язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.1993 й. 239-сон "Ўзнефтгазқурилиш" давлат-акционерлик бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.1993 й.

N 239



"ЎЗНЕФТГАЗҚУРИЛИШ" ДАВЛАТ-

АКЦИОНЕРЛИК БИРЛАШМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Нефть ва газ саноати объектлари қурилиши корхоналари ва ташкилотлари бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш ва уларни ишининг иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида, республика Ҳукуматининг 1993 йил 14 январдаги 31-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзнефтгазқурилиш" ишлаб чикариш бирлашмаси қатнашчиларнинг 1993 йил 18 январдаги йиғилиши томонидан республика Ҳукуматининг қарорига мувофиқ 1-иловага* биноан корхоналар ва ташкилотлар негизида "Ўзбекнефтгаз" Миллий корпорацияси таркибидаги Ўзбекистон нефть ва газ саноати объектлари қурилиши ("Ўзнефтгазқурилиш") давлат-акционерлик бирлашмасига айлантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзнефтгазқурилиш" давлат-акционерлик бирлашмаси юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ёпиқ турдаги акционерлик жамияти шаклида тузилган;

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси тимсолида давлат, "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси, давлат тасарруфидан чиқарилган корхоналар, бирлашма таркибий бўлинмаларининг жамоалари ва тармоқни ривожлантиришдан манфаатдор бўлган республика ва хорижий юридик шахслар "Ўзнефтгазқурилиш" давлат-акционерлик жамиятининг қатнашчилари ҳисобланадилар.

"Ўзнефтгазқурилиш" бирлашмасининг давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхоналари ва ташкилотлари акцияларидаги давлатнинг улуши камида 51 фоиз қилиб белгиланган давлат улуши 25 фоизни ташкил этадиган "Бухоронефтгазэлектрмонтаж" акционерлик жамиятидан ташқари.

Ҳукумат қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси қуйидагиларни амалда қўллайди: давлатга тегишли бўлган акциялар пакетларига мувофиқ бирлашма фаолиятига раҳбарлик қилиш хуқуқини "Ўзнефтгазқурилиш" бирлашмаси бошқарувига бериш; давлатга тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини бирлашмани ривожлантириш учун шартнома асосида бирлашмага бериш;

бирлашманинг бошланғич устав сармояси бирлашма чиқарадиган акцияларнинг номинал қийматига тўғри келади ва у давлат тасарруфидан чиқарилган корхоналарнинг давлат мулки асосида ташкил топади.

"Ўзнефтгазқурилиш" давлат-акционерлик бирлашмаси "Ўзбекнефтгазқурилиш" ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тузилган мажбуриятлар ва шартномалар бўйича унинг ҳуқуқий вориси бўлиб, ўз фаолиятини тўла хўжалик ҳисоби принциплари асосида, Вазирлар Маҳкамаси ва "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси билан келишилган ҳолда қатнашчилар йиғилиши томонидан тасдиқланадиган бирлашма Уставига мувофиқ амалга оширади.


3. Қуйидагилар "Ўзнефтгазқурилиш" давлат-акционерлик бирлашмаси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

республика ҳудудида нефть ва газни қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, ташиш объектларини уй-жой, ижтимоий-маданий-майиший хизмат кўрсатиш муассасалари мажмуи билан биргаликда қуриш ишларини амалга ошириш;

нефть-газ тармоғида қурилишнинг, қурилиш-монтаж ташкилотлари, меҳнат жамоалари, бирлашма барча қатнашчиларининг ўз меҳнати натижаларидан иқтисодий манфаатдорлигининг ишончли тизимини яратиш;

нефть ва газ саноати обьектлари курилиши, нефтни қайта ишлаш, магистрал газ қувурлари ётқизиш соҳасида хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, илмий-техникавий алоқаларни ривожлантириш;

корхоналарни қайта қуриш ва техника билан қайта жиҳозлашни амалга ошириш, тармоқда прогрессив техника ва қурилиш технологиясини жорий этиш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзнефтгазқурилиш" давлат-акционерлик бирлашмаси корхоналари ва ташкилотлари билан биргаликда бу корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича чора-тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширсин.


5. "Ўзнефтгазқурилиш" давлат-акциоиерлик бирлашмасининг юқори органи қатнашчиларнинг, таркибий бўлинмалари ва акцияларининг назорат пакети бирлашманинг тўла хўжалик тасарруфида бўлган корхоналар вакилларининг йиғилиши ҳисобланади.

Бирлашма марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тавсия қилинсин. Бирлашмага бош директорнинг 4 нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат берилсин. "Ўзнефтгазқурилиш" бирлашмаси бош директорининг ўринбосарлари маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати курсатиш шароитлари жиҳатидан вазир ўринбосарларига тенглаштирилсин. Бош директор ўринбосарлари бирлашма Кенгаши томонидан сайланадилар ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар, Аппаратни маблағ билан таъминлаш бирлашма таркибига кирувчи таркибий бўлинмаларнинг ажратмалари ҳисобига амалга оширилади.


6. "Ўзнефтгазқурилиш" бирлашмаси бошқарув аппарати қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Муқимий кўчаси, 98-уй.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Муталов

*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.