Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

"Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.03.1998 й. 122-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 20 мартдаги

122-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Сифат" Ўзбекистон пахта толасини

сертификатлаш маркази тўғрисида

НИЗОМ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази, бундан кейинги ўринларда Ўзбекистон "Сифат" маркази дейилади, Ўзбекистон Республикасида пахта толаси сифатини сертификатлаш ва назорат қилиш бўйича идорадан ташқари орган ҳисобланади, у ўз фаолиятини хўжалик ҳисоб-китоби, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи бошқариш принциплари бўйича амалга оширади.


2. Ўзбекистон "Сифат" маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, "Ўздавстандарт" марказининг маҳсулотни сертификациялаш ва стандартлаш бўйича меъёрий ҳужжатларига, шунингдек, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг Заём тўғрисидаги битим доирасида Ўзбекистон "Сифат" маркази ваколатига тааллуқли шартлари ва қоидаларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


3. Ўзбекистон "Сифат" маркази юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган муҳрига, товар белгисига, штампларига, фирма бланкларига ва бошқа белгиларига, алоҳида мол-мулкка, бинога, транспорт воситаларига, мустақил балансга, давлат ва тижорат банкларида ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб рақамларига эга бўлади.

Ўзбекистон "Сифат" маркази ўз мажбуриятлари бўйича ўзига бириктирилган, тўлов ундирилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради.


4. Ўзбекистон "Сифат" маркази даромадлари унинг пахта толаси сифатини сертификатлаш, синаш, назорат қилиш, сертификатлашга оид илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш, маркетинг, кадрлар тайёрлаш бўйича ишларни шартнома асосида бажаришга доир фаолиятидан ҳосил бўлади.



ЎЗБЕКИСТОН "СИФАТ" МАРКАЗИНИНГ

МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА

ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Республикада пахтачиликнинг энг кўп иқтисодий самара беришини таъминлаш учун пахта толасининг ва пахтани қайта ишлашдан олинадиган бошқа шу каби маҳсулотларнинг сифатини республикада ҳамда жаҳон бозорида амалда бўлган стандартлар ва қоидаларга мувофиқ пухта баҳолашни амалга ошириш, пахта толасининг хорижий портлар ва базалар орқали ўтишини жадаллаштириш, пахта толасининг бир хил туркумини жўнатишга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, Ўзбекистон пахта толасининг рақобатбардошлигини ошириш учун шароитлар яратиш Ўзбекистон "Сифат" марказининг асосий мақсади ҳисобланади.


6. Қуйидагилар Ўзбекистон "Сифат" марказининг вазифалари ҳисобланади:

ишлаб чиқариш ва республика ҳудудидаги ва унинг ташқарисидаги сақлаш жойларида пахта толасини белгиланган стандартлар, усуллар, қоидалар, контрактлар, шартномаларга ҳамда пахта толаси сифатига талабларни назарда тутувчи бошқа битимларга мувофиқ сертификатлаш ва унинг сифатини назорат қилиш;

ички ва жаҳон бозори талабларига мувофиқ пахта толасини сертификатлаш ва сифатини назорат қилиш тизимини ривожлантириш ва таъминлаш бўйича зарур амалий ҳамда илмий фаолиятни амалга ошириш;

пахта тозалаш саноати корхоналарини, пахта толаси ва момиғи харидорларини ва бошқа ташкилотларни сертификатланаётган маҳсулотнинг стандарт намуналари билан таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги битимларга мувофиқ Пахта лойиҳасини амалга оширишда қатнашиш;

пахта маҳсулотини сертификатлаш, туркумлаш ва синаш усуллари бўйича мутахассислар тайёрлаш.


7. Ўзбекистон "Сифат" маркази ўз зиммасига юкланган вазифаларга кўра қуйидаги асосий функцияларни бажаради:

пахта толасига ва уни қайта ишлашдан олинадиган бошқа маҳсулотларга Давлат стандартларини ишлаб чиқишда қатнашади;

сертификатлаш тартибинй регламентловчи меъёрий-техник, ташкилий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва янгилайди;

сертификатлашга буюртманомалар қабул қилади ва пахта толаси сифатини назорат қилади;

пахта толаси ташқи кўринишининг стандарт намуналарини тайёрлайди;

пахта толаси сифатини аниқлаш усулларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича тегишли илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;

пахта маҳсулотларини сертификатлаш, туркумлаш ва синаш усуллари бўйича мутахассислар тайёрлаш ишларини амалга оширади, ўқитиш шакллари ва усулларини такомиллаштириш тадбирларини ишлаб чиқади;

республикада ва унинг ташқарисида пахта толаси ишлаб чиқарувчилар, савдо ташкилотлари ва пахта маҳсулотлари истеъмолчилари билан пахта мақсулотларини сертификатлаш соҳасида ҳамкорлик қилади;

ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширади.



ЎЗБЕКИСТОН "СИФАТ" МАРКАЗИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ


8. Ўзбекистон "Сифат" маркази қуйидаги ҳуқуқларга эга:

пахта толасининг республикадаги ишлаб чиқарувчилар ва фойдаланувчилар учун мажбурий бўлган миллий ҳамда халқаро стандартларга мувофиқлик сертификатини белгиланган тартибда бериш;

хорижий ва халқаро ташкилотларда экспортга етказиб беришлар, сифат масалаларини кўриб чиқиш чоғида пахта толаси сифатини баҳолашда республика манфаатларини ифодалаш;

меҳнатга ҳақ тўлаш, уни ташкил этиш ва меъёрлаш шакллари ва тизимларини, ички иш тартиби қоидаларини белгилаш;

банк ва тижорат кредитларидан фойдаланиш;

республикада ва чет мамлакатларда ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган, амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган, битишувларни ҳамда бошқа юридик ҳужжатлар ва ҳаракатларни рўёбга чиқариш;

ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган биноларни қуриш, сотиб олиш, бегоналаштириш, ижарага бериш, ёллаш ва ёллашга бериш;

республикада ва чет мамлакатларда мустақил равишда ёки ватанимиздаги ёки хорижий шериклар билан пай асосида филиаллар, бўлимлар, ваколатхоналар ва шу кабиларни таъсис этиш;

корхона ва ташкилотларга, уларнинг ишлаб чиқариш биноларига, сақлаш омборларига кириш, синаш, сертификатлаш ёки сифатининг стандартларга ва бошқа меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат (инспекция) қилиш учун тегишли пахта маҳсулоти намуналарини танлаб олиш;

корхона ва ташкилотлардан хом ашё ва пахта толаси сифати масалалари бўйича ахборотни белгиланган тартибда олиш;

пахта маҳсулотини стандартлаш ва сертификациялаш масалаларини ҳал қилиш учун мутахассисларни жалб қилиш;

пахта толаси сифатини текшириш натижалари бўйича ҳужжатлар тузиш ва тегишли корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларига амалдаги стандартларнинг бузилишининг аниқланган ҳолларини бартараф этиш юзасидан таклифлар бериш;

республика ва чет элларда "ноу-хау" ҳамда пахта маҳсулотини стандартлаш, сертификациялаш сифатини назорат қилиш бўйича илмий ютуқларни харид қилиш ва белгиланган тартибда амалга ошириш.



ЎЗБЕИИСТОН "СИФАТ" МАРКАЗИНИ

БОШҚАРИШ


9. Ўзбекистон "Сифат" марказига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган бош директор раҳбарлик қилади.

Бош директор икки нафар, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.


10. Бош директор:

Ўзбекистон "Сифат" марказининг барча молиявий, ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда унинг натижалари учун тўлиқ жавоб беради;

Ўзбекистон "Сифат" маркази фаолиятининг барча масалаларини мустақил равишда ҳал қилади, ўз ваколатларига кирувчи масалалар бўйича буйруқлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради;

Ўзбекистон "Сифат" маркази мол-мулки ва маблағларини тасарруф этади;

Ўзбекистон "Сифат" маркази номидан ҳам республикада, ҳам чет элларда барча муассаса ва ташкилотларда вакиллик қилади;

Ўзбекистон "Сифат" маркази номидан битимлар, шартномалар ва бошқа битишувлар тузади;

ишончномалар беради, республика банкларида Ўзбекистон "Сифат" марказининг ҳисоб-китоб ва бошқа счётларини очади ва унинг номидан ишончномасиз иш кўради;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳам республикадаги, ҳам чет эллардаги ташкилотлар ва фуқароларга Ўзбекистон "Сифат" маркази номидан эътироз ва даъво қўзғаш ҳақида қарорлар қабул қилади;

меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон "Сифат" маркази, таркибий бўлинмалар ва минтақавий лабораториялар ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, марказ ва унинг минтақавий лабораториялари тузилмасини ўзгартириш ҳақида буйруқлар чиқаради.



ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ


11. Ўзбекистон "Сифат" маркази ва унинг минтақавий лабораторияларида бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари ва ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


12. Молиявий йил календарь йилнинг 1 январидан 31 декабригача ҳисобланади. Ҳар йил тугагандан сўнг баланс ҳисоботи тузилади.


13. Ўзбекистон "Сифат" марказининг йиллик ва чораклик баланслари статистика органларига белгиланган тартибда тақдим этилади.


14. Ўзбекистон "Сифат" марказининг молиявий-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказилади.



ЎЗБЕКИСТОН "СИФАТ" МАРКАЗИНИ

ТУГАТИШ


15. Ўзбекистон "Сифат" марказини тугатиш ёки қайта ташкил этиш (қўшилиши, қўшиб юборилиши, ажралиб чиқиши, қайта ташкил этилиши) амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


































Время: 0.0125
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск