ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар / Табиий монополиялар /

Монополияга қарши органнинг табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиши тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.05.2014 й. 118-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 10 майдаги

118-сон қарорига

ИЛОВА


Монополияга қарши органнинг

табиий монополиялар субъектлари фаолияти

тўғрисидаги ахборотни олиши тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ ушбу Низом товар бозорларида табиий монополиялар субъектларининг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш мақсадида монополияга қарши органнинг табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни (ҳисоботни) олиши тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


монополияга қарши орган - Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари;

табиий монополия субъекти - табиий монополия шароитларида товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва/ёки реализация қилиш бўйича фаолиятни асосий фаолият сифатида амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъект (юридик шахс).

3. Монополияга қарши орган қуйидаги ҳолларда табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни сўраш ва олиш ҳуқуқига эга:

табиий монополиялар субъектлари томонидан рақобат ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилишда;

юридик ва жисмоний шахслар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мурожаатлари асосида табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва прокуратура органларига тақдим этишда;

Табиий монополиялар субъектлари давлат реестрига ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқишда;

табиий монополиялар субъектлари томонидан хизмат кўрсатилиши шарт бўлган истеъмолчиларни аниқлаш бўйича ўрганиш ишларини олиб боришда;

табиий монополиялар субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га нархлар ва тарифларни таҳлил қилишда, шунингдек табиий монополиялар субъектлари томонидан тақдим этиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг асоссиз ошириб юборилишига ва сифати пасайишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўришда;

табиий монополиялар субъектлари учун декларациялаштириладиган (тасдиқланадиган) нархларни шакллантириш механизмларини янада такомиллаштириш, шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар)га уларнинг харажатларини пасайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.


4. Монополияга қарши органнинг ушбу Низомда назарда тутилган ахборот ва ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги сўрови асосланган бўлиши ва амалга оширилиши учун ушбу ахборот сўралаётган мақсадларни ўз ичига олиши керак.


5. Табиий монополиялар субъектлари монополияга қарши орган, унинг мансабдор шахслари табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан тўсиқсиз фойдаланишларини таъминлаши, шунингдек монополияга қарши орган томонидан қонун ҳужжатларида унга юкланган функциялар амалга оширилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар, тушунтиришлар ва бошқа ахборотни ёзма ёки электрон шаклда тақдим этиши шарт.


6. Монополияга қарши орган томонидан олинган ёки қонун ҳужжатларида унга юкланган функцияларни амалга ошириш туфайли маълум бўлган тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар ошкор қилинмайди.



II. ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАР СУБЪЕКТЛАРИ

ТОМОНИДАН ЎЗ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

АХБОРОТ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


7. Табиий монополиялар субъектлари монополияга қарши органнинг сўрови олинган санадан бошлаб ўн кун муддатда:

ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича табиий монополия субъекти ва ишлаб чиқарилган ва/ёки реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги сўровномани;

қонун ҳужжатларида белгиланган 1 ва 2-шакллар бўйича молиявий ҳисоботни;

табиий монополия шароитларида ишлаб чиқариладиган ва/ёки реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг асосий истеъмолчилари рўйхатини (жисмоний шахслар, бюджет ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар бўйича алоҳида);

асосий воситаларни харид қилиш учун ўтказилган савдолар материалларини (танлов ҳужжатлари, танлов комиссияларининг баённомалари, эксперт гуруҳларнинг баённомалари ва хулосалари нусхалари, танлов таклифларини баҳолаш жадваллари, қатнашчиларнинг офертаси ва шу кабиларни);

табиий монополиялар субъектлари ёки уларнинг юқори ташкилотлари (улар мавжуд бўлганда) томонидан қабул қилинган табиий монополия соҳасида товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилиш шартларини назарда тутувчи ҳужжатларни;

истеъмолчилар билан тузиладиган шартномалар нусхаларини;

табиий монополия соҳасида товарлар (ишлар, хизматлар)га нархлар (тарифлар)ни қўллаш тартиби тўғрисидаги батафсил тушунтиришни;

истеъмолчиларнинг кўриб чиқиш учун юбориладиган шикоятлари бўйича батафсил тушунтиришни;

сўралаётган давр учун аниқ истеъмолчилар билан ҳисоб-китобларнинг тафсилотини;

молиявий соғломлаштириш, таннархни пасайтириш бўйича қабул қилинган дастурлар амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар.


8. Табиий монополиялар субъектлари томонидан хизмат кўрсатилиши шарт бўлган истеъмолчиларни аниқлашни монополияга қарши орган томонидан ўрганиб чиқишда қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади:

олдинги икки йил учун товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва/ёки реализация қилишнинг амалдаги чиқимлари, шу жумладан иш ҳақи, хом ашё ва материаллар қиймати, юклама сарф-харажатлар тўғрисидаги маълумотнома ва жадваллар;

асосий ишлаб чиқариш воситаларининг баланс қиймати, уларни такрор ишлаб чиқариш учун зарур бўлган инвестицияларга эҳтиёж ва амортизация ажратмалари тўғрисидаги маълумотнома;

жорий (ёки кейинги) ҳисобот йили учун товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ҳар хил нархлар (тарифлар) бўйича реализация қилинишидан тушиши мумкин бўлган прогнозлаштириладиган фойда тўғрисидаги маълумотнома;

асосий истеъмолчилар рўйхати ва улар айрим гуруҳларининг товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва/ёки реализация қилиш жойидан узоқдалиги;

ишлаб чиқариладиган ва/ёки реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) сифатининг истеъмолчилар талабига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотнома;

охирги беш йил учун дотациялар мавжудлиги ва уларнинг миқдорлари ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир бошқа чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотнома.


9. Монополияга қарши орган қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маълумотларни, шу жумладан, табиий монополиялар субъектлари томонидан уларга юкланган бошқа функцияларни амалга оширишда улар фаолияти тўғрисидаги маълумотларни сўраши мумкин. Монополияга қарши органнинг сўровида тақдим этилиши керак бўлган табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги аниқ маълумот кўрсатилади.


10. Табиий монополиялар субъектлари ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ахборот ва тегишли ҳужжатларни монополияга қарши органга электрон шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга.



III. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


11. Табиий монополиялар субъектлари ўз фаолияти тўғрисидаги ахборот ва ҳужжатларни монополияга қарши органга тақдим этмаганлиги, ўз вақтида тақдим этмаганлиги ёхуд атайин ёлғон маълумотлар тақдим этилганлиги учун ушбу Низомнинг II бўлимига мувофиқ, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тарзда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Табиий монополия субъекти ҳамда ишлаб

чиқарилган ва/ёки реализация қилинган товарлар

(ишлар, хизматлар)* ҳажмлари тўғрисида

СЎРОВНОМА

Т/р

Кўрсаткичларнинг номи


Ахборот ва

кўрсаткичлар


1.

Табиий монополия субъектининг тўлиқ номи



2.

Юқори ташкилотнинг номи (мавжуд бўлганда)



3.

Табиий монополия субъекти жойлашган жой (почта манзили), телефон рақами, факси, электрон почтаси



4.

Раҳбарнинг Ф.И.О.



5.

Банк реквизитлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)



6.

Устав капитали таркиби тўғрисидаги маълумотлар (устав капитали суммаси, муассислар, акциядорлар (қатнашчилар) таркиби)



7.

Фаолиятининг асосий тури



8.

Табиий монополия шароитларида амалга ошириладиган фаолият тури



9.

_________да табиий монополия шароитларида ишлаб чиқарилган (давр) товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажми


натура

ифодасида



млн. сўм



10.

_________да кейинчалик ташиш (бериш) учун табиий монополия (давр) шароитларида сотиб олинган товарлар ҳажми**


натура

ифодасида



млн. сўм



11.

_______да табиий монополия шароитларида ўз эҳтиёжлари учун (давр) фойдаланилган ишлаб чиқарилган (сотиб олинган) товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажми


натура

ифодасида



12.

_________да, шу жумладан: (давр)


натура

ифодасида



млн. сўм



-

аҳолига


натура

ифодасида



млн. сўм



-

бюджет ташкилотларига***


натура

ифодасида



млн. сўм



-

бошқа истеъмолчиларга-юридик шахсларга табиий монополия шароитларида реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг умумий ҳажми***


натура

ифодасида



млн. сўм



     

Изоҳлар:

*) Табиий монополия соҳасида фаолиятнинг бир нечта турлари бир вақтда амалга оширилган тақдирда фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида сўровнома тўлдирилади.

**) Устун табиий монополия соҳасида товарларни ташиш (субистеъмолчиларга етказиб бериш) билан шуғулланувчи табиий монополия субъектлари томонидан тўлдирилади.

***) Сўровномага вилоятлар бўйича истеъмолчилар рўйхати илова қилинади (10-20 та).

Раҳбар

    



М.Ў.

(имзо)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 19 май, 20-сон, 224-модда






































Время: 0.0160
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск