Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.1999 й. 419-сон "Парранда гўшти ва тухум етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.1999 й.

N 419



ПАРРАНДА ГЎШТИ ВА ТУХУМ

ЕТИШТИРИШНИ КЎПАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


1998-2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, саноат паррандачилиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун уларни етказиб беришни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, "Ўзпаррандасаноат" уюшмасининг:

Исроилнинг "M.A.D. Agricultural Products Development Corporation LTD" (бундан кейин - М.А.Д." деб аталади) фирмаси билан биргаликда "ЎзМАДпарранда-холдинг" холдинг компанияси ташкил этиш, унинг таркибига 1-иловага (Иловалар берилмайди.) мувофиқ "Ўзпаррандасаноат" уюшмаси таркибидан чиқриладиган паррандачилик хўжаликларини ҳамда янгидан кўрилаётган омихта ем заводларини киритиш тўғрисидаги;

лойиҳага киритилган корхоналар томонидан парранда гўшти, тухум етиштириш, омихта ем ва премикслар ишлаб чиқариш ҳамда уларни экспортга сотишнинг 2-иловага мувофиқ прогноз кўрсаткичлари тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Ташкил этилаётган холдинг компаниянинг устав жамғармаси 5 млн АҚШ доллари миқдорида белгиланганлиги ва қўйидагича тартибда шакллантирилиши маълумот учун кабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси - лойиҳага киритилган паррандачилик хўжаликлари акцияларининг давлат пакетларини қўшиш тарзидаги 2,5 млн АҚШ долларига тенг улуш, шунингдек, кўрсатиб ўтилган паррандачилик хўжаликлари акцияларининг тақсимланмаган пакетларини қўшиш тарзидаги 1,3 млн АҚШ долларига тенг улуш, кейинчалик ушбу миқдорда холдинг компаниянинг 3-иловага мувофиқ акцияларини Исроилнинг "М.А.Д." фирмасига эркин муомаладаги валютага сотган ҳолда;

Исроилнинг "М.А.Д." фирмаси - 1,2 млн АҚШ доллари - премикслар ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар етказиб бериш йўли билан, кейинчалик холдинг компаниянинг 1,3 млн АҚШ доллари миқдоридаги акцияларини сотиб олиш ҳисобига устав жамғармасидаги улушни 2,5 млн АҚШ долларигача кўпайтирган ҳолда;

махфий.


3. Қуйидагилар "ЎзМАДпарранда-холдинг" холдинг компаниясининг асосий вазифалари ҳисоблансин:

холдинг ва корхоналарини тўла сифатли омихта ем, насл материали, асбоб-ускуналар ҳамда бошқа зарур товарлар ва хизматлар билан таъминлаш;

паррандачилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш ва ички бозорни тўлдириш;

жалб этиладиган кредит ресурсларининг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

бир ой муддатда "ЎзМАДпарранда-холдинг" холдинг компаниясининг 2,5 млн АҚШ долларига тенг миқдорда баҳоланган акциялари давлат пакетини, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан, "Ўзпаррандасаноат" уюшмасининг ишончли бошқарувига берсин;

бир йил мобайнида "Ўзпаррандасаноат" уюшмаси билан биргаликда "ЎзМАДпарранда-холдинг" холдинг компаниясининг 1,3 млн АҚШ доллари миқдоридаги акциялари пакетини қайта ҳисоблашнинг келишилган курси бўйича эркин муомаладаги валютага Исроилнинг "М.А.Д." фирмасига сотиш чора-тадбирларини амалга оширсин.

"ЎзМАДпарранда-холдинг" холдинг компанияси ва унинг муассислари холдинг компания таркибига кирувчи корхоналар биринчи ва кейинги эмиссияларининг жойлаштирилмаган акцияларини сотиб олишда устувор ҳуқуққа эга бўладилар.


5. Исроил "М.А.Д." компаниясининг хорижий банкларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг "ЎзМАДпарранда-холдинг" холдинг компаниясига ажратиладиган 46,1 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитларни жалб этиш тўғрисидаги мажбурияти маълумот учун қабул қилинсин. У паррандачилик хўжаликлари учун 25,6 млн АҚШ доллари миқдорида технологик асбоб-ускуналар, насл материали, ветеринария препаратлари ва бошқа моддий-техника ресурслари етказиб беришни, шунингдек, 20,5 млн АҚШ доллари миқдорида чорва озуқаси учун компонентлар, ускуналар ва қурилаётган омихта ем заводлари учун бутловчи буюмлар харид қилишни ўз ичига олади.

Белгилансинки, омихта ем заводлари учун асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар, паррандачилик хўжаликлари учун технологик асбоб-ускуналар ва моддий-техника ресурслари етказиб бериш контракт асосида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг эксперт хулосасидан кейин амалга оширилади.

6. "Ўзпаррандасаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Исроил "М.А.Д." фирмасининг парранда гўшти ва тухум етиштиришни кўпайтириш лойиҳасини маблағ билан таъминлашни 4-иловага мувофиқ қуйидаги схема бўйича ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:

1,2 млн АҚШ доллари - Исроил "М.А.Д." фирмасининг холдинг компания устав жамғармасига премикслар ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар тарзидаги улуши;

6,9 млн АҚШ доллари - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг "ЎзМАДпарранда-холдинг" холдинг компаниясига миллий валютада ажратадиган, кейинчалик Республика валюта биржасида конвертация қилинадиган кредити ҳисобига;

39,2 млн АҚШ доллари - хорижий банклар маблағларини 5 йил муддат билан "Эксимбанка (АқШ), "Ифтрик" (Исроил) суғурта қопламаси остида қайта молиялаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобига.


7. Хорижий банклар кредитларини, уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ фоизлар ва харажатларни тўлаш (5-илова) "ЎзМАДпарранда-холдинг" холдинг компанияси томонидан ўз хўжалик фаолияти ҳисобига, шунингдек, холдинг компанияга кирувчи акциядорлик жамиятларининг кредит бўйича қарзни тўлаш юзасидан маҳсулотлари ва пул маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


8. Хорижий банклар ва ушбу лойиҳани маблағ билан таъминлаш ўзларининг суғурта қопламаси остида амалга ошириладиган хорижий суғурта компаниялари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлар томонидан олинадиган даромадлардан солиқ тўлашдан озод этилсин.


9. Молия вазири Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мажбуриятлари бўйича хорижий банкларга ҳамда "ЎзМАДпарранда-холдинг" холдинг компанияси мажбуриятлари бўйича Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кафолат беришга вакил қилинсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда:

"ЎзМАДпарранда-холдинг" холдинг компаниясини, кейинчалик уни холдинг компания устав жамғармасининг камида 30 фоизи Исроил "М.А.Д." фирмаси ҳисобига шаклланган вақтдан эътиборан хорижий инвестиция иштирокидаги корхона сифатида қайта рўйхатдан ўтказган ҳолда, рўйхатдан ўтказсин;

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуматининг хорижий банкларга кафолатлари бўйича юридик хулосалар берсин.


11. Махфий.

13. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, "Ўзбекистон темир йуллари" компанияси ва "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси "ЎзМАДпарранда-холдинг" холдинг компанияси буюртманомаларига биноан келиб тушаётган асбоб-ускуналар, насл материали, концентратлар, премикслар, омихта емларга биоқўшимчалар, ветеринария препаратлари ва бошқа материаллар бўйича божхона ҳужжатларининг ўз вақтида (уч кундан кўп бўлмаган муддатда) расмийлаштирилишини, шунингдек, уларнинг белгиланган жойга тўсиқсиз етказиб борилишини таъминласинлар,


14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:

"ЎзМАДпарранда-холдинг" холдинг компаниясини ташкил этиш, омихта ем заводлари қуриш ҳисобига парранда гўшти ва тухум етиштиришни кенгайтириш лойиҳасини республика инвестиция дастурига киритсин;

"Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси, "Ёғмой-тамакисаноат" уюшмаси билан биргаликда ҳар йилги балансларни тузишда 2000 йилдан бошлаб омихта ем заводлари эҳтиёжлари учун "ЎзМАДпарранда-холдинг" холдинг компанияси ҳисоб-китобларига биноан 6-иловага мувофиқ ембоп дон, соя шроти ва соабсток (мой) ажратишни назарда тутсин.


15. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси:

тасдиқланган балансга мувофиқ, заводларда омихта ем тайёрлаш учун "ЎзМАДпарранда-холдинг" холдинг компаниясига ажратиладиган ембоп донни сақлаш учун янгидан қурилаётган омихта ем заводларининг дон омборхоналари қувватидан, олинган дон учун белгиланган тартибда ҳақ тўлаттирган ҳолда, фойдалансин;

"ЎзМАДпарранда-холдинг" холдинг компанияси омихта ем заводлари учун ембоп донни, тайёрлов харажатларини қўшган ҳолда, дон етиштирувчи хўжаликлардан бошоқли экинлар дони харид қилиш учун ҳар йили белгиланадиган нархлар бўйича сотсин.


16. Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари белгиланган тартибда бир ой муддатда "ЎзМАДпарранда-холдинг" холдинг компаниясига омихта ем заводлари қурилиши учун ер участкалари ажратсинлар.


17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Вилоятлар ҳокимликлари:

паррандачилик хўжаликлари томонидан ерлардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминласинлар;

"ЎзМАДпарранда-холдинг" ХК таркибига кирувчи паррандачилик хўжаликларини 2000 йил ҳосилидан бошлаб, хўжаликлардан етиштирилган доннинг ҳаммасини паррандаларни озиқлантиришни яхшилаш учун улар ихтиёрида қолдирган ҳолда, давлатга дон сотишдан озод қилсинлар.


18. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, "ЎзМАДпарранда-холдинг" холдинг компанияси буюртманомаларига биноан Исроилнинг "М.А.Д." фирмаси мутахассисларига кўп марталик келиш визалари берилишини ва улар муддатининг узайтирилишини таъминласинлар.

19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов











































Время: 0.2098
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск