ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги /

Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.04.2014 й. 80-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 3 апрелдаги

80-сон қарорига

ИЛОВА



Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш

ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.

Қишлоқ хўжалиги экинларининг суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


уруғлик тайёрловчи - тузилган шартномалар асосида, белгиланган тартибда уруғликни қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш учун тегишли шароитларга эга бўлган юридик (қайта ишлаш корхоналари, илмий-тадқиқот муассасалари, тажриба хўжаликлари) ёки жисмоний шахс;


асосий уруғлик фонди - асосий экиш учун тайёрланган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари;


суғурта уруғлик фонди - имкониятлари чекланган минтақаларга ҳамда халқаро шартномаларга мувофиқ экспортга етказиб бериш учун, шунингдек табиий офатлар эҳтимолини назарда тутган ҳолда ва бошқа мақсадларда захира учун қолдирилган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари.



II. ҒЎЗА ВА БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИНИНГ СУҒУРТА

УРУҒЛИК ФОНДИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


3. Суғурта уруғлик фонди учун уруғликларни етиштириш ҳажмлари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

уруғлик чигит учун - келгуси йилда ғўзанинг асосий уруғлик фонди учун етиштириладиган уруғлик прогноз ҳажмининг 10 фоизигача;

бошоқли дон экинлари уруғликлари учун - келгуси йилда бошоқли дон экинларининг асосий уруғлик фонди учун етиштириладиган уруғлик прогноз ҳажмининг 3 фоизигача.


4. Республика бўйича келгуси йилга суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг ҳажмлари уруғлик чигитни тайёрлаш бўйича тасдиқланган топшириқлар ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти ва "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг қўшма қарори билан тасдиқланади. Бунда суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг ҳажмлари, ғўза ва бошоқли дон экинларининг селекция навлари ва репродукцияларини жойлаштириш майдонларини аниқлаган ҳолда, ҳудудлар бўйича тасдиқланади.

5. Ҳудудлар бўйича суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг ҳажмлари тўғрисидаги қўшма қарор уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига етказилади.

6. Ҳудудлар бўйича суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг тасдиқланган ҳажмлари асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ўзларининг қўшма қарори билан туманлар бўйича суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғлари ҳажмларини тасдиқлайди.

7. Туманлар бўйича суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг ҳажмлари тўғрисидаги қўшма қарор уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг туман бўлинмаларига, шунингдек туманлар ҳокимликларига етказилади.


III. ҒЎЗА ВА БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ УРУҒЛАРИНИНГ

СУҒУРТА УРУҒЛИК ФОНДИНИ САҚЛАШ ВА УНДАН

ФОЙДАЛАНИШ


8. Туманлар бўйича суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг тасдиқланган ҳажмлари асосида туман ҳокими аниқ уруғчилик хўжаликларини, шунингдек асосий уруғлик фондининг уруғлик етиштириш ҳажмларига қараб суғурта уруғлик фонди улушини белгилайди.


9. Ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғликларини етиштириш белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов якунларига мувофиқ аниқланган тегишли хўжаликлар томонидан амалга оширилади.


10. Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган уруғлик чигит белгиланган тартибда "Ўзпахтасаноат" АЖнинг корхоналарида ёки уруғлик чигит тайёрловчи бошқа цехларда, бошоқли дон экинлари уруғликлари эса - "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси корхоналарида қайта ишланади.

11. Ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғлари сифатини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси лаборатория таҳлилларини ўтказади ва уларнинг натижалари бўйича кейинги йилда экиш учун хулосалар берилади.

12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзпахтасаноат" АЖ ёки "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг тегишли қўшма қарорига мувофиқ суғурта уруғлик фонди асосий уруғлик фондининг ишлатилмай қолган ва кейинги йилга ўтадиган ғўза ёки бошоқли дон экинлари уруғликлари захиралари ҳисобига ҳам тўлдирилиши мумкин.

13. Суғурта уруғлик фондининг уруғлик чигитлари белгиланган тартибда "Ўзпахтасаноат" АЖнинг пахта қабул қилиш корхоналарида ёки уруғлик чигит тайёрловчи бошқа цехларда, бошоқли дон экинлари уруғликлари эса - "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг дон қабул қилиш корхоналарида амалдаги стандартларга мувофиқ сақланади.

14. Суғурта уруғлик фондининг ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғлари кўпи билан бир йилгача сақланади.


15. Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларини фермер ва деҳқон хўжаликларида сақлашга йўл қўйилмайди, улар уруғлик тайёрловчилар ҳисобланадиган ҳолатлар бундан мустасно.


16. "Ўзпахтасаноат" АЖ корхоналарининг ёки уруғлик чигит тайёрловчи бошқа цехларнинг, шунингдек "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси корхоналарининг суғурта уруғлик фонди учун ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларини жамғариш, қайта ишлаш ва сақлаш харажатлари сотиладиган уруғликлар таннархига киритилади.

17. Суғурта уруғлик фондининг ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларидан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қарорлари асосида уларни имкониятлари чекланган минтақаларга етказиб бериш учун, шунингдек табиий офатлар эҳтимоли ва бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.

18. Табиий офатлар рўй берган ҳолларда суғурта уруғлик фондининг ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларидан фойдаланиш учун мазкур Низомнинг 2-иловасига (ғўза учун) ва 3-иловасига (бошоқли дон экинлари учун) мувофиқ шакллар бўйича далолатномалар расмийлаштирилади.


19. Суғурта уруғлик фондининг ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларини имкониятлари чекланган минтақаларга етказиб бериш учун улардан фойдаланишга тегишли минтақалар раҳбарларининг буюртманомалари асос ҳисобланади.


20. Суғурта уруғлик фондининг ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларини халқаро шартномаларга мувофиқ етказиб бериш учун улардан фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қарори асос ҳисобланади.

21. Суғурта уруғлик фондининг ишлатилмай қолган уруғликлари кейинги йилда асосий уруғлик фондига ўтказилади ва белгиланган тартибда экилади.



IV. ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ЕТИШТИРИЛМАЙДИГАН

БОШҚА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИНГ СУҒУРТА

УРУҒЛИК ФОНДИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


22. Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш мақсадида давлат эҳтиёжлари учун етиштирилмайдиган бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини етиштириш ҳажми (кейинги ўринларда бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари деб аталади), уруғлик сарфи бўйича ўртача кўп йиллик маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, кейинги йилда тегишли қишлоқ хўжалиги экинларининг асосий уруғлик фондига етиштириладиган уруғлик прогноз ҳажмининг 3 дан 5 фоизигача миқдорида белгиланади.


23. Кейинги йилда суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг ҳажмлари ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ва туманлар ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича таклифлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари билан тасдиқланади. Бунда суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг ҳажмлари, бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг селекция навлари ва репродукцияларини жойлаштириш майдонларини белгилаган ҳолда туманлар бўйича тасдиқланади.

Туманлар бўйича суғурта уруғлик фондининг бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш ҳажмлари, селекция навлари ва репродукцияларини жойлаштириш майдонлари ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ва туманлар ҳокимликларига етказилади.

24. Туманлар бўйича суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг тасдиқланган ҳажмлари асосида туман ҳокими аниқ уруғчилик хўжаликларини, шунингдек асосий уруғлик фондининг уруғлик етиштириш ҳажмларидаги суғурта уруғлик фонди улушини белгилайди.


25. Бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштириш тегишли хўжаликлар томонидан амалга оширилади.


26. Суғурта уруғлик фонди ташкил этиш учун етиштирилган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари белгиланган тартибда уруғлик тайёрловчилар томонидан қайта ишланади.



V. СУҒУРТА УРУҒЛИК ФОНДИ УЧУН ТАЙЁРЛАНГАН БОШҚА

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ УРУҒЛАРИНИ

САҚЛАШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


27. Суғурта уруғлик фондининг бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари амалдаги стандартларга мувофиқ, уруғлик тайёрловчиларда кўпи билан бир йилгача сақланади.


28. Уруғликлар сифатини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси лаборатория таҳлилларини ўтказади, уларнинг натижалари асосида кейинги йилда экиш учун хулосалар берилади.

29. Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини жамғариш, қайта ишлаш ва сақлаш харажатлари сотиладиган уруғликлар таннархига киритилади.


30. Суғурта уруғлик фондининг бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларидан белгиланган тартибда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг қарорлари асосида уларни имконияти чекланган минтақаларга етказиб бериш учун, шунингдек табиий офатлар ҳолатида ва бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.


31. Суғурта уруғлик фондининг бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини халқаро шартномаларга мувофиқ етказиб бериш учун улардан фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қарори асос ҳисобланади.





Низомга

1-ИЛОВА


Қишлоқ хўжалиги экинларининг суғурта уруғлик

фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Тадбирлар



Масъуллар


Муддатлар


Ғўза ва бошоқли дон экинлари учун


1-босқич

        

Ҳудудлар бўйича суғурта уруғлик фонди учун ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳажмлари тўғрисида, селекция навлари ва репродукцияларини жойлаштириш майдонлари бўйича қўшма қарор қабул қилиш. Қўшма қарорни ҳудудларга етказиш.

     


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўздонмаҳсулот" АК, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


10 январгача - ғўза,

10 июлгача -

бошоқли дон










2-босқич

        

уманлар бўйича суғурта уруғлик фонди учун ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳажмлари, селекция навлари ва репродукцияларини жойлаштириш майдонлари бўйича қўшма қарор қабул қилиш.

Қўшма қарорни туманларга етказиш.

     


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўздонмаҳсулот" АК, ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


13 январгача - ғўза,

13 июлгача -

бошоқли дон










3-босқич

        

Аниқ уруғчилик хўжаликларини белгилаш ҳамда келгуси йил ҳосили учун асосий уруғлик фондининг уруғлик ҳажмларига кўра суғурта уруғлик фондининг улушини аниқлаш.

       


Туманлар ҳокимликлари


1 мартгача -

ғўза,

15 августгача - бошоқли дон










4-босқич

Ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғликларини етиштириш.


        

Ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов натижаларига мувофиқ аниқланган уруғчилик хўжаликлари

        


Агротехника муддатларида










5-босқич

        

1. Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган уруғликларни пахта ва дон қабул корхоналарида қайта ишлаш.


2. Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг сифатини аниқлаш учун лаборатория таҳлилларини ўтказиш ва тегишли хулосалар бериш.

         


         

1. "Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўздонмаҳсулот" АК, уруғлик тайёрлаш бўйича бошқа цехлар


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси


1. 1 мартгача - ғўза,

25 августгача - бошоқли дон


2. Доимий равишда










6-босқич

      

Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларини сақлаш.

     


"Ўзпахтасаноат" АЖ,

"Ўздонмаҳсулот" АК


Бир йилдан ортиқ эмас










7-босқич

Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларидан фойдаланиш.


      

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, фермер хўжаликлари

      


Мақбул агротехника муддатларида ва зарур ҳолатларда




Бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари учун

1-босқич

       

Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда туман ҳокимларининг таклифларига асосан туманлар бўйича бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш ҳажмлари, селекция навлари ва репродукцияларини жойлаштириш майдонларини белгилаш.

Қарорларни туманларга етказиш.

         


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, туманлар ҳокимликлари


Экишдан 15 кун олдин










2-босқич

   

Уруғчилик хўжаликларини белгилаш ҳамда келгуси йил ҳосили учун асосий уруғлик фондининг уруғлик ҳажмларига кўра суғурта уруғлик фондининг улушини аниқлаш.

          


Туманлар ҳокимликлари


Экишдан 10 кун олдин










3-босқич

Бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш.


       

Ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, уруғчилик хўжаликлари

         


Агротехника муддатларида










4-босқич

       

1. Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини қайта ишлаш.


2. Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг сифатини аниқлаш учун лаборатория таҳлилларини ўтказиш ва тегишли хулосалар бериш.

   


        

1. Уруғлик тайёрловчилар


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси


1. Экишдан 10 кун олдин



2. Доимий равишда










5-босқич

       

Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сақлаш.

       


Уруғлик тайёрловчилар


Кўпи билан бир йил



6-босқич

        

Суғурта уруғлик фондидаги бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини имкониятлари чекланган минтақаларга, халқаро шартномалар бўйича, шунингдек табиий офатлар эҳтимолини назарда тутган ҳолда ва бошқа мақсадлар учун етказиб бериш учун улардан фойдаланиш.

          


        

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, фермер хўжаликлари, экспорт ва импорт қилувчилар

         


Мақбул агротехника муддатларида ва зарур ҳолатларда



       





Низомга

2-ИЛОВА



ДАЛОЛАТНОМА


___________ вилояти, ___________ тумани                   ______ (сана)

Биз, қуйидаги таркибдаги комиссия аъзолари


      

(Ф.И.О., лавозими)

       

________________________ вилояти, ______________________ туманидаги __________________________________ фермер хўжалигининг ғўза экилган

   

гектар майдони




(сана)

       

(зарарланиш сабаблари)

сабабли зарарланганлигини аниқладик.


Мазкур майдоннинг _________ гектарига қайта экиш учун (ёки оласига экиш учун) _______ тонна (тукли, туксиз) уруғлик чигит талаб этилади.


Юқоридагиларни инобатга олиб, ___________ вилояти, __________ туманининг _________________ фермер хўжалигига _____________ тонна _____________________ ғўза нави (ёки ушбу минтақа учун навларни жойлаштириш тартибига асосан белгиланган бошқа навлар)нинг _____________ партия, ____________________ репродукцияли (тукли, туксиз) уруғлик чигити __________________________________ корхонаси ҳузуридаги ________________________ уруғлик чигит сотиш шохобчасидан суғурта уруғлик фонди ҳисобидан ажратилишини зарур деб ҳисоблаймиз.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбари


Туман фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили


"Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиали вакили


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасасининг ҳудудий лабораторияси ходими


"Ўзгидромет" вакили


Фермер


      





Низомга

3-ИЛОВА



ДАЛОЛАТНОМА

___________ вилояти, ___________ тумани                   ______ (сана)

Биз, қуйидаги таркибдаги комиссия аъзолари


      

(Ф.И.О., лавозими)

       

________________________ вилояти, ______________________ туманидаги __________________________________ фермер хўжалигининг бошоқли дон экилган

   

гектар майдони


да



(сана)


       

(зарарланиш сабаблари)

сабабли зарарланганлигини аниқладик.


Мазкур майдоннинг ________ гектарига қайта экиш учун ________ тонна бошоқли дон экинлари уруғлари талаб этилади.


Юқоридагиларни инобатга олиб, _________ вилояти, __________ туманининг _____________________ фермер хўжалигига _____________ тонна _____________________ бошоқли дон экинлари нави (ёки ушбу минтақа учун навларни жойлаштириш тартибига асосан белгиланган бошқа навлар)нинг __________ партия, _________ репродукцияли бошоқли дон экинлари уруғлиги ______________________________________ корхонаси ҳузуридаги ________________________ шохобчадан суғурта уруғлик фонди ҳисобидан ажратилишини зарур деб ҳисоблаймиз.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбари


Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили


"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг дон маҳсулотлари корхонаси вакили


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасасининг ҳудудий лабораторияси ходими


"Ўзгидромет" вакили


Фермер


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 14 апрель, 15-сон, 164-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 4-сон, 33-модда


































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск