Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.1995 й. 373-сон "Пахта маҳсулотини сотиш нархлари ва бюджет билан ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.09.1995 й.

N 373



ПАХТА МАҲСУЛОТИНИ СОТИШ

НАРХЛАРИ ВА БЮДЖЕТ БИЛАН ЎЗАРО

ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТЎҒРИСИДА


Пахта маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар ва уни истеъмол қилувчилар (Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси, республикадаги истеъмолчилар) ўртасидаги, шунингдек улар ва бюджет ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 1995 йил ҳосили пахта маҳсулоти "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмасидан Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо ташкилотлари, "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси ва толани қайта ишловчи республика истеъмолчилари томонидан прейскурант улгуржи-сотиш нархлари бўйича сотиб олинади. Транспорт, бож, воситачилик ва экспедиторлик харажатлари харидорлар томонидан прейскурант нархга қўшимча равишда тўланади.


2. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо ташкилотлари ва "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси томонидан пахта маҳсулотини республикадан ташқарига сотиш Ливерпуль биржасининг жаҳон нархлари бўйича амалга оширилади.

Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2 ҳафта муддатда кўрсатиб ўтилган идораларнинг бюджет билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиши тартибини мазкур қарорга мувофиқ қайта кўриб чиқсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 сентябрдаги 461-сон ва 1994 йил 20 октябрдаги 515-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов


























Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск