язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.1995 й. 110-сон "Аҳолига сотиладиган автомобиль бензинининг нархларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.04.1995 й.

N 110



АҲОЛИГА СОТИЛАДИГАН АВТОМОБИЛЬ

БЕНЗИНИНИНГ НАРХЛАРИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Нефть ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари нархларининг ошиб бораётганлиги муносабати билан ҳамда улардан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1995 йил 5 апрелдан бошлаб аҳолига сотиладиган автомобиль бензинининг чакана нархи 1 литри учун 9 сўм миқдорида белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги белгилаган рўйхатлар бўйича уруш қатнашчилари ва фахрийларига, уруш ва меҳнат ногиронларига ойига белгиланган 50 литр автомобиль бензинини чакана нархларнинг 50 фоизи даражасида имтиёзли нархларда сотиш нормаси сақлаб қолинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

автомобиль бензинининг янги чакана нархлари прейскурантини тасдиқласин ва уни барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга етказсин;

чакана нархлар даражасидан келиб чиққан ҳолда бозор фондидан ташқари бензинни сотиш тартибини белгиласин.


4. "Ўздавнефтмаҳсулот" давлат-акционерлик бирлашмаси, унинг жойлардаги органлари автомобиль бензинини нақд пулга сотадиган автрмобиль бензини қуйиш станцияларидаги автомобиль бензини қолдиқларини 1995 йил 5 апрелдаги ҳолатига кўра қайта баҳолаб чиқсинлар ҳамда қайта баҳолашдан тушган маблағларни ўзларининг оборот маблағларини кўпайтиришга йўналтирсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 2 декабрдаги 579-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Муталов