ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар / Табиий монополиялар /

Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар Рўйхати (ЎзР ВМ 24.12.2008 й. 277-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 24 декабрдаги

277-сон қарорига

1-ИЛОВА


Табиий монополиялар субъектлари томонидан

мажбурий хизмат кўрсатилиши

керак бўлган истеъмолчилар

РЎЙХАТИ


1. Электр таъминоти соҳасида:


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бўлинмалари;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари;


Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг бўлинмалари;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бўлинмалари;


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бўлинмалари;


аэропортлар ва "Ўзаэронавигация" марказининг объектлари - ёруғлик сигнализацияси асбоб-ускуналари, радиотехника воситалари (навигация, локация ва алоқа ускуналари), парвозларни бошқариш пунктлари;


темир йўлларнинг ташиш жараёнлари билан боғлиқ бўлган ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган инфратузилма объектлари;


узлуксиз энергия таъминотининг биринчи категорияси бўйича шаҳар электр транспорти (шу жумладан метрополитен);


касалхона муассасалари, тез ва шошилинч тиббий ёрдам муассасалари, қон хизмати муассасалари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган амбулатория-поликлиника муассасалари;

койка фондига эга бўлган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари, койка фондига эга бўлган диспансерлар, шу жумладан туғруқхоналар, чақалоқлар уйлари;


Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари марказлари объектлари - вакциналар сақланадиган омборлар, алоҳида хавфли инфекциялар лабораториялари, бактериологик ва вирусологик тадқиқотлар лабораториялари;

Республика карантин ва алоҳида хавфли инфекциялар профилактикаси маркази, унинг патогенлик ва биохавфсизлик бўйича I ва II гуруҳларга тегишли деб топилган микроорганизмлар билан ишлайдиган филиаллари ва бўлимлари;


мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим объектлари, шунингдек болалар уйлари;


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг телерадио маҳсулотларини шакллантириш, узатиш ва эфирга тарқатиш объектлари;


умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар тармоқлари объектлари;


иссиқлик таъминоти, газ таъминоти ва сув-канализация корхоналари;


гидротехник иншоотлар;


ядро ёқилғиси ва ядро материалларидан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар;


техноген жараён узиб қўйилиши техноген оқибатларга ва аварияларга олиб келиши мумкин бўлган алоҳида хавфли ва узлуксиз технологик жараёнли саноат корхоналари;


давлат ресурслари ҳисобига ажратиладиган ундан қолипланган нон ишлаб чиқарувчилар (қолипланган нон пишириш учун электр энергиясидан фойдаланувчилар).



2. Газ таъминоти соҳасида:


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бўлинмалари;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари;


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бўлинмалари;


иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналари;


касалхона муассасалари, тез ва шошилинч тиббий ёрдам муассасалари, қон хизмати муассасалари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган амбулатория-поликлиника муассасалари;

койка фондига эга бўлган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари, койка фондига эга бўлган диспансерлар, шу жумладан туғруқхоналар, чақалоқлар уйлари;


мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим объектлари, шунингдек болалар уйлари;


техноген жараён узиб қўйилиши техноген оқибатларга ва аварияларга олиб келиши мумкин бўлган алоҳида хавфли ва узлуксиз технологик жараёнли саноат корхоналари, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган стратегик корхоналар;


давлат ресурслари ҳисобига ажратиладиган ундан қолипланган нон ишлаб чиқарувчилар (қолипланган нон пишириш учун электр энергиясидан фойдаланувчилар).



3. Иссиқлик таъминоти соҳасида:


касалхона муассасалари, тез ва шошилинч тиббий ёрдам муассасалари, қон хизмати муассасалари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган амбулатория-поликлиника муассасалари;

койка фондига эга бўлган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари, койка фондига эга бўлган диспансерлар, шу жумладан туғруқхоналар, чақалоқлар уйлари;


мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим объектлари, шунингдек болалар уйлари.



4. Сув таъминоти соҳасида:


иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш корхоналари;


касалхона муассасалари, тез ва шошилинч тиббий ёрдам муассасалари, қон хизмати муассасалари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган амбулатория-поликлиника муассасалари;

койка фондига эга бўлган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари, койка фондига эга бўлган диспансерлар, шу жумладан туғруқхоналар, чақалоқлар уйлари;


мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим объектлари, шунингдек болалар уйлари;


ядро ёқилғиси ва ядро материалларидан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар;


сув таъминоти тўхтатилиши техноген оқибатларга ва аварияларга олиб келиши мумкин бўлган алоҳида хавфли ва узлуксиз технологик жараёнли саноат корхоналари.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 516-модда.


















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск