Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.01.1998 й. 1-сон "Ҳазорасп қанд-шакар заводини хом ашё билан таъминлаш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.01.1998 й.

N 1



ҲАЗОРАСП ҚАНД-ШАКАР ЗАВОДИНИ

ХОМ АШЁ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хоразм вилоятидаги Ҳазорасп қанд-шакар заводининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг қанд лавлаги экин майдонлари ва унинг ялпи ҳосили тўғрисидаги таклифи 1-иловага мувофиқ қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси ва "Озиқовқатсаноат" уюшмаси билан биргаликда МДҲнинг лавлаги экиладиган минтақаларида ва узоқ хорижий мамлакатларда қанд лавлаги етиштириш тажрибасини ўргансин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг агроиқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қанд лавлаги етиштириш бўйича тавсияномалар ҳамда технологик хариталар ишлаб чиқилсин ва хўжаликларга етказилсин. Қандлилиги камида 17 фоиз бўлган қанд лавлаги  олиниши таъминлансин.


3. "Озиқовқатсаноат"  уюшмаси (Қосимхўжаев):

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти  ҳокимлиги билан биргаликда 1998 йил 1 февралгача 1998 йил ҳосилидан қанд лавлаги харид қилиш юзасидан хўжаликлар билан контрактация шартномалари тузишни тугалласин;

1998 йил 1 мартгача хўжаликларга шартномавий нарх бўйича харид қилинадиган хом ашё қийматининг камида 40 фоизи миқдорида аванс тўласин;

тайёр (қанд-шакар) ва қўшимча маҳсулот (жом)нинг бир қисмини хом ашё учун тўлов ҳисобига  хўжаликларга ажратишни назарда тутсин;

қанд лавлагини қабул қилиб олиш ва сақлаш учун қанд-шакар заводи ҳудудида 50 минг тонна қанд лавлаги ғарамлаб сақланадиган майдонни, шунингдек республиканинг қайд этилган минтақаларида 4 та қанд лавлаги қабул қилиш пунктларини тайёрласин.


4. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси (Юсупбеков) лавлаги экадиган хўжаликларга 2-иловага мувофиқ  миқдорда минерал ўғитлар ва гербицидлар етказиб беришни таъминласин.


5. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат - кооператив қўмитаси (Олимжонов) 1998 йил 1 мартгача машина - трактор парклари учун 3-иловага мувофиқ  қанд лавлаги етиштириш ва ҳосилини йиғиштириб олиш техникасини етказиб  бериш масаласини ишлаб чиқсин.

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси (Матчонов) 1998-1999 йилларда республика саноат корхоналарида "Ўзқишлоқхўжаликтаъминот-тузатиш" давлат - кооператив қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буюртманомаларига биноан қанд лавлаги етиштириш ва лавлагичилик техникаси паркини янгилаш учун шундай техника  ишлаб чиқаришни ташкил этсин.


6. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги лавлаги етиштириш тажрибасини ўрганиш асосида бир куртакли қанд лавлаги уруғини етказиб бериши мумкин бўлган ташкилотларни аниқласин, "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси  (Отаев) эса  контрактлар тузишни ва 4-иловага мувофиқ уруғлик етказиб беришни икки ой муддатда таъминласин.


7. "Пахта-банк" ва ”Ғалла-банк” "Озиқовқатсаноат" уюшмасига етиштириладиган қанд лавлаги учун хўжаликларга аванс бериш учун 761 млн сўм миқдорида  ва "Ўздонмаҳсулот" корпорациясига навли (бир куртакли) лавлаги  уруғлари сотиб олиш учун 1200 минг АҚШ долларига тенг миқдорда қайта молиялаш ставкаси бўйича бир йилгача муддатга кредитлар ажратсинлар.


8-9-10. Махфий.


11. "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси ва "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси "Озиқовқатсаноат" уюшмасига қанд лавлаги ташиш учун зарур миқдорда автотранспорт воситалари ва темир йўл вагонлари ажратсинлар.


12. "Озиқовқатсаноат" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мавсум оралиғида шакар хом ашёсини қайта ишлаш ҳисобига қанд-шакар заводининг йиллик ишлаб чиқариш қувватларини 125 минг тоннагача ошириш масаласини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков ва Бош вазир ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига  юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 5 январдаги

1-сон қарорига

1-ИЛОВА



1998 йилда қанд лавлаги экин майдони

ва унинг ялпи ҳосили


Экин майдони

(минг га)


Ялпи ҳосил

(минг тонна)


Қорақалпоғистон Республикаси


4,0

100


Хоразм вилояти


8,0

250


Жами:


12,0

350


Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 5 январдаги

1-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қанд лавлаги етиштириш учун минерал

ўғит ва гербицидларнинг ҳисобланган ҳажми


Экин

майдони,

минг га


Минерал ўғитлар (100% фойдали

моддаларга айлантирилганда),

минг тонна


Гербицидлар,

тонна


Азотли


Фосфорли


Калийли


Пирамин

ФЛ


Фюзилад

супер


Қорақалпоғис

тон Республикаси


4,0

0,76

0,53

0,38

4,0

4,0


Хоразм вилояти

8,0

1,51

1,06

0,75

8,0

8,0


Жами


12,0

2,27

1,59

1,13

12,0

12,0


Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 5 январдаги

1-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қанд лавлаги етиштириш ва йиғиштириб

олиш учун 1998  йилда сотиб олинадиган

техника рўйхати

N

Техника номи


Сони (тахминан)


Бир техниканинг

баҳоси, минг АҚШ

долларида

(тахминан)


Жами сумма,

минг АҚШ

доллари

(тахминан)


1

Мультикорн типидаги аниқ экадиган сеялка


150

4,2

630


2

R-6 "Kleine" типидаги  MRF-6 поя юлгич

40

25,6

1024


3

R-6 "Kleine" типидаги қанд лавлаги кавлагич


50

26,4

1320

4

L-6 "Kleine" қанд лавлаги юклагич-тозалагич


46

37,8

1738


Ҳаммаси




4712


Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 5 январдаги

1-сон қарорига

4-ИЛОВА



1998 йил ҳосили учун қанд лавлаги

уруғининг ҳисобланган ҳажми


Майдон,

минг га


Талаб этиладиган

навли (бир куртакли)

уруғ, кг


Жами сумма,

минг АҚШ доллари

(тахминан)


Қорақалпоғистон Республикаси


4,0


12000

360


Хоразм вилояти


8,0

24000

720


Суғурта фонди



4000

120

Жами


12,0

40000

1200










































Время: 0.0127
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск