Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси /

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Солиқ кодексининг

Олдинги тахрири




ЎзР 19.09.2007 й. ЎРҚ-112-сон Қонунидан олдинги тахрири



19-модда биринчи қисми ўн саккизинчи хат бошининг олдинги тахрири


қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасидаги ихтиёрий суғурта турлари бўйича харажатлар суммалари; (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни таҳриридаги хат боши)



32-модда биринчи қисми учинчи хат бошининг олдинги тахрири


инвестицияларга (асосий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, кенгайтириш ва реконструкция қилишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида, коллежлар, академик лицейлар, мактаблар ва мактабгача таълим муассасалари қурилишига), шунингдек инвестициялар учун олинган кредитларни узишга йўналтириладиган харажатлар суммасига, ҳисобланган эскиришдан тўлиқ фойдаланиш шарти билан, бироқ солиқ солинадиган даромаднинг (фойданинг) ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда; (ЎзР 29.12.2006 й. ЎРҚ-74-сон Қонуни таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)



71-модда иккинчи қисми 6) кичик бандининг олдинги тахрири


6) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига:

чет эл кредитлари ҳисобидан ҳукумат кафолати остида молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун олиб кирилаётган технологик жиҳозлар;

халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган янги қурилаётган ва қайта қурилаётган корхоналар учун олиб кирилаётган технологик жиҳозлар;

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталига чет эллик инвесторлар томонидан улуш сифатида олиб кирилаётган технологик жиҳозлар;

ваколатли банкнинг тегишли тасдиғи бўлган тақдирда, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш, шунингдек ишлаб турган ишлаб чиқаришларни замонавийлаштириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун олиб кирилаётган технологик жиҳозлар;

ваколатли банкнинг тегишли тасдиғи бўлган тақдирда, лизингга топшириш учун олиб кирилаётган технологик жиҳозлар;

хусусийлаштирилаётган корхоналар учун чет эллик инвесторнинг инвестиция мажбуриятлари ҳисобидан олиб кирилаётган технологик жиҳозлар;




ЎзР 23.07.2007 й. ЎРҚ-104-сон Қонунидан олдинги тахрири



58-модда с) бандининг олдинги тахрири


с) фуқароларнинг иш ҳақи ва солиқ солинадиган бошқа даромадларининг давлат корхоналари мол-мулкини сотиб олиш, хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини сотиб олишга йўналтирилган суммалари, шунингдек дивидендлар тариқасида олинган ҳамда дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (капиталига) йўналтирилган даромадлар. Мазкур мол-мулк сотилганида илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга умумий асосларда солиқ солинади; (ЎзР 27.09.2005 й. ЎРҚ-9-сон Қонуни таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 02.01.2007 й. ЎРҚ-75-сон Қонунидан олдинги тахрири



71-модда биринчи қисми 14 бандининг олдинги тахрири


14) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий-техника тара??иётини мувофиқлаштириш кенгаши қошидаги Фан ва технологиялар марказининг илмий-техника дастурлари доирасида давлат контрактлари асосида бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишлари;




ЎзР 29.12.2006 й. ЎРҚ-74-сон Қонунидан олдинги тахрири



8-модданинг олдинги тахрири


8-модда. Айрим тоифадаги корхоналарга

солиқ солиш хусусиятлари

(ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги модда матни),

(Олдинги таҳририга қаранг)


Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ёки ягона солиқ тўланишини назарда тутувчи солиқ солиш тизими қўлланилиши мумкин. Акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқараётган, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга ошираётган микрофирмалар ва кичик корхоналар ушбу Кодексда белгиланган тартибда акциз солиғи ва ер остидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаганлари тақдирда, ягона солиқ тўлови тўлашга ўтишлари мумкин. Ягона солиқ тўлови ёки ягона солиқ тўловчиларда импорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича акциз солиғини ва қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбурияти ҳам сақланиб қолади. Ягона солиқ тўлови тўловчилар ягона солиқ тўловини бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммасига, бироқ бир вақтнинг ўзида эллик фоиздан кўп бўлмаган миқдорга камайтирган ҳолда қўшилган қиймат солиғи тўлашга ҳақлидирлар. (ЎзР 21.06.2006 й. ЎРҚ-35-сон Қонуни тахриридаги қисм), (Олдинги тахририга қаранг)

Микрофирмалар ва кичик корхоналар, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган фаолиятнинг айрим турларини амалга оширганлари тақдирда, солиқнинг қатъий белгиланган суммасини тўлайдилар.

Микрофирмалар ва кичик корхоналар ўз хоҳишига кўра ё ягона солиқ, ёки мазкур тоифадаги солиқ тўловчилар учун назарда тутилган барча солиқларни жамлаган ҳолда тўлайдилар, ушбу модданинг иккинчи, бешинчи, олтинчи, тў??изинчи ва ўнинчи қисмларида назарда тутилган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

Ягона солиқ тўлови ва ягона солиқ тўлаш тартиби ва ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (ЎзР 20.12.2005 й. ЎРҚ-16-сон Қонуни тахриридаги қисм)

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари даромад (фойда) солиғи, қўшилган қиймат солиғи (товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бундан мустасно), сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер солиғи, ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш солиғи, бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар (мол-мулк солиғи, айрим турлардаги товарлар билан савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим, юридик шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим бундан мустасно) ўрнига бюджетга ялпи даромад солиғи тўлайдилар. Ялпи даромад солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (ЎзР 27.12.2005 й. ЎРҚ-17-сон Қонуни тахриридаги қисм), (Олдинги тахририга қаранг)

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, акциз солиғини ва товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилганлик учун қўшилган қиймат солиғини истисно этганда, амалдаги барча умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимлар ўрнига ўзи етиштирадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича ягона ер солиғини тўлайдилар. Ягона ер солиғини тўлаш тартиби ва ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича солиқ солишнинг ўзи белгилаган ставкалар бўйича солиқнинг қатъий белгиланган суммасини тўлашни назарда тутувчи алоҳида тартибини белгилаши мумкин.

Кончилик саноати тармоқларининг айрим корхоналари учун устама фойда солиғи тўланишини назарда тутадиган фойданинг бир қисмига солиқ солишнинг алоҳида тартиби жорий этилиши мумкин. Устама фойда солиғи тўловчилар, уни тўлаш тартиби ва солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда қатнашаётган инвесторларга, уларнинг пудратчиларига ва иккиламчи пудратчиларига солиқ солиш "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.

Лотереялар, тотализаторлар ва бошқа таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни (ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган фаолият турлари бундан мустасно) амалга оширувчи юридик шахслар даромад (фойда) солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ўрнига ялпи тушумдан ягона солиқ тўлайдилар. Ялпи тушумдан ягона солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. (ЎзР 27.12.2005 й. ЎРҚ-17-сон Қонуни тахриридаги қисм)

Солиқ солишнинг ушбу моддада назарда тутилган хусусиятларига эга бўлган юридик шахслар солиқ солиниши мақсадидан келиб чиқиб тегишли фаолият турларининг алоҳида бухгалтерия ҳисобини юритишлари шарт.



19-модда биринчи қисми тўртинчи хат бошининг олдинги тахрири


ходимларга иш ҳақи тўлаш бўйича харажатлар (банкларнинг, кредит уюшмалари, суғурта ташкилотлари, видеосалонларнинг, видеокўрсатув, видео ва аудио ёзув пунктларининг, аукционлар, казиноларнинг, оммавий концерт-томоша тадбирларини ўтказувчи ташкилотларнинг харажатлари бундан мустасно); (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)



32-модда биринчи қисми учинчи хат бошининг олдинги тахрири


инвестицияларга (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида асосий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, кенгайтириш ва реконструкция қилишга, коллежлар, академик лицейлар, мактаблар ва мактабгача таълим муассасалари қурилишига), шунингдек инвестициялар учун олинган кредитларни узишга йўналтириладиган харажатлар суммасига, ҳисобланган эскиришдан тўлиқ фойдаланиш шарти билан, бироқ солиқ солинадиган даромаднинг (фойданинг) ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда; (ЎзР 07.12.2001 й. 320-II-сон Қонуни таҳриридаги хат боши)



55-модда биринчи қисми жадвалининг олдинги тахрири

Жами даромад миқдори

Солиқ суммаси

энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоригача


даромад суммасининг 13 фоизи


энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан (+1 сўм) ўн баравари миқдоригача


энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан олинадиган солиқ + беш бараваридан ошадиган сумманинг 20 фоизи


энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан (+1 сўм) ва ундан юқори миқдоридан


энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан олинадиган солиқ + ўн бараваридан ошадиган сумманинг 29 фоизи


(ЎзР 27.12.2005 й. ЎРҚ-17-сон Қонуни тахриридаги жадвал), (Олдинги таҳририга қаранг)



71-модда иккинчи қисми 5 бандининг олдинги тахрири


5) импорт бўйича келтирилаётган дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар;



93-модда биринчи қисми олтинчи хат бошининг олдинги тахрири


пенсионерларнинг, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг;



108-модданинг олдинги тахрири


108-модда. Ер остидан фойдаланганлик

учун солиқ бўйича имтиёзлар


Ер остидан фойдаланганлик учун солиқдан қуйидагилар озод қилинади:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганувчи шахслар;

геология, минералогия ва бошқа алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудларда илмий ишлар олиб борувчи шахслар;

бюджетдаги муассасалар ва ташкилотлар-ер ости иншоотлари қурганлик ва улардан фойдаланганлик учун; (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонунига мувофиқ хат боши чиқариб ташланган)

кенг тарқалган фойдали қазилмалар қазиб олишни ўзларига берилган ер участкалари доирасида хўжалик ва маиший эҳтиёжлар учун белгиланган тартибда амалга ошираётган ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар; (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонуни таҳриридаги хат боши)

метрополитен-ер ости иншоотларидан фойдаланганлик учун. (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонунига мувофиқ хат боши чиқариб ташланган)

мактабгача таълим нодавлат муассасалари-ер ости иншоотлари курганлик ва улардан фойдаланганлик учун, рўйхатдан ўтган пайтдан эътиборан уч йил муддатга, башарти улар бўшатиб олинаётган маблагларни моддий-техника негизини мустаҳкамлашга, асбоб-ускуна, жиҳозлар, дидактик материал, болалар ўйинчоклар ва адабиёт олишга сарфласа; (ЎзР 26.05.2000 й. N 82-II Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши) (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонунига мувофиқ хат боши чиқариб ташланган)


ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонунига мувофиқ иккинчи қисм чиқариб ташланган


Юридик шахслар балансида бўлган ва улар томонидан тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилмаётган фуқаролик ҳимояси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектларга ер остидан фойдаланганлик учун солиқ солинмайди. (ЎзР 25.12.1998 й. N 729-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган иккинчи қисм)




ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонунидан олдинги тахрири



135-модда биринчи қисмининг олдинги тахрири


Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун солиқ тўловчига нисбатан қуйидаги миқдорда молиявий жазо чоралари қўлланилади:

1) юридик шахсларнинг (шу жумладан норезидентларнинг) резидент тижорат ташкилотларини истисно этганда, солиқ органида рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаши қуйидаги миқдорда жарима солишга олиб келади: (ЎзР 30.04. 2004 й. 621-II-сон Қонуни таҳриридаги хат боши)

агар фаолият ўттиз кунгача амалга оширилган бўлса-энг кам иш ҳақининг эллик баравари миқдорида, лекин бундай фаолият натижасида олинган даромаднинг (фойданинг) ўн фоизидан кам бўлмаган миқдорда;

агар фаолият ўттиз кундан ортиқ муддатда амалга оширилган бўлса-энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида, лекин бундай фаолият натижасида олинган даромаднинг (фойданинг) эллик фоизидан кам бўлмаган миқдорда;


ЎзР 30.04. 2004 й. 621-II-сон Қонунига мувофиқ 135-модданинг 2-банди чиқариб ташланган


2) тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахсларнинг солиқ органида рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаши энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга олиб келади;


3) даромад (фойда) яширилган тақдирда солиқ тўловчидан яширилган даромаднинг (фойданинг) бутун суммаси ва яна шунча сумма миқдорида жарима ундирилади. Солиқ солинадиган бошқа объектлар яширилган тақдирда солиқ тўловчидан яширилган солиқ солиш объекти учун олинадиган солиқ суммаси ва яна шунча сумма миқдорида жарима ундирилади.

Солиқ тўловчи юқоридаги хатти-ҳаракатларни молиявий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил ичида такроран содир этган тақдирда ундан тегишли сумма ва яна шу сумманинг икки баравари миқдорида жарима ундирилади;

4) солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган декларациялар, ҳисоб-китоблар ва ҳисоботларни тақдим этмаганлик, ўз вақтида тақдим этмаганлик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этганлик учун солиқ тўловчидан тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тегишли сумманинг бир фоизи миқдорида, бироқ тегишли ҳисобот даври учун илгари ҳисоблаб чиқарилган тўловлар чегириб ташланган ҳолда белгиланган тўлов муддатига тегишли тўлов суммасининг ўн фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима ундирилади;

5) бухгалтерия ҳисобининг йўқлиги ёки уни белгиланган тартибни солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китобларнинг бузилишига олиб келадиган тарзда бузган ҳолда юритганлик учун солиқ тўловчидан қўшимча ҳисоблаб чиқарилган сумманинг ўн фоизи миқдорида жарима ундирилади;

6) фаолият турлари билан лицензиясиз шуғулланганлик учун шу фаолиятдан олинган бутун даромад (фойда) ва яна шунча миқдорда жарима ундирилади;

7) тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар ҳисоб-китобда акс эттирмаган ҳолда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш операцияларини ўтказганлиги учун улардан ана шу товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати миқдорида жарима ундирилади;

8) солиқлар ва йиғимлар бўйича тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,07 фоиз миқдорида пеня ундирилади, тўлов куни ҳам шунга киради. Пеня ундириш солиқ мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди; (ЎзР 07.12.2001 й. 320-II-сон Қонуни таҳриридаги кичик банд)

9) ҳисобварақ-фактураларни:

товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинаётганда белгиланган тартибни бузган ҳолда расмийлаштирганлик учун, агар бу қонунбузарлик қўшилган қиймат солиғи тушмаслигига олиб келган бўлса, маҳсулот етказиб берувчидан реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) қийматининг ўн фоизи миқдорида жарима ундирилади, ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

қўшилган қиймат солиғи тўловчи бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинаётганда ҳисобварақ-фактураларда қўшилган қиймат солиғини акс эттирган тарзда расмийлаштирганлик учун маҳсулот етказиб берувчилардан ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқ суммаси ҳамда худди шу суммага тенг миқдорда жарима ундирилади. Бунда товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) харидорлари қўшилган қиймат солиғи бўйича бюджет билан қайта ҳисоб-китоб қилмайдилар ва уларга нисбатан жарима жазоси қўлланилмайди; (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги жумла), (Олдинги таҳририга қаранг)

10) ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаганлик ёки ҳисобварақ-фактураларни белгиланмаган шаклда расмийлаштирганлик учун (солиқ тўловчининг идентификация рақами ва қонун ҳужжатларига мувофиқ назарда тутилиши шарт бўлган ҳолларда бошқа реквизитлари кўрсатилмаганлиги ёки нотўғри кўрсатилганлиги) ҳар бир нотўғри тузилган ҳужжат учун энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима ундирилади; (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонуни таҳриридаги кичик банд)

11) ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ўлчамдаги ер майдонларидан фойдаланганлик учун қуйидаги миқдорда жарима ундирилади: юридик шахслар учун ер солиғига тенг сумманинг икки баравари миқдорида, жисмоний шахслар учун бир ярим баравари миқдорида. (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонуни таҳриридаги кичик банд)

12) назорат-касса машиналарини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек харидорга квитанция ёзиб бериш, талонлар ёки уларга тенглаштирилган бошқа чекларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик учун:

юридик шахслардан энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида, ўша қилмишлар молиявий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилган тақдирда эса энг кам иш ҳақининг икки юз баравари миқдорида;

якка тартибдаги тадбиркорлардан энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида жарима ундирилади; (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)

13) техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик, фискал хотирасининг хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик учун юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан энг кам иш ҳақининг икки юз баравари миқдорида, ўша қилмишлар такроран содир этилганда эса энг кам иш ҳақининг беш юз баравари миқдорида жарима ундирилади; (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)

14) де??он (озиқ-овқат) бозорларидаги стационар савдо шохобчаларидан ташқарида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини реализация қилганлик учун якка тартибдаги тадбиркорлардан энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида жарима ундирилади; (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)

15) реализация қилинган товарлар (хизматлар) учун олинган пул тушуми суммасини даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш рўйхатларига кирим қилмаган ҳолда савдони амалга оширганлик ва пуллик хизматлар кўрсатганлик учун якка тартибдаги тадбиркорлардан энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида, ўша қилмишлар такроран содир этилганда эса энг кам иш ҳақининг эллик баравари миқдорида жарима ундирилади; (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)

16) стационар савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари орқали аҳоли билан пул ҳисоб-китоблари амалга оширилаётганда нақд пул тушумини яширган тақдирда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан яширилган нақд пул тушуми миқдорида жарима ундирилади; (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)

17) истеъмол товарларини улгуржи реализация қилишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун юридик шахслардан (ишлаб чиқарувчи корхоналардан ва улгуржи етказиб берувчилардан) мазкур фаолиятдан олинган бутун даромад (фойда) ва яна шунча миқдорда жарима ундирилади. (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)




ЎзР 21.06.2006 й. ЎРҚ-35-сон Қонунидан олдинги тахрири



8-модда биринчи қисмининг олдинги тахрири


Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ёки ягона солиқ тўланишини назарда тутувчи солиқ солиш тизими қўлланилиши мумкин. Акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқараётган, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга ошираётган микрофирмалар ва кичик корхоналар ушбу Кодексда белгиланган тартибда акциз солиғи ва ер остидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаганлари тақдирда, ягона солиқ тўлови тўлашга ўтишлари мумкин. Ягона солиқ тўлови ёки ягона солиқ тўловчиларда импорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича акциз солиғини ва қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбурияти ҳам сақланиб қолади. (ЎзР 20.12.2005 й. ЎРҚ-16-сон Қонуни тахриридаги қисм), (Олдинги тахририга қаранг)




ЎзР 27.12.2005 й. ЎРҚ-17-сон Қонунидан олдинги тахрири



8-модда бешинчи қисмининг олдинги тахрири


Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари даромад (фойда) солиғи, қўшилган қиймат солиғи (товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бундан мустасно), экология солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер солиғи, ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш солиғи, бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар (мол-мулксолиғи, товарларнинг айрим турлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғимларини, юридик шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғимни қўшган ҳолдаги савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим бундан мустасно) ўрнига бюджетга ялпи даромад солиғи тўлайдилар. Ялпи даромад солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



19-модда биринчи қисм учинчи хат бошининг олдинги тахрири


банкларнинг ва бошқа молия-кредит ташкилотларининг қисқа муддатли кредитлари бўйича фоиз тўловлари суммалари, тўлов муддати ўтган ва тўлов муддати узайтирилган ссудалар бўйича фоизлар бундан мустасно;



27-1-модданинг олдинги тахрири


27-1-модда. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг

асосий фаолиятдан кўрадиган зарарларини тақсимлаб ўтказиш

(ЎзР 16.09.2005 й. ЎРҚ-6-сон Қонуни таҳриридаги модда)


Чет эл инвестициялари иштирокида янги ташкил этиладиган корхоналарнинг асосий фаолиятдан кўрадиган зарарлари солиқ солинадиган даромадни (фойдани) зарар кўрилган ҳисобот давридан кейинги йилларга камайтириш ҳисобига узиш учун беш йилгача муддатга тенг улушлар билан тақсимлаб ўтказилади.



55-модда биринчи қисми жадвалининг олдинги тахрири


Жами даромад миқдори

Солиқ суммаси

Энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоригача

даромад суммасининг 13 фоизи

Энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан (+1сўм) ўн баравари миқдоригача

энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан олинадиган солиқ + беш бараваридан ошадиган сумманинг 21 фоизи

Энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан (+1сўм) ва ундан юқори миқдоридан

энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан олинадиган солиқ + ўн бараваридан ошадиган сумманинг 30 фоизи

(ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни таҳриридаги жадвал),

(Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 20.12.2005 й. ЎРҚ-15-сон Қонунидан олдинги тахрири



8-модда биринчи қисмининг олдинги тахрири


Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўланишини назарда тутувчи солиқ солиш тизими қўлланилиши мумкин. Акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқараётган, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга ошираётган микрофирмалар ва кичик корхоналар ушбу Кодексда белгиланган тартибда акциз солиғи ва ер остидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаганлари тақдирда, ягона солиқ тўлашга ўтишлари мумкин. Ягона солиқ тўловчиларда импорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича акциз солиғини ва қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбурияти ҳам сақланиб қолади.



77-модда матнининг олдинги тахрири


Солиқ тўловчи қўшилган қиймат солиғи бўйича тасдиқланган шаклдаги ҳисоб-китобларни ортиб борувчи якун билан солиқ юзасидан рўйхатдан ўтган жойидаги солиқ органларига ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай ва йил якунлари бўйича йиллик молиявий ҳисоботни топшириш муддатида тақдим этади.



120-модда биринчи қисмининг олдинги тахрири


Юридик шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобларни солиқ органларига ўсиб борувчи якун бўйича, солиқ тўлаш учун белгиланган муддатларда тақдим этадилар. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 27.09.2005 й. ЎРҚ-9-сон Қонунидан олдинги тахрири



58-модда с) бандининг олдинги тахрири


с) фуқароларнинг иш ҳақи ва солиқ солинадиган бошқа даромадларининг давлат корхоналари мол-мулкини сотиб олиш, хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини сотиб олиш, "Ўзуйжойжамгармабанк"нинг шахси кўрсатилган уй-жой облигацияларини харид қилишга ва шу мақсадлар учун берилган кредитларни узишга йўналтирилган суммалари, шунингдек дивидендлар тариқасида олинган ҳамда дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (капиталига) йўналтирилган даромадлар. Мазкур мол-мулк сотилганида илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга умумий асосларда солиқ солинади; (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)




ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонунидан олдинги тахрири



8-модда матнининг олдинги тахрири


8-модда. Айрим тоифадаги корхоналарга

солиқ солиш хусусиятлари

(ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонуни тахриридаги модда матни)


Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўланишини назарда тутувчи солиқ солиш тизими қўлланилиши мумкин. Акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқараётган, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга ошираётган микрофирмалар ва кичик корхоналар ушбу Кодексда белгиланган тартибда акциз солиғи ва ер остидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаганлари тақдирда, ягона солиқ тўлашга ўтишлари мумкин. (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни тахриридаги қисм), (Олдинги тахририга қаранг)

Микрофирмалар ва кичик корхоналар, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган фаолиятнинг айрим турларини амалга оширганлари тақдирда, солиқнинг қатъий белгиланган суммасини тўлайдилар.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилмаган фаолиятнинг турларини амалга оширганлари тақдирда микрофирмалар ва кичик корхоналар ўз хоҳишига кўра ё ягона солиқ, ёки мазкур тоифадаги солиқ тўловчилар учун назарда тутилган барча солиқларни жамлаган ҳолда тўлайдилар.

Микрофирмалар ва кичик корхоналар солиқ тўлаш мақсадида ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган фаолият турларининг алоҳида бухгалтерия ҳисобини юритишлари шарт.

Микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқ солиш тизимини танлаш ҳуқуқи ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган талабларни инобатга олган ҳолда берилади.

Ягона солиқ тўлаш тартиби ва ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари (шу жумладан кичик корхоналар ва микрофирмалар) даромад (фойда) солиғи, қўшилган қиймат солиғи (товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бундан мустасно), экология солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар (мол-мулк солиғи, товарларнинг айрим турлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғимларини, юридик шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғимни қўшган ҳолдаги савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим бундан мустасно) ўрнига бюджетга ялпи даромад солиғи тўлайдилар. Ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш тартиби ва ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни тахриридаги қисм), (Олдинги тахририга қаранг)

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари акциз солиғини ва товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилганлик учун қўшилган қиймат солиғини истисно этганда, амалдаги барча умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимлар ўрнига ягона ер солиғи тўлайдилар. Ягона ер солиғини тўлаш тартиби ва ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни тахриридаги қисм), (Олдинги тахририга қаранг)


ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонунига мувофиқ тў??изинчи қисм чиқариб ташланган


Грампластинкалар, аудио-видео кассеталар, лазер дискалар ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиб олиш, кўпайтириш ва реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси бўлган юридик шахслар барча турдаги солиқлар ва йиғимлар тўлаш ўрнига уларнинг даромад олиш даражасидан келиб чиқиб, табақалаштирилган ставкалар бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда бюджетга ялпи даромад солиғи тўлайдилар, мол-мулк солиғи бундан мустасно. (ЎзР 30.08.2001 й. 271-II-сон Қонуни асосида ўзгартиришлар киритилган).


ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонунига мувофиқ ўнинчи қисм тў??изинчи қисм деб ҳисоблансин


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича солиқ солишнинг ўзи белгилаган ставкалар бўйича солиқнинг қатъий белгиланган суммасини тўлашни назарда тутувчи алоҳида тартибини белгилаши мумкин.

Маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда қатнашаётган инвесторларга, уларнинг пудратчиларига ва иккиламчи пудратчиларига солиқ солиш "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни тахриридаги қисм)

Кончилик саноати тармоқларининг айрим корхоналари учун устама фойда солиғи тўланишини назарда тутадиган фойданинг бир қисмига солиқ солишнинг алоҳида тартиби жорий этилиши мумкин. Устама фойда солиғи тўловчилар, уни тўлаш тартиби ва солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни тахриридаги қисм)



19-модда биринчи қисм тўртинчи хат бошининг олдинги тахрири


ходимларга иш ҳақи тўлаш бўйича харажатлар (банклар, сугурта ташкилотлари, видеосалонлар, видеокўрсатув, видео ва аудио ёзув пунктлари, аукционлар, казино, пул ютуги қўйилган ўйин автоматлари, давлатга қарашли бўлмаган органлар томонидан ўтказиладиган лотерея ўйинлари ҳамда оммавий концерт-томоша тадбирларининг харажатлари бундан мустасно);



19-модда биринчи қисм ўн тўртинчи хат бошининг олдинги тахрири


қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш учун харажатлар суммалари;



58-модда а) бандининг олдинги тахрири


а) давлат ижтимоий сугуртаси ва давлат ижтимоий таъминоти бўйича нафақалар, ишсизлик бўйича нафақалар ва меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси, ҳомиладорлик ва тугиш нафақалари, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларидан (шу жумладан оиланинг бемор аъзосини парваришлаш нафақаларидан) ташқари, шунингдек хайрия ва экология жамгармалари маблагларидан фуқароларга пул ва натура шаклида бериладиган нафақалар ҳамда бошқа ёрдам турлари;



58-модда з) бандининг олдинги тахрири


з) фуқароларнинг хорижда ишлашга юборилиши муносабати билан давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларидан чет эл валютасида оладиган иш ҳақи суммалари ва бошқа суммалар қонун ҳужжатларида белгиланган суммалар доирасида;



90-модда биринчи қисмининг олдинги тахрири


Юридик шахслар учун асосий воситаларнинг (қонун хужжатларига мувофиқ мулк қилиб олинган ернинг қиймати бундан мустасно) ва номоддий активларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати, шунингдек белгиланган муддатларда тугалланмаган қурилиш объектларининг қиймати солиқ солиш объекти ҳисобланади. (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни тахриридаги қисм), (Олдинги тахририга қаранг)



109-модда матнининг олдинги тахрири


Солиқ тўловчилар ер остидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобларни солиқ органларига қуйидаги тартибда тақдим этадилар:

фойдали қазилмалар қазиб олганлик ва техноген ҳосилалардан фойдаланганлик учун-йилнинг ҳар чорагида, йил чораги бўйича молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун белгиланган муддатдан кечиктирмай;

минерал хом ашё қазиб олиш ва уни қайта ишлаш билан боглиқ бўлмаган ҳолда ер қаъридан фойдаланганлик учун-бир йилда бир марта, йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун белгиланган муддатдан кечиктирмай. (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонунига мувофиқ хат боши чиқариб ташланган)

Ер остидан фойдаланганлик учун солиқ:

фойдали қазилмалар қазиб олганлик ва техноген ҳосилалардан фойдаланганлик учун-ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг йигирманчи кунигача;

минерал хом ашё қазиб олиш ва уни қайта ишлаш билан боглиқ бўлмаган ҳолда ер қаъридан фойдаланганлик учун-бир йилда бир марта, йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун белгиланган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида; (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонунига мувофиқ хат боши чиқариб ташланган)

қолган ҳолларда-йилнинг ҳар чорагида, йил чораклари бўйича ва йиллик ҳисоботларни топшириш муддатида тўланади.



120-модда биринчи қисмининг олдинги тахрири


Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ юридик шахс томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва бу солиқ бўйича ҳисоб-китоблар йил чораклари бўйича ва йиллик молиявий ҳисоботларни топшириш учун белгиланган муддатларда солиқ органларига тақдим этилади.



121-модда биринчи ва иккинчи қисмларининг олдинги тахрири


Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ амалда олинган сувнинг ҳажмидан келиб чиқиб, ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар тўланади.

Йилнинг чораги давомида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўлайдиган солиғининг умумий суммаси энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлган корхоналар солиқни йилнинг ҳар чорагида бир марта, йил чораклари бўйича молиявий ҳисоботларни топшириш учун белгиланган муддатларда тўлайдилар.



135-модда биринчи қисм 9 бандининг олдинги тахрири


9) ҳисобварақ-фактураларни:

товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинаётганда белгиланган тартибни бузган ҳолда расмийлаштирганлик учун, агар бу қонунбузарлик қўшилган қиймат солиғи тушмаслигига олиб келган бўлса, маҳсулот етказиб берувчидан реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) қийматининг ўн фоизи миқдорида жарима ундирилади, ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

қўшилган қиймат солиғи тўловчи бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинаётганда ҳисобварақ-фактураларда қўшилган қиймат солиғини акс эттирган тарзда расмийлаштирганлик учун маҳсулот етказиб берувчилардан ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқ суммаси ҳамда худди шу суммага тенг миқдорда жарима ундирилади. Бунда товарлар (ишлар, хизматлар)нинг харидорлари қўшилган қиймат солиғи бўйича бюджет билан қайта ҳисоб-китоб қиладилар ва уларга нисбатан жарима жазоси қўлланмайди; (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонуни тахриридаги кичик банд)




ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонунидан олдинги тахрири



7-модда биринчи қисми 3-бандининг олдинги тахрири


3) инфратузилмани ривожлантириш солиғи;



8-модда еттинчи қисмининг олдинги тахрири


Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари (шу жумладан кичик корхоналар ва микрофирмалар) даромад (фойда) солиғи, қўшилган қиймат солиғи (товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бундан мустасно), экология солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер солиғи, инфратузилмани ривожлантириш солиғи, бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар (мол-мулк солиғи, товарларнинг айрим турлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғимларини, юридик шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғимни қўшган ҳолдаги савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим бундан мустасно) ўрнига бюджетга ялпи даромад солиғи тўлайдилар. Ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш тартиби ва ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни тахриридаги қисм), (Олдинги тахририга қаранг)



8-модда саккизинчи қисмининг олдинги тахрири


Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари акциз солиғини истисно этганда, амалдаги барча умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимлар ўрнига ягона ер солиғи тўлайдилар. Ягона ер солиғини тўлаш тартиби ва ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни тахриридаги қисм)




ЎзР 30.04. 2004 й. 621-II-сон Қонунидан олдинги тахрири



12-модда биринчи қисми 1-бандининг олдинги тахрири


1) белгиланган тартибда ва муддатларда солиқ органларида рўйхатдан ўтиш, юридик манзили ўзгарган ёки қайта рўйхатдан ўтган тақдирда эса, бу ҳақда солиқ органига ўн кунлик муддат ичида хабар бериш; (ЎзР 15.04.1999 й. N 772-1-сон Қонуни тахриридаги банд)



67-модда биринчи қисмининг олдинги тахрири


Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация ва импорт қилиш обороти қўшилган қиймат солиғи солинадиган объект ҳисобланади.



72-модда иккинчи хат бошининг олдинги тахрири


агар ҳукуматлараро тузилган шартномаларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) эркин конвертация қилинадиган валютадаги экспортига, шу жумладан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларига етказиб берилишига"; (ЎзР 25.12.1998 й. N 729-I-сон Қонуни  тахриридаги хатбоши)



126-модда биринчи қисмининг олдинги тахрири


Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган, давлат рўйхатидан ўтган юридик ва жисмоний шахслар рўйхатга олинган пайтдан эътиборан ўн кун мобайнида идентификация рақами олиш учун солиқ органига мурожаат қилади. Норезидентлар (шу жумладан тегишли давлат органларида аккредитация қилинган норезидентлар) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият бошлаганидан эътиборан ўн кун мобайнида ҳисобга туриш ва идентификация рақами олиш учун солиқ органларига мурожаат қилади.




ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонунидан олдинги тахрири



8-модда биринчи қисмининг олдинги тахрири


Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўланишини назарда тутувчи солиқ солиш тизими қўлланилиши мумкин. Акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқараётган микрофирмалар ва кичик корхоналар, ушбу Кодексда белгиланган тартибда акциз солиғи тўлаганлари тақдирда, ягона солиқ тўлашга ўтишлари мумкин.



31-модда 19) бандининг олдинги тахрири


19) янги ташкил этилган юридик шахслар (савдо, воситачилик, таъминот, сотиш ва тайёрлаш фаолияти билан шуғулланувчиларидан ташқари) ташкил этилган (рўйхатдан ўтказилган) пайтдан эътиборан биринчи йили белгиланган ставканинг йигирма беш фоизи миқдорида ва иккинчи йили эллик фоизи миқдорида солиқ тўлайдилар. Кейинги йилларда даромад (фойда) солиғи белгиланган ставка бўйича тўлиқ миқдорда тўланади;



32-модда биринчи қисм иккинчи хат бошининг олдинги тахрири


экология, саломатлик ва хайрия фондлари, маданият, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига бадаллар суммасига, бироқ солиқ солинадиган даромаднинг (фойданинг) бир фоизидан кўп бўлмаган миқдорда; (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонуни тахриридаги хат боши)



55-модда биринчи қисми жадвалининг олдинги тахрири

Жами даромад миқдори


Солиқ суммаси


энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоригача


даромад суммасининг 13 фоизи


энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан (+1 сўм) ўн баравари миқдоригача


энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан олинадиган солиқ + беш бараваридан ошадиган сумманинг 22 фоизи


энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан (+1 сўм) ва ундан юқори микдоридан


энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан олинадиган солиқ + ўн бараваридан ошадиган сумманинг 32 фоизи



58-модда "т" бандининг олдинги тахрири


т) патент эгаси бўлган жисмоний шахснинг (лицензиарнинг) саноат мулки объектларидан ўз ишлаб чиқаришида фойдаланишдан ёки фойдаланиш бошланган санадан эътиборан амал қилиш муддати доирасида уларга лицензиялар сотишдан, шунингдек лицензиат саноат мулки объектларидан фойдалана бошлаган санадан эътиборан ушбу фойдаланишдан олган даромади суммаси:

ихтиролар ва селекция ютугидан патент бўйича - беш йил давомида;

ихтиролардан дастлабки патент бўйича фойдаланишдан - уч йил давомида;

селекция ютугидан гувоҳнома бўйича - уч йил давомида;

саноат намунасидан патент бўйича - уч йил давомида;

саноат намунасидан дастлабки патент бўйича - икки йил давомида;

фойдали моделдан гувоҳнома бўйича - икки йил давомида;



71-модданинг олдинги тахрири


71 - модда. Қўшилган қиймат

солиғидан озод қилиш


Қўшилган қиймат солиғидан қуйидагилар озод қилинади:

1) сугурта бўйича воситачилар ва агентлар амалга оширадиган сугурта қилиш ва қайта сугурта қилиш операциялари, шу жумладан бундай операциялар билан боглиқ хизматлар;

2) ссудалар бериш ва ўтказиш;

3) пул омонатлари, жорий ҳисобварақлар, тўловлар, ўтказмалар, чеклар ва бошқа қимматли қогозларга дахлдор операциялар;

4) қонуний тўлов воситаси бўлган чет эл валютаси ва пуллар муомаласига дахлдор операциялар, нумизматика мақсадларида фойдаланиладиганлари бундан мустасно;

5) қимматли қогозлар муомаласига дахлдор операциялар, уларни тайёрлаш ва сақлаш операциялари бундан мустасно;

6) махсус вакил қилинган органлар томонидан бажариладиган ва давлат божи, йиғимлар ундириладиган ҳаракатлар;

7) болаларни мактабгача тарбия муассасаларида боқишга, беморлар ва қарияларни парвариш қилишга доир хизматлар;

8) дафн этиш бюролари ва қабристонларнинг маросим хизматлари;

9) интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни олганлик учун патент божлари, рўйхатга олиш йиғимлари ва лицензия тўловлари;

10) протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун инвентарлар ишлаб чиқариш ва ногиронларга ортопедик протезлаш хизмати кўрсатишга ихтисослашган корхоналарнинг маҳсулотлари,даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналарининг маҳсулотлари;

11) божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган товарларни божсиз олиб кириш нормалари доирасида жисмоний шахслар томонидан импорт қилинаётган товарлар;


ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонунига мувофиқ 11) банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташланган


Ушбу имтиёз жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган, тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларга татбиқ этилмайди.(ЎзР 30.08.2001 й. 271-II-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган).


12) ўзи етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини реализация қилиши;

13) почта маркалари (коллекция қилинадиганларидан ташқари), маркали откриткалар ва конвертлар сотиш;

14) алоқа ташкилотларининг пенсия ва нафақалар тўлаш бўйича хизматлари;

15) Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг илмий-техника дастурлари доирасида давлат контрактлари бўйича бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишлари;

16) шаҳар йўловчилар транспортининг хизматлари (такси, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари), шунингдек умумий фойдаланишдаги темир йўл ва автомобиль транспортида (такси, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) шаҳар атрофидаги йўналишларда йўловчилар ташиш хизматлари;

17) аҳолига кўрсатиладиган уй-жой-коммунал ва уй-жойдан фойдаланиш хизматлари;

18) халқ таълими соҳасидаги ўқув-ишлаб чиқариш жараёни билан боглиқ хизматлар, шунингдек олий ва ўрта махсус ўқув юртларидаги таълим учун ҳақ;

19) сақлаб туриш бўйича ваколатли давлат органига қимматбаҳо металларни реализация қилиш оборотлари;

20) диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг удумлар ва маросимлар ўтказишга доир хизматлари;

21) тиббий санаторий-курорт, соғломлаштириш ва туристик-экскурсия хизматлари, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг асосий (соҳа) фаолияти бўйича кўрсатадиган хизматлари, болалар дам олиш лагерларининг хизматлари;

22) хусусийлаштирилаётган давлат мулкининг қиймати;

23) гидрометеорология ва аэрология ишлари;

24) геология ва топография ишлари;


ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонунига мувофиқ 25) банд чиқариб ташланган


25) умумий фойдаланишдаги йўлларни ишлатиш ва таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар ҳажмидан келадиган тушум;


26) нашриётларнинг, газета ва журналлар таҳририятларининг, матбаа корхоналарининг, Ўзбекистон Телерадиокомпаниясининг, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг асосий фаолиятга доир маҳсулотлари ва хизматлари; (ЎзР 26.05.2000 й. N 82-II Қонуни тахриридаги банд)


ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонунига мувофиқ 27) банд чиқариб ташланган


27) стенография хизматлари;


28) ваколатли давлат ташкилотлари ўтказадиган экология экспертизаси хизматлари;


ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонунига мувофиқ 29) банд чиқариб ташланган


29) архив ҳужжатларини илмий-техникавий жиҳатдан қайта ишлаш, таъмирлаш, муқовалаш ва улардан фойдаланишга, иш юритишни такомиллаштиришга доир хизматлар;


30) давлат тилини ва давлат тилида иш юритишни ўргатиш хизматлари;

31) республикада ишлаб чиқариладиган ҳамда якка тартибда иморат қурувчиларга сотиладиган бинокорлик материаллари;

32) қурилиш ва махсус монтаж ишларини амалга оширувчи пудрат, таъмирлаш-қурилиш, махсус монтаж ташкилотлари хусусий уй-жой қурилишида бажарган иш ҳажмлари;


ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонунига мувофиқ 33) банд чиқариб ташланган


33) жисмоний ва юридик шахслар учун уй-жой қуриш бўйича "Ўзуйжойжамгармабанк" билан тузилган шартномаларга кўра уй-жой қурилишида бажарилган ишлар ҳажми;


34) экспорт қилинаётган товарларни, шунингдек чет мамлакатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтиладиган юкларини (транзит юкларни) ташиш, ортиш, тушириш, қайта ортиш бўйича хизматлар;

35) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, “Нуроний” жамғармаси ва Ўзбекистон чернобилчилар ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг эллик фоизини ногиронлар ташкил қилган юридик шахслар ишлаб чиқараётган ва реализация қилаётган товарлар (олиб кириладиган ва акциз тўланадиган товарлар бундан мустасно) ҳамда бажараётган ишлар ва кўрсатаётган хизматлар (савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан боғлиқ ишлар ва хизматлар бундан мустасно); (ЎзР 07.12.2001 й. 320-II-сон Қонуни тахриридаги банд)

36) табиий офатлар, қуролли можаролар, бахтсиз ҳодисалар ёки фалокатлар юз берганида ёрдам кўрсатиш учун инсонпарварлик ёрдами ва беғараз техник кўмак сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарлар, шунингдек давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар томонидан хайрия мақсадларида олиб кирилаётган товарлар; (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни тахриридаги банд), (Олдинги тахририга қаранг)


ЎзР 25.12.1998 й. N 729- Қонунига мувофиқ 37 банд ўз кучини йўқотди


37) ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни эркин конвертация қилинадиган валютада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларига экспорт қилувчи корхоналар, башарти ҳукуматлараро тузилган шартномаларда бошқа қоида назарда тутилган бўлмаса. Ушбу имтиёз савдо-воситачилик ташкилотларига, шунингдек тасдиқланган рўйхатга мувофиқ хом ашё товарларини экспорт қилувчи ишлаб чиқариш корхоналарига нисбатан татбиқ этилмайди;

38) Ўзбекистон Республикаси тузган шартномалар (битимлар) бўйича халқаро ва хукуматга қарашли бўлмаган чет эл молиявий ва иқтисодий ташкилотлари берган қарзлар ва грантлар ҳисобига юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлмаган юридик шахслар томонидан олиб кирилаётган қурилмалар, материаллар (ишлар ва хизматлар). (ЎзР 01.05.1998 г.N 621-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

39) ички ишлар органлари ҳузуридаги соқчилик бўлинмаларининг хизматлари. (ЎзР 25.12.1998 й. N 729-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)


ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонунига мувофиқ 40) банд чиқариб ташланган


40) мактабгача таълим нодавлат муассасалари рўйхатдан ўтган пайтдан эътиборан уч йил муддатга, башарти улар бўшатиб олинаётган маблагларни моддий-техника негизини мустаҳкамлашга, асбоб-ускуна, жиҳозлар, дидактик материал, болалар ўйинчоклар ва адабиёт олишга сарфласа; (ЎзР 26.05.2000 й. N 82-II Қонунига мувофиқ киритилган банд)


41) бюджетдан ажратилган маблаглар ҳисобидан бюджетдаги ташкилотлар буюртмалари асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб қирилаётган ускуналар, товарлар (ишлар ва хизматлар); (ЎзР 26.05.2000 й. N 82-II Қонунига мувофиқ киритилган банд)

42) импорт бўйича олиб келинадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар. .(ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган).

43) гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия-си бўлган юридик шахслар.(ЎзР 30.08.2001 й. 271-II-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган).

44) китоб маҳсулотлари, мактаб ўқув ашёлари ва кўргазмали қўлланмалари, дори-дармон воситалари ва тиббий маҳсулотларни улгуржи реализация қилиш; (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни тахриридаги банд)

45) мол-мулкни лизингга берганлик учун лизинг тўловлари; (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни тахриридаги банд)

46) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига:

чет эл кредитлари ҳисобидан ҳукумат кафолати остида молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун олиб кирилаётган технологик жиҳозлар;

янги қурилаётган ва қайта қурилаётган, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар учун олиб кирилаётган технологик жиҳозлар;

чет эл инвестицияларига асосланган корхоналарнинг устав капиталига чет эллик инвесторлар томонидан улуш сифатида олиб кирилаётган технологик жиҳозлар;

ваколатли банкнинг тегишли тасдиғи бўлган тақдирда, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш, шунингдек, ишлаб турган ишлаб чиқаришларни замонавийлаштириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун олиб кирилаётган технологик жиҳозлар;

ваколатли банкнинг тегишли тасдиғи бўлган тақдирда, лизингга топшириш учун олиб кирилаётган технологик жиҳозлар;

хусусийлаштириладиган корхоналар учун чет эллик инвесторнинг инвестиция мажбуриятлари ҳисобидан олиб кирилаётган технологик жиҳозлар; (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни тахриридаги банд), (Олдинги тахририга қаранг)

47) чет эл инвестицияларига асосланган, болалар пойафзали ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқаришларида фойдаланиш учун олиб кирилаётган хом-ашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлар. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни тахриридаги банд)

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган имтиёзлар юридик шахслар томонидан олиб кирилаётган истеъмол товарларига нисбатан тадбиқ этилмайди, ушбу модданинг 36, 38, 42, 46 ва 47-бандларида назарда тутилган товарлар бундан мустасно. Товарларни истеъмол товарлари жумласига киритиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни тахриридаги қисм)





ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон

Қонунидан олдинги тахрири



8-моддаси еттинчи қисмининг олдинги тахрири


Савдо корхоналари (чакана савдо соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно) ва умумий овқатланиш корхоналари ялпи тушумдан (товар обороти ҳажмидан) бюджетга ягона солиқ тўлайдилар. Чакана савдо соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар қатъий белгиланган даромаддан бюджетга ягона солиқ тўлайдилар. Ялпи тушумдан ягона солиқни ва қатъий белгиланган даромадцан ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш тартиби ва уларнинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни тахриридаги қисм), (Олдинги тахририга қаранг)



ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон

Қонунидан олдинги тахрири



31 модда учинчи қисмининг олдинги тахрири


Ушбу модданинг, 11, 12, 14, 17 - 20-бандларида назарда тутилган юридик шахслар белгиланган имтиёзли даврнинг бир йили ўтгунига қадар тугатилган тақдирда, солиқ суммаси уларнинг бутун фаолият даври учун тўлиқ миқдорда ундириб олинади. (ЎзР 30.08.1997 й. N 485-I-сон Қонуни тахриридаги қисм)



71 модда 36) бандининг олдинги тахрири


36) табиий офатлар, қуролли можаролар, бахтсиз ҳодиса ёки фалокатлар юз берганида ёрдам кўрсатиш учун олиб келинадиган мол-мулк, шунингдек инсонпарварлик ёрдами сифатида олиб келинадиган товарлар;



71 модда 46) бандининг олдинги тахрири


46) лизингга бериш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган технология ускуналари, ваколатли банкнинг тегишли тасдиғи бўлган тақдирда. (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни тахриридаги банд)





ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонунидан олдинги тахрири



7-моддаси биринчи қисмининг олдинги тахрири


Маҳаллий солиқлар ва йиғимларга қуйидагилар киради:

1) мол-мулк солиғи;

2) ер солиғи;

3) инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

4) реклама солиғи;

5) автотранспорт воситаларини олиб сотганлик учун солиқ;

6) жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ;

7) савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан айрим турлардаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари;

8) юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим. (ЎзР 07.12.2001 й. 320-II-сон Қонуни тахриридаги қисм)



8-моддаси еттинчи қисмининг олдинги тахрири


Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари даромад (фойда) солиғи, қўшилган қиймат солиғи, экология солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер солиғи, инфратузилмани ривожлантириш солиғи, бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар (мол-мулк солиғи, савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан айрим турлардаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари бундан мустасно) ўрнига бюджетга ялпи даромад солиғи тўлайдилар. Ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш тартиби ва ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (ЎзР 07.12.2001 й. 320-II-сон Қонуни тахриридаги қисм)



17-моддаси иккинчи қисми олтинчи бандининг олдинги тахрири


6) мол-мулкни ижарага беришдан келадиган даромад;



19-моддаси биринчи қисми олтинчи хат бошисининг олдинги тахрири


ижара ҳақи (лизинг тўлови); асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари;



30-моддаси жадвалидаги тўртинчи хат бошисининг олдинги тахрири


роялти, ижарадан олинган даромадлар, хизматлар кўрсатиш, шу жумладан бошқарув, маслаҳат хизматлари кўрсатишдан келадиган даромадлар ва бошқа даромадлар, даромад солиги солинган даромадлар (фойда) бунга кирмайди



38-моддаси матнининг олдинги тахрири


Агар ижарага берувчи амортизация қилиниши керак бўлган асосий воситаларни лизинг шартномаси бўйича ижарага берса, бундай операция солиқ солиш мақсадида ижарачи томонидан мол-мулкни харид қилиш деб қаралмоги лозим.

Амортизация қилиниши керак бўлган асосий воситаларнинг ижараси қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келса, лизинг ҳисобланади:

ижара муддати асосий воситалар хизмат муддатининг саксон фоизидан ортиқ бўлса;

ижарачи асосий воситаларни қатъий белгиланган нархда ёки ижара тугаганидан сўнг белгиланадиган нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлса;

ижарага олинган асосий воситаларнинг ижара тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати уларнинг ижара бошланишидаги қийматининг йигирма фоизидан кам бўлса;

ижарага олинган бутун давр учун тўловларнинг жорий суммаси ижарага олинган воситалар қийматининг тўқсон фоизидан ортиқ бўлса.

Ушбу модда иккинчи қисмининг қоидалари лизинг шартномасини узайтириш ҳуқуқи амалга оширилиши мумкин бўлган даврга ҳам татбиқ этилади.



43-моддаси иккинчи қисмининг олдинги тахрири


Йилнинг ҳисобот чорагида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кўпроқ миқдорда даромад (фойда) олган юридик шахслар даромад (фойда) солиги бўйича жорий тўловларни ҳар ойнинг 10 ва 25-кунларида йилнинг чораги бўйича даромад (фойда) солиги суммасининг олтидан бир қисми миқдорида тўлайди.



55-моддаси биринчи қисми жадвалининг олдинги тахрири

Жами  даромад миқдори

Солиқ суммаси

Энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоригача

даромад суммасининг 13 фоизи

Энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридан (+ 1 сўм) саккиз баравари миқдоригача

энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридан олинадиган солиқ + тўрт баравардан ошадиган сумманинг 23 фоизи

энг кам иш ҳақининг саккиз баравари миқдоридан (+ 1 сўм) ва ундан юқори миқдоридан

энг кам иш ҳақининг саккиз баравари миқдоридан олинадиган солиқ + саккиз баравардан ошадиган сумманинг 33 фоизи


66-моддаси иккинчи қисмининг олдинги тахрири


Товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилувчи юридик ва жисмоний шахслар импорт қилинаётган ана шу товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиги тўловчилар ҳисобланади. (ЎзР  25.12.1998 й. N 729-I-сон Қонуни тахриридаги қисм) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жисмоний шахслар учун божхона тўловларини ундиришнинг соддалаштирилган тартиби белгиланган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 30.08.2002 й. Қонуни тахриридаги қисм)



78-моддаси иккинчи қисмининг олдинги тахрири


Тамом бўлган ойда солиқ бўйича тўлов суммаси энг кам иш ҳақининг эллик баравари миқдоридан ошиб кетган солиқ тўловчи охирги ойлик ҳисоб-китоб бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасининг учдан бир қисми миқдорида ўн кунлик тўловлар (ойнинг 15, 25-кунлари ва навбатдаги ойнинг 5-куни) тўлайдилар, реализация бўйича амалдаги оборотлардан келиб чиқиб ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача қайта ҳисоб-китоб қиладилар.



90-моддаси биринчи қисмининг олдинги тахрири


Юридик шахслар учун асосий воситалар ва номоддий активларнинг ўртача йиллик қолдиқ баланс қиймати солиқ солиш объекти ҳисобланади қонун ҳужжатларига мувофиқ мулк қилиб олинган ернинг қиймати бундан мустасно. (ЎзР 25.12.1998 й. N 729-I-сон Қонуни тахриридаги қисм), (ЎзР 07.12.2001 й. 320-II-сон Қонуни тахриридаги қисм)



92-моддаси учинчи қисмининг олдинги тахрири


Маҳаллий ҳокимият органлари мол-мулки ўз ҳудудида жойлашган солиқ тўловчиларга қўшимча имтиёзлар бериши мумкин.



104-моддаси учинчи қисмининг олдинги тахрири


Жисмоний шахслар ер солигини жорий йилнинг 1 ноябригача тўлайдилар.



111-моддасининг олдинги тахрири


111 - модда. Солиқ солиш объекти


Товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) таннархи (муомала харажатлари) солиқ солиш объектидир.



116-моддасининг олдинги тахрири


116 - модда. Сув ресурсларидан фойдаланганлик

учун солиқ тўловчилар


Ўз фаолиятида бевосита сувдан фойдаланувчи юридик шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилардир.



117-моддасининг олдинги тахрири


117 - модда. Солиқ солиш объекти


Ишлаб чиқариш ва техника эҳтиёжлари учун ер усти ва ер ости манбаларидан фойдаланилган сув ресурсларининг ҳажми сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти ҳисобланади.




ЎзР 30.08.2001 й. 271-II-сон Қонунидан олдинги тахрири


131 модда матнининг олдинги тахрири


Солиқ тўловчилар билан солиқ органлари ўртасидаги низолар юқори солиқ органлари ва суд томонидан кўриб чиқилади.


































































Время: 0.1307
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск