язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.1994 й. 385-сон "Аҳолига сотиладиган автомобиль бензини чакана нархларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.1994 й.

N 385



АҲОЛИГА СОТИЛАДИГАН АВТОМОБИЛЬ

БЕНЗИНИ ЧАКАНА НАРХЛАРИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Нефть ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари нархларининг ошиб бораётганлиги муносабати билан ҳамда улардан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1994 йилнинг 1 августидан бошлаб аҳолига сотиладиган автомобиль бензинининг чакана нархи 1 литри учун 2 сўм миқдорида белгилансин.


2. Республика аҳолисининг айрим тоифаларига илгари қабул қилинган қарорларга мувофиқ берилаётган амалдаги имтиёзлар сақлаб қолинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бензин янги чакана нархлари прейскурантларини тасдиқласин ҳамда барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга етказсин.


4. "Ўздавнефтмаҳсулот" давлат-акционерлик бирлашмаси, унинг жойлардаги органлари автомобиль бензинини нақд пулга сотадиган автомобиль бензини қуйиш станцияларидаги автомобиль бензини қолдиқларини 1994 йил 1 августдаги ҳолатга кўра қайта баҳолаб чиқсинлар ҳамда қайта баҳолашдан тушган маблағларни ўзларининг айланма маблағларини кўпайтиришга йўналтирсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 июндаги 330-сон қарори билан тасдиқланган аҳолига сотиладиган автомобиль бензинининг чегараланган чакана нархлари бекор қилинсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Муталов