язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.1994 й. 45-сон "Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизматларнинг чакана нархларини ҳамда тарифларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.1994 й.

N 45



АҲОЛИГА СОТИЛАДИГАН

ЁҚИЛҒИ, ЭНЕРГИЯ ВА КЎРСАТИЛАДИГАН

ХИЗМАТЛАРНИНГ ЧАКАНА НАРХЛАРИНИ

ҲАМДА ТАРИФЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Республикага келтирилаётган ёқилғи, моддий-техника ва бошқа ресурслар нархларининг ошиши муносабати билан, энергия ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш ва халқ хўжалиги тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1994 йил 1 февралдан бошлаб ёқилғи, энергия, шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизмати ва аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматларнинг айрим турларига чакана нархлар ва тарифлар иловага мувофиқ белгилансин.


2. Республика аҳолисининг айрим тоифаларига кўрсатиладиган хизматлар учун илгари қабул қилинган қарорларга мувофиқ амалда бўлган имтиёзлар сақлаб қолинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда ёқилғи, энергия, хизматлар айрим турларининг янги чакана нархларини тасдиқласин ва нарх прейскурантларини чиқарсин ҳамда барча манфаатдор вазирлик, идора, корхона ва ташкилотларга ўз вақтида етказилишини таъминласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кўмирнинг чакана нархи прейскурантларини мазкур қарорга мувофиқ тасдиқласинлар.


5. Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар суюлтирилган газ ва кўмир қолдиқларини 1994 йил 1 февралдаги ҳолатга кўра қайта баҳолаб чиқсинлар, қайта баҳолашдан тушган суммани ўзларининг айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 16 июлдаги 359-сон, 1993 йил 17 сентябрдаги 462-сон, 1993 йил 14 октябрдаги 494-сон ва 1993 йил 27 ноябрдаги 572-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 27 январдаги

45-сон қарорига

ИЛОВА



Ёқилғи, энергия, шаҳарда ва шаҳар атрофига

қатнайдиган йўловчиларни ташувчи транспорт

хизмати ва аҳолига кўрсатиладиган коммунал

хизматларнинг айрим турларига белгиланадиган

чакана нарх ва тарифларнинг

ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРЛАРИ


Ўлчов бирлиги

Чакана нархи (тариф) бир бирлик учун сўм-купонларда

Табиий газ


1000 куб. м

1500

Суюлтирилган газ


кг

180

Электр энергияси


кВт . с.

10

Электр плиталар билан жиҳозланган уй-жойларда яшовчи аҳолига бериладиган электр энергияси


кВт. с.

5

Кўмир (ўртача)


тонна

12000

Шаҳар транспорти (метро, автобус, трамвай, троллейбус)да йўловчилар ташиш


бир марта юриш

50

Шаҳар атрофига қатнайдиган автобусларда йўловчилар ташиш:




юмумий типдаги


1 км йўл учун

8-50

юмшоқ ўринли


-"-

12-50

Марказий иситиш (ўртачи)


1 кв. м уй-жой майдони учун


30

Иссиқ сув таъминоти (ўртача)


ойига 1 кишига

300

Водопровод


-"-

162

Канализация


-"-

158