ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозори / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 22.06.2007 й. 1692-сон билан рўйхатга олинган ҚҚБФМНҚМ 04.04.2007 й. 2007-04-сон, МБ Бошқарувининг 290-В-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 22 июнда 1692-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозори

фаолиятини мувофиқлаштириш

ва назорат қилиш маркази,

Марказий банк Бошқарувининг

2007 йил 4 апрелдаги

2007-04, 290-В-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги

қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан

чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг сотиб олиниши,

шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг

норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида", "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартибини белгилайди.

Мазкур Низом қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида давлат рўйхатидан ўтказилган акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозларга (бундан кейинги ўринларда - қимматли қоғозлар) нисбатан татбиқ этилади.


1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ёки хорижий давлатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар жумласига киритилган, қиймати чет эл валютасида ифодаланган ҳужжатлари;

чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи - Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган, қимматли қоғозлар эгасининг алмашишига олиб келадиган чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш ҳамда улар билан боғлиқ бошқа ҳаракатлар;


ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда - ҲКП) - ўзаро мажбуриятларни (қимматли қоғозларга доир битимлар бўйича ахборотни тўплаш, солиштириш, тузатиш ва уларга доир ҳужжатларини тайёрлаш) аниқлаш ҳамда қимматли қоғозларни етказиб бериш ва улар юзасидан ҳисоб-китоблар бўйича ўзаро мажбуриятларни ҳисобга олиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;

қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси - қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги;

савдолар ташкилотчиси - қимматли қоғозлар билан биржа ва биржадан ташқари савдоларни ташкил этиш бўйича фаолиятни белгиланган тартибда амалга оширадиган ва Марказий депозитарий ва ҲКП билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузган юридик шахс;


хизмат кўрсатувчи банк - чет эл валютасида операциялар ўтказиш учун лицензияга эга бўлган, ҲКП аъзолари ва мижозларининг пул маблағларининг ҳисобини юритиш ва сақлашга мўлжалланган ҲКПнинг чет эл валютасидаги иккиламчи талаб қилингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузган ваколатли банк;


савдолар ташкилотчисининг қоидалари - қимматли қоғозларни муомалага киритиш ва муомаладан чиқариш қоидаларини, қимматли қоғозларнинг котировка нархларини белгилаш, савдолар ташкилотчиси томонидан қатнашчиларни савдода иштирок этишларига рухсат бериш тартибини, ахборотларни ошкор қилиш тартибини ва қонунчиликда белгиланган бошқа ҳужжатларни ўз ичига олувчи савдолар ташкилотчиси томонидан тасдиқланган қимматли қоғозлар билан савдо қилиш қоидалари.



2-§. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА

ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ҚИММАТЛИ

ҚОҒОЗЛАРНИНГ МУОМАЛАСИ


2. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш ва уларнинг муомаласига, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейингина йўл қўйилади.

3. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.


4. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг мажбурий реквизитлари рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.


5. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишда эмитент мазкур чиқарилишдаги қимматли қоғозлар номинал қийматининг 0,01 фоизи миқдорида республика бюджетига йиғим тўлайди.

Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатига олишга доир ҳужжатларни кўриб чиқиш учун олинадиган йиғим эмитентлар томонидан энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида тўланади.

6. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг номинал қиймати чет эл валютасида яхлит ўлчамларда кўрсатилади.


7. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар эмитентлар томонидан фақат ҳужжатсиз шаклда чиқарилади.

8. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сақлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва чет эл валютасидаги қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлаш, шунингдек чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар зиммасига юкланган мажбуриятларни ва бундай юклашларни тугатиш ҳолатлари ҳисоби Марказий депозитарийда амалга оширилади.


9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг муомаласи ва уларни жойлаштириш, шу жумладан, уларни Марказий депозитарийда ҳисобга қўйиш фақат қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида уларни чиқариш давлат рўйхатига олингандан сўнг амалга оширилади.


10. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари бозорларида муомалада бўлиши мумкин.


11. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг жойлаштириш бўйича олди-сотди битишувлари биржа бозорларидаги каби биржадан ташқари бозорларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

12. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг муомаласи бўйича олди-сотди битишувлари фақат биржа ва ташкиллаштирилган биржадан ташқари бозорларда амалга оширилади.

Эгасининг алмашишига олиб келадиган чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар билан боғлиқ бошқа операциялар биржадан ташқари бозорда амалга оширилиши мумкин ва улар қонунчилик ҳужжатларида миллий валютада муомалага чиқаралаёт ган қимматли қоғозлар учун белгиланган тартибда ва муддатларда албатта рўйхатдан ўтказилиши шарт.

13. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар олди-сотди битишувлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлар томонидан сотиб олинган қимматли қоғозларни чет эл валютасида тўлаш ҳолатларидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича миллий валютада амалга оширилади.



3-§. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РЕЗИДЕНТЛАРИ

ЧИҚАРИЛГАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ

НОРЕЗИДЕНТЛАР ТОМОНИДАН

СОТИБ ОЛИНИШИ


14. Қимматли қоғозларни чиқариш шартлари норезидентларга ушбу қимматли қоғозларга эгалик қилишни тақиқламаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқаришга йўл қўйилган ҳар қандай қимматли қоғозларни норезидент хорижий валютада сотиб олиши мумкин.


15. Норезидент томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлар биржа ва биржадан ташқари бозорларда қонунчилик ҳужжатларида миллий валютадаги қимматли қоғозлар сотилиши учун белгиланган тартибда сотилиши мумкин.

Норезидентлар томонидан сотиб олинган қимматли қоғозларни резидентларга сотиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.


16. Норезидентлар томонидан қимматли қоғозларни сотиб олиш учун пул маблағларини депонентга қўйиш тартиби, шунингдек тўлов муддатлари ҲКП ва савдолар ташкилотчиларининг қоидалари билан белгиланади.


17. Ташкиллаштирилган биржа бозорида резидентлар томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозлар норезидент томонидан сотиб олинаётган ёки сотилаётганда, унинг томонидан ваколат қилинган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси топшириқ (комиссия) шартномасига асосан, савдода қимматли қоғозларни сотиб олади ёки сотади ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилган битишув тўғрисида норезидентга ҳисобот беради.

Резидентлар чиқарилган қимматли қоғозларни ташкиллаштирилган биржадан ташқари бозорда сотиб олинаётганда ёки сотилаётганда, норезидент битишувни худди шу тартибда ёки мустақил амалга ошириши мумкин.


18. Норезидентнинг "депо" ҳисобварағига келиб тушган қимматли қоғозлар ҳисоби норезидент билан белгиланган шаклда шартнома тузилган депозитарийда юритилади.


19. Норезидентлар томонидан давлат активларини акция кўринишида сотиб олиш тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.


4-§. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ АКЦИЯЛАРИНИ

ОЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

21. Мазкур Низомнинг 22 ва 23-бандларида кўрсатилган шахслар томонидан банк-резидентлар акцияларини олишга доир битишувлар фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сонли "Тадбиркорлик субъектларининг банк иши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг олдиндан рухсати олинганидан сўнг амалга оширилади.

22. Ўзбекистон Республикаси банк-резидентлари акцияларини олиш учун қуйидаги шахслар (бундан кейинги ўринларда олувчи деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг олдиндан рухсатини олишлари шарт:

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари;

эллик фоиздан ортиқ акциялари (иштирокчилар бадаллари) Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг эгалигида, фойдаланувида ва(ёки) тасарруфида бўлган Ўзбекистон Республикаси резидентлари - юридик шахслари.


23. Олувчиларнинг маблағларини тасарруф этувчилари (ишончли вакиллари) бўлиб ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси резидентлари, шунингдек олувчилар учун банк-резидентларнинг акцияларини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг олдиндан рухсатини олишлари шарт.

24. Оффшор зоналарда рўйхатга олинган олувчилар - юридик шахслар банклар-резидентлар акцияларини олишлари мумкин эмас.

33. Мазкур Низом ва қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда банк-резидент акцияларини олган олувчи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ банк акциядорлари реестрига киритилади.


5-§. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА

НОРЕЗИДЕНТЛАР ИШТИРОКИДА ҚИММАТЛИ

ҚОҒОЗЛАРНИНГ ОЛДИ-СОТДИСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШДА ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


34. Ташкиллаштирилган бозорларда чет эл валютасида тузиладиган қимматли қоғозлар олди-сотди битишувлари бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда чет эл валютасидаги ҲКПнинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисобварағи орқали амалга оширилади.


35. Ўзбекистон Республикасининг ташкиллаштирилган бозорларида норезидентлар, шунингдек хорижий ҳисобварақларидан фойдаланган резидентлар томонидан қимматли қоғозлар билан тузиладиган битишувлари бўйича пул маблағларининг ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҲКП иштирокида амалга оширилади.


36. Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларни норезидентлар томонидан харид қилиш билан боғлиқ бўлган бошқа битишувлар бўйича ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу битишувлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинганидан сўнггина амалга оширилади.

37. Норезидент томонидан харид қилинган қимматли қоғозлар тўлиқ қийматининг тўлов муддатлари миллий валютадаги қимматли қоғозлар бўйича битишувлар учун қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

39. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлар томонидан жойлаштирилган чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар олди-сотди битишувлари бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар ҲКПнинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисобварағи орқали миллий валютада нақд пулсиз шаклда, шунингдек агар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, чет эл валютасида ҳам амалга оширилади.



6-§. ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ҚИММАТЛИ

ҚОҒОЗЛАР БЎЙИЧА ДАРОМАДЛАРНИ ТЎЛАШ,

ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ҚИММАТЛИ

ҚОҒОЗЛАРНИ СЎНДИРИШ


40. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар бўйича барча даромадлар тўлов кунига, агар уларни чиқариш шартларида бошқача шартлар белгиланган бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади.


41. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сўндириш, қиймати миллий валютада ифодаланган қимматли қоғозлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


42. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни чиқарувчи эмитент чиқариш тўғрисидаги қарорида ва эмиссия рисоласида қимматли қоғозларни сўндириш (сотиб олиш) валютасини кўрсатиши лозим.

43. Норезидентларнинг қимматли қоғозларни сотишдан тушган миллий валютадаги маблағлари зарурият бўлганда, чет эл банкларининг миллий валютадаги "лоро" вакиллик ҳисобварақларига киритилиши, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун фойдаланиши мумкин.


7-§. ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ҚИММАТЛИ

ҚОҒОЗЛАР БЎЙИЧА АХБОРОТЛАРНИ ОШКОР

ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТЛАРНИ ТАҚДИМ ҚИЛИШ


44. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва савдо ташкилотчилари чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар бўйича ўзлари амалга ошираётган барча операциялар ва битимлар ҳисобини юритадилар ва улар бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига маълумотлар тақдим этадилар.

45. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар эмитенти қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ҳисоботларни қимматли қоғозларни миллий валютада чиқарадиган эмитентлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этади.


46. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар эмитенти ахборотларни ошкор этилишини, қимматли қоғозларни миллий валютада чиқарган эмитентлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади ва ошкор этилиши лозим бўлган маълумотларни инглиз тилида, шунингдек эмитентнинг хоҳишига кўра ҳар қандай бошқа чет тилида қўшимча равишда республика матбуотида чоп этишга ҳақлидир.



8-§ ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


47. Норезидентлар иштирокидаги битишувларни, шу жумладан, муддатида тўлови амалга оширилмаган битишувларни бекор қилиш ва уларни ҳақиқий эмас деб топиш шартлари ва тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.


48. Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари мазкур Низом талабларига риоя этмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


49. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ушбу Низом талабларига риоя қилинмаганлик учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўришга ҳақли.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 25-26-сон, 274-модда.


















































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск