ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги /

Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 16.05.2014 й. 2585-сон билан рўйхатга олинган қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 28.04.2014 й. 101-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 16 майда 2585-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2014 йил 28 апрелдаги

101-сонли буйруғига

ИЛОВА



Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш

ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Наслчилик тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


наслчилик хўжалиги - Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш тартиби ҳамда улар фаолиятига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2578, 2014 йил 28 апрель) мувофиқ наслчилик хўжалиги мақомига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар;


класс - қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини баҳолаш натижаси билан белгиланадиган тоифа;


лактация даври - қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг сут бериш даври;


экстерьер - ҳайвоннинг ташқи тана тузилиши.


2. Зотини такрор кўпайтириш учун танлаб олинган наслдор эркак ҳайвонлар авлодининг сифати ва ўз маҳсулдорлиги бўйича текширилиши ҳамда баҳоланиши лозим.


3. Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолаш наслчилик хўжалигида энг юқори кўрсаткичларга эга бўлган эркак ҳайвонни аниқлаш ва ундан селекция-наслчилик ишларида фойдаланиш мақсадида ўтказилади.


4. Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолаш наслчилик хўжаликлари томонидан наслдор ҳайвонларнинг белгиланган маҳсулдорлик даражасига қараб ўтказилади.



2-БОБ. НАСЛДОР ЭРКАК ҲАЙВОНЛАРНИ ТЕКШИРИШ

ВА БАҲОЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Ҳар бир наслчилик хўжалигида камида учта эркак ҳайвон текшириш ва баҳолаш учун танлаб олинади.


6. Текшириш ва баҳолаш учун танлаб олинган ҳар бир эркак ҳайвон учун у билан жуфтлаштириладиган урғочи ҳайвонлар ҳам танлаб олинади. Урғочи ҳайвонлар наслчилик хўжалигининг ўзидан, шунингдек келишув асосида бошқа наслчилик хўжаликлари ёки наслчилик хўжалиги мақомига эга бўлмаган хўжаликлардан танланиши мумкин.


7. Жуфтлаштириш учун урғочи ҳайвонларни танлашда қуйидагиларга риоя қилиш зарур:

ҳар бир эркак ҳайвон билан жуфтлаштириладиган урғочи ҳайвонлар сони 60 бошдан, шу жумладан, ёш урғочи ҳайвонлар сони 20 бошдан кўп бўлиши;

жуфтлаштиришни 2 - 4 ой ичида амалга ошириш имконияти мавжуд бўлиши;

ота ёки она авлоди бўйича яқин қариндошларни жуфтлаштиришга йўл қўйилмаслиги;

танланган урғочи ҳайвонларнинг келиб чиқиши бўйича камида учта бўғин эркак аждоди маълум бўлиши.


8. Ҳар бир наслдор эркак ҳайвоннинг камида 25 нафар эркак ва 25 нафар урғочи болаларида текшириш олиб борилади ҳамда уларнинг ўсиши ва ривожланиши бўйича олинган натижаларнинг ўртача кўрсаткичи аниқланади.


9. Наслдор ҳайвонлар насл қиймати, маҳсулдорлиги, насл сифати бўйича текширилади.


10. Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолашда наслчилик хўжаликлари қуйидаги талабларга риоя қилишлари зарур:

ўз фаолиятида наслчилик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига амал қилиши;

наслдор ҳайвонларнинг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжудлигини таъминлаши;

қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини мақбул шароитда сақлаши, парваришлаши ва озиқлантириши.


11. Наслдор эркак ҳайвонларни авлодларининг сифати бўйича баҳолашда қуйидагилар инобатга олиниши зарур:

наслчилик хўжалигининг жойлашган манзили;

наслдор эркак ҳайвонларнинг сони ва сифати;

урғочи ҳайвонлар сони ва сифати;

урғочи ҳайвонларни сунъий уруғлантириш ва улардан насл олиш муддатлари;

олинган ёш авлодларни ўстириш ва сақлаш шароитлари;

авлодларини бошқа эркак ҳайвонлар авлодлари билан таққослаш натижалари.


12. Наслдор эркак ҳайвонлар авлодларининг кунлик ўсиш тезлиги ўсиш даврида олинган тирик вазннинг озуқа билан қопланиши ва ушбу авлоднинг маҳсулдорлиги бўйича баҳоланади.


13. Текширилаётган наслдор эркак ҳайвонларнинг авлодларини таққослаш қуйидагича амалга оширилади:

наслдор эркак ҳайвоннинг урғочи болаларини бошқа наслдор эркак ҳайвонларнинг урғочи болалари билан таққослаш;

наслдор эркак ҳайвон урғочи болаларининг маҳсулдорлигини оналарининг маҳсулдорлиги билан таққослаш;

наслдор эркак ҳайвон урғочи болаларини уларнинг тенгдошлари билан таққослаш;

наслдор эркак ҳайвон урғочи болаларининг маҳсулдорлигини наслчилик хўжалигининг кўрсаткичлари билан таққослаш;

наслдор эркак ҳайвон урғочи болаларининг маҳсулдорлигини тегишли зот бўйича минимал кўрсаткичлар билан таққослаш.


14. Танлаб олинган наслдор эркак ҳайвонлар текшириш ва баҳолаш якунида подани яхшиловчи, нейтраллаштирувчи ва ёмонлаштирувчи турларга ажратилади.


15. Подани нейтраллаштирувчи ва подани ёмонлаштирувчи деб топилган эркак ҳайвонлардан селекция-наслчилик ишларида фойдаланишга йўл қўйилмайди.



3-БОБ. НАСЛДОР ЭРКАК ҲАЙВОНЛАРНИ ТЕКШИРИШ

ВА БАҲОЛАШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


1-§. Наслдор буқаларни текшириш ва баҳолаш


16. Наслчилик хўжалигида текшириш ва баҳолаш учун авлодларининг сифати бўйича баҳоланмаган 12 - 14 ойликдаги наслдор буқалар танлаб олинади.


17. Наслдор буқаларни авлодларининг сифати бўйича текширишда улардан доимий равишда уруғ олиш ва уларни узоқ муддат сақлаш учун музлатиб қўйиш талаб этилади. Музлатилган уруғлардан қандай мақсадда фойдаланиш буқаларни баҳолаш якунлангандан кейин аниқланади.


18. Наслдор буқа авлодларининг сифати бўйича текширилаётганда унинг урғочи болалари туғилган пайтидан бошлаб яхши шароитда сақланиши ва озиқлантирилиши, уларнинг тирик вазни Наслли маҳсулот (материал) бонитировкасини ўтказиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2574, 2014 йил 9 апрель) мувофиқ, тегишли зот бўйича I классни баҳолашда қўйиладиган минимал кўрсаткичлардан 10 - 20 фоиз юқори бўлиши керак.


19. Наслдор буқа авлодларининг тирик вазни туғилган пайтида, 8, 12, 15, 18 ойлигида текширилади ва туғилган пайтдан 18 ойлик бўлгунга қадар уларнинг кунлик ўсиши кузатиб борилади, экстерьери ва гавда тузилиши комплекс баҳоланади.


20. Сигирлар сут бериш даврининг иккинчи ойида сунъий қочирилади.


21. Сигирларнинг сут маҳсулдорлиги тўлиқ - 305 кунлик ёки қисқа - 200 кунлик лактация даври маълумотлари асосида баҳоланади.


22. Сут йўналишидаги сигирларда биринчи туғишидан бошлаб сутни кўпайтириш усули қўлланилади. Уларнинг сут маҳсулдорлиги 90 - 100 кунлик лактация даври маълумотлари асосида баҳоланади.


23. Сигирларнинг сут маҳсулдорлиги тўлиқ ёки қисқа лактация даврида ҳар ойда назорат соғими ўтказиш ҳамда соғилган сут миқдори, унинг таркибида ёғ ва оқсилнинг улушини аниқлаш орқали баҳоланади.


24. Лактация даврининг 2-3 ойида сигирларнинг тирик вазни, олдинги елин палласининг ривожланиш индекси ва сут бериш тезлиги аниқланади, шунингдек уларнинг экстерьери ва гавда тузилиши баҳоланади.


25. Наслдор буқа баҳолаш якуни бўйича подани яхшиловчи деб топилган тақдирда, унинг авлодлари соғилган сут миқдори, сут таркибида ёғ ва оқсилнинг улуши бўйича тоифаларга ажратилади.



2-§. Наслдор отларни текшириш ва баҳолаш


26. Наслдор отлар ва уларнинг авлодлари экстерьери, гавда тузилиши, иш қобилияти ҳамда ҳаракат сифати бўйича баҳоланади.


27. Наслдор айғирлардан селекция-наслчилик ишларида 5 ёшга тўлгандан бошлаб фойдаланилади. Наслдор биялар 3 ёшга тўлгандан кейин қочирилади.



3-§. Наслдор қўчқор ва такаларни текшириш ва баҳолаш


28. Наслдор қўчқорлар ва такаларни текшириш ва баҳолашда Наслли маҳсулот (материал) бонитировкасини ўтказиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2574, 2014 йил 9 апрель) асосан, тегишли зот бўйича I классни баҳолашда қўйиладиган минимал кўрсаткичларга мувофиқ бўлган ҳамда бир хил ёшдаги урғочи қўй ва эчкилар танлаб олинади.


29. Қоракўлчиликда наслдор қўчқорларни текшириш ва баҳолаш учун урғочи қўйларни танлашда уларнинг тери бериш хусусиятига кўра бир хил рангли тери берувчи типга ёки ҳар хил рангли тери берувчи типга мансуб эканлиги инобатга олинади.


30. Наслдор қўчқорлар ва такаларнинг авлодлари 15 - 20 кунликда ҳамда онасидан ажратилган пайтда - 3,5 - 4,0 ойликда қайта сараланади.


31. Қўчқорча ва такачалар 8-9 ойлигидан бошлаб текширилади.


32. Наслдор қўчқорлар ва такаларнинг авлодлари эгизак туғилганда, уларни баҳолаш натижаларига 1,12 тўғрилаш коэффициенти қўлланилади.


33. Наслдор қўчқорлар ва такаларнинг авлодлари 4 ойликдан 7 ойликкача бўлган даврда боқувга қўйиб семиртирилади ҳамда олинган тирик вазннинг озуқа билан қопланиши аниқланади.


34. Қўчқорлар ва такаларнинг наслдорлигини баҳолашда қўшимча равишда қуйидагилар инобатга олиниши зарур:

она томондан қариндош бўлган урғочи авлодларнинг насл бериш хусусияти;

урғочи қўй ва эчкиларни қочириш сифати;

олинган наслнинг ҳаётчанлиги;

авлодларининг онасидан ажратиш пайтидаги тирик вазни.



4-§. Наслдор хўрозларни текшириш ва баҳолаш


35. Наслдор хўрозларни текшириш ва баҳолашда ёш хўрозчалар олдиндан танлаб олинади. Улар ҳар 10 - 12 кунда жуфтлаштириладиган паррандалар яшайдиган бир уядан бошқа уяга ўтказиб турилиши керак.


36. Наслдор хўрозлар қуйидаги кўрсаткичлар бўйича баҳоланади:

паррандаларни уруғлантириш хусусияти;

урғочи болаларининг биринчи 4 ойида тухум бериш маҳсулдорлиги;

тухум вазни, тухумлардан жўжалар чиқиши;

жўжаларнинг тирик вазни.


37. Наслдор хўрозлардан 2,5 - 3,0 йил фойдаланилиши зарур.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


38. Наслдор эркак ҳайвонларни баҳолаш ва текшириш натижалари уларнинг келиб чиқиши, маҳсулдорлиги ва бошқа сифатларини тасдиқловчи ҳужжатларга киритиб борилади.


39. Баҳолаш ва текшириш натижаларига мувофиқ подани яхшиловчи деб топилган наслдор эркак ҳайвонлар ҳақидаги маълумотлар Давлат наслдор ҳайвонлар китобларига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекциясига тақдим этилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 19 май, 20-сон, 241-модда


































Время: 0.0095
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск