ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2004 й. 168-сон "Ўзбекистон Республикасининг Устюрт минтақасидаги Шахпахта конини қўшимча очиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.2004 й.

N 168



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

УСТЮРТ МИНТАҚАСИДАГИ ШАХПАХТА

КОНИНИ ҚЎШИМЧА ОЧИШ ТЎҒРИСИДА



Табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш ҳамда Устюрт минтақасидаги Шахпахта конини қўшимча очишга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ва "Газпром" очиқ акциядорлик жамияти (Россия) ўртасида 2004-2012 йиллар даврида Ўзбекистон табиий газини сотиш, Шахпахта конини қўшимча очишда иштирок этиш юзасидан узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзолаганлиги;

"Газпром" очиқ акциядорлик жамияти томонидан Россиянинг "Зарубежнефтегаз" ёпиқ акциядорлик жамияти ва Швейцариянинг "Gas Projekt Development Central Asia AG" компаниясидан иборат таркибдаги юридик шахс бўлмаган Консорциум инвестор сифатида белгиланганлиги;

техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилганлиги ҳамда Шахпахта конини қўшимча очиш юзасидан Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим лойиҳаси (Маҳсулот тақсимоти тўғрисида битим) тайёрланганлиги;

инвестор 2004-2007 йилларда Шахпахта конини қўшимча очиш учун 15 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция ажратиши ва илғор технологияларни жалб қилиши, 2004 йилда конни қўшимча жиҳозлашни тугатиш ҳамда 2004 йилнинг II ярим йиллигида табиий газ қазиб чиқаришни қайтадан бошлаш мажбуриятини олганлиги;

инвестор "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимда назарда тутилган барча солиқлар, тўловлар ва йиғимларни тўлаши;

Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим бўйича ишларнинг бажарилишини ташкил этиш учун инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси резиденти - юридик шахс (кейинги ўринларда матнда "Оператор" деб аталади) ташкил этилаётганлиги;

инвестор Ўзбекистон Республикаси ва ваколатли компания олдида оператор хатти-ҳаракатлари юзасидан ўз хатти-ҳаракатлари сифатида мулкий жавоб бериши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим маъқуллансин ва "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясига уни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўрувчи Ваколатли компания ҳисобланади.


4. Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимни амалга ошириш муносабати билан инвесторга берилган имтиёзлар ва преференциялар Операторга татбиқ этилсин.


5. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим имзолангандан кейин беш иш куни мобайнида "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ "Зарубежнефтегаз" ёпиқ акциядорлик жамиятига Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим амал қилиш муддатига Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақасида жойлашган Шахпахта кони ер ости участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш комиссияси (Ў.Т. Султонов) зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида "Зарубежнефтегаз" ёпиқ акциядорлик жамиятига Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим амал қилиш муддатига Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятини амалга оширишга лицензия берсин.


7-10. Махфий.


11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Операторга хорижий давлатлар ҳудудидаги банкларда фақат Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимни амалга ошириш учун фойдаланадиган хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамлари очишга рухсат бериш тавсия этилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов





































Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск