Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 19.09.2002 й. 159-сон "Пахта хом ашёсини саноат йўли билан қайта ишлаш натижасида олинадиган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани хўжаликларга қайтариш тартиби ҳақида низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.10.2002 й. 1180-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.10.2002 й.

N 1180




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

19.09.2002 й.

N 159


БУЙРУҒИ



Пахта хом ашёсини саноат йўли билан қайта ишлаш

натижасида олинадиган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва

кунжарани хўжаликларга қайтариш тартиби ҳақида

низомни тасдиқлаш тўғрисида


2002 йил 26 октябрдан кучга киради


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 майдаги 248-сонли ва 2001 йил 19 декабрдаги 477-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги Низомга мувофиқ


БУЮРАМАН:


1. "Пахта хом ашёсини саноат йўли билан қайта ишлаш натижасида олинадиган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани хўжаликларга қайтариш тартиби ҳақида Низом" 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш (Э.Юсупов), Юридик (Б.Ҳусенов) бошқармалари 3 кун муддат ичида буйруқ билан тасдиқланган Низомни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилсинлар ва расмийлаштирилгандан сўнг қўлланма учун жойларга етказилишини таъминласинлар.


3. Мазкур Низом Адлия вазирлигида Давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб:

- 1997 йил 30 сентябрда тасдиқланган "Хўжаликлар ихтиёридаги давлат буюртмасидан ошиқча техник чигитни саноат йўли билан қайта ишлашдан олинган истеъмол ёғи, пахта шроти ва шелухасини хўжаликларга қайтариш тартиби ҳақидаги Низом";

- 1999 йил 5 ноябрда тасдиқланган "Давлат буюртмасини бажарган хўжаликлар ва ушбу буюртмани бажармаган хўжаликлардаги хўжалик ички шартномасини бажарган оилавий пудрат, ижарачи ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга пахта хом ашёсини саноат йўли билан қайта ишлаш натижасида олинадиган ёғ, шелуха, шрот ва линтни бериш тартиби ҳақидаги Низом";

- вазирликнинг 2001 йил 30 майдаги "Давлат буюртмасини бажарган хўжаликлар ва ушбу буюртмани бажармаган хўжаликлардаги ички хўжалик шартномасини бажарган оилавий пудратчи ва ижарачиларга пахта хом-ашёсини саноат йўли билан қайта ишлаш натижасида олинадиган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва шротни хўжаликларга қайтариш ҳақида Низом"ни тасдиқлаш тўғрисидаги 126-сонли буйруғи;

- 2002 йил 8 апрелдаги "Пахта хом-ашёсини саноат йўли билан қайта ишлаш натижасида олинадиган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани хўжаликларга қайтариш тартиби ҳақида Низом"ни тасдиқлаш тўғрисидаги 65-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А.Жўраев зиммасига юклатилсин.



Вазир                                                                               Н. Юсупов
































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск