Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Пахта хом-ашёсини саноат йўли билан қайта ишлаш натижасида олинадиган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани хўжаликларга қайтариш тартиби ҳақида Низом (АВ томонидан 16.10.2002 1180-сон билан рўйхатга олинган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 19.09.2002 й. 159-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 16 октябрда 1180-сон

билан рўйхатга олинган

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2002 йил 19 сентябрдаги 159-сон

буйруғи билан тасдиқланган

1-ИЛОВА



Пахта хом-ашёсини саноат йўли билан қайта

ишлаш натижасида олинадиган пахта истеъмол

ёғи, шелуха ва кунжарани хўжаликларга

қайтариш тартиби хақида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 15 майдаги 248-сонли ва 2001 йил 19 декабрдаги 477-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Ушбу Низом Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 15 майдаги 248-сонли қарорига асосан давлат буюртмасини бажарган ёки бажармаганлигидан қатъий назар ширкат хўжаликлари ёки бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари (келгусида - қишлоқ хўжалик корхоналари) таркибидаги ички хўжалик шартномасини бажарган оилавий пудратчи ва бошқа ички хўжалик бўлинмаларига (келгусида-пудратчи ва бошқа бўлинма) хамда пахта хом-ашёси етиштириш бўйича контрактация шартномаларини бажарган фермер хўжаликларига пахта истеъмол ёғи хамда 2001 йил 19 декабрдаги 477-сонли қарорига асосан пудратчи, бошқа бўлинма ва фермер хўжаликлари томонидан давлат буюртмасидан ортиқча ишлаб чиқилиб, уларнинг ихтиёрида қолдириладиган техник чигитни қайта ишлашдан олинадиган шелуха ва кунжарани бериш тартибини белгилайди.


1. Қишлоқ хўжалик корхоналари пахта тайёрлаш мавсуми тутагандан кейин 10 кунлик муддат ичида хўжаликдаги пудратчи ва бошқа бўлинмалар бўйича, давлат буюртмасидан ортиқча сотилган пахта хом ашёси (уруғлик пахтадан ташқари) миқдори кўрсатилган рўйхатни туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига беради. Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси 5 кун муддат ичида ушбу рўйхатни иқтисодиёт ва статистика бўлимига тасдиқлатиб, пахтани қайта ишлаш корхонасига тақдим қилади.


2. Фермер хўжаликлари давлат буюртмасидан ортиқча етиштирилган пахта хом-ашёси (уруғлик пахтадан ташқари) миқдори кўрсатилган маълумотни 10 кун муддатда туман иқтисодиёт ва статистика бўлимига тасдиқлатиб, пахтани қайта ишлаш корхонасига тақдим қилади.

Пахтани қайта ишлаш корхоналарига берилган маълумотлар якуний бўлиб, шартнома тузиш учун асос хисобланади.


3. Пахтани қайта ишлаш корхонаси рўйхат ва маълумотни олгандан сўнг, 5 кунлик муддат ичида тайёрланган пахта хосили бўйича ҳар бир пудратчи ва бошқа бўлинма хамда фермер хўжаликларига берилиши кутиладиган техник чигит миқдорини белгиланган меъёрлар асосида хисоблаб чиқиб, бу тўғрида ҳудудий "Пахтасаноат" акциядорлик бирлашмасига ёзма равишда хабар беради.

Ҳудудий "Пахтасаноат" акциядорлик бирлашмаси 3 кунлик муддат ичида ушбу маълумотни ёзма равишда "Ўзпахтасаноат" уюшмасига беради. "Ўзпахтасаноат" уюшмаси эса ўз навбатида олинган маълумотни 2 кунлик муддат ичида "Ёғмойтамакисаноат" уюшмасига ҳамда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига беради.


4. Ҳудудий "Пахтасаноат" акциядорлик бирлашмаси, "Ёғмойтамакисаноат" уюшмасининг тақсимотига асосланиб, пахтани қайта ишлаш корхоналаридаги техник чигитни айнан қайси ёғ-мой корхонасига жўнатишни таъминлаб беради.

Бунда пахтани қайта ишлаш корхоналари билан ёғ-мой корхоналари орасидаги масофалар ҳисобга олинади ва техник чигит биринчи навбатда яқин жойлашган ёғ -мой корхоналарига жўнатилиши лозим бўлади.


5. Пахтани қайта ишлаш корхоналари ишлаб чиқарилган жами техник чигитни, шу жумладан давлат буюртмасидан ортиқ пахта хом ашёсидан олинадиган чигитни ҳам, ёғ-мой корхоналарига тўлиқ ҳажмда жўнатишлари шарт.


6. Пахтани қайта ишлаш корхоналари фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналарига тегишли техник чигит айнан қайси ёғ-мой корхоналарига жўнатилиши аниқлангандан сўнг, 5 кун муддат ичида бу тўғрида тегишли фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалик корхоналари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасини хабардор қилади.


7. Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналари ушбу хабарномани олгандан кейин тегишли пахтани қайта ишлаш корхонаси ва ёғ-мой корхонаси билан 1 мартгача уч томонлама шартнома тузади.


8. Ёғ-мой корхоналарига юборилаётган техник чигитнинг хамда уни қайта ишлаш натижасида хосил бўлган ва қайтариб берилаётган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжаранинг сифат кўрсаткичлари давлат стандартлари ва техник шартлари талабларига мос бўлиши зарур.

Қайта ишлаш учун юборилаётган техник чигитга, шунингдек қайтариб берилаётган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарага уларнинг сифат сертификати илова қилиниши шарт.


9. Қайтариб берилиши лозим бўлган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжаранинг шартномада кўрсатиладиган хажми, ушбу маҳсулотлар чиқишининг сўнгги уч йиллик ўртача кўсаткичлари асосида белгиланиши мумкин. Ёғ-мой корхоналари корхонадаги уч йиллик ўртача кўрсаткичлар тўғрисида вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига маълумот тақдим қилади.

Шартномада кўрсатилган махсулотларнинг чиқиш ҳажмлари, техник чигит қайта ишланган даврдаги ёғ-мой корхонасининг хақиқий кўрсаткичлари асосида қайта аниқланиши шарт.


10. Фермер хўжаликларига хамда пудратчи ва бошқа бўлинмаларга тегишли бўлган ёғ-мой махсулотлари белгиланган тартибда олдиндан пул кўчириш йўли билан фермер хўжаликларига ҳамда тегишли қишлоқ хўжалик корхоналарига уч томонлама шартнома муддати тугагунга қадар қайтарилади.

Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналарининг топшириғига биноан ёки ишончномалари бўйича уларга қайтариладиган пахта истеъмол ёғини бошқа хўжалик юритувчи субъектларга сотилиши тақиқланади.


11. Қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан олинган ёғ-мой махсулотлари ички хўжалик шартномаларини бажарган пудратчи ва бошқа бўлинмаларга улар олишлари лозим бўлган махсулотлар миқдорига нисбатан мутаносиб равишда тақсимланиб, тўлиқ хажмда сотилади.

Ёғ-мой махсулотларини сотиш бахоси махсулотни келтариш билан боғлиқ транспорт харажатлари қўшилган холда ҳисобланади. Ёғ-мой махсулотларини сотиш бахосита бошқа харажатлар ва фойдани қўшишга йўл қўйилмайди.


12. Ҳисоб рақамида маблағи бўлмаган қишлоқ хўжалик корхоналари учун ёғ-мой корхоналари туман хокимлари билан келишган холда, ҳар бир туманда камида битта пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани пудратчи ва бошқа бўлинмаларга сотиш шахобчасини очади.


13. Ҳар бир туманда ташкил этилган шахобча томонидан ички хўжалик шартномасини бажарган пудратчи ва бошқа бўлинмаларга тегишли бўлган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжара махсулотлари миқдори кўрсатилган ва хўжалик рахбари тасдиқлаган рўйхат асосида нақд пулга сотилади.

Ёғ-мой маҳсулотлари шахобча орқали сотилганда махсулотнинг сотиш бахосига фақат маҳсулотни келтириш билан боғлиқ транспорт харажатлари ва шахобчани очиш билан боғлиқ харажатларгина қўшилади. Ёғ-мой махсулотларини сотиш баҳосига бошқа харажатлар ва фойдани қўшишга йўл қўйилмайди.


14. Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси томонидан пудратчи ва бошқа бўлинмаларга ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари вакиллиги томонидан фермерларга пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжаранинг тарқатилиши ахволи ҳар ойда мониторинг қилинади ва тарқатилган махсулотлар бўйича туман ва вилоят хокимлигига ахборот берилади.


15. Мазкур Низом Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, "Ёғмойтамакисаноат", "Ўзпахтасаноат" ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмалари билан келишилган.







































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск