ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Фуқароларни ҳарбий рўйхатга олиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2003 й. 119-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.2003 й.

N 119



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИ ҲАРБИЙ РЎЙХАТГА

ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, фуқароларни ҳарбий рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

харбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатдан ўтказиш давлатдаги мавжуд ва ҳарбий хизматга яроқли чақирилувчилар ресурсларини ҳисобга олиш ҳамда таҳлил қилишнинг умумдавлат тизими ҳисобланади. Ҳарбий рўйхат  харбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг яшаш, ишлаш ва ўқиш жойида жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ҳарбий бошқарув маҳаллий органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шу жумладан ўқув муассасалари раҳбарлари томонидан юритилади;

харбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш ва юритиш ишларига умумий раҳбарлик ва назорат Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

давлатдаги мавжуд ва ҳарбий хизматга яроқли чақирилувчилар ресурсларини ҳисобга олиш ҳамда таҳлил қилиш умумдавлат тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;

мавжуд харбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг миқдор ва сифат таркибини аниқлаш, уларнинг самарали ва оқилона режалаштирилишини ва уруш даврида улардан Қуролли Кучлар ва иқтисодиёт эҳтиёжлари учун фойдаланилишини таъминлаш;

резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар орасидан Қуролли Кучларнинг сафарбарлигини кучайтириш ва кейинчалик уруш даври шароитларида Қуролли Кучларни улар билан тўлдириш учун  зарур ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш ва резервда сақлаб туриш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳарбий рўйхатга олишнинг асосий вазифалари этиб белгилансин.


4. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги Низом талаблари сифатли ва самарали бажарилишини, харбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхатга олиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминласинлар;

2003 йил 1 июнгача ўзларига қарашли корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шу жумладан таълим муассасалари, туман, шаҳар ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари штат жадвалларини ўрганиб ва аниқлаб чиқсинлар, ҳарбий ҳисобга олиш ходимлари лавозимлари мавжуд бўлмаган тақдирда уларни Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги Низомда белгиланган юклама нормаларига мувофиқ тўлдиришни назарда тутсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ.Ғуломов):

икки ой муддатда харбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни автоматлаштирилган тарзда ҳарбий рўйхатга олишнинг классификаторли тизимини барпо этиш дастурини ишлаб чиқсин, уни рухсатсиз ахборот олиш ва ахборот ошкор бўлишидан ҳимоя қилишни ҳисобга олсин ҳамда унинг 2003-2004 йиллар мобайнида амалга оширилишини таъминласин. Махсус асбоб-ускуналар, техника ва дастурий таъминотни харид қилиш харажатларини  2003 йилда ажратилган маблағ билан таъминлаш лимити доирасида амалга оширсин;

2003 йил 1 июнгача Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий ҳисобга олишни ташкил этиш ва уни юритиш тартиби масалалари бўйича йўриқномани ишлаб чиқсин ва йўриқнома билан вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (М.Б.Нурмуродов) 2004 йилга бюджет прогнозини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра харбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни автоматлаштирилган тарзда ҳарбий рўйхатга олишнинг классификаторли тизимини барпо этиш учун махсус асбоб-ускуналар, техника ва дастурий таъминотни харид қилиш учун бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Ғ.Д. Облаяров зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 5-6-сон, 48-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 3, 21-модда.




























Время: 0.1913
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск