Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.11.2006 й. ПҚ-512-сон "Республика пиллачилик тармоғини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.11.2006 й.

N ПҚ-512



РЕСПУБЛИКА ПИЛЛАЧИЛИК

ТАРМОҒИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Пиллачилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, республика пиллачилик тармоғига уни модернизациялаш ва янги ишлаб чиқаришларни вужудга келтириш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш, жаҳон бозорида рақобатбардош тайёр маҳсулот ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагиларга:

"Ўзбек ипаги" уюшмаси иштирокчиларининг уни тугатиш тўғрисидаги таклифига;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг унинг марказий аппарати тузилмасида ходимлар чекланган сони 5 кишидан иборат ипакчиликни ривожлантириш бошқармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига;

"Ўзбекенгилсаноат" Давлат-акциядорлик компаниясининг унинг ижро этувчи аппарати тузилмасида ходимлар чекланган сони 7 кишидан иборат пиллачилик саноатини ривожлантириш бошқармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзбекенгилсаноат" ДАК томонидан ишлаб чиқилган:

2006-2010 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича махсус ажратиладиган ер майдонларида янги тутзорлар барпо этиш параметрлари 3-иловага* мувофиқ;

2006-2010 йиллар даврида маҳаллий ипак қурти уруғининг серунум зотлари ва дурагайларини етиштириш ҳажмлари 4-иловага* мувофиқ;

2006-2010 йиллар даврида пиллачилик саноати корхоналарини ташкил этиш ва модернизация қилишга инвестицияларни, жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш дастури 5-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари:

махсус ажратиладиган ер майдонларида тутзорлар барпо этиш ва ипак қурти уруғидан тирик пилла етиштириш бўйича 3-иловада назарда тутилган белгиланган топшириқларнинг бажарилишини;

тутзорлар сақлаб қолиниши устидан қаттиқ назоратни, ихтисослаштирилган пиллачилик фермер хўжаликлари ташкил этилиши ва фермер хўжаликларида намунавий қуртхоналар қурилишини таъминласин.


4. "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ билан биргаликда қизил капалак билан зарарланган барча тут дарахтларига ҳар йили уч маротаба ишлов бериш ҳамда унинг тарқалишига йўл қўймаслик ва бутунлай йўқ қилиш бўйича профилактика тадбирлари ўтказилишини таъминласин.

5. "Ўзбекенгилсаноат" ДАК Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда 2006-2010 йиллар даврида пиллачилик саноати корхоналарини ташкил этиш ва модернизация қилиш дастурига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвесторларни танлаб олиш ва жалб этиш, маҳсулот умумий ҳажмининг камида 70 фоизи экспортга етказиб берилиши шарти билан ушбу корхоналарни рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий ускуналар ва технологиялар билан жиҳозлаш бўйича ишларни ташкил этсин.


6. Қуйидагилар:

2006 йил ҳосилидан бошлаб 2010 йилнинг 1 январигача ипак қурти уруғи заводлари ўзи ишлаб чиқарган уруғларни пилла етиштирувчи хўжаликларга тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ва пилла тайёрлаш ташкилотлари орқали сотишда, шунингдек пилла тайёрлаш ва бирламчи ишлов бериш корхоналари - қуруқ пиллани қайта ишловчи республика пиллачилик тармоғи корхоналарига сотишда қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилсин;

"Ўзбекенгилсаноат" ДАКнинг пиллачилик тармоғи корхоналари томонидан, 6-иловага мувофиқ республикада ишлаб чиқарилмайдиган, шахсий ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинадиган хом ашё, бўёқлар, кимёвий воситалар ва ёрдамчи материаллар 2008 йилнинг 1 январигача божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси шахсий ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ипакчилик тармоғи корхоналари томонидан импорт бўйича олиб келинадиган хом ашё ва материаллардан мақсадли фойдаланиш устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.


7. "Ўзбек ипаги" уюшмаси, "Пилла" ҳудудий бирлашмалари ва пиллачилик тармоғи корхоналарининг айрим раҳбарлари молия интизомини, пиллачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишда белгиланган тартибни қўпол равишда бузгани учун республика Прокуратураси идоралари томонидан қаттиқ жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка тортилганлиги ва эгаллаб турган лавозимларидан озод этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги мажбуриятлар бўйича кафолатини:

"Ўзбек ипаги" уюшмасининг мажбуриятлари бўйича - "Ўзбекенгилсаноат" ДАКнинг Корея Экспорт-импорт банки кредити юзасидан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки олдидаги мажбуриятлари этиб;

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Корея Экспорт-импорт банки олдидаги мажбуриятини белгиланган тартибда қайта расмийлаштирсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки "Атлас" АЖ ва "Булоқбоши ипаги" АЖ пиллакашлик корхоналарини техникавий қайта жиҳозлаш тўғрисида 2001 йил 30 ноябрдаги қарз битими ва кредит шартномасига "Ўзбек ипаги" уюшмаси мажбуриятларининг "Ўзбекенгилсаноат" ДАКга қайта расмийлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартишлар киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 46-47-сон, 456-модда.












































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск