Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.1999 й. 220-сон "Ўзбекистон Республикасида парранда гўшти етиштиришни янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.1999 й.

N 220



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ПАРРАНДА

ГЎШТИ ЕТИШТИРИШНИ ЯНАДА КЎПАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг 2000 йилгача мўлжалланган Дастурига мувофиқ ва парранда гўшти етиштиришпи янада кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ўзпаррандасаноат" уюшмасининг "Дўстлик" акциядорлик жамиятида "Виртех" қўшма корхонаси компаниялари гуруҳи ҳамда "Чиноз омихта ем заводи" акциядорлик жамияти иштирокида парранда гўшти етиштиришни кўпайтириш тўғрисидаги таклифи иловага мувофиқ қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси "Виртех" қўшма корхонаси компаниялари гуруҳига:

"Дўстлик" акциядорлик жамияти акцияларининг эркин сотишга ва хорижий инвесторларга сотиш учун мўлжалланган улушини, шунингдек акцияларнинг давлатга тегишли пакетини номинал қиймати бўйича;

"Чиноз омихта ем заводи" акциядорлик жамияти акцияларининг эркин сотишга ва хорижий инвесторларга сотиш учун мўлжалланган улушини поминал қиймати бўйича сотиш чора-тадбирларини амалга оширсинлар.

Белгилансинки, "Чиноз омихта ем заводи" акциядорлик жамияти биринчи навбатда, шартномавий асосда балиқчилик тармоғи балиқчилик ва балиқ овлаш корхоналарининг балиқ омихта емига бўлган эҳтиёжини таъминлайди.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ўзпаррандасаноат" уюшмаси ва "Виртех" қўшма корхонаси компаниялари гуруҳи ўртасида Шартнома имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин, унга мувофиқ:

"Виртех" қўшма корхонаси компаниялари гуруҳи акцияларнинг олди-сотди шартномаси имзолангандан кейин бир ой мобайнида акцияларнинг сотиб олинаётган пакетлари қийматини миллий валютада тўлайди;

"Виртех" қўшма корхонаси компаниялари гуруҳи корхоналарни техника билан қайта жиҳозлашга ва янги технологияларни жорий қилишга икки йил мобайнида камида 1 миллиард сўм йўналтиради ҳамда парранда гўшти етиштиришни йилига 5 минг тоннагача етказади;

"Виртех" қўшма корхонаси компаниялари гуруҳи корхоналар акцияларини номинал қиймати бўйича сотиб олиб, уларнинг қарз мажбуриятларини ўз зиммасига олади;

"Виртех" қўшма корхонаси томонидан сотиб олинган акциялар пакети бошқарувига бериладиган "Виртех-Агро" акциядорлик жамияти "Виртех" қўшма корхонаси компаниялари гуруҳининг мазкур лойиҳа бўйича вакили ҳисобланади;

Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан, "Виртех-Агро" акциядорлик жамиятининг такрорий экишлар ҳисобга олинган ҳолдаги ҳисоб-китобларига мувофиқ, озуқа экинлари ўстириш учун ерлар ажратилади.


4. "Виртех-Агро" акциядорлик жамияти амалга оширилаётган лойиҳа доирасида 2004 йилгача;

импорт қилинаётган янги техника ва технология асбоб-ускуналари, насл материали, концентратлар, премикслар ва омихта емга биологик қўшимчалар, ветеринария препаратлари ва дон экинлари учун бож тўловларидан (божхонада расмийлаштирувлар учун йиғимлардан ташқари);

фойданинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция қилишга, янгиларини қуришга, асбоб-ускуналар, янги техника ва технологиялар сотиб олишга йўналтириладиган қисми бўйича солиқлар ва бюджетга тўловлардан озод қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Виртех-Агро" акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган парранда гўшти етиштиришни кўпайтириш бўйича лойиҳани Ўзбекистон Республикасининг 1999 йилги ва кейинги йиллар Инвестиция дастурига киритсин.

6. "Виртех-Агро" акциядорлик жамиятига:

аҳоли ва фермерлардан, дон учун унинг етказиб берувчиларининг банк муассасаларидаги шахсий счётларига маблағ ўтказган ҳолда, буғдой ва маккажўхори дони харид қилишига;

2004 йилгача олинган тушумнинг ҳаммасини парранда гўшти ва омихта ем етиштиришни ташкил этиш учун зарур бўлган ресурсларни харид қилишга йўналтирган ҳолда ўзининг тайёр маҳсулотини экспорт қилишига рухсат берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси билан биргаликда ушбу лойиҳа доирасида импорт бўйича олинадиган насл материали, омихта ем, концентратлар, премикслар ва омихта емга биологик қўшимчаларни, шунингдек дон экинлари учун уруғликни жадал сертификациялашни назарда тутувчи қоидаларни ишлаб чиқсин ва ўн кун муддатда тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, олинадиган товарлар (бир суткалик жўжалар, уларни боқиш учун премикслар ва концентратлар)нинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, товарларни, жўжаларнинг нобуд бўлишига йўл қўймасдан, божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар кейинчалик тақдим этилган ҳолда, ўз вақтида ўтказиб юборилишини таъминласин.


9. "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси "Виртех-Агро" акциядорлик жамияти билан парранда гўшти ва субмаҳсулотлар етказиб бериш юзасидан фьючерс шартномалари тузиш масалаларини ишлаб чиқсин.


10. Махфий.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов


























































Время: 0.1359
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск