Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ер майдонлари ажратиш бўйича доимий ишловчи махсус комиссия тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.11.1994 й. 575-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 29 ноябрдаги

575-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ер майдонлари ажратиш бўйича доимий

ишловчи махсус комиссия тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги ердан самарали фойдаланиш бўйича доимий ишловчи махсус комиссияларнинг функцияларини ва иш тартибини белгилайди.


2. Махсус комиссия туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарори билан Давлат мулки қўмитаси, молия, солиқ, табиатни муҳофаза қилиш органлари, ер тузиш, сув хўжалиги хизматлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари вакилларидан ва бошқа мутахассислардан иборат таркибда тузилади. Комиссия аъзолари орасидан раис, раиснинг ўринбосари, комиссия котиби тайинланади.


3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, тегишли вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларининг қарорларига, бошқа норматив ҳужжатларга, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.


4. Комиссия:

ўз ҳудуди бўйича ерларнинг тоифалари ва сифатига кўра (тупроқ бонитети, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли қишлоқ хўжалиги корхоналари ва бошқалар) ҳисобга олинишини таъминлайди, ерларнинг сув билан таъминланганлик даражасини, сув хўжалиги иншоотлари билан жиҳозланганлигини ва бошқаларни ҳисобга олади;

мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун сотиб олинган, меросга олинган ерларнинг мақсадли фойдаланилишини назорат қилади;

ҳокимликка:

ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун ким ошди савдосида сотиш ҳақида;

ер солиғининг жарима ставкаларини белгилаш ҳақида;

ердан фойдаланишнинг белгиланган тартиби бузилган тақдирда олиб қўйиш хақида таклифлар киритади.


5. Комиссия корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан ахборотни сўраб олиш ҳамда ўз функцияларини бажариш учун мутахассисларни жалб этиш ҳуқуқига эга бўлади.


6. Комиссия фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажат тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


7. Комиссия мажлисларни иш режасига мувофиқ ўтказади.


8. Қарорлар комиссия томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қилинади ва унинг аъзоларининг 50 фоиздан ортиғи бу қарз овоз берса ҳақиқий ҳисобланади.


9. Комиссия ўз фаолияти тўғрисида тегишли ҳокимлик олдида ҳисоб беради.


































Время: 0.1987
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск