Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти ва унинг филиалларига уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун нав устамаларидан 3 фоизгача ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 25.07.2012 й. 2382-сон билан рўйхатга олинган 30.05.2012 й. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 3/1-сон, Молия вазирлигининг 45-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 7-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 25 июлда 2382-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги

вазирлиги, Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлигининг

2012 йил 30 майдаги

3/1, 45 ва 7-сонли қарорига

ИЛОВА



Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот

институти  ва  унинг  филиалларига  уруғчилик

ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига

харид қилинадиган уруғлик дон учун нав

устамаларидан 3 фоизгача ажратиш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Уруғчилик тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 130-модда), "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 156-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 сентябрдаги ПҚ-1621-сонли "2012 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти ва унинг филиалларига уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун нав устамаларидан (кейинги ўринларда нав устамалари деб юритилади) 3 фоизгача ажратиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 сентябрдаги ПҚ-1404-сонли "2011 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 9-сон, 377-модда) 4-бандига мувофиқ, 2011 йилги бошоқли дон ҳосилидан бошлаб, уруғчилик хўжаликлари ва бошқа хўжаликлардан давлат ресурсларига харид қилинадиган уруғлик дон учун амалдаги прейскурант харид нархларига нав устамалари белгиланган.


2. Етиштирилган бошоқли дон экинлари уруғларининг ҳажмини аниқлаш ва уларни харид қилиш, шунингдек улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш Уруғчилик фермер хўжаликларида етиштирилган бошоқли дон экинларининг супер элита ва элита уруғларини тўлиқ ҳажмда харид қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1789, 2008 йил 11 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 115-модда) мувофиқ амалга оширилади.


3. Уруғчилик ва бошқа хўжаликлардан давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон экинлари уруғларини дон корхоналарига қабул қилиш Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1499, 2005 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 237-модда) мувофиқ амалга оширилади.



II БОБ. УРУҒЛИКЛАРНИНГ АВЛОДЛАРИ БЎЙИЧА

ТЎЛАНАДИГАН УСТАМАДАН ЖАМҒАРИЛГАН

3 ФОИЗГАЧА МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ


4. Ажратмалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази ("Ўздавуруғназоратмарказ") томонидан бошоқли дон экинлари уруғларининг давлат стандарти талабларига мос келиши ҳақида сертификат берилганидан сўнг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинган уруғликларнинг авлодлари бўйича тўланадиган устамасидан жамғарилган маблағнинг 3 фоизигача Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институтининг махсус ҳисобварағига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 августдаги 376-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 358-модда) билан тасдиқланган "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг таркибига кирувчи дон маҳсулотлари корхоналари ва уларнинг филиаллари рўйхатида белгиланган ташкилотлар томонидан ўтказиб берилади. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ҳар йили Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда устамадан ажратмаларни аниқ миқдорини фоизда келишган ҳолда корхоналарга етказади.


5. Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институтининг махсус ҳисобварағига ўтказилган, давлат ресурслари учун харид қилинган уруғликларнинг авлодлари бўйича тўланадиган устамадан жамғарилган 3 фоизгача маблағ 100 фоиз деб ҳисобланиб, қуйидаги тартибда тақсимланади:

30 фоизи - Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институтининг селекция ва уруғчилик соҳасидаги ишларини яхшилаш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун;

50 фоизи - Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти ҳудудий филиалларининг селекция ва уруғчилик соҳасидаги ишларини яхшилаш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун;

10 фоизи - бошоқли дон экинларининг маҳаллий ва хорижий навлари уруғини етиштирувчи илмий муассасалар - навлар оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси олимларини ҳамда уруғлик сифатини таъминлашда иштирок этувчи ташкилотларни рағбатлантириш учун;

10 фоизи - бошоқли дон уруғчилигига ихтисослашган хўжаликларнинг раҳбар ва мутахассислари малакасини ошириш, уларни зарур ўқув қўлланмалари билан таъминлаш, ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш харажатлари учун.


6. Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институтининг махсус ҳисобварағига ўтказилган маблағнинг йиллик харажатлар сметаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Тасдиқланган харажатлар сметасига асосан маблағлар Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институтининг махсус ҳисобварағидан тегишли ташкилотларга ўтказиб берилади.



III БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


7. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


8. Мазкур Низом "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси билан келишилган.


9. Мазкур Низом Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 30-сон, 354-модда





































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск