язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 21.12.1995 й. 166-I-сон "Наслчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.1995 й.

N 166-I



"НАСЛЧИЛИК ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Наслчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукуматнинг қарорларини "Наслчилик тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирсин, республика вазирликлари ва идоралари ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини ва бекор қилишларини таъминласин.

3. Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатлари "Наслчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирилгунига қадар амалдаги қонун ҳужжатларининг мазкур Қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                      Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1995 йил, 12-сон, 256-модда