Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.09.2004 й. 414-сон "Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.09.2004 й.

N 414



ПАХТА ТОЛАСИНИ СОТИШ ВА ТАШҚИ

САВДО КОМПАНИЯЛАРИНИНГ "ПАХТАСАНОАТ"

ҲУДУДИЙ АКЦИЯДОРЛИК БИРЛАШМАЛАРИ

БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарорига мувофиқ ҳамда 2003 йил ҳосили пахта толасини ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллари орқали сотиш бўйича амалий иш тажрибани ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзмарказимпекс", "Ўзсаноатмашимпекс", "Ўзинтеримпекс" ва "Ўзташқитранс" давлат-акциядорлик ташқи савдо компаниялари томонидан бирйўла жами 250 минг тонна пахта толасини сақлайдиган ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллари ташкил этилганлиги ҳамда фаолият кўрсатаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси, ташқи савдо компаниялари 2005 йил 1 апрелгача бўлган муддатда ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларида бирйўла сақланадиган пахта толаси жами ҳажмини 1-иловага мувофиқ фаолият кўрсатаётган терминаллар қувватларини кенгайтириш ва янги терминаллар ташкил этиш йўли билан 352 минг тоннагача кўпайтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси, Ўзбекистон "Сифат" маркази ташқи савдо компанияларига фаолият кўрсатаётган терминалларни кенгайтиришда ва янги терминаллар ташкил этишда, шунингдек уларнинг фаолият кўрсатиши учун зарур инфратузилмаларни ташкил этишда кўмаклашсинлар.

2. Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар пахта толасини сотиб олишда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 447-сон қарори билан белгиланган талаблар билан бир қаторда, 15 фоиз миқдоридаги ҳақини олдиндан тўлашни ва узил-кесил ҳисоб-китобларни пахта толаси етказиб берилган санадан бошлаб 90 кун мобайнида, контрактларда назарда тутилган шартларда амалга оширадиган тартиб ўрнатилсин. Пахта толаси қийматининг қолган 85 фоизи учун аккредитив очилади ёки банк кафолати берилади.

4. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарорининг 5-банди, шунингдек ушбу қарорга 3-илова;

Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга пахта толаси сотиш механизми тўғрисида" 2003 йил 16 октябрдаги 447-сон қарори 2-бандининг еттинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 98-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарорига қисман ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2003 йил 18 октябрдаги 450-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                  И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 3 сентябрдаги

414-сон қарорига

1-ИЛОВА


Пахта толасини ихтисослаштирилган минтақавий

пахта терминалларида бирйўла сақлаш

ҲАЖМИ

(минг тонна)

Т/р

Терминал номи

Минтақалар

2004 йил 1 сентябрдаги ҳолатига кўра терминалларда бирйўла сақлаш ҳажми

Бирйўла сақлашнинг қўшимча  ҳажмлари

Кўпайтиришни ҳисобга олган ҳолда 2005 йил 1 апрелдаги ҳолатига кўра бирйўла сақлаш ҳажми

Жами

шу жумладан "эркин омбор" режимида

1.

Паруаз

Қорақалпоғистон Республикаси

7,0


5,0

12,0

2.

Андижон тола

Андижон вилояти

20,0


10,0

30,0

3.

Бухоро Транс Терминал*

Бухоро вилояти

25,0

5,0

5,0

30,0

4.

Пахтакор тола

Жиззах вилояти

8,0


2,0

10,0

5.

Нишон толаси

Қашқадарё

вилояти

12,0

4,0


12,0

6.

Қамаши тола

7,0


5,0

12,0

7.

янги терминал ташкил этиш



22,0

22,0

8.

Навоий тола

Навоий вилояти

7,0



7,0

9.

Интер тола*

Наманган вилояти

32,0

8,0

3,0

35,0

10.

Тошкент тола*

Тошкент

вилояти

25,0



25,0

11.

янги терминал ташкил этиш



10,0

10,0

12.

Самарқанд тола*

Самарқанд

вилояти

15,0



15,0

13

янги терминал ташкил этиш



10,0

10,0

14.

Музробод тола

Сурхондарё

вилояти

12,0



12,0

15.

Жарқўрғон тола

10,0



10,0

16.

янги терминал ташкил этиш



10,0

10,0

17.

Сирдарё Оқ-олтин тола

Сирдарё

вилояти

14,0



14,0

18.

Оқ-олтин БХП

31,0

31,0


31,0

19.

янги терминал ташкил этиш



10,0

10,0

20.

Фарғона тола

Фарғона

вилояти

5,0


5,0

5,0

21.

Қўқон тола

10,0


5,0

15,0

22.

Хоразм тола

Хоразм вилояти

10,0



10,0


Республика бўйича ҳаммаси

250,0

48,0

102,0

352,0


Изоҳ: *) Вилоятлараро минтақавий терминал мақомига эга.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 34-35-сон, 396-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 9, 90-модда.








Время: 0.0158
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск