ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Ветеринария. Зоотехника тадбирлари. Ҳайвонлар карантини /Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 03.09.1993 й. 936-XII-сон "Ветеринария тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
03.09.1993 й.
N 936-XII
"ВЕТЕРИНАРИЯ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН
КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Ветеринария тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат ветеринария бош бошқармасини тузиш ҳамда бир ойлик муддат ичида бу бош бошқарма тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
уч ойлик муддат ичида:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини "Ветеринария тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикасининг қонунларини "Ветеринария тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштиришга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этиш вазифалари топширилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари "Ветеринария тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларининг ушбу Қонунига зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Кенгашининг Раиси Ш. Йўлдошев
"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1993 йил, 9-сон, 336-модда