ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.11.2009 й. 292-сон "Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Хисор минтақасидаги Одамтош, Гумбулоқ ва Жарқудуқ - Янги Қизилча газ конденсати конларини комплекс ўзлаштиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.11.2009 й.

N 292



МАҲСУЛОТНИ ТАҚСИМЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ДОИРАСИДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖАНУБИ-ҒАРБИЙ

ҲИСОР     МИНТАҚАСИДАГИ    ОДАМТОШ,

ГУМБУЛОҚ ВА ЖАРҚУДУҚ - ЯНГИ ҚИЗИЛЧА

ГАЗ КОНДЕНСАТИ КОНЛАРИНИ КОМПЛЕКС

ЎЗЛАШТИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 16 январдаги ПҚ-567-сон, "Лукойл Оверсиз Холдинг Лтд" компанияси билан Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимларни амалга ошириб боришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 23 мартдаги ПҚ-1078-сон қарорларини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор минтақасидаги Одамтош, Гумбулоқ ва Жарқудуқ - Янги Қизилча газ конденсати конларини ўзлаштириш объектлари қурилишини ва уларни фойдаланишга топширишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Истисно тариқасида, "Лукойл Ўзбекистон Оперейтинг Компани" масъулияти чекланган жамиятига:

Одамтош, Гумбулоқ ва Жарқудуқ - Янги Қизилча газ конденсати конларини ўзлаштириш объектлари қурилиши учун иш лойиҳаси асосида бир босқичли тартибда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга;

Одамтош, Гумбулоқ ва Жарқудуқ - Янги Қизилча газ конденсати конларини ўзлаштириш объектларини бир вақтда қурган ҳолда норматив муддат доирасида шундай объектларни лойиҳалаштиришга рухсат берилсин.


2. Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор минтақасидаги Одамтош, Гумбулоқ ва Жарқудуқ - Янги Қизилча газ конденсати конларини ўзлаштириш объектлари қурилишининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя қилиниши устидан архитектура-қурилиш назорати олиб борилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шаисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 46-сон, 497-модда.













Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск