ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси /

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Фуқаролик кодексининг

олдинги таҳрири




ЎзР 27.02.2024 й. ЎРҚ-914-сон Қонунидан олдинги таҳрири



248-модда матнининг олдинги таҳрири


Амалга оширилган тўлов суммаси пул мажбуриятини батамом бажариш учун етарли бўлмаганида, бошқа келишув бўлмаса, у энг аввало кредиторнинг ижрони олишга қаратилган чиқимларини, сўнгра фоизларни, унинг қолган қисми эса - қарзнинг асосий суммасини узади.




ЎзР 21.02.2024 й. ЎРҚ-911-сон Қонунидан олдинги таҳрири



26-модданинг олдинги таҳрири


26-модда. Якка тартибдаги тадбиркорнинг ва якка

тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган

жисмоний шахсларнинг банкрот бўлиши

(ЎзР 30.12.2017 й. ЎРҚ-455-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Якка тартибдаги тадбиркор кредиторларнинг ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ бўлган талабларини қаноатлантиришга қодир бўлмаса, белгиланган тартибда банкрот деб топилиши мумкин.

Якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришга қодир бўлмаса, агар тегишли талаблар унинг илгариги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чи??ан бўлса, белгиланган тартибда банкрот деб топилиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўрсатилган шахсни банкрот деб топиш таомилларини амалга оширишда унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятлари бўйича кредиторлари ҳам ўз талабларини қўйишга ҳақли. Мазкур кредиторларнинг улар томонидан шундай тартибда қўйилмаган талаблари банкрот деб топиш таомили тугалланганидан кейин ҳам ўз кучини сақлаб қолади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўрсатилган шахс банкрот деб топилган тақдирда, унинг кредиторларининг талаблари ушбу Кодекснинг 56-моддасида назарда тутилган тартибда қаноатлантирилади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўрсатилган шахсни суд томонидан банкрот деб топишнинг ёки унинг ўзини банкрот деб эълон қилишининг асослари ва тартиби қонунчиликда белгиланади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



48-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик шахс муассиси (иштирокчиси) ёки унинг мол-мулкининг эгаси юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, юридик шахс эса муассис (иштирокчи) ёки мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, ушбу Кодексда ёки юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.



48-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги) шу юридик шахс учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки мулкдорининг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин.



48-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) ёки мулкдор юридик шахснинг муайян ҳаракатни амалга ошириши оқибатида ночор (банкрот) бўлиб қолишини олдиндан билиб, ўз ҳуқуқидан унинг ана шундай ҳаракатни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳолдагина юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги) уларнинг томонидан вужудга келтирилган деб ҳисобланади.



57-модданинг олдинги таҳрири


57-модда. Юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги)


Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс, давлат корхонасидан ташқари, шунингдек матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш олиб бораётган юридик шахснинг кредиторлар талабларини қондиришга қурби етмаса, суднинг қарорига мувофиқ у ночор (банкрот) деб ҳисобланиши мумкин.

Юридик шахснинг банкрот деб ҳисобланиши унинг тугатилишига олиб келади.

Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс, шунингдек матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш олиб бораётган юридик шахс банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Суднинг юридик шахсни банкрот деб ҳисоблаши асослари, шунингдек бундай юридик шахсни тугатиш тартиби қонунда белгиланади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Қаранг: "Банкротлик тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири)



507-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Манфаатдор шахснинг талабига биноан суд якка тадбиркор ёки юридик шахснинг банкротлик тўғрисидаги қонунчилик қоидаларини бузиб, банкрот деб эълон қилинишидан олдинги бир йил ичида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ маблағлар ҳисобидан қилган ҳадясини бекор қилиши мумкин. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



855-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Бошқарув муассисининг қарзлари бўйича ундирувни у ишончли бошқаришга топширган мол-мулкка қаратишга йўл қўйилмайди, ушбу шахс ночор (банкрот) бўлган ҳоллар бундан мустасно. Бошқарув муассиси банкрот бўлганида, ушбу мол-мулкни ишончли бошқариш бекор қилинади ва у кимошди савдосига қўйилган мол-мулкка қўшиб юборилади.




ЎзР 23.10.2023 й. ЎРҚ-871-сон Қонунидан олдинги таҳрири



259-1-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қарздор томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, кредиторнинг мол-мулк билан таъминланган мажбуриятлар бўйича талаблари ушбу мол-мулкнинг қийматидан мазкур мол-мулк ўзига тегишли бўлган шахснинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли равишда қаноатлантирилади. Кредиторнинг имтиёзли ҳуқуқи, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қарздорнинг мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида берилган мол-мулкидан фойдаланишдан ёки уни реализация қилишдан олинган ҳосилга, маҳсулотга ва бошқа даромадларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.



259-1-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Мол-мулкка бўлган ўз ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестрига киритмаган кредиторларнинг талаблари мазкур мол-мулкка бўлган ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестрига киритган кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилгандан кейин ушбу мол-мулкнинг қийматидан келиб чи??ан ҳолда, бундай ҳуқуқлар юзага келишининг календарь навбатига мувофиқ қаноатлантирилади.




ЎзР 07.11.2022 й. ЎРҚ-801-сон Қонунидан олдинги таҳрири



83-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни қўлга киритиш ва улар бекор бўлишининг хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



166-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга, шунингдек унинг ҳуқуқларини чеклашга фақат қонун ҳужжатларда назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



197-модда матнининг олдинги таҳрири


Мулк ҳуқуқи мулкдорнинг ихтиёрий суратда мажбуриятни бажариши, мулкдорнинг мол-мулк тақдирини ҳал қиладиган бир томонлама қарор қабул қилиши, суд қарори асосида мол-мулкни олиб қўйиш (сотиб олиш) йўли билан, шунингдек мулк ҳуқуқини бекор қилувчи қонунчиликка асосан бекор бўлади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



198-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Мол-мулкни йўқ қилиш (тугатиш) натижасида мулк ҳуқуқини бекор қилишга қонун ҳужжатларга зид бўлмаган ҳолларда йўл қўйилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



199-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Мол-мулкни мулкдордан олиб қўйишга қонун ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича ундирув ана шу мол-мулкка қаратилган тақдирда, шунингдек национализация қилиш, реквизиция ва мусодара қилиш тартибида йўл қўйилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



206-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга бевосита қаратилмаган қарори муносабати билан, шу жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки экинлар жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига қонун ҳужжатларда белгиланган ҳоллар ва тартибдагина йўл қўйилади, бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг қимматли мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида берилади ва унинг кўрган бошқа зарарлари тўланади ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши билан етказилган зарар тўла ҳажмда тўланади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 03.11.2022 й. ЎРҚ-800-сон Қонунидан олдинги таҳрири



405-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчиликда, шу жумладан давлат стандартларида товар ўз вазифаси бўйича фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолади деб ҳисобланадиган вақт (яроқлилик муддати) белгиланиши мумкин. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



407-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат стандартларида, стандартлаштириш бўйича бошқа норматив ҳужжатларда товарнинг сифатини текширишга нисбатан мажбурий талаблар белгиланган ҳолларда сифат улардаги кўрсатмаларга мувофиқ равишда текширилиши лозим.




ЎзР 29.06.2022 й. ЎРҚ-782-сон Қонунидан олдинги таҳрири



285-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар гаровга қўювчининг гаров нарсаси бўлган мол-мулкка мулк ҳуқуқи қонун билан белгиланган асослар ва тартибда, давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги (ҳақини тўлаб олиш), реквизиция ёки национализация оқибатида бекор бўлса, гаровга қўювчига бошқа мол-мулк берилади ёки тегишли ҳақ тўланади. Бундай ҳолда ўрнига-ўрин берилган мол-мулкка гаров ҳуқуқи татбиқ этилади ёки тегишинча, гаровга олувчи гаровга қўювчига тегиши керак бўлган ҳақ суммасидан ўз талабини имтиёзли қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади.




ЎзР 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1115-модданинг олдинги таҳрири


1115-модда. Де??он хўжалиги ер участкасига

эгалик қилиш ҳуқуқини мерос қилиб олиш


Де??он (фермер) хўжалиги ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини мерос қилиб олиш, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу Кодекс қоидалари билан тартибга солинади.


Қаранг: "Де??он хўжалиги тўғрисида"ги Қонун 9-моддасининг бешинчи қисми; "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 13-моддасининг олтинчи қисми




ЎзР 17.05.2022 й. ЎРҚ-770-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1126-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


касалхоналар, госпиталлар, бошқа стационар даволаш муассасаларида даволанаётган ёки қариялар ва ногиронлар уйларида яшаб турган фуқароларнинг ана шу касалхоналар, госпиталлар ва бошқа даволаш муассасаларининг бош врачлари, уларнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосарлари ёки навбатчи врачлари, шунингдек госпиталларнинг бошлиқлари, қариялар ва ногиронлар уйларининг директорлари ёки бош врачлари томонидан тасдиқланган васиятномалари;




ЎзР 20.04.2022 й. ЎРҚ-765-сон Қонунидан олдинги таҳрири



289-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Фуқаролардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни қисқа муддатли кредитларни таъминлаш учун гаровга қабул қилиш ихтисослашган ташкилотлар - фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширадиган ломбардлар томонидан тадбиркорлик фаолияти сифатида амалга оширилиши мумкин. (ЎзР 12.10.2021 й. ЎРҚ-721-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



750-модда матнининг олдинги таҳрири


Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаларини молия агенти сифатида банклар ва бошқа кредит ташкилотлари, шунингдек бундай турдаги фаолиятни амалга ошириш учун рухсатномаси (лицензияси) бўлган бошқа тижорат ташкилотлари ҳам тузиши мумкин.




ЎзР 29.03.2022 й. ЎРҚ-761-сон Қонунидан олдинги таҳрири



991-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунга хилоф тарзда ҳукм этиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамо??а олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф қўлланиш, қамоқ тариқасидаги маъмурий жазони қонунга хилоф тарзда бериш натижасида фуқарога етказилган зарар терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг мансабдор шахслари айбидан қатъи назар, қонунда белгиланган тартибда давлат томонидан тўла ҳажмда тўланади. Суднинг қарори билан зарарни қоплаш зарар етказилишида айбдор бўлган мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкин. (ЎзР 23.05.2019 й. ЎРҚ-542-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 29.03.2022 й. ЎРҚ-760-сон Қонунидан олдинги таҳрири



70-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Унитар корхонани бошқариш органи унинг раҳбари бўлиб, бу раҳбар мулкдор томонидан ёки мулкдор вакил қилган орган томонидан тайинланади ҳамда уларга ҳисоб беради.




ЎзР 09.02.2022 й. ЎРҚ-752-сон Қонунидан олдинги таҳрири



565-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 12.10.2021 й. ЎРҚ-721-сон Қонунидан олдинги таҳрири



53-модда иккинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фаолият рухсатномасиз (лицензиясиз) амалга оширилган ёки қонунда тақиқланган фаолият амалга оширилган тақдирда, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда суднинг қарорига кўра; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Хавфсизликни таъминлаш, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, табиатни ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш учун зарур бўлса, товарлар ва хизматлар ҳаракатда бўлишини чеклаш қонун ҳужжатларига мувофиқ жорий этилиши мумкин. (ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



2-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Бир тарафнинг иккинчи тарафга маъмурий бўйсунишига асосланган мулкий муносабатларга, шу жумладан солиқ, молиявий ва бошқа маъмурий муносабатларга нисбатан фуқаролик қонун ҳужжатлари қўлланилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.



3-модданинг олдинги таҳрири


3-модда. Фуқаролик қонун ҳужжатлари


Фуқаролик қонун ҳужжатлари ушбу Кодексдан, ушбу Кодекс 2-моддасининг биринчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида кўрсатилган муносабатларни тартибга солувчи бошқа қонунлар ҳамда қонун ҳужжатларидан иборат.

Бошқа қонунлар ва қонун ҳужжатларидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормалари ушбу Кодексга мос бўлиши шарт.

Вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат органлари ушбу Кодексда, бошқа қонунлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва доирада фуқаролик муносабатларини тартибга солувчи ҳужжатлар чиқаришлари мумкин.



4-модданинг олдинги таҳрири


4-модда. Фуқаролик қонун ҳужжатларининг

вақт бўйича амал қилиши


Фуқаролик қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилади.

Қонун у амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатларга қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади.

Фуқаролик қонун ҳужжати амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатлар бўйича бу қонун ҳужжати у амалга киритилганидан кейин вужудга келган ҳуқуқ ва бурчларга нисбатан қўлланилади.

Агар шартнома тузилганидан кейин тарафлар учун мажбурий бўлган, шартнома тузилаётган пайтдагидан бошқача қоидаларни белгилайдиган қонун қабул қилинган бўлса, тузилган шартноманинг шартлари ўз кучини сақлаб қолади, қонуннинг аввал тузилган шартномалардан келиб чи??ан муносабатларга татбиқ этилиши кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.



5-модданинг олдинги таҳрири


5-модда. Фуқаролик қонун ҳужжатларини

ўхшашлик бўйича қўллаш


Ушбу Кодекс 2-моддасининг биринчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган муносабатлар қонун ҳужжатлари ёки тарафларнинг келишуви билан тўғридан-тўғри тартибга солинмаган ҳолларда фуқаролик қонун ҳужжатларининг ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи нормаси қўлланилади (қонун ўхшашлиги).

Кўрсатиб ўтилган ҳолларда қонун ўхшашлигидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмуни (ҳуқуқ ўхшашлиги)га ҳамда ҳалоллик, оқиллик ва адолат талабларига амал қилган ҳолда белгиланади.

Фуқаролик ҳуқуқларини чеклайдиган ва жавобгарлик белгилайдиган нормаларни ўхшашлик бўйича қўлланишга йўл қўйилмайди.



8-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.



10-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Фуқаролик ҳуқуқлари процессуал қонунлар ёки шартномада белгилаб қўйилганидек, ишлар қайси судга тааллуқли бўлишига қараб, суд, иқтисодий суд ёки ҳакамлик суди (бундан кейин - суд) томонидан ҳимоя қилинади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



44-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик шахсни ташкил этишнинг қонунда белгилаб қўйилган тартибини бузиш ёки унинг таъсис ҳужжатлари қонунга мос келмаслиги юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига сабаб бўлади. Давлат рўйхатидан ўтказишнинг хабардор қилиш тартиби белгиланган юридик шахсларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Юридик шахсни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан уни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди. (ЎзР 13.04.2007 й. ЎРҚ-91-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



45-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик шахс қонунларга ва таъсис ҳужжатларига мувофиқ иш олиб борадиган ўз органлари орқали фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлади ва ўз зиммасига фуқаролик бурчларини олади. Юридик шахс органларини тайинлаш ёки сайлаш тартиби қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатлари билан белгиланади.



53-модда иккинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фаолият рухсатномасиз (лицензиясиз) амалга оширилган ёки қонунда тақиқланган фаолият амалга оширилган тақдирда, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда суднинг қарорига кўра; (ЎзР 11.12.2019 й. ЎРҚ-592-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



55-модда ўн биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатиш, шунингдек уларни муассислари йўқлигида тугатиш таомили ва хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. (ЎзР 11.12.2019 й. ЎРҚ-592-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



72-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига мувофиқ давлат мулки бўлган мол-мулк негизида оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат унитар корхонаси (давлат корхонаси) ташкил этилиши мумкин. (ЎзР 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



96-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қимматли қоғозлар жумласига қуйидагилар киради: облигация, вексель, чек, депозит ва жамғарма сертификатлари, коносамент, акция ҳамда қонун ҳужжатлари билан қимматли қоғозлар жумласига киритилган бошқа ҳужжатлар киради. (ЎзР 22.09.2009 й. ЎРҚ-223-сон Қонун таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



107-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун ҳужжатларида ва тарафларнинг келишувида битим шакли мос келиши шарт бўлган қўшимча талаблар (муайян шаклдаги бланкада тузилиши, муҳр босиб (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланиши ва бошқалар) белгилаб қўйилиши ва бу талабларга риоя этмаслик оқибатлари назарда тутилиши мумкин. (ЎзР 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



151-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Айрим турдаги талаблар учун қонун ҳужжатларида умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин. (ЎзР 20.03.2019 й. ЎРҚ-531-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



205-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Мулк ҳуқуқи бекор қилинганда олиб қўйилаётган мол-мулкнинг қиймати, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб ўрнатилган бўлмаса, баҳоловчи ташкилот томонидан мулк ҳуқуқи бекор қилинган пайтда белгиланади. (ЎзР 17.09.2010 й. ЎРҚ-257-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



206-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга бевосита қаратилмаган қарори муносабати билан, шу жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки экинлар жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига қонунларда белгиланган ҳоллар ва тартибдагина йўл қўйилади, бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг қимматли мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида берилади ва унинг кўрган бошқа зарарлари тўланади ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши билан етказилган зарар тўла ҳажмда тўланади. (ЎзР 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



214-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Республика мулки республика бюджетига тушадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобидан, шунингдек қонунларда назарда тутилган асосларга кўра бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилади. (ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



215-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Муниципал мулк маҳаллий бюджетга тушадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобидан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилади. (ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



386-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 07.12.2001 й. 320-II-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



497-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини айирбошлаш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак. (ЎзР 07.12.2001 й. 320-II-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



504-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ҳадя қилиш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак. (ЎзР 07.12.2001 й. 320-II-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



526-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Умрбод рентанинг шартномада белгиланадиган бир ойлик миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан оз бўлмаслиги керак, ушбу Кодекснинг 247-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса оширилиши лозим. (ЎзР 03.12.2019 й. ЎРҚ-586-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



565-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. (ЎзР 26.07.2018 й. ЎРҚ-488-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



762-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Банк омонати шартномасининг фуқаро омонатни талаб қилиши биланоқ олиш ҳуқуқидан, муддатли ёки бошқа омонатни эса хабардор этишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати ўтганидан кейин олиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақидаги шарти ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



773-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Мижознинг банкдаги ҳисобварақда турган пул маблағлари Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул шаклида олиниши мумкин. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



868-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар чеклайдиган шартлар тегишли бозорнинг ҳолатини ва тарафларнинг иқтисодий мавқеини ҳисобга олганда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид бўлса, бу шартлар монополияга қарши орган ёки бошқа манфаатдор шахснинг даъвосига кўра ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. (ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



1007-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Жабрланувчи зарар етказилган пайтда ишламаётган бўлса, унинг хоҳишига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинишигача бўлган иш ҳақи (даромади) ёхуд мазкур жойда унинг малакасидаги ходимга тўланадиган, аммо қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш каррасидан кам бўлмаган одатдаги ҳақ тўлаш миқдори ҳисобга олинади. (ЎзР 03.12.2019 й. ЎРҚ-586-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



1008-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Жабрланувчи ўн тўрт ёшга тўлганда, шунингдек ўн тўртдан ўн саккиз ёшгача бўлган иш ҳақи (даромад) олмайдиган вояга етмаган шахсга зарар етказилган тақдирда, етказилган зарар учун жавобгар шахс жабрланувчига соғли??а шикаст етказилиши туфайли қилинган харажатлардан ташқари, шунингдек унинг меҳнат қобилияти йўқотилганлиги ёки камайганлиги билан боғлиқ зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш карраси миқдоридан келиб чиқиб, қоплаши шарт. (ЎзР 03.12.2019 й. ЎРҚ-586-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



1008-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар вояга етмаган шахс соғлиғига шикаст етказилгунига қадар иш ҳақи (даромад)га эга бўлган бўлса, унда зарар ушбу иш ҳақи (даромад) миқдоридан келиб чиқиб, аммо қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш каррасидан кам бўлмаган миқдорда тўланади. (ЎзР 03.12.2019 й. ЎРҚ-586-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



1013-модданинг олдинги таҳрири


1013-модда. Турмуш қийматининг ошиб бориши ва қонун

ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг

оширилиши муносабати билан зарарни қоплашнинг кўпайиши

(ЎзР 03.12.2019 й. ЎРҚ-586-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)


Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда базавий ҳисоблаш миқдори оширилганида бой берилган иш ҳақи (даромад)ни, жабрланувчининг соғлиғига путур етказилиши ва унинг вафоти муносабати билан белгиланган бошқа тўловларни қоплаш суммалари қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг оширилишига мутаносиб равишда кўпайтирилади. (ЎзР 03.12.2019 й. ЎРҚ-586-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



1015-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган, қишлоқ хўжалиги товар маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қайта ташкил этилаётган юридик шахсда маблағ бўлмаган ёхуд етарли бўлмаган тақдирда, ундирилиши лозим бўлган суммалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат томонидан тўланади. Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам мазкур суммалар давлат томонидан тўланади. (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



1015-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки йўқлиги ёки етарли эмаслиги сабабли тўловларни капиталлаштириш мумкин бўлмаган ҳолларда, белгиланган суммалар жабрланувчига давлат томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тўланади. (ЎзР 30.08.2001 й. 271-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 05.10.2020 й. ЎРҚ-640-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1082-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига нисбатан қўйиладиган, патент олиш ҳуқуқини вужудга келтирадиган талаблар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бундай ҳужжат бериш тартиби қонун билан белгилаб қўйилади. (ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



1088-модда матнининг олдинги таҳрири


Патентга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги (патентни бериш тўғрисидаги) шартнома ёзма шаклда тузилиши ва Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилиши лозим. Уни ёзма шаклда тузишга ёки рўйхатдан ўтказиш талабига риоя этмаслик шартноманинг ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлади. (ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



1089-модда матнининг олдинги таҳрири


Лицензия шартномаси ва қўшимча лицензия шартномаси ёзма шаклда тузилади ва Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилиши лозим. Уни ёзма шаклда тузишга ёки рўйхатдан ўтказиш талабига риоя этмаслик шартноманинг ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлади. (ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



1104-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Товар белгисидан охирги беш йил давомида узрли сабабсиз узлуксиз фойдаланилмаган тақдирда, унинг рўйхатдан ўтказилганлиги исталган манфаатдор шахснинг талаби бўйича бекор қилиниши мумкин. (ЎзР 18.04.2017 й. ЎРҚ-429-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



1105-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Товар белгисига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши, шу жумладан уни шартнома асосида ёки ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга бериш Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилмоғи лозим. (ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



1106-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Товар белгисига бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги ёки лицензия бериш ҳақидаги шартнома ёзма шаклда тузилиши ва Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилиши лозим. (ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



1108-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Товар чиқарилган жой номини Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги рўйхатдан ўтказади. (ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



1110-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Бошқа давлатдаги товар чиқарилган жой номи, башарти бу ном товар чиқарилган мамлакатда, шунингдек ушбу Кодексга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилган бўлса, Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади. (ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 22.01.2020 й. ЎРҚ-603-сон Қонунидан олдинги таҳрири



15-модданинг олдинги таҳрири


15-модда. Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органлари томонидан етказилган зарарни тўлаш

(ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги модда)


Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тўланиши керак. Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан шу мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкин.




ЎзР 14.01.2020 й. ЎРҚ-602-сон Қонунидан олдинги таҳрири



271-модда бещинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ипотека тўғрисидаги шартнома, шунингдек нотариал тартибда тасдиқланиши керак бўлган шартнома бўйича мажбуриятларни таъминлаш юзасидан кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.



580-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Корхонани ижарага бериш шартномаси тарафлар имзолаган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади ва у нотариал гувоҳлантирилиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.




ЎзР 11.12.2019 й. ЎРҚ-592-сон Қонунидан олдинги таҳрири



53-модда иккинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фаолият рухсатномасиз (лицензиясиз) амалга оширилган ёки қонун томонидан тақиқланган фаолият амалга оширилган ёхуд олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхонаси эса - уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаган, де??он ва фермер хўжаликлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари бундан мустасно, ва (ёки) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида устав фонди таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантирилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда суднинг қарорига мувофиқ. (ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



55-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Тугатувчи оммавий ахборот воситаларида юридик шахснинг тугатилиши ҳақида, шунингдек унинг кредиторлари томонидан талабларни баён этиш тартиби ва муддати тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эълон беради. (ЎзР 14.12.2007 й. ЎРҚ-127-сон Қонуни таҳриридаги жумла) (Олдинги таҳририга қаранг) Бу муддат тугатиш ҳақида хабар эълон қилинган пайтдан бошлаб икки ойдан кам бўлиши мумкин эмас.



55-модда ўн биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатиш, шунингдек уларни муассислари йўқлигида тугатиш таомили ва хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. (ЎзР 20.08.1999 й. 832-1-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)




ЎзР 22.10.2019 й. ЎРҚ-572-сон Қонунидан олдинги таҳрири



271-модда матнининг олдинги таҳрири


Гаров тўғрисидаги шартномада гаров нарсаси ва унинг баҳоси, моҳияти, миқдори ва гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг бажарилиш муддати кўрсатилган бўлиши керак. Унда гаровга қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида эканлиги ҳам кўрсатилиши шарт.

Гаров тўғрисидаги шартнома ёзма шаклда тузилиши керак.

Ипотека тўғрисидаги шартнома, шунингдек нотариал тасдиқланиши керак бўлган шартномага мувофиқ олинадиган мажбуриятларни таъминлаш юзасидан кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома нотариал тасдиқланиши шарт.

Ипотека тўғрисидаги шартнома тегишли мол-мулк ҳақида тузиладиган битимларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак.

Ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларидаги қоидаларга риоя қилмаслик гаров тўғрисидаги шартноманинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради.



273-модда матнининг олдинги таҳрири


Агар гаровга қўйилган мол-мулк бошқа талабларни таъминлаш учун яна бир гаров нарсасига айланса (навбатдаги гаров), навбатдаги гаровга олувчининг талаблари олдинги гаровга олувчиларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин ушбу мол-мулк қийматидан қаноатлантирилади.

Агар гаров тўғрисидаги олдинги шартномаларда навбатдаги гаров тақиқлаб қўйилган бўлмаса, навбатдаги гаровга йўл қўйилади.

Гаровга қўювчи ҳар бир навбатдаги гаровга олувчига ушбу мол-мулкнинг мавжуд бўлган барча гаровлари ҳақида маълум қилиши шарт ва у ушбу мажбуриятни бажармаслик туфайли гаровга олувчиларга етказилган зарар учун жавоб беради.



280-модда тўртинчи қисм 1) бандининг олдинги таҳрири


1) гаров тўғрисида шартнома тузиш учун бошқа шахс ёки органнинг розилиги ёхуд рухсати талаб қилинганида;



281-модда матнининг олдинги таҳрири


Ушбу Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кимошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилади.

Гаровга қўювчининг илтимосига кўра, суд ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги қарорда уни кимошди савдосида сотишни бир йилгача муддатга кечиктиришга ҳақли. Кечиктириш ушбу мол-мулкни гаровга қўйиш билан таъминланган мажбурият бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчларига таъсир қилмайди ҳамда қарздорни кредиторнинг кечиктириш даври мобайнида кўпайган зарари ва неустойкани ундиришдан озод қилмайди.

Гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси ундирув суд тартибида мол-мулкка қаратилган ҳолларда суд қарори билан ёки бошқа ҳолларда гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан келишуви натижасида белгиланади.

Гаровга қўйилган мол-мулк кимошди савдосида энг юқори баҳони таклиф қилган шахсга сотилади.

Кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганида гаровга олувчи гаровга қўювчи билан келишиб, гаровга қўйилган мол-мулкни сотиб олишга ва харид нархини гаров билан таъминланган ўз талаблари ҳисобига ўтказишга ҳақли. Бундай келишувга нисбатан олиш-сотиш шартномаси қоидалари қўлланилади.

Такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганида гаровга олувчи гаров нарсасини такрорий кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархидан кўпи билан ўн фоиз камайтирган суммада баҳолаб, ўзида олиб қолишга ҳақли.

Агар гаровга олувчи гаров нарсасини ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинган кундан эътиборан бир ой давомида фойдаланмаса, гаров шартномаси бекор қилинади.

Агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма гаровга олувчининг талабини қоплашга етарли бўлмаса, у, қонунда ёки шартномада бошқача кўрсатма бўлмаганида, етишмаётган суммани гаровга асосланган имтиёздан фойдаланмаган ҳолда қарздорнинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга.

Агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма гаровга олувчининг гаров билан таъминланган талабидан ошиб кетса, фарқ гаровга қўювчига қайтариб берилади.

Қарздор ёки учинчи шахс бўлган гаровга қўювчи гаров нарсаси сотилгунча хоҳлаган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятни ёки унинг ижроси кечиктириб юборилган қисмини бажариб, ундирувни унга қаратишга ва уни сотишга барҳам бериши мумкин. Бу ҳуқуқни чеклайдиган келишув ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.



282-модда иккинчи қисм 4) бандининг олдинги таҳрири


4) суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижро этилаётганда ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилган бўлса. (ЎзР 22.09.2010 й. ЎРҚ-260-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)



283-модда биринчи қисм 4) бандининг олдинги таҳрири


4) гаровга қўйилган мол-мулк кимошди савдосида сотилган тақдирда, шунингдек уни сотиш мумкин бўлмаган тақдирда (ушбу Кодекс 281-моддасининг бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари). Ипотека бекор бўлгани ҳақида ипотека тўғрисидаги шартнома рўйхатга олинган реестрга белги қўйилиши керак;



284-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Гаровга қўйилган мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки уни хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи бу мол-мулкни ҳақ олиб ёки ҳақ олмасдан бошқа шахсга бериш натижасида ёхуд универсал ҳуқуқий ворислик тартибида гаровга қўювчидан бошқа шахсга ўтган тақдирда гаров ҳуқуқи ўз кучида қолади.



285-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Гаров нарсаси бўлган мол-мулк аслида ушбу мол-мулкнинг эгаси бошқа шахс эканлиги (ушбу Кодекснинг 228-моддаси) асосида ёки жиноят ёхуд бошқа ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун (ушбу Кодекснинг 204-моддаси) гаровга қўювчидан қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилган ҳолларда ушбу мол-мулкнинг гаровга қўйилиши бекор бўлади.



422-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сотиб олувчи ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва ўзига топширилган товар учун навбатдаги тўловни шартномада белгиланган муддатда амалга оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тортишга ва сотилган товарни қайтаришни талаб қилишга ҳақли, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчидан олинган тўловлар суммаси товар баҳосининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно.



597-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки лизинг объектини қайтариб олган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 23.05.2019 й. ЎРҚ-542-сон Қонунидан олдинги таҳрири



193-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Башарти, топилма тўғрисида милицияга ёки тегишли давлат органига хабар қилинган пайтдан эътиборан олти ой мобайнида йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс аниқланмаса ҳамда ашёни топган шахсга ёхуд милиция, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ана шу ашёга бўлган ўз ҳуқуқи тўғрисида арз қилмаса, ашёни топиб олган шахс унга эгалик ҳуқуқини олади.



991-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунга хилоф тарзда ҳукм этиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамо??а олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф қўлланиш, қамоқ тариқасидаги маъмурий жазони қонунга хилоф тарзда бериш натижасида фуқарога етказилган зарар суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг мансабдор шахслари айбидан қатъи назар, қонунда белгиланган тартибда давлат томонидан тўла ҳажмда тўланади. Суднинг қарори билан зарарни қоплаш зарар етказилишида айбдор бўлган мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкин. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



1061-модданинг олдинги таҳрири


1061-модда. Асарлардан суриштирув,

дастлабки тергов, маъмурий ва судлов

ишларини юритиш мақсадлари учун фойдаланиш

(ЎзР 16.01.2007 й. ЎРҚ-79-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Асарлардан суриштирув, дастлабки тергов, маъмурий ва судлов ишларини юритиш мақсадларини кўзлаб, фойдаланиш мақсадига мос ҳажмда муаллифнинг ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг розилигисиз ҳамда ҳақ тўланмаган ҳолда фойдаланишга йўл қўйилади.




ЎзР 20.03.2019 й. ЎРҚ-531-сон Қонунидан олдинги таҳрири



480-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Кўчмас мулкни сотиш шартномаси тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилади (ушбу Кодекс 366-моддасининг тўртинчи қисми) ва нотариал тартибда тасдиқланиши лозим. (ЎзР 11.10.2018 й. ЎРҚ-497-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 04.03.2019 й. ЎРҚ-526-сон Қонунидан олдинги таҳрири



212-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Башарти, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишига сабаб бўлса, ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса, юқорида кўрсатилган шахсларнинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин эмас.




ЎзР 11.10.2018 й. ЎРҚ-497-сон Қонунидан олдинги таҳрири



574-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фуқаролар ўртасида тузилган бино ёки иншоотни ёхуд унинг бир қисмини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак. (ЎзР 30.12.2011 й. ЎРҚ-313-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



603-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фуқаролар ўртасида тузилган уй-жойни ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак. (ЎзР 30.12.2011 й. ЎРҚ-313-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)




ЎзР 26.07.2018 й. ЎРҚ-488-сон Қонунидан олдинги таҳрири



565-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак (ЎзР 07.12.2001 й. 320-II-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)




ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунидан олдинги таҳрири



190-модданинг олдинги таҳрири


190-модда. Тарих ва маданият ёдгорликларини

хўжасизларча сақлаш


Агар мулкдор ўзига қарашли тарих ва маданият ёдгорлигига хўжасизларча муносабатда бўлса ва унинг яхши сақланишини таъминламаса, зиммасида ёдгорликларни сақлаш вазифаси бўлган давлат органлари мулкдорни ёдгорликка хўжасизларча муносабатда бўлишни тўхтатиш ҳақида огоҳлантирадилар.

Агар мулкдор ушбу талабни бажармаса, тегишли органларнинг даъвосига кўра суд ёдгорликни олиб қўйиш ҳақида қарор чиқариши мумкин, бу ёдгорлик давлат мулкига ўтади. Олиб қўйилган тарих ва маданият ёдгорлигининг қиймати мулкдорга келишувда белгиланган, низо чи??ан тақдирда эса - суд томонидан белгиланган миқдорда тўланади.

Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда тарих ва маданият ёдгорлигини олиб қўйиш ҳақидаги даъво олдиндан огоҳлантирмасдан ҳам қўзғатилиши мумкин.



280-модда тўртинчи қисм 2) бандининг олдинги таҳрири


2) гаров нарсаси жамият учун тарихий, бадиий ёки ўзга маданий аҳамиятга эга мол-мулк бўлса;




ЎзР 30.12.2017 й. ЎРҚ-455-сон Қонунидан олдинги таҳрири



26-модданинг олдинги таҳрири


26-модда. Якка тадбиркорнинг ночорлиги (банкрот бўлиши)


Якка тадбиркор кредиторларнинг ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ бўлган талабларини қаноатлантиришга қодир бўлмаса, бундай тадбиркор белгиланган тартибда банкрот деб топилиши мумкин.

Якка тадбиркорни банкрот деб топиш расм-русумларини амалга ошириш жараёнида унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятлари бўйича кредиторлари ҳам ўз талабларини қўйишга ҳақли. Мазкур кредиторларнинг ушбу тартибда қўйилмаган талаблари якка тадбиркорни банкрот деб топиш расм-русумлари тамом бўлганидан кейин ҳам ўз кучини сақлаб қолади.

Якка тадбиркор банкрот деб топилган тақдирда унинг, кредиторларининг талаблари ушбу Кодекснинг 56-моддасида назарда тутилган тартибда қондирилади.

Суд томонидан якка тадбиркорни банкрот деб топишнинг ёки якка тадбиркор ўзини банкрот деб эълон қилишининг асослари ва тартиби қонун билан белгиланади.




ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Фуқаролик ҳуқуқлари процессуал қонунлар ёки шартномада белгилаб қўйилганидек, ишлар қайси судга тааллуқли бўлишига қараб, суд, хўжалик суди ёки ҳакамлик суди (бундан кейин - суд) томонидан ҳимоя қилинади. (ЎзР 01.08.2007 й. ЎРҚ-106-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 18.04.2017 й. ЎРҚ-429-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1104-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Товар белгисидан у рўйхатдан ўтказилганидан кейин узрли сабабсиз узлуксиз беш йил давомида фойдаланилмаган тақдирда, унинг рўйхатдан ўтказилганлиги исталган манфаатдор шахснинг талаби билан бекор қилиниши мумкин.




ЎзР 25.04.2016 й. ЎРҚ-405-сон Қонунидан олдинги таҳрири



615-модда учинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ижарага олувчи ёки хатти-ҳаракатлари учун ижарага олувчи жавобгар бўлган бошқа фуқаролар томонидан уй-жой вайрон қилинса ёки унга путур етказилса, ижарага берувчининг талабига биноан суд тартибида бекор қилиниши мумкин.




ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонунидан олдинги таҳрири



53-модда иккинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фаолият рухсатномасиз (лицензиясиз) амалга оширилган ёки қонун томонидан тақиқланган фаолият амалга оширилган ёхуд олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхонаси эса - уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаган, де??он ва фермер хўжаликлари бундан мустасно, ва (ёки) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида устав фонди таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантирилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда суднинг қарорига мувофиқ. (ЎзР 20.08.1999 й. 832-1-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)




ЎзР 20.04.2012 й. ЎРҚ-325-сон Қонунидан олдинги таҳрири



477-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда энергия билан таъминловчи ташкилот ёки абонент шу туфайли етказилган ҳақиқий зарарни қоплаши шарт.




ЎзР 17.09.2010 й. ЎРҚ-257-сон Қонунидан олдинги таҳрири



205-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Мулк ҳуқуқи бекор қилинганида олиб қўйилаётган мол-мулк қиймати, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, мулк ҳуқуқи бекор бўлган пайтда амал қилиб турган шу ёки шунга ўхшаш мол-мулкнинг баҳоси асосида белгиланади.



932-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Мол-мулкни суғурталаш шартномаси тузилаётганида суғурталовчи суғурта қилинаётган мол-мулкни кўздан кечиришга, зарурият бўлган тақдирда унинг ҳақиқий қийматини белгилаш мақсадида экспертиза тайинлашга ҳақли.




ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1147-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Меросхўр ўзининг ворисликка чақирилганини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб олти ой ичида меросдан воз кечишга ҳақли. Узрли сабаблар бўлган тақдирда бу муддат суд томонидан кўпи билан икки ойга узайтирилиши мумкин.



1151-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар турган жойи аниқланиб, мерос олишга чақирилган-у, лекин ҳозир бўлмаган меросхўр ушбу Кодекснинг 1147-моддасида назарда тутилган муддат ичида меросдан воз кечмаган бўлса, қолган меросхўрлар меросни тақсимлаш ниятлари тўғрисида уни хабардор қилишлари шарт. Агар ҳозир бўлмаган меросхўр хабар қилинган пайтдан эътиборан уч ой ичида қолган меросхўрларни меросни тақсимлаш ҳақидаги келишувда иштирок этиш истаги тўғрисида хабардор қилмаса, қолган меросхўрлар ҳозир бўлмаган меросхўрга тегишли бўлган улушни ажратиб, ўзаро келишувга кўра мерос тақсимотини амалга оширишга ҳақлидирлар.




ЎзР 22.09.2009 й. ЎРҚ-223-сон Қонунидан олдинги таҳрири



96-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қимматли қоғозлар жумласига қуйидагилар киради: облигация, вексель, чек, депозит ва жамғарма сертификатлари, банкнинг тақдим қилувчига пул бериладиган жамғарма дафтарчаси, коносамент, акция ҳамда қонун ҳужжатлари билан қимматли қоғозлар жумласига киритилган бошқа ҳужжатлар киради.



229-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Пул, шунингдек тақдим этувчига деб ёзилган қимматли қоғозлар инсофли эгалловчидан талаб қилиб олиниши мумкин эмас.



769-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Банк омонати шартномасида омонатчининг номи ёзилган омонат дафтарчаси ёки тақдим этувчига пул тўланадиган омонат дафтарчаси бериш назарда тутилиши мумкин. Тақдим этувчига пул тўланадиган омонат дафтарчаси қимматли қоғоз ҳисобланади.




ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонунидан олдинги таҳрири



214-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Республика мулки республика бюджетига тушадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлардан, шунингдек қонунларда назарда тутилган асосларга мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилади.




ЎзР 28.12.2007 й. ЎРҚ-138-сон Қонунидан олдинги таҳрири



590-модда матнининг олдинги таҳрири


Лизинг тўлови лизинг берувчининг лизинг объектини сотиб олиш учун қилган харажатларининг ҳаммаси ёки кўп қисми, шунингдек лизинг объектини етказиб бериш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уни яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бошқа харажатлари лизинг олувчи томонидан қопланиши ҳамда лизинг берувчининг даромадидан иборат бўлади.




ЎзР 14.12.2007 й. ЎРҚ-127-сон Қонунидан олдинги таҳрири



54-модда иккинчи ва учинчи қисмларининг олдинги таҳрири


Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган тугатиш комиссиясини (тугатувчини) тайинлайдилар ҳамда ушбу Кодексга мувофиқ тугатиш тартиби ва муддатларини белгилайдилар. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, тугатиш комиссияси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тайинланади. (ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)

Тугатиш комиссияси тайинланган пайтдан бошлаб юридик шахснинг ишларини бошқариш соҳасидаги ваколатлар унинг ихтиёрига ўтади. Тугатиш комиссияси тугатилаётган юридик шахс номидан судда иштирок этади.



55-модда биринчи қисми биринчи жумласининг олдинги таҳрири


Тугатиш комиссияси юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги маълумотлар босиб чиқариладиган матбуот органларида юридик шахснинг тугатилиши ҳамда унинг кредиторлари томонидан талабларни баён этиш тартиби ва муддати ҳақида хабар эълон қилади.



55-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугаганидан кейин тугатиш комиссияси тугатиш балансини тузади, уни юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган тасдиқлайди. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, тугатиш баланси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади. (ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 14.09.2007 й. ЎРҚ-109-сон Қонунидан олдинги таҳрири



984-модданинг олдинги таҳрири


984-модда. Лотереялар, тотализаторлар ва бошқа ўйинларни

давлат томонидан ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари


Лотереялар, тотализаторлар (ўзаро бас бойлаш) ва бошқа таваккалчиликка асосланган ўйинлар ташкилотчиси - давлат, ваколатли давлат органидан рухсатнома (лицензия) олган шахслар ва ўйинларнинг иштирокчилари ўртасидаги муносабатлар шартномага асосланади. Бундай шартнома лотерея билети, патта ёки бошқа ҳужжат бериш орқали расмийлаштирилади ва иштирокчи лотерея билети қийматини тўлаган ёки ўйинда иштирок этишга бошқа тарзда ҳақ тўлаган пайтдан бошлаб тузилган деб ҳисобланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шартномани тузиш тўғрисидаги таклиф ўйинларни ўтказиш муддати ва ютуқни аниқлаш тартиби ҳамда унинг миқдори ҳақидаги шартларни ўз ичига олган бўлиши лозим.

Ўйинлар ташкилотчиси уларни белгиланган муддатда ўтказишдан бош тортган тақдирда, ўйинларнинг иштирокчилари уларнинг ташкилотчисидан ўйинларни қолдириш ёки уларнинг муддатини бошқа вақтга кўчириш туфайли етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Лотерея, тотализатор ёки бошқа ўйинларни ўтказиш шартларига мувофиқ ютган деб эътироф этиладиган шахсларга ўйинлар ташкилотчиси томонидан ютуқ ўйинларни ўтказиш шартларида назарда тутилган миқдорда, шаклда (пул ёки буюм ҳолида) ва муддатларда, агар бу шартларда муддат кўрсатилмаган бўлса, ўйинларнинг натижалари чиқарилган пайтдан бошлаб ўн кундан кечиктирмай тўланиши лозим.

Ўйинларнинг ташкилотчиси ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган мажбуриятини бажармаган тақдирда, лотерея, тотализатор ёки бошқа ўйинларда ютган иштирокчи ўйинлар ташкилотчисидан ютуқни тўлашни, шунингдек шартноманинг ташкилотчи томонидан бузилиши туфайли етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.




ЎзР 13.04.2007 й. ЎРҚ-91-сон Қонунидан олдинги таҳрири



44-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик шахсни ташкил этишнинг қонунда белгилаб қўйилган тартибини бузиш ёки унинг таъсис ҳужжатлари қонунга мос келмаслиги юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига сабаб бўлади. Юридик шахсни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан уни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.




ЎзР 05.04.2007 й. ЎРҚ-83-сон Қонунидан олдинги таҳрири



83-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кўчмас мулк ер участкалари ва ер ости бойликлари, кўп йиллик дов-дарахтлар, шунингдек бинолар ва иншоотлардан иборатдир.



269-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ипотека деб белгиланган мол-мулк, шунингдек гаровга қўйилган муомаладаги товарлар ҳам гаровга олувчига топширилмайди.


280-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Гаровга олувчининг талабини гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк ҳисобидан судга мурожаат қилмасдан қондиришга ундирувни гаров нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан нотариал тасдиқланган келишуви асосида йўл қўйилади. Мазкур келишув туфайли ҳуқуқлари бузилган шахснинг даъвосига кўра бундай келишув суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.




ЎзР 16.01.2007 й. ЎРҚ-79-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1031-модда 1-банди учинчи хатбошисининг олдинги таҳрири



эшиттириш ташкилотларининг ижролари, фонограммалари ва эшиттиришлари;



1034-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Мутлақ ҳуқуқларни чеклашга бундай чеклаш интеллектуал мулк объектидан нормал фойдаланишга зарар етказмаган ва ҳуқуқ эгаларининг қонуний манфаатларини камситмаган тақдирда йўл қўйилади.



1041-модданинг олдинги таҳрири


1041-модда. Муаллифлик ҳуқуқи билан қўриқланадиган асарлар

(муаллифлик ҳуқуқи объектлари)


Муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан, уларнинг мақсади ва қадр-қиммати, шунингдек ифодаланиш усулидан қатъи назар, татбиқ этилади. Асар оғзаки, ёзма шаклда ёки уни идрок этиш имконини берадиган бошқа объектив шаклда ифодаланган бўлиши лозим.

Ёзма шаклдаги ёки моддий жисмда бошқача усулда ифодаланган асар (қўлёзма, машинкаланган ёзув, нотали ёзувлар, техника воситалари ёрдамидаги ёзув, шу жумладан аудио ёки видео ёзув, икки ўлчовли ёки ҳажмий-фазовий шаклда яратилган тасвир ва ҳоказо), ундан учинчи шахсларнинг фойдаланиш имконияти бор-йўқлигидан қатъи назар, объектив шаклга эга деб ҳисобланади.

Оғзаки ёки моддий жисмда ифодаланмаган бошқа асар, башарти у учинчи шахслар идрок эта оладиган ҳолга келган бўлса (омма олдида сўзлаш, оммавий ижрочилик ва ҳоказо), объектив шаклга эга деб ҳисобланади.

Муаллифлик ҳуқуқи эълон қилинган (ошкор қилинган, чоп этилган) асарларга нисбатан ҳам, эълон қилинмаган асарларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Муаллифлик ҳуқуқи ғоялар, концепциялар, принциплар, тизимлар, таклиф қилинаётган ечимлар, объектив мавжуд кашфиётларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Муаллифлик ҳуқуқининг юзага келиши учун асарни рўйхатдан ўтказиш ёки бошқа бирон-бир расмиятчиликка риоя этиш талаб қилинмайди.



1043-модданинг олдинги таҳрири


1043-модда. Асарнинг қисмлари ва ҳосила асарлар


Ушбу Кодекснинг 1041-моддасида белгилаб қўйилган талабларни қаноатлантирувчи асарларнинг қисмлари, уларнинг номи ва ҳосила асарлар муаллифлик ҳуқуқи объектларидир.

Ҳосила асарлар жумласига қуйидагилар киради:

бошқа асарларни қайта ишлаш натижасида ҳосил этилган асарлар (ишланма асарлар, аннотациялар, рефератлар, мухтасар хулосалар, шарҳлар, инсценировкалар, аранжировкалар ҳамда фан, адабиёт ва санъат соҳасидаги шунга ўхшаш бошқа асарлар);

таржималар;

материалларнинг танланганлиги ёки жойлаштирилганлигига кўра ижодий меҳнат натижаси бўлган тўпламлар (энциклопедиялар, антологиялар, маълумот базалари) ва бошқа жамлама асарлар.

Ҳосила асарларнинг яратилиши учун асос бўлган ёки улар ўз ичига олган асарлар муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, ҳосила асарлар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинади.



1044-модданинг олдинги таҳрири


1044-модда. Муаллифлик ҳуқуқи объектлари

ҳисобланмайдиган асарлар ва уларга

ўхшаш фаолият натижалари


Қуйидагилар муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланмайди:

расмий ҳужжатлар (қонунлар, қарорлар, тўхтамлар ва шу кабилар), шунингдек уларнинг расмий таржималари;

расмий рамзлар ва белгилар (байроқлар, герблар, орденлар, пул белгилари ва шу кабилар);

халқ ижодиёти асарлари;

оддий матбуот ахбороти тусидаги кундалик янгиликларга доир ва жорий воқеалар ҳақидаги хабарлар;

инсоннинг бевосита индивидуал асар яратишга қаратилган ижодий фаолияти иштирокисиз, муайян турдаги ишлаб чиқариш учун мўлжалланган техника воситалари ёрдамида олинган натижалар.



1046-модданинг олдинги таҳрири


1046-модда. Асар муаллифи. Муаллифлик презумпцияси


Асар кимнинг ижодий меҳнати билан яратилган бўлса, ана шу фуқаро асар муаллифи деб эътироф этилади.

Асар биринчи марта эълон қилинганда муаллиф сифатида кўрсатилган шахс, башарти бошқача ҳол исботланмаган бўлса, асар муаллифи ҳисобланади.

Асар имзосиз ёки тахаллус остида эълон қилинган тақдирда (муаллифнинг тахаллуси унинг ким эканлигига шубҳа қолдирмайдиган ҳоллар бундан мустасно), асарда исми-шарифи ёки номи кўрсатилган ношир, башарти бошқа далиллар бўлмаса, муаллифнинг вакили ҳисобланади ҳамда муаллифнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бу қоида бундай асар муаллифи ўз шахсини ошкор этгунича ва ўзининг муаллиф эканлигини маълум қилгунича амалда бўлади.



1048-модданинг олдинги таҳрири


1048-модда. Ҳосила асарларнинг муаллифлари


Бошқа асарларни қайта ишлаган шахслар, таржимонлар, тўпламлар ва бошқа жамлама асарларнинг тузувчилари тегишинча ҳосила асарларнинг муаллифлари деб эътироф этилади.

Ҳосила асарнинг муаллифи қайта ишланган, таржима қилинган ёки жамлама асарга киритилган асар муаллифининг ҳуқуқларига риоя этган тақдирдагина ҳосила асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланади.

Ҳосила асарлар яратувчиларининг муаллифлик ҳуқуқи бошқа шахсларнинг муқаддам фойдаланилган асарлар асосида ўз ҳосила асарларини яратишига тўсқинлик қилмайди.



1049-модда матнининг олдинги таҳрири


Асарлар яратилишини ташкил этувчи шахслар (энциклопедияларнинг ноширлари, фильмларнинг тайёрловчилари, продюсерлар ва шу кабилар) тегишли асарларнинг муаллифлари деб эътироф этилмайди. Бироқ ушбу Кодекс ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда, бундай шахслар ана шундай асарлардан фойдаланишда алоҳида ҳуқуқларга эга бўладилар.

Энциклопедиялардан, энциклопедик луғатлардан, илмий ишларнинг даврий ва давомли тўпламларидан, газеталар, журналлар ва бошқа даврий нашрлардан фойдаланишнинг алоҳида ҳуқуқлари уларнинг ноширларига тегишлидир. Бундай нашрдан ҳар қандай тарзда фойдаланилганида ҳам ношир ўз номини кўрсатишга ёки номи кўрсатилишини талаб қилишга ҳақлидир.

Бундай нашрларга киритилган асарларнинг муаллифлари, башарти асар яратишга доир шартномада бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, тўлиқ нашрдан қатъи назар, ўз асарларидан фойдаланишга бўлган алоҳида ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.

Аудиовизуал асар, шу жумладан фильм яратиш хусусида шартнома тузиш, башарти бундай шартномада ўзгача ҳол назарда тутилган бўлмаса, мазкур асар муаллифларининг асарни такрорлашга, уни тарқатишга, омма олдида ижро этишга, барчанинг эътиборига етказиш учун кабель орқали беришга, эфирга узатиш ёки асардан бошқа ҳар қандай тарзда оммавий фойдаланишга, фильм матнини субтитрлаш ва дубляж қилишга бўлган алоҳида ҳуқуқларининг асарни тайёрловчига ўтишига олиб келмайди. Мазкур ҳуқуқлар аудиовизуал асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати давомида амал қилади.

Фильм тайёрловчиси бу асардан ҳар қандай тарзда фойдаланилганида ҳам ўз исми-шарифи ёки номини кўрсатишга ёхуд исми-шарифи ёки номи кўрсатилишини талаб қилишга ҳақлидир.

Фильм омма олдида намойиш этилганида мусиқа асарининг муаллифи ўзининг мусиқа асари (матнли ёки матнсиз) омма олдида ижро этилганлиги учун ҳақ олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Фильм муаллифи ва фильмга бўлган мулкий ҳуқуқнинг бошқа эгалари розилигисиз фильмнинг охирги вариантини (ёзувнинг асл нусхасини) йўқ қилиб юбориш тақиқланади.



1051-модда матнининг олдинги таҳрири


Асар муаллифига қуйидаги шахсий номулкий ҳуқуқлар тегишлидир:

муаллифлик ҳуқуқи;

муаллифлик номига бўлган ҳуқуқ;

асарнинг дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ.

Муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқларни амалга оширишдан воз кечиш тўғрисида бирон-бир шахс билан келишуви ва муаллифнинг бу ҳақдаги аризаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.



1056-модданинг олдинги таҳрири


1056-модда. Муаллифнинг асардан фойдаланиш ҳуқуқи


Муаллиф асардан ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда фойдаланишда алоҳида ҳуқуқларга эгадир.

Асарни такрорлаш ва уни тарқатиш, бошқа йўллар билан реализация қилиш, хусусан:

асарни омма олдида намойиш этиш (кўргазмага қўйиш, экспонат сифатида кўрсатиш);

асарнинг моддий жисмини ташкил этувчи нусхасини ижарага бериш;

асарни омма олдида ижро этиш;

асарни эфирга узатиш (радио ёки телевидение орқали трансляция қилиш), шу жумладан кабель ёки алоқа йўлдоши орқали бериш;

асарни техника ёрдамида ёзиб олиш;

асарнинг техникавий ёзувини эшиттириш ёки кўрсатиш, шу жумладан радио ёки телевидение орқали; асардан кейинчалик фойдаланиш мақсадида уни таржима қилиш ёки қайта ишлаш;

шаҳарсозлик, архитектура, дизайн лойиҳасини амалий рўёбга чиқариш асардан фойдаланиш ҳисобланади.

Асарга унинг объектив шаклини, ақалли асл нусхасида қандай бўлса, шу ҳолдаги шаклини қайта бериш (асарни нашр этиш, аудио ёки видеоёзувлардан нусха кўпайтириш ва шу кабилар) асарни такрорлаш ҳисобланади.

Асар нусхаларини сотиш, алмаштириш, ижарага бериш ёки улар иштирокида бошқа амалларни бажариш, шу жумладан уларни импорт қилиш асарни тарқатиш ҳисобланади.

Башарти асарнинг нусхалари қонунга асосан бошқа шахсга берилган бўлса, уларни кейинчалик муаллифнинг розилигисиз ва ҳақ тўламаган ҳолда тарқатишга йўл қўйилади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Асардан даромад (фойда) олиш мақсадида фойдаланилганлиги ёки ундан фойдаланиш бундай мақсадга қаратилмаганлигидан қатъи назар, асар фойдаланилган деб ҳисобланади.

Асарнинг мазмунини ташкил этувчи қоидаларни (кашфиётларни, бошқа техникавий, иқтисодий, ташкилий ва шу каби ечимларни) амалий қўлланиш асардан муаллифлик ҳуқуқи маъносида фойдаланганликни англатмайди.



1058-модда матнининг олдинги таҳрири


Муаллиф ва бошқа шахсларнинг асардан фойдаланиш борасидаги алоҳида ҳуқуқларини чеклашга ушбу Кодекснинг 1059-1063-моддаларида ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади.

Мазкур чеклашлар асардан нормал фойдаланилишига ўринсиз зиён етказмаган ва муаллифнинг қонуний манфаатларини асоссиз камситмаган тақдирдагина татбиқ этилади.



1059-модданинг олдинги таҳрири


1059-модда. Ўзганинг асарини шахсий мақсадларда такрорлаш


Ўзганинг чоп этилган асаридан муаллифнинг розилигисиз ва муаллифлик ҳақини тўламаган ҳолда шахсий мақсадларда фойдаланишга, башарти бунда асардан нормал фойдаланилишига зарар етмайдиган ва муаллифнинг қонуний манфаатларига путур етмайдиган бўлса, йўл қўйилади.

Ушбу модда биринчи қисмининг қоидалари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

бинолар ва шунга ўхшаш иншоотлар шаклидаги архитектура асарларидан фойдаланиш;

маълумот базалари ёки уларнинг муҳим қисмларидан фойдаланиш;

қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно қилганда ЭҲМ учун яратилган дастурлардан фойдаланиш;

китобларни (тўлалигича) ва нотали матнларни репродукция қилиш.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилганидан истисно тарзида қонунда аудио ва видеоёзувлардан шахсий мақсадларда фойдаланилган тақдирда тегишли ёзувнинг муаллифи, ижрочиси ва ишлаб чиқарувчиси тегишли ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлиши белгилаб қўйилиши мумкин.

Асарни такрорлаганлик учун ҳақ ишлаб чиқарувчилар ёки асарни такрорлаш учун ишлатиладиган асбоб-ускуналар (аудио аппаратлар, видеомагнитофонлар ва шу кабилар) ҳамда асар моддий жисмининг (аудио ва (ёки) видео плёнкалар, кассеталар, лазер дискалар, компакт дискалар ва шу кабиларнинг) импортчилари томонидан ажратмалар (фоизлар) шаклида тўланади.



1060-модда матнининг олдинги таҳрири


Қонуний эълон қилинган мусиқа асарларини расмий, диний ва дафн маросимларида бундай маросимларнинг хусусиятига мос ҳажмда муаллифнинг розилигисиз ва муаллифлик ҳақи тўламаган ҳолда омма олдида ижро этишга йўл қўйилади.



1061-модданинг олдинги таҳрири


1061-модда. Суд мақсадлари учун асарларни эркин такрорлаш


Судлов ва маъмурий иш юритиш мақсадларини кўзлаб, фойдаланиш мақсадига мос ҳажмда асарларни муаллифнинг розилигисиз ва муаллифлик ҳақи тўламаган ҳолда ижро этишга йўл қўйилади.



1062-модданинг олдинги таҳрири


1062-модда. Хизмат асарига бўлган ҳуқуқ


Хизмат топшириғини бажариш тартибида яратилган асарга (хизмат асарига) бўлган муаллифлик ҳуқуқи шу асар муаллифига тегишлидир. Хизмат асаридан топшириқ мақсади тақозо этган усулда ва топшириқдан келиб чиқадиган доирада фойдаланиш ҳуқуқи, башарти иш берувчи билан муаллиф ўртасидаги шартномада бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, асар яратиш ҳақида топшириқ берган ва муаллиф меҳнат муносабатлари ўрнатган шахсга (иш берувчига) тегишлидир. Иш берувчи бундай фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришга ҳақлидир.

Иш берувчи билан муаллиф ўртасидаги шартномада хизмат асаридан фойдаланганлик учун муаллифга ҳақ тўлаш назарда тутилган ва асардан фойдаланишнинг бошқа шартлари қамраб олинган бўлиши мумкин.

Иш берувчи билан тузилган шартномадан қатъи назар, муаллиф асар тақдим этилган пайтдан эътиборан ўн йил ўтганидан кейин, иш берувчининг розилиги билан эса, ундан ҳам олдинроқ асардан фойдаланиш ва муаллифлик ҳақини олиш ҳуқуқини тўлиқ ҳажмда қўлга киритади.

Муаллифнинг хизмат асаридан топшириқ мақсади тақозо этмайдиган усулда фойдаланиш ҳуқуқи чекланмайди.



1063-модданинг олдинги таҳрири


1063-модда. Муаллифлик ҳуқуқининг

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилиши


Биринчи марта Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чоп этилган ёки чоп этилмаган бўлса-да, асл нусхаси бирон-бир объектив шаклда унинг ҳудудида турган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади. Бундай ҳолда муаллифлик ҳуқуқи муаллифга ва унинг меросхўрларига, шунингдек фуқаролигидан қатъи назар, муаллифнинг бошқа ҳуқуқий ворисларига тегишли деб эътироф этилади. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг асари биринчи марта чет давлат ҳудудида чоп этилган ёки бирон-бир объектив шаклда ана шу давлат ҳудудида турган бўлса, бундай асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига, худди шунингдек уларнинг меросхўрлари ва бошқа ҳуқуқий ворисларига тегишли деб эътироф этилади.

Муаллифга халқаро шартномаларга мувофиқ ҳуқуқий ҳимоя берилиши пайтида асарнинг чет давлат ҳудудида чоп этилганлиги тегишли халқаро шартнома қоидаларига биноан аниқланади.

Асарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳимоя қилиш мақсадида асарнинг муаллифи деб эътироф этиладиган шахс асар биринчи марта қайси давлатнинг ҳудудида ҳимоя қилина бошлаган бўлса, шу давлатнинг қонунларига биноан аниқланади.



1065-модда матнининг олдинги таҳрири


Муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва вафотидан кейин у вафот этган йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан эътиборан эллик йил давомида амал қилади.

Ҳаммуаллифликда яратилган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи ҳаммуаллифларнинг бутун ҳаёти давомида ва ҳаммуаллифлар орасида энг узоқ умр кўрган шахс вафот этганидан кейин эллик йил давомида амал қилади.

Биринчи марта тахаллус остида ёки имзосиз чоп этилган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи асар чоп этилган йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан эътиборан эллик йил давомида амал қилади.

Башарти ана шу муддат ичида имзосиз ёки тахаллус остида чоп этилган асар муаллифининг шахси маълум бўлиб қолса, ушбу модданинг биринчи қисмида айтилган муддатлар қўлланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида айтиб ўтилган муддатлар давомида муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг меросхўрларига тегишли бўлади ва мерос бўйича бир шахсдан бошқа шахсга ўтади. Айни ана шу муддатлар ичида муаллифлик ҳуқуқи муаллиф билан, унинг меросхўрлари ва кейинги ҳуқуқий ворислари билан тузилган шартнома бўйича бу ҳуқуқни олган ҳуқуқий ворисларга тегишли бўлади.

Муаллиф вафотидан кейин эллик йил ичида биринчи марта чоп этилган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи асар чоп этилган йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан эътиборан эллик йил давомида амал қилади.

Муаллифлик, муаллифнинг исми ва асарнинг дахлсизлиги муддатсиз ҳимоя қилинади.



1066-модда матнининг олдинги таҳрири


Асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин асар ижтимоий мулкка айланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳеч қачон ҳимоя билан таъмин этилмаган асарлар ижтимоий мулк ҳисобланади.

Ижтимоий мулк ҳисобланган асардан ҳар қандай шахс муаллифлик ҳақини тўламаган ҳолда эркин фойдаланиши мумкин. Бунда асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқига, муаллифлик номига бўлган ҳуқу??а ва асарнинг дахлсизлигига бўлган ҳуқу??а риоя этилиши лозим.



1067-модда матнининг олдинги таҳрири


Муаллиф ёки унинг меросхўри муаллифлик шартномаси тузиш орқали ўз асаридан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиши мумкин. Муаллифлик шартномаси учун ҳақ тўлаш талаб қилинади.

Муаллифлик шартномаси тайёр асар учун ёки муаллиф яратишни ўз зиммасига олган асар учун (буюртма шартномаси) тузилади. Асардан у ёки бу доирада фойдаланишга рухсатнома бериш тўғрисидаги муаллиф ёки унинг меросхўрлари тузадиган шартнома ҳам (муаллифлик лицензия шартномаси) муаллифлик шартномаси ҳисобланади.



1068-модда матнининг олдинги таҳрири


Муаллифлик шартномасида қуйидагилар назарда тутилиши керак:

асардан фойдаланиш усуллари (мазкур шартнома асосида бериладиган конкрет ҳуқуқлар);

асардан фойдаланишнинг ҳар бир усули учун тўланадиган ҳақ миқдори ва (ёки) тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш тартиби, уни тўлашнинг тартиби ва муддати.

Муаллифлик шартномасида асардан фойдаланиш ҳуқуқи қанча муддатга берилиши тўғрисида шарт бўлмаган тақдирда шартнома тузилган санадан бошлаб беш йил ўтганидан кейин, башарти фойдаланувчи шартнома бекор қилингунига қадар камида олти ой олдин бу ҳақда ёзма равишда огоҳлантирилган бўлса, шартнома муаллиф томонидан бекор қилиниши мумкин.

Муаллифлик шартномасида асардан фойдаланиш ҳуқуқи амал қиладиган ҳудуд доираси тўғрисида шарт бўлмаган тақдирда шартномага биноан берилаётган ҳуқуқнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудуди билан чекланади.

Шартнома тузилган пайтда асардан фойдаланиш ҳақидаги ҳали маълум бўлмаган ҳуқуқлар муаллифлик шартномаси мавзуси бўлиши мумкин эмас.

Асардан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ миқдори тарафларнинг келишувига биноан муаллифлик шартномасида белгилаб қўйилади.

Башарти асарни нашр этиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланиш ҳақидаги муаллифлик шартномасида ҳақ тўлаш қатъий сумма тарзида белгиланса, шартномада асарнинг энг кўп тиражи белгилаб қўйилиши шарт.

Муаллиф ёки унинг меросхўрларининг ҳақ олишга бўлган ҳуқуқни рад этиши ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.

Муаллифлик шартномаси бўйича берилган ҳуқуқларни шартномадаги исталган тараф шартномада бевосита назарда тутилган тақдирдагина бошқа шахсларга тўлиқ ёки қисман ўтказиши мумкин.



1074-модданинг олдинги таҳрири


1074-модда. Турдош ҳуқуқлар объекти


Турдош ҳуқуқлар саҳна асарларига, ижрога, ижронинг аудио ва видеоёзувига (ижро ёзувига), эфир ва кабель орқали кўрсатув ва эшиттириш берувчи ташкилотнинг кўрсатув ва эшиттиришларига татбиқ этилади.



1075-модданинг олдинги таҳрири


1075-модда. Турдош ҳуқуқларнинг субъектлари


Ижро этиш ҳуқуқи ижрочиларга - артистларга, саҳналаштирувчи-режиссёрларга, дирижёрларга, шунингдек уларнинг меросхўрларига тегишлидир. Бундай ижродан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа ҳуқуқий ворисларга ўтиши мумкин.

Ижро ёзувига бўлган ҳуқуқ ана шундай ёзувни амалга оширган шахсга ёки унинг ҳуқуқий ворисларига тегишлидир.

Трансляция қилиш ҳуқуқи кўрсатув ва эшиттиришни яратган эфир орқали кўрсатув ва эшиттириш берувчи ташкилотга ёки унинг ҳуқуқий ворисларига тегишлидир.



1076-модданинг олдинги таҳрири


1076-модда. Турдош ҳуқуқларнинг ҳимоя белгилари


Ижрони ёзиб олган шахс ва ижрочи ўз ҳуқуқларидан хабардор қилиш учун турдош ҳуқуқларнинг ҳимоя белгисидан фойдаланишлари мумкин, аудио ёки видеоёзувнинг ҳар бир нусхасида ва (ёки) улар сақланадиган ғилофда акс эттириладиган бу белги қуйидаги уч элементдан иборат бўлади:

айлана ичига олинган лотинча "Р" ҳарфи;

алоҳида турдош ҳуқуқлар эгасининг исми (номи);

ёзув биринчи марта эълон қилинган йил.



1077-модда матнининг олдинги таҳрири


Ижрочи қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

ижро вақтида, ижро ёзувининг нусхаларида, ижро трансляция қилинаётганда ёки такрорланаётганида унинг исми-шарифини кўрсатиш;

асарни бузиб ижро этишдан ҳимоя қилиш;

ижродан фойдаланишни амалга ошириш ёки фойдаланишга рухсат бериш.

Ижродан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидагиларга рухсат бериш ҳуқуқини қамраб олади:

ижрони эфир ва кабель орқали трансляция қилиш;

ижрони техника воситалари ёрдамида ёзиб олиш;

ёзиб олинган ижрони трансляция қилиш ва омма олдида такрорлаш;

ижро ёзувини кўпайтириш ва унинг нусхаларини тарқатиш.

Ижрочилар ўз ҳуқуқларини ижро этилаётган асарлар муаллифларининг ҳуқуқларига риоя этган ҳолда рўёбга чиқарадилар.

Ижродан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш қонун билан белгилаб қўйилади.

Хизмат топшириғини бажариш тартибида амалга оширилган ижрога (хизмат ижросига) бўлган ҳуқу??а нисбатан тегишинча ушбу Кодекс 1062-моддасининг қоидалари татбиқ этилади.



1078-модданинг олдинги таҳрири


1078-модда. Ижрони ёзиб олган шахснинг ҳуқуқлари


Ижронинг аудиоёзувини, видеоёзувини, аудио-видеоёзувини амалга оширган шахс ва унинг ҳуқуқий вориси ана шу ёзувга нисбатан алоҳида ҳуқу??а эга бўлади.

Бундай ёзувдан бошқа шахсларнинг фойдаланишига ана шу ёзувни амалга оширган шахс ёки унинг ҳуқуқий ворисининг рухсати билангина йўл қўйилади.

Ижрони ёзиб олган шахс ёки унинг ҳуқуқий вориси қуйидагиларни амалга оширишга ёки қуйидагиларга рухсат беришга ҳақлидир:

ёзувни омма олдида такрорлаш;

ёзувга тузатишлар киритиш ёки уни бошқа тарзда қайта ишлаш;

ёзувнинг нусхаларини тарқатиш (сотиш, ижарага бериш ва шу кабилар), шу жумладан чет элга бериб юбориш;

ёзувлардан нусха кўчириш; (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)


ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонунига мувофиқ бешинчи хатбоши олтинчи деб ҳисоблансин


ёзув нусхаларини импорт қилиш.

Башарти ижро ёзувининг нусхасига эгалик қилиш ҳуқуқи ижрони ёзиб олган шахсга тегишли бўлмаса, ёзувдан фойдаланиш, шу жумладан уни тижорат мақсадида ижарага бериш соҳасидаги алоҳида ҳуқуқ ёзувни амалга оширган шахсда сақланиб қолади.

Ижрони ёзиб олган шахснинг ҳуқуқларини чеклаш қонун билан белгилаб қўйилади.

Ижро ёзувига бўлган ҳуқуқнинг эгалари ўз ҳуқуқларини асарлар муаллифларининг ҳуқуқларини ва ижрочиларнинг ҳуқуқларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширадилар.



1079-модданинг олдинги таҳрири


1079-модда. Эфир орқали кўрсатув ва эшиттириш берувчи

ташкилотнинг ҳуқуқлари


Эфир орқали кўрсатув ва эшиттириш берувчи ташкилот ўз кўрсатув ва эшиттиришларидан исталган шаклда фойдаланиш ва учинчи шахсларга бундай кўрсатув ва эшиттиришлардан фойдаланиш учун рухсат бериш борасида алоҳида ҳуқуқларга эгадир.

Кўрсатув ва эшиттиришлардан учинчи шахсларнинг фойдаланиши шартнома асосида амалга оширилади. Ҳуқуқ эгаси фойдаланишнинг ҳар бир тури учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга.

Эфир орқали кўрсатув ва эшиттириш берувчи ташкилотларнинг ҳуқуқларини чеклаш қонун билан белгилаб қўйилади.

Эфир орқали кўрсатув ва эшиттириш берувчи ташкилот ўз ҳуқуқларини асар муаллифларининг ҳуқуқлари ва ижрочиларнинг ҳуқуқларини, зарур ҳолларда эса, ижро ёзувига бўлган ҳуқуқ эгаларининг ҳамда эфир орқали кўрсатув ва эшиттириш берувчи бошқа ташкилотларнинг ҳуқуқларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширади.




ЎзР 08.01.2007 й. ЎРҚ-77-сон Қонунидан олдинги таҳрири



211-модданинг олдинги таҳрири


211-модда. Кўп квартирали уйдаги

квартира эгаларининг мол-мулки


Уйнинг бир неча квартираларга хизмат қиладиган умумий хоналари, хусусан устун ва тўсинлар, механик, электр, санитария-техника ва квартира ташқарисидаги ёки ичкарисидаги ўзга қурилмалари кўп квартирали уйдаги квартира эгаларига улушли мулк ҳуқуқи тарзида тегишлидир.

Уйнинг умумий мол-мулкига эгалик ҳуқуқидаги квартира эгалари улушининг миқдори ҳамда мазкур мол-мулкни сақлаш ва асраш бўйича харажатларни мулкдорлар ўртасида тақсимлаш тартиби уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Квартира эгаси уй-жой умумий мол-мулкига эгалик ҳуқуқидаги ўз улушини тасарруфдан чиқаришга, шунингдек бу улушнинг квартирага бўлган мулк ҳуқуқидан алоҳида тарзда бошқа шахсга ўтишига олиб келувчи ўзга ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эмас.



219-модда номи ва биринчи қисмининг олдинги таҳрири


219-модда. Улушли мулкдаги мол-мулкка

эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш


Улушли мулкдаги мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш унинг барча иштирокчиларининг келишувига мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса - суд томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.




ЎзР 27.09.2006 й. ЎРҚ-56-сон Қонунидан олдинги таҳрири



565-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси, унинг муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Бундай шартномага ушбу Кодекс 539-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қоидалар қўлланмайди.




ЎзР 18.09.2006 й. ЎРҚ-52-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1098-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик шахснинг фирма номи унинг уставини тасдиқлаш вақтида белгиланади ва у юридик шахслар давлат реестрига киритиш йўли билан рўйхатдан ўтказилиши керак.




ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонунидан олдинги таҳрири



54-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишган ҳолда тугатиш комиссиясини (тугатувчини) тайинлайдилар ҳамда ушбу Кодексга мувофиқ тугатиш тартиби ва муддатларини белгилайдилар.



55-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Оралиқ тугатиш баланси юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган томонидан юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишган ҳолда тасдиқланади.



55-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугаганидан кейин тугатиш комиссияси тугатиш балансини тузади,уни юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишган ҳолда тасдиқлайди.




ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири


75-модданинг олдинги таҳрири


75-модда. Ижтимоий фондлар


Фуқаролар ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида таъсис этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий-фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолари бўлмаган ташкилот ижтимоий фонд ҳисобланади.

Фондга унинг муассислари томонидан берилган мол-мулк фонднинг мулкидир. Муассислар ўзлари ташкил этган фонднинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, фонд эса - ўз муассисларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.

Ижтимоий фонд мол-мулкдан ўз уставида белгиланган мақсадлар учун фойдаланади. Фонд ўз уставида назарда тутилган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақли. Фондлар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун хўжалик жамиятлари тузишга ёки уларда иштирок этишга ҳақлидирлар.

Фонд ҳар йили ўз мол-мулкидан қандай фойдалангани ҳақида ҳисобот босиб чиқариши шарт.

Ижтимоий фондни бошқариш ва унинг органларини шакллантириш тартиби унинг устави билан белгиланади.

Ижтимоий фонднинг уставида ушбу Кодекс 43-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида кўрсатилган маълумотлардан ташқари қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

фонднинг органлари тўғрисидаги;

шу жумладан фонднинг фаолиятини назорат қилиб борувчи ҳомийлик кенгаши ҳақидаги;

фонднинг мансабдор шахсларини тайинлаш ва уларни озод қилиш тартиби;

фонд тугатилганида унинг мол-мулкини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги.




ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



587-модда матнининг олдинги таҳрири


Лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан ишлаб чиқарувчи (сотувчи) учинчи тараф билан ундан ўз маблағи ҳисобига лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса, бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.



589-моддаси учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Лизинг объектини бевосита ўзи ишлаб чиқарувчи ҳам, шунингдек уни сотувчи ҳам ишлаб чиқарувчи деб ҳисобланади.



589-моддаси тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Лизинг берувчи мол-мулкни бўлажак фойдаланувчидан сотиб олган тақдирда ёхуд лизинг берувчи келажакда мол-мулкни ишлаб чиқарувчига лизинг бўйича топшириш учун ундан шу мол-мулкни сотиб олиш мақсадида уни маблағ билан таъминлаган тақдирда бир шахснинг ўзи ҳам лизинг олувчи, ҳам ишлаб чиқарувчи бўлишига йўл қўйилади.



590-модда матнининг олдинги таҳрири


Лизинг тўлови лизинг олувчи томонидан лизинг берувчига тўланадиган ва лизинг берувчининг лизинг объектини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини ва лизинг ставкасини (лизинг берувчи оладиган фойданинг миқдори) ўз ичига оладиган пул суммасидир.



595-моддаси биринчи қисми биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Мол-мулк етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, муддати кечиктириб етказиб берилган ёки унинг сифати тегишли даражада бўлмаган тақдирда, лизинг олувчи:



595-моддаси иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Лизинг шартномасининг муддати тугагач, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг объекти лизинг олувчининг мулки бўлиб қолади.



597-моддаси биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, фойдаланувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт.



597-моддаси учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Лизинг олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, лизинг берувчи вақти-вақти билан ўзига тегиши керак бўлган тўловларни фоизи билан олиши мумкин.



597-моддаси тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак мунтазам тўловларни тезлаштиришни ёки лизинг объектини қайтариб олган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.



























































Время: 0.2899
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск