ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2003 й. 113-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида" 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.2003 й.

N 113


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ДАВЛАТ

ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИГА

ЙИГИРМА ФОИЗЛИ УСТАМА ҲАҚ БЕЛГИЛАШ

ТЎҒРИСИДА" 1997 ЙИЛ 3 ИЮЛДАГИ 339-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ҲАҚИДА



Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида" 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ў.Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 28 февралдаги

113-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига

йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида"

1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарорига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Илова қилинаётган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатига мувофиқ 1997 йил 1 июлдан бошлаб бюджетдан маблағ билан таъминланадиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва судларнинг давлат хизматчилари лавозим маошларига 20 фоизли устама ҳақ (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) белгилансин.

Кўрсатиб ўтилган Рўйхатга мувофиқ 2003 йилнинг 1 январидан бошлаб прокуратура органлари давлат хизматчиларининг лавозим маошларига 25 фоизли устама ҳақ (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) белгилансин".


2. 3-банддаги "20 фоизли устама" сўзлари "20 фоизли (прокуратура органлари давлат хизматчиларига 25 фоизли) устама" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Қарорга илованинг прокуратура органларига тегишли бўлимлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Бош прокурор

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари

Бош прокурор ўринбосари

Етакчи бўлим (бошқарма) бошлиғи ва унинг ўрибосари

Ишлар бошқарувчиси

Мустақил бўлим, етакчи бошқарма бўлими бошлиғи ва уларнинг ўринбосарлари

Алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчи

Прокурорнинг катта ёрдамчиси, прокурор ёрдамчиси

Қабулхона бошлиғи

Алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчи

Бошқарма, бўлимнинг катта прокурори

Катта прокурор-криминалист, прокурор-криминалист

Катта терговчи, терговчи

Бошқарма, бўлим прокурори

Бош мутахассис

Етакчи мутахассис

1-тоифали мутахассис

2-тоифали мутахассис


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти


Департамент бошлиғи

Департамент бошлиғининг ўринбосари

Департамент бошлиғининг ёрдамчиси

Бошқарма бошлиғи

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари

Катта инспектор

Инспектор

Бўлинма бошлиғи

Бўлим бошлиғи

Бўлим бошлиғининг ўринбосари

Бош тафтишчи

Катта тафтишчи

Бош суриштирувчи

Катта суриштирувчи

Катта криминалист

Криминалист

Инспекция бошлиғи

Етакчи мутахассис

1-тоифали мутахассис


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар


Прокурор

Прокурорнинг биринчи ўринбосари

Прокурорнинг ўринбосари

Бошқарма, бўлим бошлиғи ва уларнинг ўринбосарлари

Алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчи

Прокурорнинг катта ёрдамчиси, прокурор ёрдамчиси

Бошқарма, бўлимнинг катта прокурори

Катта прокурор-криминалист, прокурор-криминалист

Катта терговчи, терговчи

Бошқарма, бўлим прокурори

Бош мутахассис

1-тоифали мутахассис

2-тоифали мутахассис


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бошқармалари


Бошқарма бошлиғи

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари

Бўлим бошлиғи

Бўлим бошлиғининг ўринбосари

Катта инспектор

Инспектор

Бош тафтишчи

Катта тафтишчи

Тафтишчи

Бош суриштирувчи

Катта суриштирувчи

Катта криминалист

Криминалист

Бош мутахассис

1-тоифали мутахассис


Туманлар, шаҳарлар прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар


Прокурор

Прокурор ўринбосари

Прокурорнинг катта ёрдамчиси

Катта терговчи

Терговчи

Прокурор ёрдамчиси


Туманлар, шаҳарлар прокуратуралари ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бўлимлари


Бўлим бошлиғи

Бош суриштирувчи

Суриштирувчи

Катта инспектор

Инспектор


Қонунчиликни мустаҳкамлаш муаммолари ва прокуратура-тергов ходимлари малакасини ошириш маркази


Марказ директори

Директор ўринбосари

Кафедра мудири

Катта ўқитувчи

Бўлим бошлиғи

Илмий ходим"



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2003 й., 4-сон, 36-модда.
















































Время: 0.1271
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск