язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Шартномаларнинг айрим турлари/ Лизинг/ ЎзР 14.04.1999 й. 756-I-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР 14.04.1999 й. 756-I-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 27.12.2016 й. ЎРҚ-417-сон Қонунидан олдинги таҳрири



11-модда биринчи қисм бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лизинг олувчи лизинг шартномасини жиддий тарзда бузган тақдирда барча лизинг тўловларини муддатидан илгари тўлашни ёхуд етказилган зарарни ундириб ва (ёки) лизинг объектини қайтиб олган тарзда шартномани бекор қилишни талаб этиш.




ЎзР 28.12.2007 й. ЎРҚ-138-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модда биринчи қисми биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Лизинг (молиявий ижара) ижара муносабатларининг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олади ва уни шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради. Бунда лизинг шартномаси қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ бўлиши керак:



2-модда биринчи қисми бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лизинг шартномаси амал қиладиган давр учун лизинг тўловларининг умумий суммаси лизинг объекти қийматининг тўқсон фоизидан ортиқ бўлса. (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



22-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Лизинг тўловлари лизинг берувчининг лизинг объектини олиш учун қилган харажатларининг ҳаммаси ёки кўп қисми, шунингдек лизинг объектини етказиб бериш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уни яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлари лизинг олувчи томонидан қопланиши ҳамда лизинг берувчининг даромадидан иборат бўлади. (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-моддаси биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Лизинг ижара муносабатларининг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг шартномасида белгиланган шартларда бериб қўйиш мақсадида мол-мулкни (лизинг объектини) олади.



3-моддаси иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ер участкалари ва бошқа табиат объектлари, шунингдек эркин муомалада бўлиши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган ёки муомалада бўлишининг алоҳида тартиби белгиланган мол-мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин эмас.



4-моддаси бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Аниқ лизинг объектига нисбатан қуйидагиларнинг бир шахс тимсолида иш кўришига йўл қўйилмайди:

лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи ва лизинг олувчи;

лизинг берувчининг кредитори ва лизинг объектининг лизинг олувчиси.



5-моддаси номининг олдинги таҳрири


5-модда. Лизинг турлари



7-моддаси биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Молиявий лизинг объекти лизинг олувчи балансида ҳисобга олинади.



8-моддаси матнининг олдинги таҳрири


Лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчининг ўз маблағи ва (ёки) қарз маблағларини инвестициялашга қаратилган тадбиркорлик фаолияти тури - лизинг фаолиятидир.

Банклар лизинг фаолиятини ўз маблағлари ва (ёки) жалб этилган маблағлар ҳисобидан амалга оширади.



9-моддаси иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар лизинг олувчи жисмоний шахс бўлса, лизинг шартномаси нотариал тасдиқланиши лозим.



9-моддаси тўртинчи қисми иккинчи хатбошисининг олдинги таҳрири


лизинг объектини (молиявий лизингда) сотиб олиш тартиби ва муддатлари;



11-моддаси биринчи қисми тўртинчи хатбошисининг олдинги таҳрири


қонун ҳужжатларида ҳамда лизинг шартномасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лизинг олувчидан лизинг объектини о ли б қўйиш;



12-моддаси биринчи қисми бешинчи хатбошисининг олдинги таҳрири


лизинг объекти етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ёки сифати талаб даражасида бўлмаган лизинг объекти етказиб берилган тақдирда, етказиб бериладиган лизинг объектадан воз кечиш ва лизинг шартномасининг бекор қилинишини талаб эташ;



12-моддаси биринчи қисми олтинчи хатбошисининг олдинги таҳрири


лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, ўзи вақти-вақти билан аванс сифатида тўлаган тўловлар ва бошқа суммаларни лизинг объектидан фойдаланиш даврида олган фойданинг қийматини чегириб ташлаб, ўзига қайтариб беришни талаб қилиш.



12-моддаси иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Учинчи шахс ундирувни лизинг объектига қаратганда лизинг олувчи лизинг шартномасини бекор. қилиш ва лизинг объектини мулк қилиб олиш билан бир пайтда лизинг шартномаси бўйича тегишли лизинг тўловлари қолдиғини бир йўла тўлашга ҳақли.



15-моддаси иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Молиявий лизингда лизинг шартномасининг амал қилиш муддати тугагунга қадар барча лизинг тўловлари тўланган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчига ўтиши мумкин.



16-моддаси иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Лизинг олувчи лизинг берувчининг рухсата билан молиявий лизинг шартномаси бўйича ўз ҳуқуқларидан тўлиқ ёки қисман учинчи шахслар фойдасига воз кечиши мумкин. Оператив лизингни амалга оширишда лизинг олувчининг ҳуқуқларидан воз кечишига йўл қўйилмайди.



21-моддаси биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар лизинг шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи лизинг олувчини олдиндан хабардор қилмай туриб лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланишга ҳақли эмас.



22-моддаси биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчи тўлайдиган лизинг тўловлари лизинг объекти амортизациясининг тегишли қисми қийматини ва лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи томонидан қилинган харажатларни, шунингдек унинг даромади (маржа)ни ўз ичига олади.



23-моддаси номининг олдинги таҳрири


23-модда. Лизинг олувчидан пул суммаларини

ундириш ва лизинг объектини олиб қўйиш



23-моддаси матнининг олдинги таҳрири


Лизинг берувчи томонидан лизинг олувчидан пул суммасини ундириш ва лизинг объектини олиб қўйиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.