Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат қонунчилиги тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.1992 й. 606-сон "Иш билан таъминлашга кўмаклашиш Республика жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.1992 й.

N 606




ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА КЎМАКЛАШИШ

РЕСПУБЛИКА ЖАМFАРМАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунига мувофиқ ва ишга лаёқатли аҳолини ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ


1. Иш билан таъминлаш сиёсатини амалга ошириш тадбирларини маблағ билан таъминлаш ва давлат иш билан таъминлаш ҳизматининг самарали фаолият кўрсатиши учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги таркибида маҳаллий ва республика даражаларида Ўзбекистон Республикаси иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси (бундан кейин Иш билан таъминлаш жамғармаси деб аталади) ташкил этилсин.


2. Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар корхоналар ташкилотлар муассасалар кооперативлар ва бошқа ишга олувчилар Иш билан таъминлаш жамғармасига ҳар ойда меҳнат хақиниг уч фоизи миқдорида мажбурий ажратмалар ўтказиб турсинлар. Кўрсатилган ажратмалар ҳисобига ташкил топадиган иш билан таъминлаш жамғармасининг 70 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шахрининг иш билан таъминлаш органлари ихтиёрида очади 30 фоизи эса республика даражасида марказлаштирилади.

Жамғарма маблағлари Давлат бюджети таркибига кирмайди жорий йилда фойдаланилмаган тақдирда мусодара қилинмайди ва кейинги молиявий йилга ўтади.

Иш билан таъминлаш жамғармасига бюджет ташкилотлари томонидан мажбурий ажратмалар 1993 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.


3. Куйидагилар Иш билан таъминлаш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этиладилар.

жамоат ташкилотлари;

ногиронларнинг жамоат ташкилотлари хузуридаги муассасалар ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалар,

протез-ортопедия буюмлари ишлаб чиқарадиган ногиронларни протезлаш бўйича хизмат кўрсатувчи корхоналар;

ўқувчилар корхоналари ва ўқувчилар кооперативлари;

бюджет ҳисобига маблағ билан таъминланадиган театр-томоша ташкилотлари.


4. Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корxоналар ва ўзини-ўзи бошқарувчи бошқа ташкилотлар, мулкчилик шаклларидан ва идоравий тобелигидан катъи назар, белгиланган миқдордаги маблағларнинг Иш билан таъминлаш жамғармасига тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1993 йилдан бошлаб республика бюджетлари лойиҳаларида пуп маблағларидаги камомадни тўлдириш учун Иш билан таъминлаш жамғармасига зарур ажратмаларни назарда тутсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Иш билан таъминлаш жамғармасига маҳаллий бюджетлардан маблағ ажратсинлар.


6. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларидан республика даражасида фойдаланишни бошқариш, вилоятларнинг аҳолини иш билан таъминлаш билан боғлиқ манфаатларига риоя қилиш учун доимий ишлайдиган ижрочи орган Ижрочи дирекцияси бўлган Иш билан таъминлаш жамғармаси Бошқаруви, шунингдек Тафтиш комиссияси ташкил этилсин.


7. Иш билан таъммнлаш жамғармасининг Низоми иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси иш билан таъминлаш республика жамғармасига тушадиган маблағларни ундириш, хисобга олиш ва сарфлаш тартибини ишлаб чиқсин, ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини жамлаш ва улардан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида, унинг муассасаларида ҳамда бошқа банкларнинг муассасаларида Жамғарма счёти очилсин.


9. Иш билан таъминлаш жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Ташқи иқтисодий фаолият банки билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳамда бошқа давлатларнинг ташкилотлари ва фуқароларидан тушадиган маблағларни ўтказиш учун хорижий валюта счётини очишгга рухсат этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги Иш билан таъминлаш жамғармасига ҳаракатсиз ва бошқа мулкларни инъом сифатида қабул килиш тартибини белгиласинлар.

Иш билан таьминлаш жамғармаси кўрсатилган валюта маблағларидан иш билан таъминлаш давлат хизмати моддий базасини ривожлантиришда ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш билан боғлиқ бўлган бошқа мақсадларда фойдалансин.


10. Белгилаб қўйилсинки Иш билан таъминлаш жамғармаси иш билан таъминлаш давлат сиёсати вазифаларини бажариш мақсадида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, ўз банкини, акционерлик жамиятиии ташкил қилиш, мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналар барпо этиш ҳуқуқига эга.


11. Тошкент шаҳар хокимлиги Ўзбекистон Республикаси иш билан таъминлаш жамғармаси  аппаратини жойлаштириш масаласини ҳал қилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси иш билан таъминлаш жамғармасини телефон алоқаси тармоқлари билан таъминласин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазириинг ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов


























Время: 0.2015
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск