Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 21.01.2015 й. 23-мҳ-сон “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Буйруғи (АВ томонидан 21.01.2015 й. 2326-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.01.2015 й.

N 2326-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

21.01.2015 й.

N 23-мҳ


БУЙРУҒИ



Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий

давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг

туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 14 февралдаги 39-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2326, 2012 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 7-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Саъдуллаев) мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами - Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Икрамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                          Н. Йўлдошев






Буйруққа

ИЛОВА



Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий

давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг

туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Муқаддима қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бошқа органларга қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритишда мазкур Қоидалар талабларидан фойдаланиш тавсия этилади.".


2. 3-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;".


3. 15-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг назорат нусхаларига ўзгартиш ва қўшимчалар акс эттирилган матн ёпиштирилади (норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг тузилмавий бирликлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган ёхуд алоҳида рақамлар, сўзлар, жумлалар, графалар, блоклар ва позициялар чиқариб ташланган, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно).".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 26 январь, 3-сон, 38-модда








































Время: 0.2135
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск