язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.03.1994 й. ПФ-789-сон "Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривложлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.03.1994 й.

N ПФ-789



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МУЛКНИ ДАВЛАТ

ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

ЖАРАЁНИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мулкни изчиллик билан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни таъминлаш, шу асосда ижтимоий соҳага йўналтирилган кўп тармоқли бозор иқтисодиётини шакллантириш, давлатга дахлдор бўлмаган соханинг ролини кучайтириш ва рақобат мухитни вужудга келтариш мақсадида:


1. Белгилаб кўйилсинки, қуйидагилар мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнининг устувор йўналишлари хисобланади:

қимматбаҳо қоғозлар бозорини ривожлантириш ва очиқ усулдаги акционерлик жамиятларини ташкил этиш билан бир вақтда давлатга тегишли акциялар улушини қисқартириш орқали аҳолини иқтисодий ислохотлар жараёнига кенг жалб этиш;

кўчмас мулк бозорини, биринчи навбатда савдо, маиший, коммунал хизмат кўрсатиш объектларини ва тугалланмай қолган курилиш иншоотларини танлов асосида сотиш йўли билан шундай бозорни шакллантириш;

улгуржи савдо корхоналарини хусусийлаштириш жараёнига жалб этиш орқали ишлаб чиқариш воситалари бозорини вужудга келтириш, шунингдек товар-хом ашё биржалари тизимини ривожлантириш;

таркиб топган ишлаб чиқариш ва бошқарув тузилмалари якка хокимлигини тугатиш, хусусийлаштириш чеклаб қўйиладиган корхоналар сонини камайтириш;

тендерлар ва кимошди савдоларини, сармояларга оид савдоларни ўтказиш, шунингдек мол-мулкни тўғридан-тўғри сотиш йўли билан республика иқтисодиётига хорижий сармояларни жалб этиш;

корхоналарни хусусийлаштирилгандан кейин давлат томонидан қўллаб-қувватлашни таъминлаш.


2. Давлат ўз улушини сақлаб қоладиган очиқ усулдаги акционерлик жамиятларининг низомдаги маблағини жамлаш чоғида асосан акцияларнинг қуйидаги қисмлари кўзда тутилсин:

- давлатга тегишли;

- меҳнат жамоасига тегишли;

- хорижий шерикка, тегишли;

- фонд биржаларида ва қимматбаҳо қоғозлар бозорида, шу жумладан чет элларда эркин сотиш учун мўлжалланган қисми.


3. Ўзбекистои Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш борасидаги харакатлари режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

ўз ваколати доирасида корхоналар ҳамда ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шаклларини белгилаш, зарур норматив ҳужжатларни ва хусусийлаштириш комиссиялари тузиш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;

давлат мулки жамғармаси ва идораларга қарашли хўжалик ҳисобидаги бўлинмалар орқали фонд биржаларининг, сармоя банклари ва жамғармаларининг муассиси хамда иштирокчиси бўлиш;

давлатга тегишли бўлган 1994 йилги дивиденд (даромад)дан ташкил этиладиган акционерлик жамиятларини ривожлантириш ва техника билан қайта қуроллантириш учун фойдаланиш.


5. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси:

икки ҳафта муддат ичида юқорида кўрсатилган устувор йўналишларга асосланиб Республикада мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга оид давлат дастурини пухта ишлаб чиқиб, тасдиқласин;

бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ушбу Фармонга мувофиқ ҳолга келтирсин, амалдаги қонунларни ўзгартириш ва тўлдириш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритсин, республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг мазкур Фармонга зид бўлган ҳужжатлари қайта кўриб чиқилиши ва бекор қилинишини таъминлансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1994 йил 15 мартдаги

ПФ-789-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

мулкни хусусийлаштириш жараёнларини

чуқурлаштиришга доир тадбирлар

РЕЖАСИ

N

Тадбирлар номи

Ҳужжатлар

тури


Ижро

муддати


Масъул ташкилотлар


I. ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

ЧОҒИДА ТАРКИБИЙ СИЁСАТНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ

1.1.

Корхоналарнинг давлат реестрини шакллантириш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


апрель

Давистиқболстат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги


1.2.

Давлат кадастрларининг ягона тизимини ишлаб чиқиш


Президент

Фармони

апрель

Давистиқболсат қўмитаси, Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси


1.3.

Давлат концернлари ва корпорацияларини уюшмаларга ва хўжалик бирлашмаларининг бошқа шаклларига айлантириш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


март-апрель

Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ комплекслари, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, концернлар, корпорациялар, Давлат мулки қўмитаси


1.4.

Уюшмалар низомларини "Корхоналар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва якка ҳокимлик фаолиятига йўл қўймаслик принципларига мувофиқлаштириш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


йил давомида

Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, хўжалик идоралари, банклар, инвестиция фондлари, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги


1.5.

Ўзбекистон Республикасининг бюджет маблағларидан таъминланадиган давлат корхоналари ва ташкилотлари рўйхатини аниқлаш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


апрель

Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат истиқболстат қўмитаси


1.6

Пайлар ва акцияларни қайта тақсимлаш, ҳақиқий мулкдорларни аниқлаш тартибини ишлаб чиқиш


Давлат

мулки

қўмитаси

тасдиқлаган

тартиб


1-ярим

йиллик

Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, уюшмалар, корпорациялар, Адлия вазирлиги


1.7.

Холдинг компаниялари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш


Президент

Фармони


апрель

Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


1.8.

Халқ хўжалиги тармоқларида ва нарх белгилаш соҳасида яккаҳокимлик фаолиятини чеклаш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


март

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Давлат истиқболстат қўмитаси


1.9.

"Ўзулгуржибиржасавдо"нинг улгуржи савдо тизимини ишлаб чиқиш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


апрель

Вазирлар Маҳкамасининг бўлимлари, "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, "Ўзулгуржибиржасавдо"


1.10.

Хусусийлаштиришнинг регионал дастурларини ишлаб чиқиш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


март-апрель

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Давлат мулки қўмитаси, Давлат истиқболстат қўмитаси


II. ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИНИ ОЧИҚ ТАРЗДАГИ АКЦИОНЕРЛИК

ЖАМИЯТЛАРИГА АЙЛАНТИРИШГА ОИД ТАДБИРЛАР

2.1.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартибини ишлаб чиқиш


Давлат

мулки

қўмитаси

тасдиқлаган

тартиб


март

Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


2.2.

Корхоналар акцияларини чиқариш ва сотиш тартибини ишлаб чиқиш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


март

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси


2.3.

Асосий фондларни рўйхатдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


март

Молия вазирлиги, Давлат истиқболстат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги


2.4.

Айрим объектлар ва корхоналарнинг хўжалик уюшмалари ва ширкатлари таркибидан чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


март

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси


2.5.

Ёпиқ тарздаги акционерлик жамиятларини очиқ тарздаги акционерлик жамиятларига айлантириш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


март

Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


2.6.

Очиқ тарздаги акционерлик жамиятининг намунавий Низомини ишлаб чиқиш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


март

Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


III. ҚИММАТБАҲО ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА

ОИД ТАДБИРЛАР ҲАМДА КЎЧМАС МУЛК ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ВОСИТАЛАРИ БОЗОРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

3.1.

Республика фонд биржаси тўғрисидаги, республика товар-хом ашё биржаси тўғрисидаги ва кўчмас мулк билан савдо қилиш республика биржаси ҳақидаги Низомларни ишлаб чиқиш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


март

Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ўзулгуржибиржасавдо"


3.2.

Республика ахборот телекоммуникация тизимини барпо этиш дастурини ишлаб чиқиш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


апрель

Молия вазирлиги, Алоқа вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Марказий банк, Фанлар академияси, Давлат мулки қўмитаси


3.3

Инвестиция фондлари тўғрисидаги Низомни ва инвестиция фондининг намунавий Низомини ишлаб чиқиш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


апрель

Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Марказий банк, Адлия вазирлиги


3.4.

"Корхоналарнинг синиши тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш


Олий

Кенгаш

қарори

лойиҳасини

тақдим этиш


иккинчи

ярим йиллик

Олий Кенгашнинг бўлимлари, Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги


3.5

Корхоналарнинг синиши тўғрисидаги муваққат Низомни жорий этиш


Президент

Фармони


март

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси


3.6.

Битказилмаган қурилиш иншоотларини сотиш бўйича танловлар ўтказиш тартибини белгилаш


Давлат

мулки қўми-

тасининг

қарори


май

Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги


IV. ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАРНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

ЖАРАЁНИГА ЖАЛБ ЭТИШ

4.1.

Хорижий фуҳароларнинг республика ҳудудига келиш ва кўчиб юришининг соддалаштирилган тартибини жорий этиш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


март

Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги


4.2.

Хорижий юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш


Олий

Кенгаш

Раёсатининг

қарори


март

Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки


4.3.

"Хорижий сармоялар тўғрисида"ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартишларга доир таклифлар киритиш


Олий

Кенгаш

Раёсатининг

қарори


март

Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги,. Давлат мулки қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки


4.4.

Хусусийлаштириш жараёнида хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг иштироки тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


март

Давлат мулки қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат истиқболстат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


4.5.

Хорижий сармоялар билан ишлайдиган корхоналарни рўйхатдан ўтказишнинг соддалаштирилган тартибини ишлаб чиқиш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


март

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси


V. ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИНГ

ТАРМОҚ ХУСУСИЯТЛАРИ

5.1.

Қайта ташкил этилган қишлоқ хўжалик корхоналари фаолиятининг ҳуқуқий асосини тартибга солиш, уларнинг низомларини амалдаги қонунларга мувофиқлаштириш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси


5.2.

Савдо объектларини сотиб олиш ва улар жойлашган ер участкалари билан хизмат кўрсатиш услубини ишлаб чиқиш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


апрель

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси


5.3.

Қишлоқ хўжалигида хусусийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, вилоятлар ҳокимликлари


5.4.

Давлат эҳтиёжлари учун товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш ва етказиб бериш тартибини ишлаб чиқиш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


март

Давлат истиқболстат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги


VI. АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ

6.1.

Ижтимоий ҳимоя масалаларини тартибга солувчи норматив ва қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишга доир таклифлар киритиш


Олий

Кенгаш

қарори


йилнинг

1-чораги

Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Давлат истиқболстат қўмитаси, Молия вазирлиги


6.2.

Акционерларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш воситаларини ишлаб чиқиш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


йилнинг

1-чораги

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ижтимоий таъминот вазирлиги


6.3.

Корхоналар хусусийлаштирилгандан кейин уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарори


май

Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат истиқболстат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси


6.4.

Хусусий жамғармалар (кафолатли, суғурта жамғармалари, индексланган қимматбаҳо қоғозлар чиқариш)ни ҳимоялаш тизимини вужудга келтириш


Президент

Фармони


май

Молия вазирлиги, Давлат суғурта бошқармаси, Адлия вазирлиги, Давлат истиқболстат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Марказий банк


VII. ИСЛОҲ ҚИЛИШ ҒОЯЛАРИНИ ТАРҒИБ ЭТИШ

7.1.

Ислоҳотларни телевидение ва радио орқали тушунтиришга оид дастурлар тузиш


дастурлар

мунтазам

Давлат телерадио компанияси, Давлат мулки қўмитаси


7.2.

Матбуотда ва оммавий ахборот воситаларида хусусийлаштиришнинг боришини ва унинг натижаларини мунтазам ёритиш

дастурлар

мунтазам

Давлат матбуот қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, ҳокимликлар


7.3.

Хусусийлаштириш ва бозор муносабатларини ривожлантириш масалалари бўйича республика олий ўқув юртларида, мактаблар ва лицейларида махсус ўқув курслари ва семинарлари ташкил этиш


вазирлик-

ларнинг

қарорлари


йил давомида

Давлат Фан ва техника қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги