамда амалга ошириш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


тижорат банки - Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган ва тегишли фаолият турини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган банк;


ички назорат - тижорат банкининг махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлашга доир фаолияти;


Ички назорат хизмати - ички назоратни амалга ошириш учун жавобгар бўлган тижорат банкининг махсус бўлинмаси;


масъул ходим - тижорат банки филиалида ички назоратнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган шахс;


Ички назорат хизмати ходимлари - ички назоратнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган тижорат банки бош офисидаги Ички назорат хизмати ходимлари, тижорат банки филиалидаги масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари;


тижорат банкининг ички назорат тизими - мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар билан белгиланган мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажаришга қаратилган Ички назорат хизматининг тижорат банкининг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширадиган ҳаракатлари йиғиндиси;


ички ҳужжатлар - тижорат банки фаолиятини тартибга солувчи ва унинг раҳбарияти томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ҳужжатлар;


ички қоидалар - тижорат банкида ва унинг филиалларида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилаб берувчи ички ҳужжатдир;


махсус ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти номидан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси (бундан буён матнда Департамент деб юритилади);


мижоз - пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни (бундан буён матнда операция деб юритилади) амалга ошириш тўғрисида тижорат банкига топшириқнома (ариза, илтимоснома) билан мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;


мижознинг ҳақиқий эгаси - юридик шахс - мижознинг мулкдори ёки уни назорат қилувчи шахс, яъни амалга оширилаётган операциядан манфаат кўрадиган мижоз ва (ёки) бошқа юридик шахсга нисбатан мулкий ёки назорат ҳуқуқига эга бўлган бир ёки бир неча шахслар;


операция иштирокчилари - мижозлар, уларнинг вакиллари ҳамда мижознинг операцияда иштирок этувчи ҳамкорлари;


гумонли операция - мазкур Қоидаларни амалга ошириш жараёнида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида тижорат банкида гумон уйғотувчи ҳамда уни шубҳали операциялар туркумига киритиш (киритмаслик) ҳақида қарор қабул қилгунга қадар бўлган операция;


шубҳали операция - тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, мазкур Қоидаларни амалга ошириш жараёнида тижорат банкида унинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция;


хабар қилиниши лозим бўлган операциялар - мазкур Қоидалар билан белгиланган Департаментга хабар қилиниши лозим бўлган шубҳалилик мезонлари ва аломатларидан фойдаланган ҳолда комплекс таҳлил асосида аниқланадиган операциялар;


бир маротабалик операциялар - мижозлар томонидан банк ҳисобварағини очмаган ҳолда, камида бир ой давомида такрорланмайдиган, бир маротабалик тартибда амалга ошириладиган операциялар;


мунтазам равишда амалга ошириладиган операциялар - таҳлил қилинадиган давр мобайнида мижозлар томонидан мунтазам равишда амалга ошириладиган операциялар;


таҳлил қилинадиган давр - кейинги текширув босқичида тижорат банки мижознинг операцияларини таҳлил қиладиган ҳамда давомийлиги мижоз томонидан бажарилган операция турига кўра бир неча кундан бир неча ойгача бўлиши мумкин бўлган давр;


мижозни лозим даражада текшириш - мижознинг ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш, таъсис ҳужжатлари асосида мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали мижознинг ҳақиқий эгасини идентификациялаш, шунингдек мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида, доимий асосда ўрганишларни ўтказиш;


мижозни идентификациялаш - тижорат банки томонидан мижозни лозим даражада текшириш мақсадида мижозлар ҳақидаги маълумотларни улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида аниқлаш;


мижознинг ҳақиқий эгасини идентификациялаш - тижорат банки томонидан қонун ҳужжатлари билан белгиланган таъсис ҳужжатлари (устав ва (ёки) таъсис шартномаси, низом) асосида мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали юридик шахс бўлган мижознинг мулкдори ёки уни назорат қилувчи шахсни аниқлаш;


жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар - Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;


оффшор ҳудуд - имтиёзли солиқ режимини тақдим қилувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда улар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликни ва тақдим қилмасликни кўзда тутувчи давлатлар ва ҳудудлар;


жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи органлар - операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар фаолияти устидан мониторинг ва назорат қилиш функцияларига эга бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи, лицензияловчи, рўйхатдан ўтказувчи ва бошқа давлат органлари;


таваккалчилик - мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги;


масофавий хизматлар - мижознинг тижорат банкига келмаган ҳолда операцияни амалга ошириш имконини берувчи дастурлар ёрдамида операцияларни ўтказиш бўйича банк хизматлари.


2. Тижорат банкларининг ички назорат тизими мақсади қуйидагилар ҳисобланади:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга йўналтирилган операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;

тижорат банкининг қасддан ёки қасддан бўлмаган ҳолда жиноий фаолиятга жалб қилинишига, унинг устав фонди (капитали)га жиноий фаолият натижасида олинган капиталнинг, шунингдек тижорат банкини бошқаришга жиноятчи шахсларнинг кириб келишига йўл қўймаслик;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш.


3. Тижорат банклари ички назорат тизимининг асосий вазифалари:

таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, бошқариш, камайтириш ва ҳужжатлаштириш бўйича тегишли чораларни кўриш;

қонун ҳужжатлари, мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатларга мувофиқ мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

мижозларнинг ҳақиқий эгаларини аниқлаш ва ўрганиш, шунингдек операцияни амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларнинг манбасини аниқлаш бўйича асосли ва кўрилиши мумкин бўлган чораларни амалга ошириш;

мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар билан белгиланган мезонлар асосида гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш;

ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялар тўғрисидаги ахборотлар (ҳужжатлар)ни Департаментга ўз вақтида тақдим этиш;

юридик ёки жисмоний шахс ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операцияларни истисно этган холда, алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни, бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туриш ҳамда бундай операция ҳақида операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида Департаментни хабардор қилиш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларнинг маҳфийлигини таъминлаш;

операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида сақланишини таъминлаш;

тижорат банки раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган аниқ ахборотлар ва материаллар билан оператив ва мунтазам равишда таъминлаб бориш;

шубҳали операциялар амалга оширилган ёки амалга оширишга бўлган уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан алоқадор бўлган шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар, жамият акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорлар, иштирокчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек бундай маълумотларни бошқа тижорат банклари ҳамда давлат органлари билан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзаро алмашиб бориш;

республикадаги ва чет элдаги бошқа банклар билан корреспондентлик алоқаларини ўрнатишда уларнинг ички назорат тизимини ўрганиш;

операцияларнинг анонимлигини оширувчи янги технологиялар ёрдамида қонунга хилоф иш қилиш, хусусан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш учун тижорат банки хизматларидан фойдаланиш таҳдидининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиши мақсадида зарур бўлган тадбирлар қўллаш;

сўровлар бўйича мижозлар базасидан террорчилик фаолиятини молиялаштиришга алоқадор шахсларни аниқлашдан иборат.


4. Ички назорат тизими мақсад ва вазифаларига эришиш учун Ички назорат хизмати қуйидагилар бўйича функцияларни бажаради:

Ҳуқуқбузарлик содир этиш, шу жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш учун тижорат банки хизматларидан фойдаланиш хавфининг олдини олиш учун қонун ҳужжатларида, мазкур Қоидаларда, ички ҳужжатларда назарда тутилган чораларни кўриш;

тижорат банки томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатлар талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш;

тижорат банки фаолиятидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатлар талабларига риоя қилинмаганлиги бўйича аниқланган камчилик ва қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан раҳбарият кўриб чиқиши учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) ваколатли вакиллари, тижорат банкининг ички аудит хизмати ходимлари, ташқи аудиторлар ҳамда Департамент ходимлари томонидан ўтказилган текширувлар жараёнида аниқланган ички назорат тизимини ташкиллаштиришда ва унинг фаолиятидаги хато ва камчиликларнинг бартараф этилишини мониторинг қилиш;

ички назоратни ташкил этиш, ходимлар томонидан қонун ҳужжатлари, мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар талабларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва бартараф этиш масалалари бўйича Марказий банк ва Департамент билан ҳамкорлик қилиш.


5. Ҳар бир тижорат банки қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар асосида Ички назорат хизматининг вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайдиган низомни ишлаб чиқиши, банк кенгашида тасдиқлаши ва амалга киритиши лозим.

Ушбу низом Ички назорат хизмати тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни акс эттириши керак:

унинг мақсади ва вазифалари;

унинг тижорат банкининг бошқа бўлинмаларидан мустақил бўлишини таъминлаш усуллари;

унинг тижорат банкининг бошқа бўлинмалари, ички аудит хизмати ҳамда чет элдаги шўъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналари билан ўзаро муносабати;

ўзининг функцияларини бажариш учун зарур бўлган маълумотларни олиш ҳуқуқига эга бўлиши, шунингдек мазкур маълумотларни тақдим этиш масалалари юзасидан ҳамкорлик қилиш бўйича тижорат банкининг бошқа бўлинмалари ва шўъба банклари, чет элдаги филиаллари ва ваколатхоналари ходимларининг мажбурияти;

қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатлар талаблари бузилишларини ўрганишни ўтказиш ҳуқуқи;

олинган маълумотларни тижорат банки бошқаруви раисига ва зарур бўлганда тижорат банки кенгашига эркин ифодалаш ва ошкор этиш ҳуқуқига эга бўлиши;

тижорат банкининг бошқарув раисига тегишли ҳисоботни тақдим қилиш мажбурияти;

тижорат банки бошқарувига қонун ҳужжатлари ва халқаро стандартларга мувофиқлик масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, шу жумладан, мазкур соҳадаги ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиш мажбурияти;

ходимларни танлаш талаблари ва тартиблари;

малакани ошириш бўйича махсус курсларда мунтазам равишда ўқиб бориш мажбурияти.


6. Тижорат банклари мазкур Қоидалар талабларидан келиб чиқиб, қуйидагиларни акс эттирган ҳолда ички қоидаларни ишлаб чиқиши лозим:

таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, бошқариш, камайтириш ва ҳужжатлаштириш бўйича тегишли чораларни кўриш тартиби;

мижозларни лозим даражада текшириш, шу жумладан, мижозларни ва уларнинг ҳақиқий эгасини идентификациялаш, шунингдек мижозларнинг операциялари устидан доимий мониторингни амалга ошириш қоидалари;

зарур бўлган ахборотни расмийлаштириш ва унинг маҳфийлигини таъминлаш тартиби;

Ички назорат хизмати ходимлари томонидан тижорат банки бош офисидаги Ички назорат хизмати раҳбарига (бундан буён матнда Ички назорат хизмати раҳбари деб юритилади) қонун ҳужжатлари бузилиши далиллари тўғрисида ахборот тақдим этиш тартиби;

кадрларни тайёрлаш ва ўқитишга доир малака талаблари;

гумонли операцияларни аниқлаш мезонлари ва уларнинг аломатлари;

юқори таваккалчилик даражаси тоифасига киритилган мижозларнинг ҳисобини юритиш ва мониторинг қилиш ҳамда бундай мижозлар операцияларини мониторинг қилиш тартиби;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг олдини олишга қаратилган чоралар;

пул маблағларини олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақида талаб қилинган маълумотлари мавжуд бўлмаган чет эл валютасидаги пул ўтказмалари аниқланган ҳолларда кўриладиган чоралар;

тижорат банкининг бошқа бўлинмалари, ички аудит хизмати ҳамда чет элдаги шўъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналари билан Ички назорат хизматининг ўзаро муносабати ҳамда Ички назорат хизматига маълумотларни тақдим этиш масалалари юзасидан ҳамкорлик қилиш бўйича тижорат банкининг бошқа бўлинмалари ва ҳамда чет элдаги шўъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналари ходимларининг мажбурияти;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар.

Ички қоидалар мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ бўлиши ҳамда аниқланган таваккалчиликлар ва уларнинг баҳосидан келиб чиқиб тузилиши керак. Ички қоидалар, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тижорат банкининг кенгаши томонидан тасдиқланади.

Ички қоидалар тижорат банкининг барча бўлинмаларига ҳамда чет элдаги шўъба банкларига, филиалларига ва ваколатхоналарига ижро учун мажбурийдир.



II БОБ. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ

ТАШКИЛЛАШТИРИШ


7. Тижорат банкининг ички назорат тизими банк ишининг жиҳатлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, мижозлар базаси ва мижозлар ҳамда уларнинг операциялари билан боғлиқ таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкиллаштирилади.


8. Тижорат банкининг, шу жумладан, унинг филиалларининг ички назорат тизими таркибий тузилмаси тижорат банки бошқаруви қарори билан белгиланади. Тижорат банкининг ички назорат тизими таркибий тузилмаси аниқланган таваккалчиликлар ва уларнинг баҳосидан келиб чиқиб ҳамда Марказий банкнинг талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши лозим.


9. Тижорат банкининг ички назорат тизимининг таркибий тузилмаси тижорат банкининг бош офисининг Ички назорат хизматини, шунингдек тижорат банкининг ҳар бир филиалидаги Ички назорат хизматини ёки масъул ходимни ўз ичига олади.

Тижорат банкининг чет элда шўъба банки, филиали ва ваколатхонаси мавжуд бўлган ҳолатда, чет элдаги шўъба банкининг, филиалнинг ва ваколатхонанинг ички назоратни амалга оширишга масъул бўлинмаси тижорат банкининг бош офисидаги Ички назорат хизматига ҳисобдордир.


10. Ички назорат хизмати ички назорат мақсадларига самарали эришиш ва вазифаларни унумли бажариш учун етарли миқдорда ходимлар билан шакллантирилади.

Ички назорат хизмати ходимлари сони таваккалчиликларни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилиши керак.

Филиаллари сони 50 та ёки ундан ортиқ бўлган тижорат банкларининг бош офисидаги Ички назорат хизмати штат бирлиги 10 тадан кам бўлмаслиги лозим.


11. Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари тижорат банки бошқаруви раисининг буйруғи билан лавозимига тайинланади ва озод этилади, улар тижорат банки бош офисининг штат бирлигига киради ҳамда уларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари тижорат банкининг бош офиси харажатлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ички назорат хизмати раҳбари олий иқтисодий ёки юридик маълумотга ва тижорат банкининг банк операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлинмасида камида икки йиллик раҳбарлик тажрибасига ёхуд Ички назорат хизматида камида бир йиллик иш стажига эга бўлиши керак.

Ички назорат хизматининг раҳбари ва ходими лавозимига тайинланувчи шахс:

банк ва молия қонун ҳужжатларини билиши;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларни билиши;

бухгалтерия ҳисоби қоидалари ҳақидаги билимга эга бўлиш, шунингдек мунтазам равишда малакани ошириш бўйича махсус ўқув курсларидан ўтиши шарт.


12. Ички назорат хизмати раҳбари ёки ходими лавозимига қуйидаги шахслар тайинланиши мумкин эмас:

ўз фаолияти ва шахсий хулқ атворида ишониб топширилган бўлинмани нотўғри бошқаргани ёки ишни виждонан юритмаганини намоён этган шахслар;

иқтисодиёт соҳасидаги жинояти учун аввал суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган шахслар.


13. Тижорат банки ички назорат тизими тузилмасини шакллантириш, Ички назорат хизмати раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилгандан сўнг 10 (ўн) иш куни мобайнида тайинланган шахслар тўғрисидаги анкета маълумотларини илова қилган ҳолда бу ҳақда Марказий банкка хабар бериши лозим.


14. Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари:

ички назоратни амалга ошириш мақсадида тижорат банки бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларидан керакли бошқарувчилик ва бухгалтерия ҳужжатларини талаб қилиб олиш;

ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, тижорат банкининг электрон маълумотлар базаларида, локал ҳисоблаш тармоқлари ва автоном компьютер тизимларида сақланадиган файллардан ва бошқа ёзувлардан нусхалар олиш;

тижорат банкининг бошқа бўлинмалари мутахассисларидан ёрдам сўраш ва олиш;

тижорат банки бўлинмаларининг хоналарига кириш, шунингдек тижорат банки бошқаруви раисининг ёзма рухсатномаси билан ҳужжатлар сақланиши учун фойдаланиладиган (архивлар), нақд пул ва қимматликлар сақланадиган (пул омборлари), компьютер маълумотларини қайта ишлаш ва маълумотларни электрон шаклда сақлаш хоналарига кириш;

бошқарув раисининг ёки тегишли ваколатга эга бўлган унинг ўринбосарининг ёзма розилиги билан терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ бўлган операцияларни тўхтатиб туриш ҳақида банк филиаллари раҳбарларига кўрсатмалар бериш;

мижозларнинг операцияларига нисбатан келгуси ҳаракатлари, жумладан, қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшимча маълумот олиш ёки мавжуд маълумотларни текшириш бўйича тижорат банки бошқаруви раисига таклифлар тақдим этиш;

мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатларга мувофиқ бошқа ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.


15. Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари тижорат банки номидан тўлов (ҳисоб-китоб), кредит ва бухгалтерия ҳужжатларини имзолаш ёки визалаш ҳуқуқига эга эмас.


16. Ички назорат хизматининг раҳбари ва ходимлари ўз вазифаларини бажаришда қуйидагиларга мажбурдирлар:

ўз ваколати доирасида мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар билан юклатилган мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажариш учун зарур чораларни кўриш;

тижорат банкининг тегишли бўлинмаларидан олинган ҳужжатларнинг сақланишини ва қайтарилишини таъминлаш;

ўз вазифаларини амалга оширишда олинган маълумотларнинг маҳфийлигига риоя қилиш;

мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатларга мувофиқ бошқа мажбуриятларни амалга ошириш.


17. Ички назорат хизмати раҳбари бевосита тижорат банки бошқаруви раисига ҳисобдордир ва тижорат банкининг бошқа бўлинмаларидан мустақилдир.

Ички назорат хизмати ходимлари бевосита Ички назорат хизмати раҳбарига ҳисобдордир.


18. Тижорат банки бўлинмаларининг ходимлари Ички назорат хизматининг вазифаларининг амалга оширилишида мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатларга мувофиқ кўмаклашадилар.


19. Тижорат банки бўлинмаларининг ходимлари Ички назорат хизмати раҳбари ёки ходимлари ўртасидаги ўзаро муносабат тартиби ички ҳужжатлар билан белгиланади.


20. Ички назорат хизмати, мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи банк бўлинмалари (масъул ижрочилар, кассирлар ва шу кабилар), юридик хизмат, ички аудит ва хавфсизлик хизмати ходимларининг сўнгги янгиликларга, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг ва терроризмни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида тижорат банклари мунтазам равишда ходимларни қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт.


21. Ички назорат хизмати тижорат банкининг бошқа тегишли бўлинмалари билан ҳамкорликда ҳар йили жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича тижорат банки ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва ўқитиш дастурини (бундан буён матнда ўқув дастури деб юритилади) ишлаб чиқади. Ушбу дастурда қуйидагилар акс эттирилиши керак:

ўқувни ўтказиш тартиби, унинг шакллари (бирламчи инструктаж, режали, режадан ташқари ўқитиш) ва муддатлари;

ўқувни ўтказишни ташкиллаштиришга масъул шахсларни тайинлаш;

ходимларнинг билимини текшириш тартиби.

Ўқув дастури тижорат банкининг бошқаруви томонидан тасдиқланади.



III БОБ. МИЖОЗЛАРНИ ЛОЗИМ

ДАРАЖАДА ТЕКШИРИШ


22. Тижорат банклари қуйидаги ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича мустақил равишда чора-тадбирларни кўришлари керак:

а) хўжалик ва фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларни ўрнатишда, шу жумладан:

юридик ёки жисмоний шахс банк ҳисобварағини (омонатни) очиш учун ариза билан мурожаат қилганда;

жисмоний шахс банк пластик картасини олиш учун ариза билан мурожаат қилганда;

юридик ва (ёки) жисмоний шахслар тижорат банки томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларни харид қилиш учун ариза билан мурожаат қилганда;

юридик ва (ёки) жисмоний шахслар тижорат банки устав капиталининг бир фоизга тенг ёки ошадиган суммадаги унинг акцияларига эгалик қилганда;

жисмоний шахс кредит олиш учун мурожаат қилганда;

б) бир марталик операциялар амалга оширилган қуйидаги ҳолларда:

энг кам иш ҳақи миқдорининг 100 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютаси сотилишида;

энг кам иш ҳақи миқдорининг 25 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасининг майдаланишида, алмаштирилишида ва (ёки) конверсияланишида;

жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасининг инкассога ва (ёки) экспертиза учун қабул қилинишида;

жисмоний шахслар томонидан тижорат банкида жойлашган терминаллар орқали пластик карталардан фойдаланилган ҳолда операциялар (нақд маблағлар ечиш, товар ва хизматларга тўловлар) амалга оширилганда (коммунал ва алоқа хизмати, бюджет, бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бундан мустасно);

мижозлар томонидан пластик карталардан нақд чет эл валютаси олинишида;

жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасининг сотиб олиниши;

банк ҳисобварағини очмасдан ёки ҳисобварақдан фойдаланмасдан, пул ўтказмаларини амалга оширишда ёки қабул қилишда (коммунал ва алоқа хизмати, бюджет, бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бундан мустасно);

в) шубҳали операциялар амалга оширилганда;

г) мижоз тўғрисида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига ёки етарли эканлигига нисбатан гумонлар мавжуд бўлганда.


23. Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар мазкур Қоидалар кучга киргунга қадар ҳисобварақ очилган мижозларга нисбатан ҳам амалга оширилади.


24. Тижорат банклари томонидан мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:

тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва у қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширишни;

мижознинг ҳақиқий эгасини идентификациялашни;

мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказишни.


25. Тижорат банки томонидан мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгасини идентификацияси мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларида кўзда тутилган маълумотлар, шунингдек операциялар ва бошқа битимларнинг бажарилиши учун асос ҳисобланувчи ҳужжатлар ва бошқа зарур маълумотлар асосида амалга оширилади.


26. Тижорат банки томонидан жисмоний шахс - мижозни идентификациялаш шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) асосида амалга оширилади. Бунда, тижорат банки мустақил равишда бундай ҳужжатнинг асли билан танишиб чиқиши лозим.


27. Юридик шахсларга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар бажарилаётганда тижорат банклари улардан давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни, раҳбарияти ҳақидаги, шунингдек таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни олишлари лозим.

Юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида тижорат банки пировард натижада мижознинг мулкдори бўлган ёки мижозни назорат қилувчи мижознинг ҳақиқий эгаси - жисмоний шахсни идентификациялаш бўйича, шу жумладан, мижознинг ҳамда унинг таъсисчилари (жамият акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорлари, иштирокчилари)нинг мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўриши лозим.


28. Агар мижоз ёки мижознинг ҳақиқий эгаси мулкчилик таркиби тўғрисида маълумотни ошкор қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари татбиқ қилинувчи юридик шахс ҳисобланса, бундай юридик шахснинг таъсисчилари (жамият акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорлари, иштирокчилари)ни аниқлаш ва тасдиқлаш талаб этилмайди.


29. Тижорат банки юридик шахс - мижозни батафсил ўрганиш мақсадида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиши лозим:

мижознинг таъсисчилари (жамият акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорлари, иштирокчилари) таркибига, мижознинг устав фонди (капитали)нинг 10 фоиздан ортиқ улушига эгалик қилаётган шахсларни аниқлашга;

мижоз бошқаруви органлари тузилмасига ва уларнинг ваколатларига;

мижоз устав фонди (капитали)нинг рўйхатга олинган миқдорига.


30. Мижозни ва операциянинг бошқа иштирокчиларини идентификациялаш имконини берувчи барча ҳужжатлар улар тақдим этилган санада амалда бўлиши шарт.


31. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш чора-тадбирларининг ўтказилиши талаб қилинмайди.


32. Тижорат банклари мижозлардан олинган ахборотлар (ҳужжатлар) ишончлилигига шубҳалар мавжуд бўлганда, ушбу ахборотларни (ҳужжатларни) текшириш (верификациялаш) бўйича чораларни кўришлари лозим. Бундай ҳолатларда, тижорат банклари тегишли ташкилотларга мижозлар ҳақидаги ахборотларнинг (ҳужжатларнинг) ишончлигини (ҳақиқийлигини) аниқлаштириш учун мурожаат қилишлари мумкин.


33. Норезидент-банк билан вакиллик муносабатлар ўрнатилишида ва амалга оширилишида норезидент-банкни идентификациялашдан ташқари, тижорат банки қуйидагиларни амалга ошириши керак:

норезидент-банкнинг иш фаолияти хусусиятлари тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун у ҳақидаги ахборотларни йиғиш;

очиқ маълумотлар асосида норезидент-банкнинг обрўсини ва назорат сифатини, шу жумладан, ушбу банкка нисбатан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга оид қоидабузарликлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилган ёки борилмаганлигини аниқлаш;

"транзит ҳисобварақлар"га нисбатан - банк-респондентда банк-корреспондент сўрови бўйича мижоз тўғрисида керакли идентификациялашга оид зарур маълумотларни тақдим этиш имконияти мавжудлиги тўғрисида тасдиқ олиш;

транзит ўтказмаларини амалга ошириш мақсадида бошқа банклар билан муносабатларни ўрнатишда электрон тўловлар тўғрисидаги барча маълумотларни сақлаш.

Норезидент-банк билан вакиллик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қарор тижорат банки бошқаруви томонидан қабул қилинади.


34. Тижорат банклари вакиллик муносабатлари ўрнатилаётган норезидент-банклар томонидан текширишнинг халқаро стандартлар қўлланилиши ва операцияларга нисбатан тегишли текширув тартибларидан фойдаланилиши ҳақида ишонч ҳосил қилишлари керак.


35. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар ҳудудида жойлашган норезидент-банклар ёки уларнинг шўъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналари билан вакиллик муносабатларини давом эттириш жараёнида тижорат банклари улар билан амалга оширилаётган барча операцияларга алоҳида эътибор қаратишлари лозим.


36. Тижорат банклари:

улар рўйхатдан ўтган давлатларнинг ҳудудида доимий фаолият юритувчи бошқарув органлари бўлмаган банклар томонидан ҳисобварақлари фойдаланаётганлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлган норезидент-банклар билан муносабатлар ўрнатилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар кўришлари шарт;

халқаро ҳисоб-китоблар амалга оширилишида мазкур ҳисоб-китоблар билан боғлиқ тўлов тафсилотлари ва бошқа маълумотларни банк-корреспондентларга тақдим этиши мумкин;

жўнатувчи тўғрисидаги маълумотлар (жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, юридик шахсларнинг номи, жўнатувчининг жойлашган ери (почта манзили) ва ҳисоб рақами) тақдим этилмаган ёхуд қисман тақдим этилган халқаро пул ўтказмалари билан боғлиқ операцияларга алоҳида эътибор қаратишлари ва батафсил таҳлил қилишлари лозим;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда жойлашган ўзларининг чет элдаги шўъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналари фаолияти устидан назоратни кучайтиришлари керак;

ўзларининг чет элдаги шўъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналаридан улар жойлашган мамлакатлар қонун ҳужжатларида тақиқ мавжудлиги сабабли, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни кўриш имконияти бўлмаган тақдирда, тижорат банкининг бош офисига ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдирлар. Ўз навбатида тижорат банклари бу ҳақда Марказий банкка ва Департаментга хабар беришлари шарт.

Тижорат банкларининг чет элдаги шўъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналари агарда улар жойлашган мамлакатнинг қонун ҳужжатларида тижорат банкининг ички қоидаларига нисбатан енгилроқ ички назорат чоралари белгиланган бўлса, улар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда тижорат банкининг ички қоидаларига риоя қилишлари керак.


37. Халқаро пул ўтказмалари тизимлари бўйича хизматларни кўрсатувчи компаниялар (бундан буён матнда халқаро пул ўтказмалари тизимлари деб юритилади) билан муносабатлар ўрнатилишида ва амалга оширилишида бундай ташкилотни идентификациялашдан ташқари, тижорат банки қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

халқаро пул ўтказмалари бўйича шеригининг иш фаолияти хусусиятлари тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун у ҳақидаги ахборотларни йиғиш;

очиқ маълумотлар асосида ташкилотнинг обрўсини, жумладан, ушбу ташкилотга нисбатан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга оид камчиликлар юзасидан тергов олиб борилган ёки борилмаганлигини аниқлаш;

электрон тўловлар тўғрисидаги барча маълумотларни сақлаш.

Халқаро пул ўтказмалари тизимлари билан вакиллик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қарор тижорат банки бошқаруви томонидан қабул қилинади.


38. Халқаро пул ўтказмалари бўйича, шу жумладан, халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали операцияларни амалга оширувчи тижорат банклари:

ўзларининг бундай хизматларни кўрсатувчи бўлинмалари (шохобча, бўлим ва шу кабилар) ва ушбу бўлинмалар ходимларининг ҳисобини юритишлари;

пул ўтказмаларига оид операцияларни жисмоний шахс - мижозларни лозим даражада текширгандан сўнг амалга оширишлари;

жўнатиладиган пул ўтказмаларини мижоз-жўнатувчи ҳақидаги (фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) серияси ва рақами; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда унинг рақами ёки операциянинг хос рақами) ва олувчи ҳақидаги (фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда унинг рақами ёки операциянинг хос рақами) аниқ маълумотлар билан бирга юборилишини таъминлашлари;

норезидент-банклардан ва халқаро пул ўтказмалари тизимларидан энг кам иш ҳақининг 25 баравари миқдоригача бўлган суммадаги пул маблағларини жўнатувчилари ҳақидаги минимал маълумотларни (фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда унинг рақами ёки операциянинг хос рақами) тақдим этилишини талаб қилишлари;

норезидент-банклардан ва халқаро пул ўтказмалари тизимларидан энг кам иш ҳақининг 25 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларини жўнатувчилари ҳақидаги минимал маълумотларни (фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) серияси ва рақами; жўнатувчининг яшаш манзили ёки туғилган санаси ва жойи; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда унинг рақами ёки операциянинг хос рақами) тақдим этилишини талаб қилишлари;

олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўришлари;

олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмалари аниқланганда тижорат банки томонидан кўриладиган чоралар (ижро қилиш, рад этиш, тўхтатиш ёки бошқалар) тартибини белгиловчи, таваккалчиликларни баҳолашга асосланган ички ҳужжатни ишлаб чиқишлари керак.


39. Тижорат банклари норезидент-вакил банклардан ва халқаро пул ўтказмалари тизимларидан улар билан тузилган шартномаларга мувофиқ пул маблағларини жўнатувчилари ҳақидаги қўшимча маълумотларни уч иш куни давомида олиш имкониятига эга бўлишлари керак.

Бундай имконият мавжуд бўлмаганда, тижорат банклари бундай халқаро пул ўтказмалари тизимлари билан шартномани бекор қилиш масаласини кўриб чиқишлари лозим.


40. Тўлов ўтказмаларида воситачи (транзит банк) сифатида иштирок этувчи тижорат банклари:

электрон тўловларга илова қилинадиган жўнатувчи ва олувчи ҳақидаги барча маълумотларни, жўнатув тўғрисидаги маълумотлар билан бирга юборилишини ва беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланишини таъминлашлари;

олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўришлари;

таваккалчиликларни баҳолашга асосланган ҳолда олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмалари аниқланганда тижорат банки томонидан амалга ошириладиган чоралар тартибини белгиловчи дастурни ишлаб чиқишлари керак;

олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмалари аниқланганда, бундай ўтказмалар ҳақида Департаментга хабар бериш масаласини кўриб чиқишлари керак.


41. Агар ушбу мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгаси мазкур Қоидаларга мувофиқ тижорат банки томонидан илгари индентификацияланган бўлса, мижозни ва мижознинг ҳақиқий эгасини қайта идентификациялаш мажбурий ҳисобланмайди.


42. Мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгасини қайта идентификациялаш аввалги идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар ишончлилигига гумон туғилган тақдирда амалга оширилиши лозим.


43. Мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгасини идентификациялашда тижорат банки олинган маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Департамент томонидан шакллантириладиган ва тижорат банкларига тақдим қилинадиган, мазкур Қоидаларнинг 52-бандида кўрсатилган шахслар рўйхати (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар рўйхати билан солиштириб чиқиши шарт.

Мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгасини идентификациялаш жараёнида Рўйхатга киритилган шахслар аниқланган тақдирда тижорат банки мазкур Қоидаларнинг VIII бобида ўрнатилган чора-тадбирларни амалга ошириши шарт.


44. Тижорат банклари қуйидаги ҳолларда мижозга операцияларни амалга оширишни рад этишга ҳақлидирлар:

юридик шахснинг бошқарув органи ёки юридик шахс номидан ишончномасиз фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзининг жойлашган ери (почта манзили) бўйича мавжуд бўлмаганида;

атайин нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ сўраладиган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.


45. Тижорат банкларига қуйидагилар тақиқланади:

аноним шахсларга, яъни, ҳисобварақ (омонат) очаётган жисмоний ёки юридик шахслар томонидан уни идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолда, ҳисобварақ (омонат) очиш;

ўйлаб чиқарилганлиги аниқ бўлган номларга ҳисобварақлар очиш;

ҳисобварақ очаётган шахснинг ёхуд унинг ваколатли вакилининг шахсан иштирокисиз ҳисобварақ очиш;

ўзлари ва доимий фаолият юритувчи бошқарув органлари улар рўйхатдан ўтган давлатларнинг ҳудудида жойлашмаган норезидент-банклар билан муносабат ўрнатиш ва давом эттириш;

тақдим этувчига бўлган қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий инструментлар чиқариш;

мижозни идентификацияламасдан чет эл валютасидаги пул маблағларини олиш ёки жўнатиш бўйича хизматларни кўрсатиш, шу жумладан, халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали;

Рўйхатга киритилган шахслар билан операцияларни амалга ошириш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатлар ҳудудида шўъба банклари, филиаллар ёки ваколатхоналар ташкил этиш.


46. Мижозни лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда тижорат банки бу ҳақда Департаментга хабар бериш масаласини кўриб чиқиши ва бундай мижоз билан ҳамкорлик муносабатларига киришиш ёки бундай мижознинг операцияларини амалга оширишдан воз кечиши ёхуд у билан ҳар қандай амалий иш муносабатларини тўхтатиши лозим.


47. Норезидент-банк томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро стандартлар талаблари бузилиши ҳолатлари ҳақида ахборот мавжуд бўлган тақдирда, тижорат банки бошқаруви ушбу вакил банк билан ҳамкорликни тўхтатишгача бўлган тегишли чоралар кўриш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши керак.



IV БОБ. ГУМОНЛИ ВА ШУБҲАЛИ ОПЕРАЦИЯЛАР

МЕЗОНЛАРИ ВА АЛОМАТЛАРИ


48. Операциялар қуйидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда гумонли операция деб тан олинади:

тижорат банки томонидан таваккалчилик даражаси юқори деб берилган операция ёки уни амалга ошираётган мижоз;

резидент-мижоз томонидан товар етказиб бериш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) шартномаси бўйича аввал олинган сумманинг норезидент фойдасига мунтазам равишда қайтариб берилиши;

операцияни амалга ошириш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига (ишончлилигига) гумон туғилиши ва (ёки) операция тўғрисидаги, шу жумладан, операция бажарувчи томонларнинг бири ҳақидаги маълумотлар тижорат банкида мавжуд бўлган маълумотларга мувофиқ келмаслиги;

операцияни амалга ошириш учун ариза (топшириқ, илтимоснома) билан мурожаат қилинганда мижознинг хатти-ҳаракатларининг ғайриоддийлиги, масалан: асабийлашиши, иккиланиш, мижознинг ҳаракатларини бошқариб турувчи шахсларнинг мавжудлигида унинг агрессивлиги ёки унинг бошқа шахсларга арзимас сабаб юзасидан телефон орқали маслаҳат учун мурожаат қилиши;

мижознинг маҳфийлик масалалари юзасидан ғайриоддий ташвишланиши ёки тижорат банки томонидан операция ҳақида сўралган маълумотларнинг мижоз томонидан асоссиз рад этилиши ёхуд тақдим этилишида асоссиз кечиктирилиши;

амалга оширилаётган операция бўйича мижоз ҳамкорларини аниқлаш имкони йўқлиги;

операция аниқ иқтисодий моҳиятга эга эмаслиги ва мижоз фаолиятининг тавсифи ва фаолият турига мувофиқ келмаслиги;

мижоз фаолияти тавсифига боғлиқ бўлмаган ҳолда унинг ҳисобварағида пул маблағлари айланмасининг асоссиз кўпайиши;

тижорат банки иштирокида мижоз томонидан бажарилаётган операцияларнинг операцияларни амалга оширишнинг умумқабул қилинган амалиётига яққол номувофиқлиги;

мижоз томонидан бажарилаётган операцияларга ўхшаш операцияларнинг суммалари асоссиз тақсимланиши;

ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби мижознинг одатий фаолиятидан фарқ қилувчи ностандарт ёки ғайриоддий мураккаб схемалардан иборат бўлиши;

мижоз томонидан аввал келишилган операциянинг амалга ошириш схемасига унинг амалга оширилиши бевосита бошланишидан олдин, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларнинг ҳаракат йўналишига тааллуқли бўлган муҳим ўзгартиришлар киритилиши;

жисмоний шахс томонидан айирбошлаш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг бўлган ёки ундан ошадиган суммада бир қийматдаги банкнотларни бошқа қийматдаги банкнотларга айирбошлаш;

жисмоний шахс томонидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммада нақд пул кўринишидаги пул маблағларини юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг банк ҳисобварағига қарз, кредит, молиявий ёрдам, устав фонди (капитал)га қўйилма сифатида киритилиши;

норезидент томонидан резидентга грантлар, молиявий ёрдам, қарз ёки беғараз ёрдам сифатида пул маблағлари берилиши;

юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақларидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг молиявий ёрдам ёки қарз сифатида кўчирилиши;

жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларига юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақларидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг дивиденд сифатида кўчирилиши;

бир контрагентнинг терминалидан бир кун давомида беш ва ундан ортиқ халқаро тўлов карталаридан ҳар бир картанинг операцияси миқдори энг кам иш ҳақининг 25 бараварига тенг бўлган ёки ундан ошадиган суммадаги операциялар (тўлов ёки нақд пул ечилиши) амалга оширилиши.


49. Операциялар қуйидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда шубҳали операция деб тан олинади:

операция бажарувчи томонлардан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса;

жисмоний шахслар томонидан, шу жумладан, пул ўтказмалари тизимлари орқали бир вақтда ёки 3 ойдан ошмаган муддат давомида кўп маротаба энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада чет эл валютасида чет элдан жўнатилган пул маблағлари олиниши ёки чет элга пул маблағлари жўнатилиши;

жисмоний шахслар томонидан бир вақтда ёки 3 ойдан ошмаган муддат давомида кўп маротаба энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада чет эл валютасидаги пул маблағлари сотилиши ёки сотиб олиниши;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига аноним шахсга очилган ҳисобвараққа пул маблағлари кўчирилиши ҳамда Ўзбекистон Республикасига аноним шахсга очилган ҳисобварақдан ёки жўнатувчиси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган пул маблағларининг ўтказилиши;

пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига оффшор ҳудудларда доимий яшовчи ёки рўйхатга олинган шахсларнинг ҳисобварағига ёки фойдасига ўтказилиши, ёхуд бундай шахсларнинг ҳисобварағидан Ўзбекистон Республикасига 30 кун давомида охирги ўтказиш (келиб тушиш) кунида белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 бараварига тенг бўлган ёки ундан ошадиган умумий суммада маблағлар бир маротаба ёки кўп маротаба ўтказилиши (келиб тушиши);

тақдим этувчига тегишли акцияларнинг эмитенти ҳисобланган норезидент шахслар билан операциялар;

тижорат банки томонидан хабар қилиниши лозим бўлган операциялар тоифасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган гумонли операция;

мазкур бандда назарда тутилган мезон ва аломатларга эга бўлмаган, мазкур Қоидалар ва тижорат банкининг ички қоидалари билан белгиланган гумонли операциялар тоифасига кирмайдиган, бироқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва (ёки) терроризмни молиялаштиришга алоқадорлигига тижорат банкида шубҳа мавжуд бўлган операциялар.


50. Ички қоидалар билан гумонли операцияларни қўшимча мезонлари ва аломатлари белгиланиши мумкин.


51. Тижорат банклари барча мураккаб, ғайриоддий йирик операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратишлари керак.



V БОБ. АЛОҲИДА ҲОЛЛАРДА ХАБАР ҚИЛИНИШИ

ЛОЗИМ БЎЛГАН ОПЕРАЦИЯЛАР МЕЗОНЛАРИ


52. Операция бажарувчи томонларидан бири қуйидаги шахслар ҳисобланиши тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олинган ахборот мавжуд бўлганда ҳар қандай операция хабар қилиниши лозим:

террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс;

террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс;

террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёки амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс.


53. Агар унинг бир томонларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда доимий яшаётган, жойлашган ёки рўйхатдан ўтган шахслар бўлса, ушбу операциялар ҳам Департаментга хабар қилиниши лозим.



VI БОБ. ТАВАККАЛЧИЛИК ДАРАЖАСИНИ

АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ


54. Тижорат банки таваккалчилик даражасини аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, бошқариш ва уни камайтириш бўйича тегишли чоралар кўриши керак.

Таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, бошқариш, камайтириш ва ҳужжатлаштириш бўйича тегишли чораларни кўриш тартиби ички қоидалар билан белгиланади.

Таваккалчилик даражаси мижознинг амалга оширадиган операциялари турлари ва мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар ҳамда мижозни лозим даражада текшириш натижаларини, мижоз ва операция билан боғлиқ таваккалчилик (мижозлар, мамлакатлар ва географик ҳудудлар) омилларини инобатга олган ҳолда мижоз тақдим қилган маълумотлар асосида, масъул ходим томонидан аниқланади ва баҳоланади.


55. Тижорат банки аввалдан қуйидаги мезонларга жавоб берадиган мижозларни юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритиб, уларга нисбатан кучайтирилган эътибор қаратиши лозим:

а) террорчилик фаолиятида иштирок этаётганлиги ҳақида; ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг назорати остида эканлиги ҳақида; ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган ёки шуғулланишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори эканлиги ёхуд уни назорат қилаётганлиги ҳақида маълумот мавжуд бўлган шахслар;

б) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;

в) тақдим этувчига бўлган акцияларнинг эмитенти ҳисобланган норезидент - юридик шахслар;

г) оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;

д) оффшор ҳудудларда ҳисобвараққа эга бўлган резидент ва норезидентлар;

е) ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

ж) фаолият даври молиявий йилнинг бир чорагидан ошмаган ташкилот ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

з) ҳақиқий эгаси мазкур банднинг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилган шахслар ҳисобланган ташкилотлар;

и) мунтазам равишда (масалан, 3 ой ичида кетма-кет) шубҳали ёки гумонли операцияларни амалга оширувчи мижозлар;

к) мижознинг шахсан иштирокисиз операцияни амалга ошириш имконини берувчи дастурий мажмуаларидан фойдаланувчи мижозлар;

л) ички қоидаларда белгиланадиган бошқа шахслар.


56. Тижорат банки қуйидаги мезонларга жавоб берадиган операцияларни юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритиши ва уларга нисбатан кучайтирилган эътибор қаратиши лозим:

а) иштирокчилари мазкур Қоидаларнинг 55-банди "а", "б" ва "з" кичик бандларида кўрсатилган шахслар ҳисобланган операциялар;

б) оффшор ҳудудда очилган ҳисобварақлар орқали амалга ошириладиган операциялар;

в) қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар мавжуд бўлган заргарлик буюмлари билан операциялар, тижорат банклари ўзлари амалга оширадиган бундай операциялардан ташқари;

г) жўнатувчи тўғрисидаги маълумотлари (жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, юридик шахсларнинг номи, жўнатувчининг жойлашган ери (почта манзили) ва ҳисоб рақами) тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган пул маблағларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган операциялар;

д) ички қоидаларда белгиланадиган бошқа операциялар.


57. Мижоз ёки мижоз томонидан амалга ошириладиган операция юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилган тақдирда, Ички назорат хизмати ушбу мижоз томонидан амалга оширилаётган операциялар устидан доимий мониторинг юритиши шарт.


58. Мижоз томонидан амалга оширилаётган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, Ички назорат хизмати зарур ҳолларда у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб бориши лозим.


59. Ички назорат хизмати ички қоидаларда белгиланган тартибда юқори таваккалчилик даражаси тоифасига киритилган барча мижозларнинг ҳисобини юритиши керак.


60. Тижорат банки жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг олдини олишга қаратилган чораларни кўриши керак. Ушбу мақсадда тижорат банки:

янги хизмат турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;

янги ва мавжуд хизмат турлари учун янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланилиши сабабли юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражаларини аниқлаши ва баҳолаши керак.


61. Таваккалчиликни бундай баҳолаш янги хизмат турларини, иш амалиётини татбиқ қилишдан ёки янги ёхуд ривожланаётган технологиялардан фойдаланишдан аввал ўтказилиши керак. Бунда, бундай таваккалчиликни аниқлаш ва баҳолаш тижорат банкининг янги хизмат турларини (янги технологияни) бевосита жорий қилаётган бўлинмаси томонидан Ички назорат хизмати билан биргаликда амалга оширилади.

Тижорат банкининг мазкур бўлинмаси ва Ички назорат хизмати ушбу таваккалчиликларни мониторинг қилиш ва камайтириш учун тегишли чораларни кўришлари лозим.

Кўрилган чоралар натижалари тўғрисидаги маълумот банк бошқарувига тақдим қилиниши керак.


62. Масофавий хизматларни кўрсатувчи тижорат банклари таваккалчиликни камайтириш мақсадида:

масофавий хизматларни кўрсатиш тўғрисида мижозлар билан имзоланадиган шартномаларда мижоз томонидан ушбу хизматлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган шубҳали операциялар аниқланган тақдирда кўриладиган чоралар (бажарилган операцияларнинг қонунийлиги ҳақида мижоз ёзма тушунтириш бергунга қадар ушбу хизматларни кўрсатишни тўхтатиб туриш; ушбу хизматларни кўрсатишни рад этиш)ни кўзда тутишлари керак;

масофавий хизматлардан фойдаланилган ҳолда шубҳали операциялар амалга оширилганлиги ҳақидаги гумонлар мавжуд бўлганда тижорат банки масофавий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада қайд этилган шахс томонидан операциялар амалга оширилаётганлигини мижознинг жойлашган ери (почта манзили) ёки масофавий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада белгиланган манзил бўйича ўрганиш ҳуқуқига эга;

масофавий хизматлардан фойдаланилган ҳолда шубҳали операциялар амалга оширилганда, бундай хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатга масофавий хизматларни кўрсатишни тўхтатишлари керак;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида масофавий хизматлардан фойдаланилганлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганида бундай хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни ўрнатилган тартибда бекор қилишлари керак.

Масофавий хизматлардан фойдаланаётган мижозни у жойлашган ери (почта манзили) ёки масофавий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада белгиланган манзилда ўрганиш жараёнида, тижорат банки мижоз томонидан Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда) талабларига риоя қилинишини, жумладан пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг расмийлаштирилиши, уларнинг мижознинг ваколатли шахслари (раҳбари, бош ҳисобчиси) томонидан имзоланиб тасдиқланиши, ушбу ҳужжатлар бўйича ўтказмалар фақат айнан электрон имзолаш ҳуқуқи мавжуд бўлган шахс томонидан электрон имзолаш орқали тасдиқлангандан кейин амалга оширилишига, мазкур ҳужжатларнинг сақланишига алоҳида эътибор қаратиши лозим.



VII БОБ. ГУМОНЛИ ВА ШУБҲАЛИ

ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АНИҚЛАШ


63. Идентификациялаш жараёнида олинган маълумотлар, шунингдек мижоз билан ишлашга берилган таваккалчилик даражаси мижоз томонидан амалга ошириладиган (оширилган) операцияларнинг мижоз фаолиятининг асосий йўналишларига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиш учун ва зарур ҳолларда маблағлар манбаларини ўрганиш учун мониторингга асос бўлиб ҳисобланади.


64. Мижозларни идентификациялаш ва улар операцияларининг жорий текшируви лавозим мажбуриятларига мувофиқ тижорат банкининг мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи (масъул ижрочилар, кассирлар ва шу каби) ходимлар томонидан ўтказилади, улар шубҳали ва (ёки) гумонли аломатлари мавжуд операциялар аниқлаган тақдирда бундай операциялар ҳақида бевосита ўз раҳбарига ва Ички назорат хизмати ходимларига ёзма равишда зудлик билан хабар бериши лозим.

Мижозлар операцияларининг кейинги текшируви Ички назорат хизмати ходимлари томонидан жорий текширув жараёнида аниқланмайдиган шубҳали операцияларни аниқлаш мақсадида, мижознинг ўтган давр мобайнида бажарган операцияларини таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.


65. Гумонли ва (ёки) шубҳали операциялар аломатлари мавжуд операциялар аниқланганда тижорат банкининг мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи ходимлари Ички назорат хизматининг топшириғига биноан зарур ҳолларда ўтказилаётган операция ҳақидаги қўшимча маълумотлар юзасидан мижозга мурожаат қиладилар.


66. Ички назорат хизмати ходимлари мижоз ва операция ҳақидаги маълумотларни ўрганадилар, тегишли маълумотларни махсус журналга ва мижоз анкетасида қайд этадилар ҳамда етарли асослар мавжуд бўлганда Ички назорат хизмати раҳбарига гумонли операцияни шубҳали сифатида таснифлаш ҳақида таклиф юборадилар.


67. Асосли шубҳалар мавжуд бўлган тақдирда Ички назорат хизмати раҳбари мижоз операциясини шубҳали деб ҳисоблаш тўғрисида ёзма қарор қабул қилади ҳамда бу ҳақда банк бошқаруви раисига маълум қилади.


68. Операцияларни шубҳали деб тан олиш ҳар бир алоҳида ҳолатда мазкур Қоидалар ҳамда тижорат банкининг ички қоидалари билан белгиланган мезонлар ва аломатлардан фойдаланган ҳолда комплекс таҳлил асосида амалга оширилади.


69. Мижоз операцияси шубҳали деб тан олингандан сўнг, Ички назорат хизмати қуйидаги чораларни кўриши керак:

шубҳали операция тўғрисида Департаментга хабар бериш;

мижоз тўғрисида қўшимча маълумот олиш;

мижознинг таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиш;

мижознинг операциялари устидан мониторингни кучайтириш;

қонун ҳужжатларига ва мижоз билан тузилган шартномага мувофиқ шартнома муносабатларини тўхтатиш масаласини кўриб чиқиш.


70. Шубҳали операция ҳақидаги хабар Ички назорат хизмати томонидан шубҳали операция аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 октябрдаги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 42-сон, 450-модда) билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ Департаментга берилади.


71. Ҳар бир хабар тўғрисидаги маълумот махсус журналга киритилади.

Ички назорат хизмати ҳар куни Департаментга юборилган хабар ҳақида, электрон хабардаги барча ахборотлар акс эттирилган жадвалда қоғоз шаклида маълумот шакллантиради. Мазкур жадвал ижрочи томонидан имзоланиши ва Ички назорат хизмати раҳбари томонидан тасдиқланиши керак.

Бундай жадваллар шакллантирилаётганда электрон хабарларни қоғоз шаклида чиқариш талаб қилинмайди. Департаментга юборилган хабар электрон шаклдан қоғоз шаклига чиқарилганда Ички назорат хизмати раҳбарининг имзоси билан тасдиқланади.

Ички назорат хизмати раҳбари бўлмаган ҳолатда юборилган хабарлар ҳақидаги жадвал ва (ёки) хабарнинг қоғоз шаклидаги нусхаси тижорат банки бошқаруви раисининг ёзма берган ваколати асосида Ички назорат хизмати раҳбарининг ўринбосари ёки масъул ходим томонидан имзоланади.


72. Департаментга юборилган барча хабарлар ва юборилган хабарлар ҳақида жадвал шаклидаги маълумот бевосита Ички назорат хизмати раҳбари томонидан махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши керак.


73. Тижорат банклари, шунингдек тегишли операциянинг шубҳали эканлигини тасдиқловчи ёки шубҳалилигини олиб ташловчи ҳар қандай маълумот юзасидан дарҳол Департаментга хабар беришлари зарур.



VIII БОБ. АЛОҲИДА ҲОЛЛАРДА ХАБАР БЕРИЛИШИ

ЛОЗИМ БЎЛГАН ОПЕРАЦИЯЛАР АНИҚЛАНГАНДА

АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР


74. Агар мижоз билан муносабатларни ўрнатиш даврида ёки ушбу муносабатларни амалга оширишда, ёхуд бир маротабалик операцияларни ўтказишда тижорат банки ходимларида мазкур Қоидаларга мувофиқ операция алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозимлиги тўғрисида шубҳалар пайдо бўлса, бу ҳақда зудлик билан бундай операция аниқланган куннинг ўзида Ички назорат хизматига хабар берилиши керак. Ўз навбатида Ички назорат хизмати қуйидаги чора-тадбирларни кўриши лозим:

мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгасини батафсил идентификациялаш;

юридик ёки жисмоний шахс ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операцияларни истисно этганда, бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туриш тўғрисида асослантирилган фармойиш қабул қилиш;

операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида операция тўғрисидаги хабарни Департаментга юбориш учун тайёрлаш;

мижоз ҳақида қўшимча маълумотларни олиш (шу жумладан, фаолият тури, активлари миқдори, очиқ маълумотлар базаси орқали олиш мумкин бўлган маълумотлар ва шу кабилар);

мижоз амалга ошираётган операцияларини доимий мониторинг қилиш;

мижознинг пул маблағлари ёки молиявий ҳолатининг манбасини, шу жумладан, мижоздан маълумот олиш орқали аниқлаш бўйича чораларни кўриш;

операция ҳақидаги маълумотни махсус журналга киритиш.


75. Бундай операцияни тўхтатиш, шу жумладан, банк хизматларини кўрсатишни рад этиш фақатгина тижорат банкида мижоз тўғрисидаги мавжуд ахборотлар Рўйхатдаги маълумотлар билан тўлиқ мос келган тақдирда амалга оширилади.


76. Операция тўхтатилган тақдирда мижознинг топшириғи асосида ҳисобварақлардан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш амалга оширилмайди.

Мижоз топшириғи операциялари тўхтатилган мижозларнинг топшириқлари рўйхатга олинадиган алоҳида журналда рўйхатга олиниши, шунингдек операция тўхтатилиши муддати тугагунига қадар махсус жилдга жойлаштирилиши лозим.

Операциялари тўхтатилган мижозларнинг топшириқларини рўйхатга олиш учун алоҳида журналда тўхтатилган операцияни, шунингдек ушбу операция иштирокчиларини идентификациялаш имконини берувчи маълумотлар қайд этиб борилади.


77. Департаментнинг операцияни икки иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмаси мавжуд бўлганда, тижорат банки уни кўрсатилган муддатгача тўхтатади.



IX БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН

ДЕПАРТАМЕНТ СЎРОВЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ


78. Департамент жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни, шу жумладан, тижорат банкларининг автоматлаштирилган ахборот, маълумотнома тизимларидан ҳамда маълумотлар базаларидан ёзма сўраш ва бепул олиш ҳуқуқига эга.


79. Тижорат банклари Департаментнинг ёзма сўровлари бўйича қўшимча маълумотларни тақдим қиладилар.


80. Хорижий давлатнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи ваколатли органининг сўрови мавжуд бўлганда, Департамент Марказий банк орқали тегишли сўровни тижорат банкларига тақдим этади. Тижорат банклари бундай сўров асосида сўралаётган маълумотни Департаментга тақдим этадилар.



X БОБ. МАЪЛУМОТЛАР ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ, САҚЛАШ ВА

МАҲФИЙЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


81. Мижозларни лозим даражада текшириш билан боғлиқ бўлган тўлиқ ёки қисман хорижий тилда тузилган ҳужжатлар тижорат банки томонидан, зарур ҳолларда, давлат тилига ёки рус тилига таржимаси билан талаб этилиши шарт.


82. Тақдим қилинган ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилигига гумон ёки бошқа зарурат пайдо бўлган тақдирда, тижорат банки танишиш учун ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.


83. Ички назорат хизмати амалга оширилаётган чораларни расмийлаштириш мақсадида ўзининг барча бўлинмаларини (операциялар ҳақидаги хабарларни олиш, таҳлил қилиш ва бериш билан шуғулланувчи) ва масъул ходимларини махсус журналлар билан таъминлаши керак.

Махсус журнал ип ўтказиб тикилган, рақамланган ва унинг орқа томонида саҳифалар сони, журнални юритиш бошланган сана (йил, ой, кун) кўрсатилган ва Ички назорат хизмати раҳбарининг имзоси қўйилган бўлиши керак.

Махсус журналда операция ҳақидаги барча маълумотлар (махсус журналга киритиладиган маълумот тартиб рақами ва санаси; мижоз номи (мижоз хос рақамини кўрсатган ҳолда); операция тури, суммаси ва амалга оширилган санаси; мижоз контрагенти ҳақидаги маълумотлар; операция юзасидан маълумот тақдим қилган бўлинма номи; операция бўйича амалга оширилган чоралар тўғрисида маълумот, шу жумладан, хабар берилган сана ва рақами; ва бошқалар).


84. Мижозни лозим даражада текшириш жараёнида олинган мижоз тўғрисидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ мижоз анкетасида қайд этилади. Тижорат банки ички ҳужжатларга мувофиқ мижоз анкетасига бошқа маълумотларни киритиш ҳуқуқига эга.


85. Барча мижозлар (лозим даражада текшириш талаб этилмайдиган мижозлар бундан мустасно) бўйича анкеталар махсус дастурлар ёрдамида электрон шаклда тўлдирилади. Гумонли ва (ёки) шубҳали операцияларни амалга оширувчи ва юқори таваккалчилик даражаси тоифасига киритилган мижозлар бўйича анкеталар қоғоз шаклида ҳам тўлдирилади.

Электрон шаклда тўлдирилган мижоз анкетаси қоғоз шаклида чиқарилганда тижорат банкининг бош бухгалтери ёки у бўлмаган тақдирда, унинг ўринбосари ёхуд масъул ходим томонидан тасдиқланади.


86. Электрон шаклда тўлдирилган анкеталар тижорат банкининг мижозларнинг идентификациясини амалга оширувчи ходимларига мижоз тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун доимий режимда тезкор фойдаланиш имкониятини берувчи электрон базада сақланади.

Мижозларнинг қоғоз шаклида тўлдирилган анкеталари мижозлар мақоми бўйича (юридик ва жисмоний шахслар бўйича) хронологик тартибда алоҳида жилдларда тикиб борилади ва Ички назорат хизмати ходими томонидан сақлаб борилади.


87. Мижоз анкетаси тижорат банкида мижоз билан муносабатлар тўхтатилган кундан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланади.


88. Мижоз анкетасида кўрсатиладиган маълумотларнинг ўзгаришига, шунингдек у томонидан амалга оширилаётган молиявий операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, тижорат банклари зарур ҳолларда мижоз билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб бориши лозим.


89. Операциялар тўғрисидаги ахборот, зарурат туғилган тақдирда, операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.


90. Тижорат банклари операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида, лекин бундай операциялар амалга оширилганидан ёки мижозлар билан амалий иш муносабатлари тўхтатилганидан кейин камида беш йил мобайнида сақлашлари шарт.


91. Ички назорат хизмати фаолиятида ишлатилган ҳужжатларга (Марказий банк ва Департамент билан ёзишмалар, шу жумладан, Департаментга берилган қоғоз ва электрон шаклдаги хабарлар; мижозларнинг қоғоз ва электрон шаклидаги анкеталари; журналлар ва бошқалар) кириш имкониятини чегаралаш мақсадида бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита Ички назорат хизмати (масъул ходим) томонидан махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида, лекин камида беш йил мобайнида сақланиши керак.


92. Электрон шаклдаги ҳужжатлар дастурлаш усули асосида архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи воситаларга ёзилиши ва Ички назорат хизмати раҳбари томонидан уларнинг рўйхати билан бирга ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши керак.

Ҳужжатлар сақланиш муддати тугаши билан ўрнатилган тартибда тижорат банки архивига топширилади.


93. Тижорат банклари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотга, шу жумладан, тижорат банки архивида сақланаётган ҳужжатларга кириш имкониятини чеклайдилар, унинг тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг операциялари ҳақида Департаментга хабар берилганлиги тўғрисида маълум қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Тижорат банки ички назорат вазифаларини бажариш жараёнида олинган маълумотларнинг унинг ходимлари томонидан ошкор қилинмаслигини (ёки шахсий мақсадда ёхуд учинчи шахслар манфаатларида фойдаланмаслигини) таъминлайди.


94. Учинчи шахсларга маълумотлар, шу жумладан, анкетадан мижознинг идентификация маълумотларининг тақдим қилиниши қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


95. Мижозни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар, тижорат банки мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги юқори деб баҳолаган тақдирда камида бир йилда бир маротаба, бошқа ҳолларда камида уч йилда бир маротаба ва мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда янгиланиб борилиши лозим.


96. Бир маротабалик операцияларни амалга оширган мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар, мижозни лозим даражада текшириш чораларини кўриш талаб қилинган кейинги операцияларни бажаришда янгиланади.



XI БОБ. ТИЖОРАТ БАНКИНИНГ, ИЧКИ НАЗОРАТ

ХИЗМАТИ ҲАМДА БОШҚА БЎЛИНМАЛАР РАҲБАР

ВА ХОДИМЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


97. Тижорат банклари, шу жумладан, Ички назорат хизмати ва бошқа бўлинмалар раҳбар ва ходимлари мазкур Қоидаларни бузганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


98. Қонун ҳужжатлари, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини тижорат банки ходимлари томонидан операцияларни амалга ошириш жараёнида бузиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлиб қолган тижорат банки ходимлари ушбу далилларни дарҳол Ички назорат хизмати раҳбарига ёки ходимларига ёзма равишда етказадилар.



XII БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


99. Тижорат банклари томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Марказий банк томонидан ва зарур ҳолларда Департамент билан биргаликда амалга оширилади.


100. Тижорат банки бошқаруви ички ва ташқи вазиятларнинг ўзгаришини инобатга олган ҳолда, тижорат банки ички назорат тизимини доимий равишда мониторинг қилиб боради ва самарадорлигини баҳолаб боради, шунингдек зарур ҳолда самарали ишлашини таъминлаш учун унинг фаолиятини кучайтиради.

Ички назорат тизими самарадорлигини мониторинг қилиш тижорат банки ички аудит хизмати томонидан ҳам олиб борилиши мумкин.


101. Ички аудит хизмати ёки бошқа назорат хизматлари томонидан аниқланган ички назорат тизимининг камчиликлари ўз вақтида тижорат банки бошқаруви раисига маълум қилинади. Маълумотни олгандан сўнг тижорат банки бошқаруви раиси аниқланган камчиликларнинг ўз вақтида бартараф қилинишини таъминлаши лозим.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Жисмоний шахсларни

идентификациялашда зарур бўладиган

МАЪЛУМОТЛАР


1. Фамилияси, исми ва отасининг исми.


2. Туғилган санаси ва жойи.


3. Фуқаролиги.


4. Доимий ва (ёки) вақтинчалик яшаш жойи.


5. Паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат реквизитлари: ҳужжат серияси ва рақами, ҳужжат берилган сана, ҳужжатни берган орган номи.


6. Солиқ тўловчининг идентификацион рақами (агар мавжуд бўлса).


7. Уй телефони рақами (агар мавжуд бўлса).






Қоидаларга

2-ИЛОВА



Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни

идентификациялашда зарур бўладиган

МАЪЛУМОТЛАР


1. Юридик шахсларни идентификациялашда зарур бўладиган маълумотлар:

а) тўлиқ, шунингдек, агар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи;

б) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи;

в) солиқ тўловчининг идентификацион рақами;

г) жойлашган ери (почта манзили);

д) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар;

е) лицензияланиши лозим бўлган фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд бўлган лицензиялар тўғрисида маълумотлар: фаолият тури, лицензиянинг рақами ва берилган санаси; ким томонидан берилганлиги; амал қилиш муддати;

ж) имзо ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахслар ёки юридик шахс номидан иш кўрувчи жисмоний шахснинг идентификацияси тўғрисида маълумотлар;

з) юридик шахс таъсисчилари (йирик акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда мижознинг устав фонди (капитали)даги уларнинг улушлари тўғрисида маълумотлар;

и) рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар;

к) юридик шахс бошқарув органлари (юридик шахснинг бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар;

л) телефон рақамлари.


2. Якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўладиган маълумотлар:

а) мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида кўзда тутилган маълумотлар;

б) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи;

в) фаолият амалга ошириладиган жой;

г) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар;

д) фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд гувоҳномалар ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар: фаолият тури, лицензия рақами, берилган санаси; ким томонидан берилганлиги; амал қилиш муддати;

е) телефон рақамлари.






Қоидаларга

3-ИЛОВА



Мижоз анкетасида кўрсатиладиган

МАЪЛУМОТЛАР


1. Мижозни идентификациялаш жараёнида олинган, мазкур Қоидаларнинг 1, 2-иловаларида кўрсатилган маълумотлар.


2. Таваккалчилик даражаси ҳақида маълумот, шу жумладан, таваккалчиликни баҳолаш асослари.


3. Банк томонидан мижозни идентификациялашда амалга оширилган қўшимча чора-тадбирлар натижалари.


4. Мижоз билан муносабатлар ўрнатилган сана - тижорат банкидаги биринчи банк ҳисобварағи (омонати) очилган сана.


5. Мижоз анкетаси тўлдирилган ва ўзгартириш киритилган сана.


6. Мижоз билан ишлашга масъул ходим, хусусан, ҳисобварақ очган ва ҳисобварақ очилганлигини тасдиқлаган ходим (бош бухгалтер ва унинг муовини) фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими.


7. Қоғоз шаклидаги мижоз анкетасини тўлдирган ходим имзоси (фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ҳолда) ва электрон кўринишдаги мижоз анкетасини тўлдирган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими.


8. Ички қоидаларда белгиланадиган бошқа маълумотлар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 25 ноябрь, 47-сон, 623-модда



































Время: 0.0719
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск