ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Озиқ-овқат саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.1994 й. 309-сон "ЎзБАТ А.Ж." Ўзбекистон-Британия қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.1994 й.

N 309



"ЎЗБАТ А.Ж." ЎЗБЕКИСТОН-БРИТАНИЯ

ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида" 1994 йил 15 мартдаги Фармонини бажариш, республика иқтисодиётига чет эл инвестицияларини жалб этишни рағбатлантириш, шунингдек истеъмол бозорини тамаки саноатининг юқори сифатли ва рақобатга бардошли маҳсулоти билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ўзозиқовқатсаноат" давлат концерни ва "БАТ Инвестментс" компаниясининг Тошкент тамаки фабрикаси (бундан кейин "ТТФ" деб аталади), Самарқанд ферментлаш заводи (бундан кейин "СФЗ" деб аталади) ва Ургут ферментлаш заводи (бундан кейин "УФЗ" деб аталади) негизида ёпиқ турдаги "ЎЗТАМАКИ А.Ж." акционерлик жамиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўзозиқовқатсаноат" давлат концерни Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда :

ТТФ ва УФЗ билан ижара шартномаларини бекор қилиш;

барча учала корхонанинг мулкларини қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда ТТФ, СФЗ ва УФЗнинг тегишли активлари ва мажбуриятларининг ҳаммасини "ЎЗТАМАКИ А. Ж."га ўтказиш бўйича ишларни икки ҳафта муддатда туғалласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин "ЎЗТАМАКИ А. Ж."ни ёпиқ турдаги акционерлик жамияти сифатида, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


4. Давлат мулки қўмитаси "БАТ Инвестментс", "БАТ ко Лимитед" ва Давлат мулки қўмитаси ўртасида 1994 йилнинг 14 майида тузилган Шартномага мувофиқ, "ЎЗТАМАКИ А. Ж." акцияларининг 51 фоизини "БАТ Инвестментс" компаниясига белгиланган тартибда сотилишини таъминласин.

Маълумот учун қабул қилинсинки, Давлат мулки қўмитаси "БАТ Инвестментс" инвестиция дастурини амалга ошириш даврида, лекин камида 5 йил "ЎЗТАМАКИ А. Ж." компанияси фаолияти билан боғлиқ бўлган энг муҳим масалаларни ҳал этиш юзасидан "вето" ҳуқуқига эгадир.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат мулки қўмитасидан тегишли ҳужжатларни олгандан кейин "ЎЗТАМАКИ А. Ж."ни чет эл инвестициялари бўлган корхона сифатида белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказсин.

1994 йил 14 майдаги Шартномага мувофиқ "ЎЗТАМАКИ А. Ж." бундан кейин "ЎЗБАТ А. Ж." деб аталади.


6. Маълумот учун қабул қилинсинки:

"БАТ Инвестментс"нинг 5 йилга мўлжалланган ва 232 млн. АҚШ долларида баҳоланган инвестиция дастурини бажариш натижасида ушбу компаниянинг "ЎЗБАТ А. Ж." сармоясидаги улуши 5-йил охирига бориб кўпайтирилади;

Давлат мулки қўмитаси 1994 йил 14 майдаги Шартномага мувофиқ "ЎЗБАТ А. Ж." сармоясидаги ўз улушини 24,9 фоизга етказиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.


7. Давлат мулки қўмитаси "ЎЗБАТ А. Ж." рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб "ЎЗБАТ А. Ж." қўшма корхонасидаги давлат акцияларини бошқариш ҳуқуқини белгиланган тартибда "Ўзозиқовқатсаноат" давлат концернига берсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекбирлашув ва "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси билан биргаликда чет элда ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотидан бир хил солиқ олиш тартибини яратишга доир таклифни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари ҳозирги вақтда ТТФ, СФЗ ва УФЗ томонидан фойдаланилаётган, шунингдек янги сигарет фабрикаси учун ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида "ЎЗБАТ А. Ж." билан шартномалар тузилишини таъминласинлар, бунда тамаки маҳсулоти ишлаб чиқарилган тақдирда, дастлабки 10 йилда ер учун ижара ҳақи олинмаслигини назарда тутсинлар.


10. Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар мавжуд инфраструктурани модернизация қилиш ҳамда ТТФ, СФЗ ва УФЗнинг фаолият кўрсатиши учун, шунингдек Самарқанд шаҳрида янги сигарет фабрикаси қурилиши учун зарур бўлган янги инфраструктура яратишда "ЎЗБАТ А.Ж."га шартномавий шартларда ёрдам берсинлар.


11. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси "ЎЗБАТ А. Ж."ни ташкил этишни Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритсин.


12. Маълумот учун қабул қилинсинки, "ЎЗБАТ А. Ж.":

Инвестиция дастурига мувофиқ ижтимоий соҳани ривожлантиришга сармоя сарфлашни амалга оширади;

Дастлабки уч йил мобайнида корхоналарнинг экологик ҳолатини, шунингдек хавфсизлик техникаси даражасини (Инвестиця дастурига мувофиқ СФЗнинг мавжуд майдонида тамаки маҳсулоти ишлаб чиқариш тўхтатилиши эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда) халқаро миқёсда эътироф этилган стандартлар даражасига етказишга доир асосий тадбирларни амалга оширади.


13. 1996 йилдан бошлаб, инвестиция дастурини амалга ошириш даврида "Озиқовқатсаноат" уюшмасининг "Нарзия" акционерлик жамиятига товар етиштирувчилардан ҳар йили 9,6 минг тонна тамаки барги харид қилиш юзасидан квота белгилансин.

14. Инвестиция датурини бажариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида "ЎЗБАТ А. Ж."га қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

"ЎЗБАТ А.Ж." ғайриқонуний битимларга тааллуқли чеклашларга ва монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисидаги Қонунда белгиланган ноҳалол рақобатга дучор қилинаверган тақдирда, компанияни монополист корхоналар Реестрига киритмаган ҳолда, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотга нархларни мустақил равишда белгилаш;

тамаки барги етиштирувчилар билан ўзаро фойдали шартларда мустақил равишда ва чеклашларсиз контрактлар тузиш;

"БАТ" компанияси гуруҳи халқаро амалиётга биноат ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Ўздавстандарт" марказининг саломатликка зарарлилик тўғрисида огоҳлантиришига тааллуқли талабларига мувофиқ ҳолда тамаки маҳсулотини ишлаб чиқариш ва уни идишларга жойлашни амалга ошириш;

сигарет, қайта ишланган тамаки барги ишлаб чиқариш, шунингдек ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган кўк тамаки барги етказиб бериш юзасидан давлат буюртмаси тизимидан озод қилиниш;

рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб беш йил муддатда эксклюзив шароитларда тамаки маҳсулоти ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида корхоналар қуриш ва улардан фойдаланиш. Давлат мулки бўлмаган ферментлаш заводлари хорижий компаниялар билан фақат тамаки барги етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар асосида ишлаши мумкин;

асосий сармоя амортизацияси учун ажратмалар тўлашдан ва бошқа тўловлардан озод қилиниш;

Ўзбекистон Республикасининг исталган ташкилотида, шунингдек чет элларда суғурталанишни амалга ошириш;

1994 йил 14 майдаги Шартномада назарда тутилган имтиёзларни олиш.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов


































Время: 0.0214
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск