ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Резервдаги хизмат /

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" махсус ҳисоб рақами тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.02.2003 й. 99-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 22 февралдаги

99-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг

"Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари"

махсус хисоб рақами тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" махсус ҳисоб рақами (кейинги ўринларда Махсус ҳисоб рақами деб аталади) маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


II. МАХСУС ҲИСОБ РАҚАМИДА МАБЛАҒЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ ВА ЖАМЛАШ

ТАРТИБИ


2. Махсус ҳисоб рақами маблағлари сафарбарлик - чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар тўлайдиган пул бадаллари ҳисобига шакллантирилади.


3. Пул бадали миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


4. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар тўлайдиган пул бадаллари маблағларни жамлаш учун қуйидаги ҳисоб рақамлари очилади:

туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига - Халқ банкининг тегишли туман (шаҳар) филиалида 29896 "Бошқа мажбуриятлар" транзит ҳисоб рақами (кейинги ўринларда туман (шаҳар) транзит ҳисоб рақами деб аталади) очилади;

вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрининг) мудофаа ишлари бошқармасига - Халқ банкининг тегишли вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрининг) филиалида 29896 "Бошқа мажбуриятлар" транзит ҳисоб рақами (кейинги ўринларда вилоят транзит ҳисоб рақами деб аталади) очилади;

Мудофаа вазирлигига - Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказида 21512 "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" талаб қилиб олинадиган махсус (депозит) ҳисобрақами очилади.

5. Тегишли туман транзит ҳисоб рақамларига пул маблағлари сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар ёки уларнинг кафиллари томонидан (юридик шахслардан ташқари) фақат Давлат-тижорат Халқ банкининг филиаллари орқали, мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ёзиладиган, юқорида кўрсатиб ўтилган транзит ҳисоб рақамлари реквизитлари қўйилган квитанциялар бланкалари асосида ўтказилади.

Бадаллар бошқа туманлар (шаҳарлар)нинг халқ банклари туман (шаҳар) филиаллари орқали тўланган тақдирда Халқ банкининг ушбу филиаллари тушган маблағларни кейинги иш кунидан кечикмай сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахснинг яшаш жойидаги Халқ банки филиалларида очилган мудофаа ишлари тегишли бўлимларининг транзит ҳисоб рақамларига кўрсатиб ўтилган реквизитларга мувофиқ ўтказадилар.

Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқароларнинг юридик шахслар ҳисобланадиган кафиллари пул бадалларини ўзининг хизмат кўрсатувчи банклари орқали тўлов топшириқномалари билан тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларининг транзит ҳисоб рақамларига тўлайдилар.


6. Пул бадалини сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг кафиллари томонидан бюджет маблағлари ҳисобига ўтказиш (тўлаш) қатъиян тақиқланади.


7. Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари тўланган бадаллар суммасини Халқ банки филиалларининг вилоят транзит ҳисобрақамларига, Халқ банкининг вилоят филиаллари эса тўланган бадаллар суммасини Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказидаги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 21512 "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" талаб қилиб олинадиган махсус (депозит) ҳисобрақамига кейинги иш кунидан кечиктирмай ўтказади.


III. МАХСУС ҲИСОБ РАҚАМИГА МАБЛАҒЛАР

ТУШИШИ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ


8. Халқ банкининг мудофаа ишлари тегишли бўлимларига хизмат кўрсатувчи туман (шаҳар) филиаллари транзит ҳисоб рақами бўйича операциялар тугаллангандан сўнг кейинги иш кунида уларга белгиланган тартибда кўчирмалар тақдим этишади.


9. Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари банк кўчирмаларига мувофиқ тушган бадаллар суммасини сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг шахсий ҳисоб рақамларида акс эттирилган сумма билан бадал тўланганлиги тўғрисида улар томонидан тақдим этилган квитанциялар нусхалари асосида таққослайдилар.

Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими пул маблағлари тушиши тўғрисида Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган шакл бўйича ҳар ойлик ҳисобот тузади ва Халқ банкининг туман (шаҳар) филиали билан келишилгандан кейин уни ҳисобот даври тугагандан сўнг 3 иш куни мобайнида мудофаа ишларининг тегишли бошқармаларига тақдим этади.

10. Мудофаа ишлари бошқармаси мудофаа ишлари бўлимларининг ҳар ойлик ҳисоботларини умумлаштиради ва Халқ банкининг вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар) филиали билан келишилгандан кейин ҳисобот даври тугагандан сўнг беш иш кунидан кечикмай Мудофаа вазирлигига йиғма ҳисобот тақдим этади.

11. Мудофаа вазирлиги мудофаа ишлари бошқармаларининг ҳар ойлик ҳисоботларини умумлаштиради ва ҳисобот даври тугагандан сўнг ўн иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республика акциядорлик тижорат Халқ банки билан келишади.


IV. МАХСУС ХИСОБ РАҚАМИ МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


12. Махсус ҳисобрақам маблағларидан муддатли ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган тегишли вазирликлар ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларини захирага бўшатишда уларга нафақа пулини тўлаш, шунингдек, Мудофаа вазирилигининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шу жумладан қурол-яроғ, ҳарбий-техник мулк, ўқ-дорилар харид қилиш, биноларни таъмирлаш ва қуриш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари иштирокида ҳарбий йиғинлар ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, йиғинлар маъмуриятининг таъминоти, мудофаа ишлари органларидаги сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритувчи ходимларни таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига асосан белгиланадиган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.

Махсус ҳисобрақам маблағларидан тасдиқланган харажатлар сметасига (йиғма ва тегишли вазирликлар ва идоралар бўйича) мувофиқ фойдаланилади.

Ҳар бир идора бўйича харажатлар сметалари унинг раҳбари томонидан тасдиқланади ва белгиланган тартибда Мудофаа вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.

13. Мудофаа вазирлиги ҳар йили 15 мартгача Махсус ҳисобрақамга пул бадали тушумларидан келиб чиққан ҳолда, тегишли ҳисоб-китоблар ва асослар билан бирга даромадлар ҳамда маблағларни сарфлаш сметасини тасдиқлайди.

Махсус ҳисобрақам даромадлари ва маблағларини сарфлаш сметаси тасдиқланиб, Молия вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, Мудофаа вазирлиги харажатлар сметаларини ишлаб чиқиш учун назорат рақамларини муддатли ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган тегишли вазирликлар ҳамда идораларга етказади.

14. Махсус ҳисоб рақамидан вазирликларга, давлат қўмиталарига ва муддатли ҳарбий хизмат назарда тутилган идораларга, харбий округларга, ҳарбий қисмларга ва муассасаларга тушган маблағларнинг сарфланишини ҳисобга олиш учун уларга хизмат кўрсатувчи банкларда:

21506 - агар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий бош бошқармалари ҳисоб-китоб-касса марказларида хизмат кўрсатилса;

20203 - агар тижорат банкларида хизмат кўрсатилса талаб қилиб олинадиган иккиламчи депозит ҳисоб рақамлари очилади.


15. Вазирликларда, давлат қўмиталарида ва муддатли ҳарбий хизмат назарда тутилган идораларда ушбу тузилмаларнинг раҳбарлари, ҳарбий округларда - тегишли ҳарбий округлар қўшинлари командирлари, ҳарбий қисмлар ва муассасаларда - уларнинг командирлари (бошлиқлари) Махсус ҳисоб рақамидан тушган маблағларнинг тасарруфчилари ҳисобланадилар.


16. Мудофаа вазирлигига Махсус ҳисоб рақами бўш маблағларини:

Давлат қисқа муддатли пул мажбуриятларида;

тижорат банкларидаги депозитларда жойлаштиришга рухсат этилади.

Жойлаштириш натижасида олинган даромадлар Махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.


17. Махсус ҳисоб рақами маблағларини ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадларга ўтказиш ва вақтинчалик олиб қўйиш тақиқланади.


18. Махсус ҳисоб рақами маблағларининг ҳисобот йили охиридаги қолдиқлари олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтади.


19. Махсус ҳисоб рақамига маблағларни ҳисоблаш ва ўтказиш бўйича банк хизматлари учун тўлов ундирилмайди.



V. МАХСУС ҲИСОБ РАҚАМИНИНГ МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ


20. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг ҳарбий тайёргарлиги ўтказиладиган ҳарбий қисмлар қилинган сарф-харажатлар юзасидан ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 8-кунидан кечикмай ҳарбий округларга "Сафарбарлик чақируви резерви бўйича харажатлар сметасининг ижроси тўғрисида ҳисобот" 2-шакли бўйича ҳисобот тақдим этишади. Ҳисоботда қилинган сарф-харажатларнинг ҳаммаси моддалар бўйича акс эттирилган бўлиши керак.


21. Ҳарбий округлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай йиғма ҳисоботлар тақдим этишади.


22. Муддатли ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар ва идоралар (Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқалар) ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай Мудофаа вазирлигига тасдиқланган харажатлар сметасининг ижроси бўйича ҳисоботлар тақдим этишади.


VI. МАХСУС ҲИСОБ РАҚАМИ МАБЛАҒЛАРИНИНГ

ТУШИШИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

УСТИДАН НАЗОРАТ


23. Махсус ҳисоб рақамига маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади.

24. Махсус ҳисоб рақами маблағларидан тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилиши устидан жавобгарлик маблағларни олувчи вазирликлар ва идораларга юкланади.


25. Махсус ҳисоб рақами маблағларининг мақсадли молиялаштирилиши ва фойдаланилиши устидан назорат тегишли вазирликлар ва идораларнинг назорат-тафтиш бўлинмалари томонидан амалга оширилади.






































Время: 0.1766
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск