ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2012 й. 141-сон "Шўртаннефтгаз" унитар шўъба корхонасида пропан-бутан аралашмаси қурилмасини қуриш (5-навбат)" инвестиция лойиҳаси амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2012 й.

N 141



"ШЎРТАННЕФТГАЗ" УНИТАР

ШЎЪБА КОРХОНАСИДА ПРОПАН-БУТАН

АРАЛАШМАСИ ҚУРИЛМАСИНИ ҚУРИШ

(5-НАВБАТ)" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИ

АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида" 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда табиий ресурслар чуқур қайта ишланишини таъминлашни давом эттириш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1-иловага* мувофиқ асосий техник-иқтисодий параметрларга эга бўлган "Шўртаннефтгаз" унитар шўъба корхонасида пропан-бутан аралашмаси қурилмасини қуриш (5-навбат)" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар:

48,97 млн. АҚШ долларига тенг бўлган миқдорда "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг ўз маблағлари;

"Ўзсаноатқурилишбанк" очиқ акциядорлик тижорат банки қайта молиялаштирадиган, 7 йил муддатга бериладиган, шу жумладан, имтиёзли давр 2 йил бўлган, йиллик фоиз ставкаси 7 фоиз, шу жумладан, қайта молиялаштирувчи банкнинг маржаси йиллик 2 фоиз миқдорида бўлган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 37,50 млн. АҚШ доллари суммасидаги маблағлари "Шўртаннефтгаз" унитар шўъба корхонасида пропан-бутан аралашмаси қурилмасини қуриш (5-навбат)" инвестиция лойиҳасини молиялаштиришнинг манбалари этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредити, кредит бўйича фоизларни ва воситачилик ҳақини қайтаришнинг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси қарз олувчи ва "Шўртаннефтгаз" унитар шўъба корхонасида пропан-бутан аралашмаси қурилмасини қуриш (5-навбат)" инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредити бўйича асосий қарзларни қайтариш, фоизларни ва воситачилик ҳақини тўлаш билан боғлиқ харажатлар "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини ва қурилиш ишлари бажарилиши сифати устидан зарур тарзда давлат архитектура-қурилиш назорати амалга оширилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 21-сон, 231-модда

































































Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск