Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.11.1992 й. ПФ-485-сон "Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулоти сотиш давлат акционерлик ассоциацияси ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.11.1992 й.

N ПФ-485



ЎЗБЕКИСТОН ПАХТАНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

ВА ПАХТА МАҲСУЛОТИ СОТИШ ДАВЛАТ

АКЦИОНЕРЛИК АССОЦИАЦИЯСИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Бозор муносабатларига ўтиш шароитида колхозларнинг совхозларнинг, пахта тозалаш саноати корхоналари ва ташкилотларнинг иқтисодий мустақиллигини кенгайтириш, пахтани қайта ишлаш жараёнларини самарали таъминлашда ҳамда пахта толасини ва бошқа маҳсулотини сотишда уларнинг манфаатдорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги енгил саноатни хом ашё билан таъминлаш ва маҳсулотни сотиш бош бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон пахта саноати республика ишлаб чиқариш бирлашмасининг мазкур ташкилотларни тугатиш ҳамда уларнинг қарамоғидаги корхоналар ва ташкилотларни Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотини сотиш давлат акционерлик ассоциациясига ихтиёрий бирлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотини сотиш давлат акционерлик ассоциацияси:

юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган хўжалик уюшмасидир ва у пахтани харид қилишни, қайта ишлашни ҳамда пахта маҳсулоти ва каноп сотишни таъминловчи давлат ва акционерлик корхоналарини хом ашё билан таъминлаш ва маҳсулотни сотиш транспорт, илмий тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилотларни ихтиёрий асосда бирлаштиради;

ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва ассоциациянинг Вазирлар тасдиқлаган Низоми асосида юритади;

Ўзбекистон енгил саноатини хом ашё билан таъминлаш ва маҳсулотни сотиш бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон пахта саноати республика ишлаб чиқариш бирлашмаси билан янги тузилган барча шартномалар ва қабул қилинган мажбуриятлар бўйича масъулиятлидир.


3. Ўзбекистон пахта саноати республика ишлаб чиқариш бирлашмасининг вилоят ишлаб чиқариш бирлашмалари ва Ўзбекистон енгил саноатини хом ашё билан таъминлаш ва маҳсулотни сотиш бош бошқармасининг таъминлаш ҳамда маҳсулотни сотиш бошқармалари негизида пахтани харид қилиш, қайта ишлаш ва пахта маҳсулотини сотиш ҳудудий давлат акционерлик бирлашмалари ташкил этилсин.


4. Қуйидагилар Ўзбекистон давлат пахта саноати ва маҳсулотни сотиш ассоциацияси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қилиб белгилансин:


республикада етиштирилган пахтани харид қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш билан боғлиқ барча ишларни уюштириш ва амалга ошириш;

истеъмолчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси белгилаган меъёрларда давлат эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур ҳажмда пахта толасини сотиш ва етказиб бериш, жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг рухсатномалари асосида экспорт учун жўнатиш;

чигитдан фойдаланишнинг белгиланган тартибига мувофиқ республиканинг пахтакор хўжаликларига ва ёғ-мой саноати корхоналарига чигит сотиш;

бевосита шартномалар бўйича истеъмолчиларга пахта линти, ўлик пахта, момиқ, шунингдек каноп толасини етказиб бериш;

пахтани харид қилиш ва саноат йўли билан қайта ишлаш соҳасида пахтакор хўжаликлар билан ўзаро иқтисодий муносабатларни, шунингдек улар эркин сотадиган пахта толасини жўнатишни такомиллаштириш;

ҳукумат қарорларига мувофиқ эркин (шартнома) нархларда сотиш учун хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотиш юзасидан Қорақалпоғистон республика ва вилоят ассоциацияларига ҳар томонлама кўмаклашиш;

пахтани харид қилиш, сақлаш, саноат йўли билан қайта ишлаш чоғида ягона илмий-техникавий сиёсат ўтказиш, жаҳон стандартларига мос келадиган пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулоти етказиб берилишини таъминловчи илғор, камхарж технологияни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

пахтани харид қилиш, пахта толасини, каноп ва бошқа пахта маҳсулотини ишлаб чиқариш, жўнатиш ва уларнинг қолдиқларини ҳисобга олиш юзасидан ҳисоб-китоб ва ҳисоботни жорий этиш;

тузилган шартномалар ва битимларга мувофиқ маҳсулот етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан жўнатилган маҳсулот учун марказлаштирилган ҳисоб-китобларни амалга ошириш.


5. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат комитети зиммасига пахта толаси ишлаб чиқариш ва уни республика истеъмолчиларига, Ҳамдўстлик мамлакатларига ва экспортга тақсимлаш йўли билан истеъмол қилиш балансини ишлаб чиқиш, уни Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддат ичида Ўзбекистон давлат пахта саноати ва маҳсулотни сотиш ассоциацияси фаолиятини ташкил этишга доир қарорни қабул қилсин, унинг тузилмаси ва Низомини тасдиқласин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., 2-сон, 55-модда









































Время: 0.0208
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск