ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.04.1995 й. 126-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 11 апрелдаги

126-сон қарорига

3-ИЛОВА



Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини

улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда

ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти

билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида

сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя ҳилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ва "Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги Фармонларини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган.


2. Ер майдонларининг бошланғич нархи маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ, ерларни комплекс иқтисодий баҳолаш натижалари асосида аниқланади.

Бошланғич нархни аниқлаш учун ер участкасининг қиймати Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан "Давархитектқурилиш" ва Ер ресурслари давлат қўмитаси билан биргаликда йилнинг ҳар чорагида аниқланадиган нархларнинг ўзгариш коэффициенти (индекси)га кўпайтирилади.

Бошланғич нархни белгилашда аниқ қарор топган талаб ва таклифларга боғлиқ ҳолда ошиб борувчи коэффициентлар қўлланиши мумкин.


3. Ерларни комплекс иқтисодий баҳолашга ҳокимликлар томонидан аҳоли яшайдиган жойни ободонлаштириш учун маблағлар сарфланишига қараб, яқин давр учун тегишли равишда асослаб, муҳандислик инфраструктурасини истиқболни ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда тузатишлар киритилиши мумкин.


4. Ер майдонларининг уларнинг жойлашган ўрни, муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлиги, архитектура ва бошқа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган бошланғич нархларини белгилаш учун минтақалар ҳудудлари тегишли шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари қарори билан зоналарга бўлинади ва зарур бўлган ҳолларда улар бўйича нархлар лойиҳа институтлари билан биргаликда, ер кадастрларини ва якка тартибда иморат қуришга обод қилиш учун зарур бўлган битта участка-га қилинадиган харажатларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.


5. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш битишувларини ёки шартларини ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш тўғрисидаги низолар тегишли судда кўриб чиқилади.



САВДО ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ

ОБЪЕКТЛАРИНИ УЛАР ЖОЙЛАШГАН ЕР МАЙДОНЛАРИ

БИЛАН БИРГАЛИКДА ХУСУСИЙ МУЛК СИФАТИДА

СОТИШ ТАРТИБИ


6. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан, хорижий жисмоний ва юридик шахсларга, хусусийлаштириладиган объектларни сотиб олишда улар фойдаланадиган маблағларнинг манбалари ҳақида декларация талаб қилмаган ҳолда, хусусий мулк сифатида сотиш танлов асосида ёки кимошди савдоларида Ўзбекистон Республикаси давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг белгиланган тартибига ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Сотиш тегишли ҳокимликлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган ер майдонларини хусусий мулк сифатида сотиш ҳақидаги қарорларни тақдим этишгандан кейин Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.


7. Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан янги мулкдор ўртасида объектнинг фаолият тури тўғрисида шартнома тузиш танлов ёки кимошди савдосининг шарти ҳисобланади.


8. Вилоят, туман ва шаҳар ер тузиш хизматлари тегишли ҳудуд бўйича қурилган ва чала қурилган ер майдонларининг чегараларини (контурларини) натура тарзида белгилайдилар ҳамда сотувчига (Давлат мулки қўмитасига ёки унинг ҳудудий бошқармасига) ана шу майдонларнинг ҳажмини тасдиқловчи ҳужжатларни берадилар. Бунда ер майдони савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасининг сотиб олинаётган объектининг санитария ва технология жиҳатидан фаолият кўрсатишини таъминлаш учун зарур бўлган энг кам ҳажмдан ошмаслиги керак.

10. Танлов ёки кимошди савдоси ғолибига Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан уни кейинчалик тегишли ҳокимликлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида рўйхатдан ўтказиш учун объектга у жойлашган ер майдони билан биргаликда эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат далолатномаси белгиланган тартибда берилади.

12. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда танлов бўйича ва кимошди савдосида хусусий мулк сифатида сотилаётганда объектнинг ва ер майдонининг нархини ўз ичига олувчи ягона бошланғич нарх белгиланади.



ЕР МАЙДОНЛАРИНИ ФУҚАРОЛАРГА МЕРОС ҚИЛИБ

ҚОЛДИРИШ ШАРТИ БИЛАН УМРБОД ЭГАЛИК

ҚИЛИШ УЧУН ХУСУСИЙ МУЛК СИФАТИДА

СОТИШ ТАРТИБИ


13. Ер майдонлари мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектар доирасида кимошди савдоларида сотилади.

Қорақалпоғистон Республикасида тажриба тариқасида, халқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонлари, шунингдек, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли қишлоқ ҳўжалиги корхоналарининг ерлари фуқароларга мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида кимошди савдоларида ва танлов асосида суғориладиган ерлар 3 гектаргача ва суғорилмайдиган ерлар 15 гектаргача доирада сотилади.

Кимошди савдосида ва танлов асосида тажриба сифатида сотиладиган Қорақалпоғистон Республикасидаги фойдаланилмаётган ер майдонларининг, шунингдек, зарар кўриб ишлайдиган ва паст рентабелли қишлоқ хўжалиги корхоналарининг мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун сотиладиган ерларининг бошланғич нархи, қарор топган талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда, ерларни сифат жиҳатдан баҳолаш натижалари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши белгилайдиган тартибда белгиланади.

14. Кимошди савдоларини ўтказиш тартиби Давлат мулки қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.


15. Якка тартибда уй-жой қуриш ва деҳқон хўжалик юритиш учун ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш бўйича кимошди савдоларида хорижий юридик ва жисмоний шахслар - дипломатик корпус ходимлари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган матбуот, вакиллари, доимий ваколатхоналар, фирмалар, компаниялар ва халқаро ташкилотлар ходимлари, қўшма корхоналарда доимий асосда ишловчи шахслар, шунингдек, республикада доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар қатнашишлари мумкин.







































Время: 0.0028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск