Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Резервдаги хизмат /

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.02.2003 й. 99-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 22 февралдаги

99-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг

сафарбарлик чақируви резервида хизматни

ўташи тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташини ташкил этиш ва ўташ тартибини белгилайди.


2. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат - ҳарбий хизматга, шу жумладан чекланишлар билан яроқли бўлган, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ навбатдаги чақириқ давомида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига чақирилмайдиган шахслар томонидан ўталадиган ҳарбий хизмат туридир.

Фуқароларнинг пул бадали тўлашлари, шунингдек хизмат мобайнида ойлик ҳарбий йиғинлардан ўтишлари фуқаролар томонидан сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ шартлари ҳисобланади. Бунда шартномада кўрсатилган пул бадалининг миқдори ўзгартирилмайди.

Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинган шахслар томонидан тўланган пул бадаллари суммаси Мудофаа вазирлигининг "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" Махсус ҳисобрақамида (кейинги ўринларда Махсус ҳисобрақам деб аталади) жамланади ва муддатли ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган тегишли вазирликлар ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларини захирага бўшатишда уларга нафақа пулини тўлаш, шунингдек, Мудофаа вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шу жумладан қурол-яроғ, ҳарбий-техник мулк, ўқ-дорилар харид қилиш, биноларни таъмирлаш ва қуриш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари иштирокида ҳарбий йиғинлар ўтказиш, йиғинлар маъмуриятининг таъминоти билан боғлиқ харажатларни қоплаш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритувчи ходимларнинг мудофаа ишлари органларидаги таъминотига мақсадли тартибда йўналтирилади.

Мудофаа вазирлигининг Махсус ҳисобрақами Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказида очилади.

Фуқаролар сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига йигирма етти ёшга тўлгунга қадар олинадилар. Улар сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ даврида ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга жалб этилишлари, шунингдек фавқулодда вазиятлар ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз рўй берган тақдирда ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилишлари мумкин. Ҳарбий йиғинлар Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари базасида (кейинги ўринларда матнда "Ҳарбий қисмлар" деб юритилади) ҳудудий принцип бўйича ташкил этилади.

Белгиланган тартибда пул бадалини тўлаган ва сафарбарлик чақируви резервида бўлган даврда ойлик йиғинлардан ўтган фуқаролар муддатли ҳарбий хизматга чақирилишдан озод этиладилар.

Сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган шахслар йигирма етти ёшга тўлганларидан кейин Қуролли Кучларнинг иккинчи тоифали резервига ўтказиладилар.


3. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.



II. САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИДАГИ

ХИЗМАТ САФИГА ОЛИШ ВА УНИ ЎТАШ

ТАРТИБИ


4. Туман (шаҳар) чақирув комиссияси фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш бўйича белгиланган наряд бажарилгандан кейин жисмоний ва ақлий жиҳатдан энг яхши тайёрланган чақирилувчиларни танлаш йўли билан қолган чақирилувчиларни сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олиш тўғрисида қарор қабул қилади.


5. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқаролар билан якка тартибда сухбат ўтказилгандан кейин Мудофаа вазирлиги томонидан Махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида ёзма шартнома тузилади.

Шартнома шартлари:

Махсус ҳисоб рақамига бадаллар тўлаш муддатлари, миқдори ва тартибини;

сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинадиган шахсларнинг бутун хизмат даври мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларни виждонан бажариш мажбуриятини;

Мудофаа вазирлигннинг қонун хужжатларига мувофиқ фуқарога сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташини, хизмат тамом бўлгандан кейин эса уни Қуролли Кучлар резерви таркибига ўтказишни таъминлаш мажбуриятини;

учинчи шахс (кафил) томонидан сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс томонидан тегишли молиявий мажбуриятлар зарур тарзда бажарилиши кафолатини;

шартномани тўхтатиш шартларини назарда тутади.

Шартномада қуйидагилар кўрсатилади: сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахснинг ва унинг кафилининг фамилияси, исми, отасининг исми, уларнивг паспортига оид маълумотлар; Мудофаа вазирлиги номидан шартномани имзолаган мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг ҳарбий унвони, фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари; шартнома имзоланган сана.

Шартнома Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган муддатли ҳарбий хизматга фуқароларни навбатдаги чақириш муддати давомида мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс ва кафил томонидан имзоланиши ҳамда мудофаа ишлари бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилган ва муҳрланган бўлиши керак.


6. Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими томонидан сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқароларнинг рўйхати тузилади. Рўйхатнинг биринчи нусхаси унга илова қилинган шартномалар билан биргаликда мудофаа ишлари бўлимида сақланади. Рўйхатнинг иккинчи нусхаси вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) мудофаа ишлари бошқармаларига юборилади.


7. Махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс ёки унинг кафили (юридик ва жисмоний шахс) томонидан Давлат-тижорат Халқ банкининг филиал тармоғи орқали тўланади.

Бюджет маблағлари ҳисобига пул бадали тўлаш қатъиян тақиқланади.

Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар томонидан пул бадаллари тўлаш хизматта олингандан кейин бир йил мобайнида тўланади. Томонларнинг келишувига кўра тўлов шартномада белгиланган муддат мобайнида тўлиқ ҳажмда бирйўла ёхуд босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин.

Пул бадали тўланганлиги тўғрисида Халқ банки филиалининг белгиси қўйилган квитанция нусхасини (агар бадал нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тўланса электрон тўлов кўчирмаси) сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс уни шахсий ҳисобга қўйиш учун туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига тақдим этади. Квитанция мудофаа ишлари бўлимида имзоланган шартномада илова сифатида сақланади.


8. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ даврида фуқаролар йигирма етти ёшгача мудофаа ишлари бўлимларида алоҳида ҳарбий ҳисобда турадилар.

Пул бадалини тўлиқ миқдорда тўлаган шахсларга сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган кундан бошлаб ўн икки ой ўтгандан кейин уларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматда бўлганликлари тўғрисида белги қўйилган ҳарбий гувоҳномалар берилади.


9. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахс кейинчалик тинч даврда ҳарбий хизматга яроқсиз ёки уруш даврида ҳарбий хизматга чекланган даражада яроқли деб топилган тақдирда унинг захирага ўтказилиши керак, у томонидан пул бадаллари тўлаш эса тўхтатилади.

9-1. Пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисига тўланган маблағлар, агарда у ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда ва унга тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК) томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда белгиланган тартибда қайтариб берилади.

Сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари унинг яқин қариндошига, меросхўрига, васийсига ёки ҳомийсига қайтарилади.

Ортиқча тўланган, шунингдек, Махсус ҳисобрақамга янглишиб ўтказилган пул бадаллари мазкур Низомнинг 9-2 ва 9-3-бандларида белгиланган тартибда қайтарилади.

Бошқа ҳолатларда Махсус ҳисобрақамга ўтказилган пул бадаллари қайтариб берилмайди.

9-2. ТИЭК томонидан I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс (лаёқатсиз) деб топилган сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси ёки белгиланган тартибда берилган ишончнома асосида унинг номидан иш кўраётган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг лаёқатсиз деб топилган ишончли вакили ёки вафот этган (ҳалок бўлган) сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг яқин қариндоши (меросхўри, васийси ёки ҳомийси) ТИЭК хулосасининг (ўлганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг) нусхаси, Махсус ҳисоб рақамига бадаллар ўтказиш тартиби тўғрисидаги томонларнинг имзолари қўйилган шартноманинг, шунингдек яқин қариндошлик алоқаларини (меросхўрлик ҳуқуқини, васийликни ёки ҳомийликни) тасдиқловчи тегишли ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда (ҳарбий ҳисобга қўйилган жойидаги) мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг номига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида (тўланган пул суммасини кўрсатган ҳолда) ариза беради.

Махсус ҳисоб рақамига пул бадалларини тўлаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси тўланган пул бадаллари тўғрисидаги квитанцияларнинг (тўлов топшириқномасининг) нусхаларини илова қилган ҳолда (ҳарбий ҳисобга қўйилган жойидаги) мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг номига ортиқча тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида (тўланган ва ортиқча тўланган пул суммасини кўрсатган ҳолда) ариза беради.

Мудофаа ишлари бўлими тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида берилган аризани кўриб чиқади ва аризада кўрсатилган пул суммасини ҳисоб маълумотлари билан таққослайди (аризада кўрсатилган пул суммаси билан ҳисоб маълумотлари ўртасида тафовут мавжуд бўлган ҳолларда мудофаа ишлари бўлими аниқланган тафовут ҳақида ариза берган шахсни хабардор қилади).

Аризада кўрсатилган пул суммасини таққослаб кўргандан сўнг мудофаа ишлари бўлими тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни мобайнида мудофаа ишлари бошқармасига юборади.

Мудофаа ишлари бошқармаси мудофаа ишлари бўлими тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч иш куни мобайнида тегишли ҳарбий окрукка тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида илтимоснома юборади.

Ҳарбий округ мудофаа ишлари бошқармаси тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч иш куни мобайнида Мудофаа вазирлигига транзит ҳисобрақамига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида хат юборади.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч кун муддатда аризада кўрсатилган пул суммасини, тўлов тақдимномасининг "Тўлов тафсилотлари" сатрида ҳарбий округдан юборилган хатнинг, тузилган шартноманинг санаси ва рақамини, пул маблағларини олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда, Махсус ҳисобрақамдаги пул маблағларини сақлаш учун ҳарбий округнинг депозит ҳисобрақамига қайтаради.

Ҳарбий округнинг молия хизмати, Мудофаа вазирлигидан Махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг, уларни мансублигига кўра тегишли мудофаа ишлари бошқармасига юборади.

Мудофаа ишлари бошқармаси, ҳарбий округнинг молия хизматидан Махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг, уларни мансублигига кўра тегишли мудофаа ишлари бўлимига юборади.

Мудофаа ишлари бўлими, мудофаа ишлари бошқармасидан Махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг уч кун муддатда:

ариза берган шахсга пул маблағларини нақд пулда тўлайди ёки (ариза берувчининг розилиги билан) пластик карточкага ўтказиб беради - пул бадаллари нақд пулда тўланган тақдирда;

пул маблағларини ариза берган шахснинг ҳисоб рақамига ўтказади - пул бадаллари Махсус ҳисоб рақамига жисмоний (юридик) шахслар томонидан ўтказилган тақдирда.

Мудофаа ишлари бўлими, уч иш куни мобайнида, квитанциянинг (тўлов топшириқномасининг) рақами ва санасини кўрсатган ҳолда пул бадалларининг ариза берган шахсга тўланганлиги (ўтказилганлиги) ҳақида белгиланган тартибда мудофаа ишлари бошқармасига хабар қилади ҳамда ҳисоб маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритади.

9-3. Махсус ҳисоб рақамига пул маблағларини янглишиб ўтказган жисмоний (юридик) шахс, ўтказилган пул маблағлари тўғрисидаги квитанцияни (тўлов топшириқномасини) илова қилган ҳолда, янглишиб ўтказган пул маблағларини қайтариш ҳақида (тўланган пул суммасини кўрсатиб) тегишли мудофаа ишлари бўлим бошлиғи номига ариза беради;

Мудофаа ишлари бўлими янглишиб ўтказилган пул маблағларини қайтариш ҳақида берилган аризани кўриб чиқади ва аризада кўрсатилган пул суммасини ҳисоб маълумотлари билан таққослаб кўради (аризада кўрсатилган пул суммаси билан ҳисоб маълумотларининг ўртасида тафовут мавжуд бўлган ҳолларда мудофаа ишлари бўлими аниқланган тафовут ҳақида ариза берган шахсга хабар қилади).

Мудофаа ишлари бўлими, аризада кўрсатилган пул суммасини таққослаб кўргандан сўнг, уч иш куни мобайнида мудофаа ишлари бошқармасига тақдим этилган ҳужжатларни юборади.

Мудофаа ишлари бошқармаси мудофаа ишлари бўлими тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч иш куни мобайнида тегишли ҳарбий окрукка янглишиб ўтказилган пул маблағларини қайтариш ҳақида илтимоснома юборади.

Ҳарбий округ мудофаа ишлари бошқармаси тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч иш куни мобайнида Мудофаа вазирлигига транзит ҳисобрақамига янглишиб ўтказилган пул маблағларини қайтариш ҳақида хат юборади.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч кун муддатда аризада кўрсатилган пул суммасини, тўлов тақдимномасининг "Тўлов тафсилотлари" сатрида ҳарбий округдан юборилган хатнинг, тузилган шартноманинг санаси ва рақамини, пул маблағларини олувчи жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини (ёки юридик шахснинг номини) кўрсатган ҳолда, транзит ҳисобрақамига пул маблағлари янглишиб ўтказилган Халқ банки тегишли филиалининг алоҳида махсус ҳисобрақамига қайтаради.

Халқ банкининг тегишли филиали янглишиб ўтказилган пул маблағларини Мудофаа вазирлигидан алоҳида махсус ҳисоб рақамига қабул қилиб:

пул маблағлари нақд пул билан тўланганда - уларни ариза берган шахсга нақд пул маблағлари билан тўлайди ёки (ариза берган шахснинг розилиги билан) пластик карточкасига ўтказади;

пул маблағи жисмоний (юридик) шахслар томонидан ўтказилганда - пул маблағларини ариза берган шахснинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказади.

10. Сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган ва яшаш жойинн ўзгартирган фуқаролар "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ҳисобга қўйилади ва ундан чиқарилади. Бунда пул бадалининг қолган қисмини тўлаш унниг томонидан янги яшаш жойи бўйича белгиланган тартибда амалга оширилади.

Сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаётган фуқаролар доимий яшаш учун чет элга кетган тақдирда, фақат махсус ҳисоб рақамига пул бадалининг тўлиқ суммаси тўлангандан кейин ҳарбий ҳисобдан чиқариладилар.


11. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига хизматга олинган, ҳарбий-ҳисобга олиш бўйича турдош мутахассисликка эга бўлган, махсус хисоб рақамига пул бадалини тўлиқ ҳажмда тўлаган ва ойлик йиғинлардан ўтган шахслар контракт бўйича ҳарбий хизматта ихтиёрий тартибда қабул қилиниши, шунингдек Мудофаа вазирлигининг сержантлар тайёрлаш мактабига ўқишга юборилиши мумкин.


12. "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини бажариш юзасидан чақирилувчилар билан Мудофаа вазирлиги ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда, бундай келишмовчиликлар қонунга мувофиқ суд тартибида кўриб чиқилади ва ҳал этилади.

Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс томонидан пул бадали тўлиқ ҳажмда тўланмаган ёки унинг бир қисми тўланмаган тақдирда, шартнома шартларига мувофиқ, тўланмаган сумма (муддатида тўланмаган қисми) фуқародан суд тартибида ундириб олинади.

Бадалнинг тўлиқ суммаси шартномада белгиланган муддатда тўланмаганда ёки белгиланган тўлов олти ойдан ортиқ муддатга кечиктирилганда фуқаро муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин. Бунда унинг томонидан бадал суммасининг тўланган қисми қайтарилмайди.

Шартнома тузишдан бош тортилган тақдирда махсус ҳисоб рақамига тўланиши керак бўлган пул бадаллари қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирилади.



III. САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИДА

ҲАРБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК


13. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган ва белгиланган бадални Махсус ҳисобрақамга тўлиқ ҳажмда тўлаган шахслар ойлик ўқув йиғинларига жалб этилиши мумкин.

14. Йиғинларга жалб этиладиган шахсларни танлаш туман чақирув комиссиялари томонидан амалга оширилади. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг соғлиги, жисмоний тайёргарлиги, маълумоти даражаси ва уларнинг мутахассислиги, қўшинларнинг тегишли ҳарбий-ҳисобга олиш мутахассисликларига бўлган эҳтиёжи ҳисобга олинади.


15. Сафарбарлик чақирувчи резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг ҳарбий йиғинлари ишлаб чиқаришдан ажратилган ҳолда ва фуқароларнинг тегишли қўшилмалар ва қисмларнинг ҳарбий шаҳарчаларда яшаши шарти билан Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари кадрлари бўлинмалари негизида ташкил этилади.


16. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг ҳарбий йиғинлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи томонидан тасдиқланадиган сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий тайёргарлик дастурига мувофиқ амалга оширилади.

17. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг ҳарбий тайёргарлиги Мудофаа вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ҳарбий тайёргарликни ўтказишнинг йиллик режаларига мувофиқ ташкил этилади.

Сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий тайёргарликни ўтказиш режаларида:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича жорий йилда йиғинлардан ўтиши керак бўлган фуқароларнинг умумий сони;

ҳарбий тайёргарликка юборилаётган фуқароларнинг сони, йиғинларни ўтказиш муддатлари, шунингдек йиғинларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа тадбирлар кўрсатилган ҳолда негизида ҳарбий йиғинлар ташкил этадиган ҳарбий қисмлар белгиланади.

Ҳарбий тайёргарликни ўтказиш режаси Мудофаа вазирининг кўрсатмаси билан амалга жорий этилади. Режадан кўчирмалар ижро этиш учун ҳарбий округларга, мудофаа ишлари бошқармаларига юборилади.


18. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларни ҳарбий тайёргарлик ўтказиладиган жойларга жўнатиш командалар таркибида ва ҳарбий тайёргарликни ўтказиш режасида белгиланган муддатларда мудофаа ишлари бошқармаларининг йиғиш пунктларида амалга оширилади.


19. Йиғинлардан ўтиш даврида фуқароларга муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий кафолатлар жорий этилади.


20 Ҳарбий қисм командирининг буйруғи билан фуқаро ўзгарувчан таркиб рўйхатига олинган кун ҳарбий йиғинлар бошланган кун, ҳарбий қисм командирининг буйруғи билан фуқаро қисмнинг ўзгарувчан таркиби рўйхатидан чиқарилган кун харбий йиғинлар тамом бўлган кун деб ҳисобланади.



IV. МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ВА ҲАРБИЙ БОШҚАРУВ

ОРГАНЛАРИНИНГ САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ

РЕЗЕРВИДАГИ ХИЗМАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

БЎЙИЧА ФУИКЦИЯЛАРИ


21. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ташкил этишга умумий раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги амалга оширади. Унга:

фуқароларни сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олиш бўйича фаолиятни ва фуқароларнинг ҳарбий тайёргарлигини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

фуқароларни сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олиш ва у тамом бўлгандан кейин Қуролли Кучлар заҳирасига ўтказишнинг самарали тизимини барпо этиш;

сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар томонидан пул бадалларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини, шунингдек Мудофаа вазирлигининг талаб қилиб олинадиган иккиламчи депозит хисоб рақамига тушган пул маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш;

Мудофаа вазирлигининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олишни амалга оширадиган таркибий бўлинмаларини тайёргарлик кўрган ҳарбий хизматчилар билан бутлаш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олингаи фуқароларни ҳисобга олиш ва уларнинг ҳарбий тайёргарлиги юкланади.


22. Ҳарбий округларнинг қўмондонликларига:

фуқароларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига ўз вақтида олиниши, махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари тушишини назорат қилиш;

сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг ҳарбий тайёргарлигига бевосита раҳбарлик қилиш, унинг ташкил этилиши ва ўтказилишини назорат қилиш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар харбий тайёргарлигининг ўқув моддий-техника базасини барпо этиш;

Махсус ҳисоб рақамига тушган маблағларни белгиланган тартибда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш юкланади.


23. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаларига:

фуқароларни сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олиш ишларини ташкил этиш;

сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар ҳарбий ҳисобга олинишини назорат қилиш;

ҳарбий округларга пул бадаллари ва ҳарбий йиғинлардан ўтган фуқароларнинг сони тўғрисида ҳар ойлик йиғма ҳисоботлар тақдим этиш;

сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқароларни ҳисобга олишни ва ҳарбий йиғинларга жўнатишни, йиғинлар тамом бўлгандан кейин эса - йиғиш пунктигача қайтариб олиб келишни ташкил этиш юкланади.


24. Фуқароларни сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олиш туманлар (шаҳарлар) мудофаа ишлари бўлимлари томонидан амалга оширилади, бўлимларга:

ёшлар орасида сафарбарлик чақируви резервидаги хизматнинг хусусиятлари ва ўзига хос жиҳатлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб бориш;

сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинадиган фуқаролар билан шартномалар тузиш, бадаллар тушуми суммаларини Давлат-тижорат Халқ банки бўлимлари билан ҳар ойда таққослаш;

Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг шахсий ҳисобини юритиш;

сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган ва ҳарбий тайёргарлик йиғинларига жалб этиладиган шахсларни йиғиш пунктларига жўнатиш,

сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар томонидан пул бадаллари ўз вақтида тўланишини назорат қилиш, тўловлар белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда эса - тўловларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда талаб қилиб олиниши чора-тадбирларини кўриш;

мудофаа ишлари бошқармасига фуқаролар томонидан Махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари тўланиши ва ҳарбий йиғинлардан ўтганлар сони тўғрисида ҳар ойлик ҳисоботлар тақдим этиш;

мудофаа ишлари бошқармасига сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни тамомлаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш юкланади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


25. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари томонидан тегашли йўриқномаларни, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ташкил этиш тартибини тартибга солувчи бошқа норматив ҳужжатларни қабул қилиш учун асос ҳисобланади.











































Время: 0.1500
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск