ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозори / Умумий масалалар /

Институционал инвесторлар томонидан корпоратив қимматли қоғозларга қилинадиган инвестицияларнинг сифати ва минимал даражасига ўрнатилган меъёрий талаблар тўғрисида Низом (АВ томонидан 02.12.2008 й. 1875-сон билан рўйхатга олинган 07.11.2008 й. ҚҚБФМНҚМ 2008-33-сон, ДМБДҚ 01/ҚҚБФМНҚМ-18/19-сон, МВ 103-сон, МБ Бошқарувининг 305-В-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 2 декабрда 1875-сон

билан рўйхатга олинган

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази,

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги ҳамда

Марказий банк Бошқарувининг

2008 йил 7 ноябрдаги

2008-33, 01/ҚҚБФМНҚМ-18/19,

103, 305-В-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Институционал инвесторлар томонидан корпоратив

қимматли қоғозларга қилинадиган инвестицияларнинг

сифати ва минимал даражасига ўрнатилган

меъёрий талаблар тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 39-сон, 387-модда, 51-52-сон, 507-модда) мувофиқ, институционал инвесторлар томонидан корпоратив қимматли қоғозларга қилинадиган инвестицияларнинг сифати ва минимал даражасига ўрнатилган талабларни белгилаб беради.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қимматли қоғозлар бозорида институционал инвестор (кейинги ўринда - институционал инвестор) бўлиб, инвестиция фондлари, суғурта компаниялари ва тижорат банклари ҳисобланади.


2. Институционал инвесторлар қимматли қоғозлар билан операцияларни қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширадилар.



II. КОРПОРАТИВ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРГА

ҚИЛИНАДИГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ

СИФАТИГА НИСБАТАН ЎРНАТИЛГАН

АСОСИЙ МЕЪЁРИЙ ТАЛАБЛАР


3. Корпоратив қимматли қоғозларга қилинадиган инвестицияларнинг сифатини таъминлаш мақсадида, институционал инвестор унинг бошқарув органи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган инвестиция сиёсати тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади.


4. Институционал инвесторнинг инвестиция сиёсати тўғрисидаги низомида қуйидагилар назарда тутилиши лозим:

а) қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширадиган шахслар учун битимлар бўйича қарорлар қабул қилиш ва чекловлар ўрнатиш ваколатлари;

б) қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширадиган шахсларга нисбатан қуйиладиган малака талаблари;

в) қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар устидан мониторинг юритадиган ахборот тизимига қўйиладиган талаблар;

г) инвестицион стратегияси ва мақсадлари (масалан, фойда олиш, институционал инвесторнинг акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этиши, ликвидлиликни сақлаш, гаров талабларига мувофиқ келиш ва ҳ.к.);

д) институционал инвестор маблағларини инвестиция қилишни режалаштираётган қимматли қоғозларнинг хиллари ва турлари (тоифалари), инвестиция муддатлари;

е) институционал инвестор қандай усуллар ёрдамида:

эмитент ва уларнинг фаолият тармоқлари бўйича акциялар концентрациясини чегаралашни;

қимматли қоғозларга қилинган қўйилмаларнинг хавфсизлигини ва уларнинг сифатини баҳолашни;

қимматли қоғозлар эмитентларининг молиявий ҳолатини ва бошқариш тажрибасини баҳолашни;

инвестициялар диверсификациясини амалга оширишни режалаштирмоқда;

ж) корпоратив қимматли қоғозларга қилинадиган инвестицияларнинг минимал даражасига нисбатан меъёрий талаблар.



III. КОРПОРАТИВ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРГА

ҚИЛИНАДИГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ

МИНИМАЛ ДАРАЖАСИГА ЎРНАТИЛГАН

МЕЪЁРИЙ ТАЛАБЛАР


5. Молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида, институционал инвесторлар ўз активларини ишончлилик, диверсификациялик, қайтаришлилик, фойдалилик ва ликвидлилик тамойиллари асосида инвестиция қиладилар.


6. Институционал инвесторнинг битта корхона устав капиталига, шунингдек ушбу корхонанинг бошқа қимматли қоғозларига қилинадиган қўйилмалари, қонунчилик ҳужжатларига ҳамда юқорида келтирилган инвестиция сиёсати тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


7. Институционал инвестор корпоратив қимматли қоғозларнинг хиллари ва турларини ҳамда уларга режалаштираётган инвестицияларнинг минимал даражаси миқдорини мустақил белгилайди. Бунда, корпоратив қимматли қоғозларга инвестицияларнинг минимал даражаси миқдори институционал инвесторнинг ваколатли органи томонидан унинг инвестиция сиёсати тўғрисидаги низомига мувофиқ амалга оширилади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


8. Мазкур Низом талабларини бузган айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


9. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 49-сон, 484-модда.












































Время: 0.0169
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск