Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.05.2004 й. 220-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 7 майдаги

220-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини

сертификатлаш маркази тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази (кейинги ўринларда матнда Марказ деб аталади) Ўзбекистон Республикасида пахта толасини сертификатлаш ва унинг сифатини назорат қилиш органи ҳисобланади.

Марказ ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


2. Марказ тизимига юридик шахс мақомига эга бўлмаган Марказий инспекция ва назорат лабораторияси ҳамда минтақавий синов лабораториялари киради.


3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


4. Марказ ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


5. Марказ ва унинг минтақавий бўлинмаларини моддий-техник таъминлаш, Марказ тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш пахта толасини сертификатлаш ишларини бажаришдан тушадиган маблағлар, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.


6. Марказ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. МАРКАЗНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) белгиланган стандартлар, методикалар, қоидалар, контрактлар, шартномаларга ҳамда республика ҳудудида пахта толасини ишлаб чиқариш ва сақлаш жойларида унинг сифатига қўйиладиган талабларни назарда тутувчи бошқа битимларга мувофиқ пахта толасини сертификатлаш ва унинг сифатини назорат қилиш;

б) республика пахта тозалаш заводларида пахта толаси туркумлари массасини назорат қилиш;

в) жаҳон бозори ва ички бозор талабларига мувофиқ пахта толасини сертификатлаш ва унинг сифатини назорат қилиш тизимини ривожлантириш ва таъминлаш бўйича амалий ва илмий фаолиятни амалга ошириш;

г) пахта тозалаш саноати корхоналарини, пахта толаси ва момиқ харидорларини ва бошқа ташкилотларни сертификатланадиган маҳсулотнинг стандарт намуналари билан таъминлаш;

д) Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия ташкилотлари билан тузилган битимларига мувофиқ лойиҳаларни амалга оширишда қатнашиш;

е) пахта маҳсулотини сертификатлаш, таснифлаш, синаш усуллари бўйича мутахассислар тайёрлаш.


8. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) пахта толаси ва уни қайта ишлашдан олинадиган бошқа маҳсулотларга давлат стандартларини ишлаб чиқишда қатнашади;

б) сертификатлаш тартибини белгиловчи норматив-техник, ташкилий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқади ва янгилайди;

в) сертификатлашга буюртмалар қабул қилади ва пахта толаси сифатини назорат қилади;

г) пахта толаси ташқи кўринишининг стандарт намуналарини тайёрлайди;

д) пахта толаси сифатини аниқлаш методларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан тегишли илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;

е) пахта маҳсулотларини сертификатлаш, таснифлаш ва синаш усуллари бўйича мутахассислар тайёрлайди, ўқитишнинг шакл ва усулларини такомиллаштириш тадбирларини ишлаб чиқади;

ж) пахта маҳсулотини сертификатлаш соҳасида республикада ва унинг ташқарисида пахта толасини ишлаб чиқарувчилар, ташқи савдо ташкилотлари ва пахта маҳсулотлари истеъмолчилари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

з) ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширади.


9. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бевосита ва минтақавий синов бўлинмалари орқали ҳал қилади.



III. МАРКАЗНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

а) республикадаги ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар учун мажбурий бўлган пахта толасининг миллий ва халқаро стандартларга мувофиқлик сертификатларини белгиланган тартибда бериш;

б) пахта толасини экспортга етказиб бериш жараёнида унинг сифатига баҳо берилаётганда, сифат масалалари кўриб чиқилаётганда хорижий ва халқаро ташкилотларда республика манфаатларини ифодалаш;

в) меҳнатга ҳақ тўлаш, уни ташкил этиш ва нормалаш шакллари ва тизимини белгилаш;

г) банк ва тижорат кредитларидан фойдаланиш;

д) республикада ва чет элларда ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган, амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган битишувларни ва бошқа юридик ҳужжатларни тузиш ва хатти-ҳаракатларни содир этиш;

е) ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бинолар қуриш, сотиб олиш, ўзгага бериш, ижарага олиш, кирага олиш ва бериш;

ж) республикада ва чет элларда мустақил равишда ёки ватанимиздаги ёки хорижий шериклар билан пай асосида филиаллар, бўлимлар, ваколатхоналар ва шу кабиларни таъсис этиш;

з) корхона ва ташкилотларга, уларнинг ишлаб чиқариш биноларига, омборларига кириш, синаш, сертификатлаш ёки сифатнинг стандартларга ва бошқа норматив-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат (инспекция) қилиш учун тегишли пахта маҳсулоти намуналарини танлаб олиш;

и) корхоналар ва ташкилотлардан хом ашё ва пахта толаси сифати масалалари бўйича ахборотни белгиланган тартибда олиш;

к) пахта маҳсулотини стандартлаш ва сертификатлаш масалаларини ҳал қилиш учун мутахассисларни жалб қилиш;

л) пахта толаси сифатини текшириш натижалари бўйича ҳужжатлар тузиш ҳамда тегишли корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларига амалдаги стандартлар бузилишининг аниқланган ҳолларини бартараф этиш юзасидан таклифлар бериш;

м) республикада ва чет элда "ноу-хау" ҳамда пахта маҳсулотини стандартлаш, сертификатлаш ва сифатини назорат қилиш бўйича бошқа илмий ютуқларни харид қилиш ва белгиланган тартибда сотиш.


11. Марказ ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



IV. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Марказга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош директор бошчилик қилади.

Бош директор мақомига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади, унинг икки нафар, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.


13. Бош директор:

Марказ фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади;

Марказ ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Марказ тизимининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини, Марказ фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш юзасидан ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди;

Марказ тизими ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

зарурият бўлганда ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Марказ марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритади, унинг штат жадвалини, шунингдек Марказ марказий аппарати ва унинг минтақавий синов лабораторияларининг харажатлар сметасини тасдиқлайди;

Марказ марказий аппарати ва унинг бўлинмалари ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

Бош директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


14. Марказда 7 кишидан иборат ҳайъат ташкил этилади, унинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Марказ ҳайъати Марказ фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, Марказ таркибий бўлинмалари ва минтақавий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади, Марказнинг муҳим буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини муҳокама қилади.

Ҳайъат қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади. Бош директор билан ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққанда бош директор ўз қарорини амалга оширади. Юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида бош директор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига аборот беради.


15. Марказни тугатиш ёки қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 19-сон, 221-модда.



































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск