ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2009-03-сон, Марказий банк Бошқарувининг 290-В-1-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 24.01.2009 й. Қарори (АВ томонидан 02.02.2009 й. 1692-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.02.2009 й.

N 1692-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ

ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ

24.01.2009 й.

N 2009-03


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.01.2009 й.

N 290-В-1


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи,

резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли

қоғозларнинг сотиб олиниши, шунингдек резидентлар

чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар

томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисида

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(2009 йил 12 февралдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 29-30-сон, 278-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 4 апрелдаги 2007-04, 290-B-сонли "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (2007 йил 22 июнь, рўйхат рақами 1692 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 25-26-сон, 274-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат

қилиш маркази Бош директори

К. Толипов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

      





Қарорга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи,

резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли

қоғозларнинг сотиб олиниши, шунингдек резидентлар

чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар

томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисида

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида" ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 39-сон, 387-модда, 51-52-сон, 507-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Марказий банк Бошқаруви қарор қиладилар:".


2. Низомда:

а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида", "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартибини белгилайди.

Мазкур Низом қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида давлат рўйхатидан ўтказилган акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозларга (бундан кейинги ўринларда - қимматли қоғозлар) нисбатан татбиқ этилади";

б) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "пул" сўзи чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда - ҲКП) - ўзаро мажбуриятларни (қимматли қоғозларга доир битимлар бўйича ахборотни тўплаш, солиштириш, тузатиш ва уларга доир ҳужжатларини тайёрлаш) аниқлаш ҳамда қимматли қоғозларни етказиб бериш ва улар юзасидан ҳисоб-китоблар бўйича ўзаро мажбуриятларни ҳисобга олиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси - қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс";

в) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш ва уларнинг муомаласига, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейингина йўл қўйилади";

г) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишда эмитент мазкур чиқарилишдаги қимматли қоғозлар номинал қийматининг 0,01 фоизи миқдорида республика бюджетига йиғим тўлайди.

Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатига олишга доир ҳужжатларни кўриб чиқиш учун олинадиган йиғим эмитентлар томонидан энг кам иш ҳақининг беш баробари миқдорида тўланади".

д) 7-банддаги "нақдсиз" сўзи "ҳужжатсиз" сўзи билан алмаштирилсин;

е) 12-бандининг иккинчи хатбошидаги "инвестицион институтда" сўзлари чиқариб ташлансин;

ж) 17-банддаги "инвестиция институти" сўзлари "қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Норезидент томонидан акция кўринишида сотиб олинган давлат активлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда норезидентнинг депозитарийдаги депо ҳисобварағига ўтказилади";

и) 36-банддаги "инвестиция институтлари томонидан" сўзлари "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин;

к) 42-бандда "эмиссия рисоласида (чиқариш анкетасида)" сўзлари "чиқариш тўғрисидаги қарорида ва эмиссия рисоласида" сўзлари билан алмаштирилсин;

л) 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва савдо ташкилотчилари чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар бўйича ўзлари амалга ошираётган барча операциялар ва битимлар ҳисобини юритадилар ва улар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига маълумотлар тақдим этадилар".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 6-сон, 60-модда.















































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск